Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
8.87K subscribers
529 photos
9 videos
2 files
217 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Бугун, 22 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев рафиқаси ҳамроҳлигида давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.

Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев ташриф дастурига мувофиқ навбатдаги манзилга жўнаб кетди.

Facebook | Instagram
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг Давлат ташрифи Тошкент шаҳридаги Ҳайдар Алиев ёдгорлигига гул қўйиш маросими билан бошланди.

Мазкур кўркам гўша Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан 2022 йилда Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси, ўзбек халқининг яқин дўсти Ҳайдар Алиев шарафига бағишлаб барпо этилган.

Озарбайжон делегацияси буни Ўзбекистон халқидан қардош Озарбайжон халқига ҳурмат ифодаси, умумий тарихимизга чинакам биродарона муносабати сифатида қабул қилишини таъкидлади.

Шундан сўнг Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Бош вазир Абдулла Арипов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Facebook | Instagram
Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг мамлакатимизга амалга оширган икки кунлик давлат ташрифи ўз якунига етди.

Бугун, 23 август куни Олий мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Facebook | Instagram
Бугун, 29 август куни Термиз шаҳрида “Термиз халқаро савдо маркази”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шахин Мустафаев, Қирғиз Республикаси иқтисодиёт ва савдо вазирининг ўринбосари Назарбек Малаев, Қозоғистон Республикаси савдо ва интеграция вазирининг ўринбосари Қайрат Торебаев ва бошқалар иштирок этди.

Рамзий тасма кесилиб Марказ расман очилганидан сўнг, Афғонистон, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон делегациялари ва бошқа мамлакат дипломатик корпус вакиллари “Термиз халқаро савдо маркази” фаолияти билан яқиндан танишди.

Ўзбекистон Бош вазири Термиз шаҳрида Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар ҳамда Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шахин Мустафаев билан икки томонлама учрашувлар ўтказди.

Facebook | Instagram
Тошкент шаҳрида шу йилнинг 5-6 сентябрь кунлари “Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар озиқ-овқат хавфсизлиги ва барқарор ривожланиш мақсадлари” мавзусида халқаро форум ўтказилади.

Денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган давлатлар ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари савдоси, озиқ-овқат хавфсизлиги ва иқлим ўзгаришига мослашиш, логистика билан боғлиқ муаммоларни ҳал этиш мақсадида ташкил этилган мазкур анжуманда 30 дан ортиқ давлатдан вакиллар, халқаро молия ташкилотлари, илмий доиралар, хорижий экспертлар ва хусусий сектор раҳбарлари қатнашмоқда.

Бугун мазкур форумнинг очилиш маросими бўлди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, ФАО бош директори Цюй Дунъюй, БМТнинг энг кам ривожланган ва денгизга чиқиш имкони бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар бўйича Олий вакили Рабаб Фатима, Европа Иттифоқининг қишлоқ хўжалиги бўйича комиссари Януш Войцеховский сўзга чиқди.

Facebook | Instagram