HR assistant
12.4K subscribers
113 photos
20 videos
3 files
210 links
HR xizmatlari xodimlari uchun foydali manba

HR (Human Resource management) — Inson resurslarini boshqarish

Hamkorlik uchun — @fimediateam
Download Telegram
#Хорижий_тажриба

▪️ Озарбайжон Республикасининг HR-тизими

▫️ «Давлат хизмати тўғрисида»ги қонун 2001 йил 1 сентябрда қабул қилинган;

▫️ Давлат органлари ва ташкилотларида кадрлар сиёсати Давлат имтиҳон маркази томонидан олиб борилади;

▫️ 27 мингдан ортиқ (Озарбайжон аҳолиси — 10.1 млн) давлат хизматчиси мавжуд бўлиб, 29 фоизини аёллар ташкил этади;

▫️ Давлат хизматига кириш фақат очиқ танлов асосида амалга оширилади;

▫️ Танлов номзодлари тест ва суҳбатдан ўтказилади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
#Биласизми

❗️Буюк Британияда ҳам давлат хизматчилари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони — халқ билан мулоқот

▫️ Хорижий мамлакатларда ҳам давлат хизматчилари фаолиятини баҳолашда фуқаролар билан ўзаро муносабатлари доирасига қараб белгилаш тизими амал қилади.

Мазкур тизим «натижа кўрсаткичлари» (“outcome measures”) билан боғлиқ бўлиб, фуқароларга кўрсатиладиган давлат хизматининг сифати ва фуқаролар муаммоларини ўрганиш ҳолатларига қараб мезонлар белгиланади.

🔹 Мисол учун, Буюк Британияда 2006 йил 6 июнда Давлат хизматининг кодекси қабул қилинган бўлиб, унга мувофиқ давлат хизматчилари фаолиятини баҳолашнинг асосий мезони халқ билан мулоқотда виждонлилик, ҳалоллик ва холисликка амал қилиш ҳисобланади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
#Муҳим_янгилик

❗️Давлат хизматчисининг иш жойи ўзгарганда унинг турмуш ўртоғи ёки 18 ёшга тўлмаган фарзанди ўқишини кўчириши мумкин

🔸 “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарорига кўра, давлат олий таълим муассасалариаро талабалар ўқишини кўчиришга фақатгина қуйидаги ҳолатларда рухсат берилади:

талаба оила қуриши муносабати билан турмуш ўртоғи доимий яшайдиган ҳудуддаги олий таълим муассасасига ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда;

давлат органларининг ходимлари иш жойи ўзгарган тақдирда унинг турмуш ўртоғи ёки вояга етмаган фарзанди ўқишини кўчириш учун мурожаат қилганда, тегишли вазирлик (идора) раҳбарининг тавсияси асосида.

▪️ Маълумот ўрнида, хорижий мамлакатлар ҳамда юртимизда фаолият юритаётган хорижий ОТМ филиаллари ва нодавлат олий таълим ташкилотларидан давлат олий таълим муассасаларига ўқишни кўчириш амалдаги тартибга мувофиқ ташкил этилади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
#Биласизми

Кимлар дастлабки синов муддатисиз ишга қабул қилинади?

▪️ Амалдаги Меҳнат кодексига мувофиқ, қуйидаги шахслар билан олти ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузилиб, ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди:

ҳомиладор аёллар;

уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;

корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан ишга юборилган шахслар;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ҳамда олий ўқув юртларининг тегишли таълим муассасасини тамомлаган кундан эътиборан уч йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилар.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
#Сиз_учун_фойдали

▪️ Лидерликнинг олти услуби ҳақида

❗️Баъзида раҳбарлар ташкилотнинг молиявий натижаларига ташкилий муҳитнинг таъсирини етарли даражада баҳолай олмайдилар. Аслида корхонадаги муҳит молиявий натижадорликнинг учдан бир қисмини белгилаб беради.

📝 Яхши муҳит, ўз навбатида, раҳбарнинг етакчилик, яъни лидерлик қобилияти билан ўлчанади. Яъни, ташкилот ривожида ҳар қанақасига ҳам лидерлик муҳим. Тажрибали менежерлар лидерликни қуйидаги олтита услубга бўлади. Ҳар бирининг томонлари билан бирга лари ҳам йўқ эмас.

Келинг, улар ҳақида қисқача маълумот бериб ўтамиз. Демак, лидерликнинг 6️⃣ услуби ҳақида.

1️⃣ Авторитар услуб. “Айтганимни бажаринг!” ёндашуви инқирозли вазиятларда, қайта ташкил этиш ёки ислоҳ жараёнларида, низоли (ва исёнкор) ходимлар билан мулоқот қилишда жуда яхши самара бериши мумкин. Бироқ, аксарият ҳолларда авторитар услуб ташкилотнинг мослашувчанлигига салбий таъсир қилади ва ходимларнинг мотивациясини пасайтиради.

