Hodiy_uz | Расмий канал
1.17K subscribers
7.9K photos
1.24K videos
1 file
2.16K links
Navoiy shahar bosh imom-xatibi Dilshod domlaning rasmiy sahifasiga xush kelibsiz !

Bizning boshqa ijtimoiy tarmoqlar :

Telegram: https://t.iss.one/hodiy_uz

Instagram.com/oqtoshmasjidnavoiy

Tik Tok: www.tiktok.com/@hodiy.uz

Murojat uchun: @hodiy_uz_adminn
Download Telegram
#Оят

«У (инсон) бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)».

Қоф сураси, 18-оят


@hodiy_uz
😭31
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят).

2025 ЙИЛ 31 ИЮЛЬ
(1447 ҳ - 06
САФАР) ПАЙШАНБА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Навоий вақти билан)


ТОНГ - 04:04 Жамоат вақтлари
Бомдод 05:35 Жамоат в. 04:55

Рўза тутувчилар учун саҳарликни тугаши 04:04

ҚИЁМ - 12:44 Жамоат в. 13:00
АСР - 17:47 Жамоат в. 18:05
ШОМ - 19:59 Жамоат в. 20:05

Рўзадорлар 19:59 дан бошлаб ифторлик қилса бўлади.

ХУФТОН-21:22 Жамоат в. 21:35

Islom.uz маълумотлари асосида тайёрланди.

@hodiy_uz
1
#ТАФАККУР :

Агар ҳали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.

Агар ҳали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингни ғиштлари мустаҳкам бўлмабди.

Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикрларинг етарлича тиниқлашмабди.

Агар ҳали ҳам эвазсиз севолмаётган ва севгингда ажратаётган бўлсанг, демак ҳали ҳам ақл ва мантиғингни қўллаб, ичингдаги севгининг камол топишига тўсқинлик қилмоқдасан.

Агар ҳали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаётган бўлсанг, демак тизгинларинг ҳали ҳам нафсингни қўлида ва сен бу тутқунликга бўйин эгмоқдасан.

Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак асл моҳиятни англаб етмабсан.

Aгар ҳали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...

(Ҳазрати Шамс Табрезий)

@hodiy_uz
2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

Ҳаёт гўзаллигини ҳис қилинг, Аллоҳ неъматларидан баҳраманд бўлинг, ҳеч қачон ҳаётдан чарчадим деманг. Ҳаёт чарчаш учун эмас синов учун берилган !

Янги кун барчамизга муборак бўлсин!

♻️Яқинларингизга ҳам улашинг!

