HR assistant
12.6K subscribers
97 photos
19 videos
2 files
197 links
HR xizmatlari xodimlari uchun foydali manba

HR (Human Resource management) — Inson resurslarini boshqarish

Hamkorlik uchun — @fimediateam
Download Telegram
Қонунчиликда белгиланган ҳар йили бериладиган меҳнат таътилининг бир қисми неча кундан иборат?
Anonymous Quiz
27%
24 иш кунидан кам бўлмаслиги керак
17%
15 кундан кам бўлмаслиги керак
50%
12 иш кунидан кам бўлмаслиги керак
5%
12 кундан кам бўлмаслиги керак
Аутстаффинг хизматлари кўрсатиш тартиби ва аутстаффинг хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар бўйича бажарилишига йўл қўйилмайдиган ишлар турларининг рўйхати қайси орган томонидан белгиланади?
Anonymous Quiz
46%
Вазирлар Маҳкамаси
21%
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
7%
Савдо-саноат палатаси
25%
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кадрлар бўйича менежер аслида ким ва у нималарни билиши лозим?

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Инглиз тили вақти: иш столингиздаги қоғозларни четга суринг, хорижий тил ўрганамиз!

◽️ «HR assistant»
лойиҳаси CoLearning Academy билан ҳамкорликда Жамшид Aҳмадалиевнинг «Инглиз тили грамматикаси» видеодарсларини тақдим этади!

4️⃣ Бугунги дарсимиз: «Present Simple»

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Инглиз тили вақти: иш столингиздаги қоғозларни четга суринг, хорижий тил ўрганамиз!

◽️ «HR assistant»
лойиҳаси CoLearning Academy билан ҳамкорликда Жамшид Aҳмадалиевнинг «Инглиз тили грамматикаси» видеодарсларини тақдим этади!

5️⃣ Бугунги дарсимиз: «Present continuous»

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
#Сўраган_эдингиз #ЖШШИР #ПИНФЛ

ЖШШИР нима? Уни қандай аниқлаш мумкин?

ЖШШИР (ПИНФЛ) — жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами
бўлиб, у ҳар бир фуқаронинг паспортида қайд этилган бўлади.

❗️Паспортни янгисига алмаштирсангиз ҳам, серия ва рақами ўзгариши мумкин, аммо ЖШШИР ўзгармайди.

◽️ ЖШШИРни аниқлаш жуда осон. Ушбу сурат орқали паспортингиздан 14 та рақамни топинг, ана шу Сизнинг ЖШШИРингиз ҳисобланади. Жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси (ИНПС) рақами ҳам айнан ЖШШИР билан бир хил бўлади.

Ҳамкасбларингизга улашингhttps://t.iss.one/hrassistant_uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш

🛃 Маълумки, электрон ҳукуматнинг муҳим таркибий қисмларидан бири – бу Ягона идентификация тизими, яъни ONE ID ҳисобланади.

📑👤 Рўйхатдан ўтинг ва электрон ҳукуматнинг барча имкониятларидан фойдаланинг!

❗️Фойдаланувчилар диққатига: Тизимнинг эски версияси — id.gov.uz сайтидаги логин ва паролингиз орқали тизимнинг янги версиясига (id.egov.uz) ҳам киришингиз мумкин.

💬 Тизим бўйича саволларингиз бўлса ягона қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилинг: @iduzsupport

Ҳамкасбларингизга улашингhttps://t.iss.one/hrassistant_uz
❗️Инглиз тили вақти: иш столингиздаги қоғозларни четга суринг, хорижий тил ўрганамиз!

◽️ «HR assistant»
лойиҳаси CoLearning Academy билан ҳамкорликда Жамшид Aҳмадалиевнинг «Инглиз тили грамматикаси» видеодарсларини тақдим этади!

6️⃣ Бугунги дарсимиз: «Verbs»

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Ишга жойлашишнинг осон йўли бор!

Ишонмайсизми? Бу йўл — саводли резюме тузиш ва ўзини кўрсата билиш!

🔹 Бир нарсани тушуниб етинг — иш бозори ҳам бозор! Ўзини ақлли, билимдон, чаққон кўрсатганлар ишини тез топади, нони бут бўлади. Икки қатор гап ёзишга эриниб, иш берувчига юбораётган хат мавзуси «салом» бўлса, бундай ходим, минг ақлли бўлмасин, ҳеч кимга керак эмас. Биринчи навбатда сиз ўз билимларингиз, тажрибангизни кўрсатиб беришингиз керак.

1️⃣ Биринчи қадам: вакансияни синчиклаб ўқиб чиқинг!