2️⃣ Авторитет услуби. Бундай раҳбар "ҳамма менга эргашади!" ёндашувини қўллайди: у якуний мақсадни белгилаб олади, лекин, қоида тариқасида, бунга қандай эришишни танлашда қўл остидагиларига етарлича ҳаракат эркинлигини беради. Ушбу услуб, айниқса, бизнес бошланиш нуқтасида бўлганида самарали бўлади. Бироқ, раҳбар бизнесда ўзидан кўра кўпроқ тажрибага эга бўлган гуруҳ ёки ҳамкасблар жамоаси билан ишлаётган бўлса, бу услуб унча иш бермаслиги мумкин.

3️⃣ Дўстона услуб. Ушбу лидернинг ўзига хос хусусияти – "Инсон манфаатлари барча нарсадан устун!" шиорини олға суришидир. Бу услуб, айниқса, жамоада тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини ўрнатишга, маънавиятни оширишга, ходимлар билан мулоқотни яхшилашга ёки йўқолган ишончни тиклашга интиладиган вазиятда жуда фойдалидир. Аммо фақат мақтовга эътибор қаратиш ёмон натижаларни тузатмасликка олиб келиши мумкин ва ходимлар бу ташкилотда ўртамиёналик даражасини мутлақо мақбул деб билишади. Яъни, олдинга ҳаракат қилиш жадал бўлмаслиги мумкин. Бундан ташқари, бундай турдаги раҳбарлар камдан-кам ҳолларда конструктив маслаҳат берадилар ва қийинчиликлар юзага келганда, ходимларни ўз ҳолига ташлаб қўядилар.

4️⃣ Демократик услуб. Бу услуб ташкилотдаги муҳитга у қадар сезиларли ижобий таъсир кўрсатмайди. "Демократ" раҳбар ходимларнинг мақсадлари ва иш шароитларига таъсир қилувчи масалаларни муҳокама қилишда овоз бериш ёки кўпчилик билан маслаҳатлишиш орқали кўпроқ муносабат қуришга эришади ва қўл остидагиларнинг ишга масъулиятли бўлишларига интилади, шунингдек, янги ғоялар пайдо бўлишига ҳисса қўшади. Танганинг бошқа томони – чексиз зерикарли учрашувлар ходимларни толиқтириши ва баъзида уларда ўзларини ҳеч ким бошқармаётгандек фикр шаклланиб қолиши мумкин.

5️⃣ Намунали услуб. Юқори самарадорликка эга бўлган, уларни бутун жамоага кўрсатиб бера оладиган ҳамда ижобий хислатларга мос келадиган лидер юқори малакали, кучли мотивацияга эга ходимлар билан яхши тил топишади. Бу жуда яхши. Бироқ, қолган ходимлар катта эҳтимол билан, ўзларини раҳбарнинг талабларини бажара олмаётганликларини, чексиз талаблардан чарчаганликларини ва ўзидаги натижадорлик тушиб бораётганини ҳис қиладилар.

6️⃣ Ўргатиш услуби. Бунда биринчи навбатда, эътибор лидер томонидан қўл остидагиларнинг индивидуал ва кўникмавий ривожланишига, шундан кейингина уларнинг жорий иш вазифаларини бажаришига қаратилади. Агар ходимлар ўзларининг заиф томонларини тушуниб, қандай қилиб яхшироқ ишлашни ўрганишни хоҳласалар, бу услуб самарали бўлади ва агар ходимлар ўзгаришларга чидамсиз бўлса ёки бирон бир сабабга кўра иш жараёнини ўрганишни истамаса, бу услуб мос келмайди.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
🔹 23 июнь — Давлат хизмати куни

2003 йил март ойида БМТ Бош Ассамблеяси 23 июнни Давлат хизмати куни деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни қабул қилди.

▪️Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзо давлатларини бу кунда давлат хизматининг жамият ривожига қўшадиган аҳамияти ва ҳиссасини ёритадиган махсус тадбирларни ўтказишга, давлат хизматчиларини мукофотлашга, ёшларнинг ҳаётий манфаатларини давлат хизматчисининг мартаба масаласи бўйича қарор қабул қилишга йўналтиришга чақиради.

📝 Анъанага кўра, ҳар йили бу кунда БМТнинг давлат хизмати форуми, махсус тадбирлар, шунингдек, давлат хизматини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун БМТ мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
Корхонада штатлар қисқарганда ишда қолишда кимлар имтиёзли ҳуқуққа эга?