@hodiy_uz
#Fiqh

ҚУДУҚ СУВЛАРИНИНГ ҲУКМИ

Аксар қудуқ сувлари оз сув деб эътиборга олинади. Чунки уларнинг юзаси ўн газ ёки ундан кам бўлади. Агар қудуқда қони оқувчи ҳайвон ўлса, шу қудуқнинг суви, девори, ичидаги челаги ва арқони нажосат бўлади.
Қудуқдан топилган ҳайвон шишиб ёки титилиб кетган бўлса, яъни аъзолари ажраб, туклари тўкилиб кетса, бу қудуқнинг ҳамма суви чиқариб ташланмаса, тоза бўлмайди. Агар ҳамма сувини чиқариб ташлашнинг имкони бўлмаса, икки юз челак сувни чиқариш билан қудуқ покланади. Уч юз челак сувни чиқариб ташлаш эса мустаҳабдир. Сув чиқариш ўлган ҳайвонни олиб ташлагандан кейин саналади. Бунда ҳар бир қудуқнинг Ўз челаги эътиборга олинади.
Агар қудуқда бир ҳайвон ўлган бўлса-ю, у ҳали шишмаган, титилмаган ёки туклари тўкилиб кетмаган бўлса ва унинг катталиги одамдек ёки қўйдек, ё эчки боласидек бўлса ҳам, бу қудуқнинг ҳукми юқоридаги чириган ўлимтик топилган қудуқнинг ҳукми билан бир ҳил бўлади. Яъни имкон қадар ҳамма сув чиқариб ташланади, имкон бўлмаса, икки юз челак сув чиқариб ташланади. Уч юз челак сувни чиқариб ташлаш эса мустаҳаб бўлади.
Агар қудуқдан топилган ўлимтик ҳайвоннинг катталиги мушукдек ёки каптардек ва шунга ўхшаш ҳайвонлардек бўлса, ундан қирқ челак сувни чиқариб ташлаш вожиб, олтмиш челак сув чиқариб ташлаш эса мустаҳаб бўлади.
Агар ўлимтикнинг катталиги чумчуқ ёки сичқон ҳажмидек бўлса, қудуқдан йигирма челак сув чиқариш вожиб, ўттиз челак сув чикариб ташлаш эса мустаҳабдир. Одам, товуқ ва сичқоннинг ўз туридаги катта-кичиги орасида фарқ йўқ. Булар ҳусусида далил шундай ворид бўлган. Аммо юқорида зикр қилинмаган ҳайвонлар ўлимтиги қудуқдан топилса, ҳар бири ўз туридагиларнинг каттасига қўшиб ҳисоб қилинади.
Агар қудуқка ҳайвон тушиб кетса-ю, тирик чиқариб олинса, унинг аслига қаралади. Асли нажосат бўлса, имкон қадар ҳамма сув чиқариб ташланади. Имкон бўлмаса, икки юз челак чиқариш вожиб, уч юз челак чиқариш эса мустаҳабдир. Асли нажосат бўлган ҳайвон чўчқадир.
Агар тушиб кетган ҳайвоннинг асли чўчқага ўхшаш нажосат бўлмаса-ю, баданида ғализа нажосат бўлса ҳам, хукми юқоридагидек бўлади. Аммо баданида нажосат бўлмаса, сувни чиқариб ташлаш вожиб эмас, лекин қалб хотиржамлиги учун йигирма челак сув чиқариб ташланса, яхши бўлади. Бу гап қудуққа тушган ҳайвоннинг оғзи сувга тегмаганда эътиборга олинади. Аммо ҳайвоннинг оғзи сувга тегса, энди унинг сўлаги эътибори билан ундан қолган қолдиқ сув ҳисобга олинади. Қолдиқ сувлар ҳақидаги маълумотлар қуйида келади.
Қудуққа тушиши билан уни нажосат қилмайдиган хайвонларга жасадида қон томири бўлмаган ҳайвонлар киради. Мисол учун, пашша, ари ва ҳоказолар. Яна қўйнинг қумалоқлари, туя ёки сигирнинг тезакларига ўхшаш нарсаларнинг оз миқдордагиси қудуққа тушса, уни нажосат қилмайди. Сақланиш имкони йўқ нарсаларнинг кам-кўплиги қараган кишининг эътибори билан билинади. Яъни қараган киши кўп деса, қудуқ нажосат бўлади, кам деса, нажосат бўлмайди.

“Мўминнинг меърожи” китоби 53-бет.

@hodiy_uz
Бир донишманддан "Сени ким яхши кўришини қандай биласан?" дея сўралди.

Донишманд шундай жавоб берди:
— Ким дардимга ҳамдард бўлса, ким ҳол-аҳволимни сўраса, ким хатойимни авф этса ва ким Роббимни менга эслатса, демак, у мени севади!..

Севганларимиз омон бўлсинлар!



@hodiy_uz
4
Кимки ўзининг турли заифликлари, камчиликлари ва муҳтожликларини билса, ўзига ўхшаш бошқа бир инсонга нисбатан мутакаббирлик қилмайди.

Имом Мотуридий

@hodiy_uz
2
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Қиёмат кунида жаннатга биринчи чақириладиганлар Аллоҳга енгилликда ҳам, оғирликда ҳам ҳамд айтадиганлардир».

Ибн Ҳажар Асқалоний

@hodiy_uz
1
📿Зикр қилдингизми? Келинг, биргаликда зикр қиламиз!

رَبِّ اغْفِرْ لِي، وَ تُبْ عَلَيَّ إنَّكَ أَنْتَ التَّوَّابُ الرَّحِيمُ

📖Ўқилиши: «Роббиғфирлий ва туб ъалаййа иннака антат тавваабур роҳийм» (100 марта) 👆

🔖Маъноси: "Роббим, гуноҳимни кечир ва мағфират қил, албатта Сен кечирувчи ва раҳмли Зотсан!"