▪️ Батафсил

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Инглиз тили вақти: иш столингиздаги қоғозларни четга суринг, хорижий тил ўрганамиз!

◽️ «HR assistant»
лойиҳаси CoLearning Academy билан ҳамкорликда Жамшид Aҳмадалиевнинг «Инглиз тили грамматикаси» видеодарсларини тақдим этади!

7️⃣ Бугунги дарсимиз: «Past simple»

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
#Биласизми

Ходим учун белгиланган кундалик иш (смена) муддатидан ташқари ишлаш иш вақтидан ташқари иш деб ҳисобланади.

➡️ Қонунчиликка кўра, ходим ўз розилиги билан иш вақтидан ташқари сурункасига 2 кун давомида 4 соатдан (меҳнат шароити оғир ва зарарли ишларда — 1 кунда 2 соатдан) ва йилига 120 соатдан ортиқ ишлаши мумкин эмас.

❗️Масалан, агар ходим биринчи куни 4 соат иш вақтидан ташқари ишга жалб қилинган бўлса, эртаси куни ҳатто унинг розилиги бўлган тақдирда ҳам уни бундай ишларга жалб этиш тақиқланади.

Иш сменаси 12 соат бўлганда, шунингдек меҳнат шароити ўта оғир ва ўта зарарли ишларда иш вақтидан ташқари ишларга, ходимнинг розилиги бўлган тақдирда ҳам йўл қўйилмайди.

🚫 Шунингдек, ходимни сурункасига 2 смена давомида ишга жалб этиш тақиқланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг@hrassistant_uz
❗️Инглиз тили вақти: иш столингиздаги қоғозларни четга суринг, хорижий тил ўрганамиз!

◽️ «HR assistant»
лойиҳаси CoLearning Academy билан ҳамкорликда Жамшид Aҳмадалиевнинг «Инглиз тили грамматикаси» видеодарсларини тақдим этади!

8️⃣ Бугунги дарсимиз: «Past continuous»

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Билимингизни синовдан ўтказинг, билмаганингизни «HR assistant» билан ўрганинг!

Тест синовига тайёрмисиз? Меҳнат қонунчилиги бўйича ўз билимингизни синовдан ўтказиб боришга нима дейсиз?

👆 Бугундан бошлаб ҳар куни меҳнат қонунчилиги, дунё давлатларида бу соҳадаги Сиз-у биз билмайдиган ажабтовур қоидалари юзасидан тест саволларини жойлаймиз.

🙈 Агарда нотўғри жавоб берсангиз, ҳечқиси йўқ, тўғри жавобни билиб олиш зарар қилмайди! Ахир, ҳечдан кўра кеч яхши-ку!

Каналга обуна бўлингhttps://t.iss.one/hrassistant_uz

Саволларни ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
#Биласизми

HeadHunter ҳақида эшитганмисиз?

🔹 Иш ҳаётимизнинг муҳим қисмидир.
Ҳар бир инсоннинг ҳаётида у ўз ишини ва ҳатто фаолият соҳасини ўзгартириш ҳақида ўйлайдиган пайт келади. Aфсуски, ўзгариш ҳар доим ҳам осон кечмайди, шубҳа ва иккиланишлар муқаррар.

Иш қидиришни қаердан бошлаш керак? Қайси иш менга тўғри келади? Меҳнат бозорида шундай бўш иш ўринлари борми? Резюмени қандай ёзиш керак? Рекрутинг компаниялари орқали ҳар куни минглаб одамлар иш қидиради ва топади.

▪️ HeadHunter (hh.uz) — Ўзбекистон ва МДҲ мамлакатларидаги етакчи онлайн иш қидириш ва ходимларни ишга ёллаш платформаси ҳисобланади.

🔰 HeadHunter — интернет рекрутмент бўйича Россия, Белорус, Қозоғистон ва Ўзбекистон давлатларида фаолият олиб бораётган, SimilarWeb статистикаси бўйича рекрутмент рейтингида дунё бўйича 3-ўринни эгаллаб турган бизнес компания ҳисобданади.

❗️Компания жами 450 минг корхоналар билан, Ўзбекистоннинг 2 000 дан зиёд корхоналари билан ҳамкорликни йўлга қўйган.

Дўстларингизга улашинг@hrassistant_uz
⚡️ Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия бериш тартиби белгиланди

Ҳукумат қарори (203-сон, 20.04.2022 й.) билан Ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди

🔰 Низомга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун БҲМнинг1,5 баравари (405 минг сўм) миқдорида субсидия берилади.

▪️ Бунда иш берувчи ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилгандан кейин субсидия олиш учун Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатларни илова қилган ҳолда мурожаат қилади.