❗️Малакаси ва меҳнат унумдорлиги бир хил бўлган тақдирда қуйидагиларга афзаллик берилади:

қарамоғида икки ёки ундан ортиқ киши бўлган ходимларга;

оиласида ундан бўлак мустақил иш ҳақи олувчи бўлмаган шахсларга;

мазкур корхонада кўп йиллик иш стажига эга бўлган ходимларга;

ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида тегишли мутахассислик бўйича малакасини ошираётган ходимларга ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларини тамомлаган шахсларга ўқишни тугатгандан сўнг мутахассислиги бўйича ишлаётган тақдирда икки йил мобайнида;

мазкур корхонада меҳнатда майиб бўлиб қолган ёки касб касаллигини орттирган шахсларга;

уруш ногиронлари, уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга;

атом объектларидаги фалокатлар оқибатида келиб чиққан оширилган радиация нурланиши билан боғлиқ нурланиш касаллиги ва бошқа касалликларга йўлиққан ёки шундай касалликларни бошидан кечирган шахсларга.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
Қонунчиликда белгиланган ҳар йили бериладиган меҳнат таътилининг бир қисми неча кундан иборат?
Anonymous Quiz
32%
24 иш кунидан кам бўлмаслиги керак
21%
15 кундан кам бўлмаслиги керак
42%
12 иш кунидан кам бўлмаслиги керак
5%
12 кундан кам бўлмаслиги керак
Аутстаффинг хизматлари кўрсатиш тартиби ва аутстаффинг хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар бўйича бажарилишига йўл қўйилмайдиган ишлар турларининг рўйхати қайси орган томонидан белгиланади?
Anonymous Quiz
40%
Вазирлар Маҳкамаси
22%
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги
11%
Савдо-саноат палатаси
27%
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш

🛃 Маълумки, электрон ҳукуматнинг муҳим таркибий қисмларидан бири – бу Ягона идентификация тизими, яъни ONE ID ҳисобланади.

📑👤 Рўйхатдан ўтинг ва электрон ҳукуматнинг барча имкониятларидан фойдаланинг!

❗️Фойдаланувчилар диққатига: Тизимнинг эски версияси — id.gov.uz сайтидаги логин ва паролингиз орқали тизимнинг янги версиясига (id.egov.uz) ҳам киришингиз мумкин.

💬 Тизим бўйича саволларингиз бўлса ягона қўллаб-қувватлаш марказига мурожаат қилинг: @iduzsupport

Ҳамкасбларингизга улашингhttps://t.iss.one/hrassistant_uz
#Сўровнома

👇Қайси ташкилотда ишлашни хоҳлардингиз?

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
👆Юқоридаги расмда 2 та шартли ташкилот кўрсатилган бўлиб, уларда меҳнат шароитининг ҳар бир мезони ўз нисбатига эга.

Қайси ташкилотда ишлашни хоҳлардингиз?
Anonymous Poll
74%
А-ташкилот
26%
Б-ташкилот
#Биласизми

❗️Ходим ишлаш имкониятидан ноқонуний маҳрум этилганда, ололмай қолган барча иш ҳақини иш берувчи унга тўлаши шарт
.

▪️Бундай ҳолларга қуйидагилар киради:

ишга қабул қилиш ноқонуний рад этилиши;

меҳнат шартномаси ноқонуний бекор қилиниши;

ходим ноқонуний бошқа ишга ўтказилиши;

меҳнат дафтарчасини бериш кечиктирилиши;

ҳар қандай усулда ходим шаънига доғ туширувчи маълумотлар тарқатилиши ва бошқа ҳолатларда.

#HR_assistant Сизга кўмакчи!

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
#Сўраган_эдингиз

Танлов асосида ишга қабул қилинган ходимни лавозимидан озод қилиш (меҳнат шартномасини бекор қилиш) қандай тартибда амалга оширилади?

❗️Жавоб:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кадрлар сиёсати ва давлат фуқаролик хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5843-сонли Фармонининг 9-банд “б” кичик бандига кўра:

очиқ мустақил танлов асосида давлат фуқаролик хизматига қабул қилинадиган шахслар Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ва тегишли равишда унинг филиаллари билан келишмасдан туриб лавозимдан озод қилиниши мумкин эмас.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
#Фойдали_маълумот

📅 Ишга қабул қилишда дастлабки синов

📝 Дастлабки синовни ўташ ҳақида меҳнат шартномасида шартлашилган бўлиши лозим. Шартлашув бўлмаган тақдирда ходим дастлабки синовсиз ишга қабул қилинган ҳисобланади.

▪️ Дастлабки синов қўллашдан мақсад:
ходимнинг топширилаётган ишга лаёқатини текшириш;
ходим ишни давом эттиришининг мақсадга мувофиқлиги ҳақида бир қарорга келиш.