🔍 Зикр шайтонни қувади ва савалайди.
🔍 Зикр Аллоҳ таолони рози қилади.
🔍 Зикр ғам-андуҳларни кетказади.
🔍 Зикр шодлик ва сурурни жалб қилади.
🔍 Зикр қалб ва баданни қувватлантиради.

📚 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ. «Руҳий тарбия» китоби

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг.

@hodiy_uz
1😭1
МОЛИК ИБНИ ДИНОРНИНГ ТАВБАСИ

Молик ибни Динор солиҳларнинг улуғларидан бири бўлган. Молик ибни Динор аслида қандай киши эди ва ким бўлди? У миршаб бўлиб, ичкиликка муккасидан кетган киши эди. У ўзининг тавбага кириш сабабини эслаб айтади:
- Мен бир куни бозорда одамларни назорат қилиб, ўз ишим билан шуғулланаётган эдим. Узоқдан икки кишининг тортишаётганини кўриб қолдим. Уларнинг бири қаҳри қаттиқ, кучли эди. Иккинчиси кучсиз бўлиб, қўлида матоси ҳам бор эди. Мен англадимки, ана у кучли одам кучсиз одамга ғолиб келиб, унинг матосини тортиб олаётган эди. Уларга яқинроқ бордим. Ожиз киши:
- Сен билан қиёмат куни Аллоҳ ҳисоблашади. Мен бозорга Расулуллоҳнинг ушбу сўзларига таяниб чиққан эдим. У зот соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Кимки бозорга бориб, мато сотиб олса ва уйига келиб нарсаларидан биринчи қизларига берса, Аллоҳ таоло қиёмат куни уни неъматлантирсин» деганлар. Сен қизларимнинг қувончини саробга айлантирдинг. Бунинг учун Аллоҳ таоло сени қиёмат куни сўроққа тутади – деяётганини эшитдим. Ушбу ожиз кишига нисбатан қалбимда қаттиқ меҳр-шафқат пайдо бўлди. Ўзимга ўзим: «Агар бу кучсиз кишига ёрдам бериб, нариги кучлисини инсофга чақирсам, эҳтимол Аллоҳ таоло гуноҳларимни кечириб, мағфират қилса» деб, ҳалиги қаҳри қаттиқ кишини сўкиб, ундан матони олдим ва ҳалиги ожиз кишига бердим. Кейин унинг юзидаги қувончни кўриб, уни олдимга чақирдим. Сенга бир аҳдим бор. Уни сендан Аллоҳ таоло ҳам сўрайди. Уйингга олиб борган нарсангдан қизларингни қувонганини кўрганингда, улардан мени ҳаққимга дуо қилишларини сўра. Уларга Молик ибни Динорнинг ҳақларига дуо қилинглар деб айт – дедим.

Молик ибни Динор гуноҳи кўп, осий одам эди. Лекин нафснинг хатолари зоҳирида бўлиб, ботинида жўшқин қалб, у Аллоҳнинг марҳаматига ва афв қилишига йўналган эди. Ушбу инсон яхши томонга ўзгарди. Аллоҳ таоло унинг тавбасини қабул қилди. Натижада ичкиликка муккасидан кетган Молик ибни Динор минглаб дарсликлар ташкил қилган, Аллоҳ таолонинг авлиёларидан бири бўлмиш Молик ибни Динорга айланди.

Шайх Муҳаммад Саид Рамазон Бутий.


@hodiy_uz
👍2
#Ҳадис

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Киши кўрмаган нарсасини кўзим билан кўрдим, деса, ўша ёлғончиларнинг энг ёлғончисидир», дедилар.

Имом Бухорий ривояти.

