Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этиб, ёрқин ва унутилмас натижаларни қайд этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари бугун, 12 август куни юртимизга етиб келишди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига биноан, делегациямиз аъзолари Тошкент аэропортида тантанали кутиб олинди.
Олимпиячиларимиз кортежи пойтахт кўчалари бўйлаб айланиб, Миллий олимпия қўмитасига келди. Бу ерда Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Нарбаева ва Бош вазир Абдулла Арипов чемпионларга Давлатимиз раҳбари номларидан уй, автомобиль ҳамда тегишли миқдордаги пул мукофотларини топширдилар.
Бу йилги олимпиадада ўзбекистонлик ҳар бир спортчининг чиқишини юртдошларимиз ўзгача ҳаяжон ва интиқлик билан кузатиб боришди. Бунга жавобан атлетларимиз ўзларининг ёрқин ғалабалари билан барча юртдошларимизга жуда юқори кайфият улашишди. Унутилмас ва тарихий натижаларга барчамиз гувоҳ бўлдик.
Facebook | Instagram

Бугун Олимпия шон-шуҳрати музейида мамлакатимиз спорт делегациясини Париж-2024 17-ёзги Паралимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.
Сўзга чиққанлар бу галги Паралимпия ўйинларига тайёргарлик цикли аввалгиларига қараганда анча фарқли бўлганини таъкидлашди.
Шунга қарамай, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шахсан қўллаб-қувватлашлари, Паралимпия ҳаракатига қаратган алоҳида эътиборлари туфайли барча ташкилий ва тайёргарлик жараёнлари самарали ўтди.
Пара атлетчиларимиз ёзги Паралимпия ўйинларига 65 нафар спортчи билан 113 та лицензияни қўлга киритишга муваффақ бўлди.
Бу Ватанимиз учун Паралимпия ўйинларида иштирок этиш бўйича лицензиялар ва мусобақа иштирокчилари сони бўйича мутлоқ рекорд кўрсаткич экани алоҳида қайд этилди.
Спортчиларимиз Паралимпия ўйинларида пара енгил атлетика, дзюдо, сузиш, пауэрлифтинг, каноэ, академик эшкак эшиш, таэквондо, ўқ отиш ва велоспорт бўйича иштирок этади.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиқди.

Жорий йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегацияси Афғонистонга ташриф буюрди.
Ташриф доирасида Қобул шаҳрида Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Бош вазирнинг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салом Ханафий, Бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Кабир ва Ташқи ишлар вазири Амир Хон Мутакий билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди.

Амалий ташриф билан Афғонистонда бўлиб турган Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Қобул шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форуми ҳамда “Made in Uzbekistan” кўргазмасининг расмий очилиш маросимида иштирок этди.
Кўргазма очилишида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар бошчилигидаги икки мамлакат ҳукуматлари делегациялари қатнашди.
Мазкур қўшма бизнес-форум ҳамда Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси ўзаро савдо-иқтисодий алоқалар ривожига катта ҳисса қўшиши таъкидланди.

Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Афғонистонга ташрифи доирасида Қобул шаҳрида икки мамлакат тадбиркорлари билан учрашув ўтказилди.
Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар Қобул шаҳрида афғонистонлик ва ўзбекистонлик тадбиркорлар билан учрашув ўтказди.
Афғонистон билан яхши қўшничиликка асосланган дўстона ва ўзаро манфаатли муносабатларни янада кенгайтириш мақсадида ташкил этилган ушбу учрашувда икки мамлакат тадбиркорлари учун яратилган қулай шарт-шароитлар ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига асосан, Ўзбекистон банклари ассоциацияси бош директори Хамидов Бахтияр Султанович "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи" фахрий унвони билан мукофотланди.
Давлатимиз раҳбарининг топшириқлари билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Президентимиз номларидан ушбу юксак унвонни Б.Хамидовга топширди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон банклари ассоциациясида ташкил этилган тадбирда Б.Хамидовнинг мустақил Ўзбекистон тарихининг энг мураккаб ва синовли даврларида давлатчилигимиз асосларини мустаҳкамлаш, халқ хўжалиги тармоқлари иқтисодиётини юксалтириш борасидаги фидокорона хизматлари ҳусусида сўз юритилди.
Ўз навбатида, Б.Хамидов Президентимизга давлатимизнинг юксак унвони билан тақдирлагани учун ўз миннатдорлигини билдирди.