🗓 Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳужжатларни 3 иш кунида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратиш (ажратишни рад этиш) тўғрисида қарор қабул қилади.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, субсидия ҳар ой учун кейинги ойда (6 ой давомида) иш берувчига тўлаб берилади.

▪️ Ҳар ой якунида ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлиги мониторинг қилиб борилади.

HR каналига уланинг @hrassistant_uz
Ishplus.uz платформаси кимлар учун?

🔸 «Sharoit+» ногиронлар жамоат бирлашмаси ногиронлиги бўлган шахсларни муносиб иш билан таъминлаш учун онлайн платформани ишга туширди.

🔰 Лойиҳа ҳамкорлари — Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ва ЕХҲТ, лойиҳа БМТнинг ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш Қўшма дастури томонидани қўллаб-қувватланмоқда.

👆 Порталнинг асосий вазифаси — бир томондан, меҳнатга лаёқатли ва иш излашда қийинчиликларга дуч келаётган ногиронлиги бўлган шахсларга иш топишда ёрдам бериш, ва иккинчи томондан — иш берувчиларга малакали ногиронлиги бўлган ходимларни топишда кўмаклашиш.

📝 Портал орқали ариза топшириш учун ногиронлиги бўлган шахс онлайн тарзда резюме шаклини тўлдириши ёки телефон орқали мутахассис маслаҳатини олган ҳолда резюме тайёрлаши мумкин. Шундай қилиб, иш изловчилар маълумотлар базаси шакллантирилади.

📈 Портал иш берувчиларга ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилишда берилган имтиёз ва преференциялар тўғрисида маслаҳат хизматларини кўрсатган ҳолда уларни махсус вакансияларни очишга ундайди.

▪️ Батафсил

HR каналига уланинг @hrassistant_uz
Амалдаги меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини кўрсатинг
Anonymous Quiz
37%
270 минг сўм
7%
755 минг сўм
15%
622 минг сўм
42%
822 минг сўм
📝 Меҳнат соҳасида энг кўп тарқалган локал ҳужжатлар рўйхати билан танишинг!

1. Ташкилотнинг устави.
2. Ташкилот тўғрисидаги низом.
3. Ташкилотнинг ташкилий тузилмаси.
4. Штат жадвали.
5. Жамоа келишуви;
6. Жамоа шартномаси;
7. Ташкилот таркибий бўлинмалари тўғрисидаги низомлар.
8. Ташкилот ходимларининг лавозим йўриқномалари.
9. Хизматчиларнинг лавозимлари ёки ишчилар касблари бўйича тармоқ тариф-малака маълумотномалари (классификатор).
10. Меҳнат таътили жадвали.
11. Ички меҳнат тартиби қоидалари.
12. Ходимларни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низом.
13. Корхонада кундалик иш сменасини ташкил этиш тўғрисидаги низом.
14. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича битим.
15. Ходимларнинг касбий тайёргарлиги, уларни касбга ўргатиш ва малакасини ошириш тўғрисидаги низом.
16. Ходимларнинг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил қилиш тўғрисидаги низом.
17. Иш вақтини жамлаб ҳисобга олиш тартиби қўлланиладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
18. Ходимларга ноқулай меҳнат шароитида ишлаганликлари учун йиллик қўшимча таътил олиш ҳуқуқини берувчи ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
19. Ходимларга алоҳида тусдаги ишларда, шунингдек, ўта зарарли ва ўта оғир меҳнат шароитларида ишлаганликлари учун йиллик қўшимча таътил бериладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати;
20. Ходимларга корхонадаги иш стажи учун йиллик қўшимча таътил бериладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
21. Йиллик қўшимча таътил бериладиган раҳбар ва мутахассис кадрлар лавозимлари рўйхати.
22. Ходимларга оғир ва ноқулай табиий иқлим шароитларидаги иш учун йиллик қўшимча таътил бериладиган ишлар, касблар ва лавозимлар рўйхати.
23. Ходимлар меҳнатига ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низом.
24. Ходимга тегишли мол-мулк (автотранспорт воситаларидан ташқари)дан фойдаланганлик учун харажатларни қоплаш меъёрлари.
25. Тўлиқ моддий жавобгарлик ҳақида шартнома тузилиши лозим бўлган ходимларнинг тоифалари рўйхати.
26. Меҳнат шароити ноқулай бўлган ишларнинг рўйхати ва уларни бажаришда иш вақтининг муайян муддати.
27. Меҳнат низолари комиссияси тўғрисидаги низом.
28. Хизмат ва тижорат сири тўғрисидаги низом.

❗️ Амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ, ташкилотда қўшимча бошқа локал ҳужжатлар ҳам расмийлаштирилиши мумкин.

HR каналига уланинг @hrassistant_uz