@hodiy_uz
1
Ҳадиси қудсий

Аллоҳ таоло айтади: бандам қачон бир гуноҳ ишни ният қилса, то уни амалга оширмагунча гуноҳ ёзманглар. Агар амалга оширса, битта гуноҳ ёзинглар. Бордию гуноҳни Мен учун тарк этса, унга битта савоб ёзинглар.
Қачон бир савоб амални ният қилса, ва лекин уни амалга оширмаса, унга битта савоб ёзинглар. Агар амалга оширса унга ўнтадан етти юзтагача савоб ёзинглар.

(Имом Бухорий ривояти).

@hodiy_uz
“... албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир” (Нисо сураси 103-оят).

2025 ЙИЛ 01 АВГУСТ
(1447 ҳ - 07
САФАР) ЖУМА КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ
(Навоий вақти билан)


ТОНГ - 04:05 Жамоат вақтлари
Бомдод 05:36 Жамоат в. 04:55

Рўза тутувчилар учун саҳарликни тугаши 04:05

ҚИЁМ - 12:44 Жамоат в. 13:00
АСР - 17:45 Жамоат в. 18:05
ШОМ - 19:58 Жамоат в. 20:05

Рўзадорлар 19:58 дан бошлаб ифторлик қилса бўлади.

ХУФТОН-21:20 Жамоат в. 21:35

Islom.uz маълумотлари асосида тайёрланди.

@hodiy_uz
2
Ҳаёт кафтингдаги сувга ўхшайди, сен тутишга ҳаракат қилаверасан, у эса оқиб кетаверади...

Жалолиддин Румий


@hodiy_uz
👍1
🌺Жума айёмингиз муборак бўлсин!🌺

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким жума куни бомдод намозидан олдин:

​ أسْتَغْفِرُ اللهَ الَّذِي لاَ إِلَهَ إِلاَّ هُوَ الْحَيُّ القَيُّومُ وَأَتُوبُ إِلَيْهِ

«Астағфируллоҳаллазий лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул қоййум ва атубу илайҳ»,
деб уч марта айтса, Аллоҳ таоло унинг гуноҳларини денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечириб юборади», дедилар.

#Маъноси: Ҳай ва қаййум сифатли Зотдан бошқа илоҳ йўқ ва Унга истиғфор айтаман, Унга тавба қиламан.

Ибн Сунний ривояти.

@hodiy_uz
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ!

Бугун Аллоҳдан дуо қилиб сўрайлик:

АЛЛОҲИМ!

🤲Бизларни бугун тақсимлайдиган хайринг,

🤲ҳидоят берадиган нуринг, улашадиган раҳматинг,

🤲берадиган ризқингдан энг кўп насибадор бандаларингдан қилгин!!!

ЖУМА АЙЁМИ МУБОРАК БЎЛСИН!

@hodiy_uz
😭1
Ассалааму алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ

🕊ЖУМА МУБОРАК 🕊

🍃Аллоҳим сизга шундай кўз берсинки, инсонларнинг фақат яхшиликларини кўринг.

🍃Сизга шундай қалб
берсинки, Аллоҳнинг бандаларига фақат эзгуликлар улашинг.

🍃Сизга шундай тоқат
берсинки, ҳаётнинг ҳар
зарбасига чидаб беринг.

🍃Сизга шундай забон
берсинки, ҳеч бир бандани ранжита олманг.

🍃Сизга шундай умр берсинки, ҳар нафасингизда Аллоҳ билан бирга бўлинг...
🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊🕊
Эй Роббим!
Сенинг фазл ва карамингдан умидвормиз. Сенинг мағфиратинга лойиқ бир амал соҳиби бўлишимизни насиб айла. Ўзимизни ҳисоб-китоб қилиб кўрсак, Сенинг фазлу карамингдан бошқа сармоямиз йўқ экан. Биздан фазл ва карамингни дариғ тутма, Аллоҳим. Бизни ҳидоятга етаклайдиган ақл ва тақво бергин, ахлоқ, муомаламни гўзал айлагин. Ўзинг яхши кўрадиган ва рози бўладиган нарсаларга ошно эт.
Сироти мустақимда илдам юрилишликни насиб қилгин, Аллоҳим...

@hodiy_uz
3
#ЖУМА_МУБОРАК

🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!

🌸ЖУМА МУБОРАК,  АЗИЗ ДИНДОШИМ!

🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌

@hodiy_uz