❗️Дастлабки синов қўлланилмайдиган ходимлар рўйхати:
ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар;
аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан корхона учун белгиланган минимал иш жойлари ҳисобига юборилган шахслар;
таълим муассасасини тамомлаган кундан бошлаб 3 йил ичида биринчи бор ишга кираётган битирувчилар;
6 ойгача муддатга меҳнат шартномаси тузиладиган шахслар.

❗️Синов муддати 3 ойдан ошиб кетиши мумкин эмас.

▪️ Дастлабки синов натижаси:

👉 Синов муддати тугагунга қадар ҳар бир тараф иккинчи тарафни уч кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақлидир. Бундай ҳолда иш берувчи меҳнат шартномасини синов натижаси қониқарсиз бўлгандагина буйруқ билан бекор қилиши мумкин.

❗️Агар синов муддати тугагунга қадар тарафлардан бирортаси ҳам меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилмаган бўлса, шартноманинг амал қилиши давом этади ва бундан кейин уни бекор қилишга умумий асосларда йўл қўйилади.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
📝 Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш

Амалдаги Меҳнат кодексининг 4-боби меҳнат шартномасини бекор қилинишига қаратилган нормаларни қамраб олган.

▪️ Меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари:

тарафларнинг келишувига кўра (меҳнат шартномасининг барча турлари исталган вақтда бекор қилиниши мумкин);
тарафлардан бирининг ташаббуси билан;
муддати тугаши билан;
тарафлар ихтиёрига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра;
меҳнат шартномасида назарда тутилган асосларга кўра;
янги муддатга сайланмаганлиги ёхуд сайланишда қатнашишни рад этганлиги муносабати билан.

◽️ Иш берувчи ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш:

технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги;

ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши;

ходимнинг ўз меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузганлиги;

ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши;

ходимда ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқининг пайдо бўлганлиги.

❗️Ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва таътилларда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди (корхона бутунлай тугатилган ҳоллар бундан мустасно).

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
#Ҳуқуқий_ёрдам

Мен 2 йилдан бери мактабда қоровул лавозимида ишлаб келаман ва мактаб директори синглисининг турмуш ўртоғи бўламан. Ҳозирда мактаб директори қариндошлик алоқалари мавжудлиги сабабли мени ишдан бўшатмоқчи. Шу қанчалик асосли?

🔹 Жавоб: Меҳнат кодексининг 79-моддасига кўра, ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

❗️ Бу қоидадан истиснолар Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарорида белгиланган.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz
❗️Интизомий жазолар: қўллаш ҳолатлари ва тартиби

▪️ Ходимга меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:

ҳайфсан;
ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда жарима. Агарда ички меҳнат тартиби қоидаларида назарда тутилган бўлса, ўртача ойлик иш ҳақининг 50 фоизигача жарима;
меҳнат шартномасини бекор қилиш.

▪️ Интизомий жазо қўллаш тартиби:

Интизомий жазолар ходимни ишга қабул қилиш ҳуқуқи берилган шахслар (органлар) томонидан қўлланилади.

Интизомий жазо қўлланилишидан аввал ходимдан ёзма равишда тушунтириш хати талаб қилиниши лозим. Тушунтириш хати беришдан бош тортиш жазо қўллашга тўсиқ бўлмайди.

◽️ Ҳар бир ножўя хатти-ҳаракат учун фақат битта интизомий жазо қўлланиши мумкин.

Интизомий жазо бевосита ножўя хатти-ҳаракат аниқлангандан кейин узоғи билан 1 ой ичида қўлланилади (бу муддатга ходимнинг касал ёки таътилда бўлган вақти ҳисобга олинмайди).

◽️Ножўя хатти-ҳаракат содир этилган кундан бошлаб 6 ой ўтганидан, молия-хўжалик фаолиятини тафтиш этиш ёки текшириш натижасида аниқланганда эса, содир этилган кундан бошлаб 2 йил ўтганидан кейин жазони қўллаб бўлмайди (жиноий иш бўйича иш юритилган давр бу муддатга кирмайди).

❗️Интизомий жазо берилгани тўғрисидаги буйруқ (фармойиш) ёки қарор ходимга маълум қилиниб, тилхат олинади.

▪️Интизомий жазонинг амал қилиш муддати:
Интизомий жазонинг амал қилиш муддати жазо қўлланилган кундан бошлаб 1 йилдан ошмаслиги лозим.

Иш берувчи ўз ташаббуси билан, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг илтимосига биноан жазони 1 йил ўтмасдан олдин ҳам олиб ташлашга ҳақли.

Интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

Ҳамкасбларингизга улашинг @hrassistant_uz