Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
8.8K subscribers
529 photos
9 videos
2 files
217 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Ҳукумат комиссияси томонидан иккинчи ҳолат бўйича юзага келган муаммони ҳал қилиш юзасидан қуйидаги таклифлар билдирилди:

1. Солиқ идоралари томонидан хонадонларга қўйилган тақиқ ечилган 72 та хонадонни жорий йил 1 сентябрга қадар фуқаролар номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш.

2. Суд қарорлари ва келишув битимларига асосан банклар балансига ўтказилган 122 та ва гаровда турган 374 та хонадон бўйича суд жарёнида қайта кўриб чиқиб, кредит таъминотини пудрат ташкилотига тегишли бўлган ва тергов жараёнида хатланган мол-мулкларга алмаштириш ҳисобига жами 458 та хонадонни жорий йил
1 октябрга қадар
фуқаролар номига расмийлаштирилишини таъминлаш.

3. Банк балансига олиниб, Давлат активлари агентлигига ўтказилган 59 та хонадонни қайтариб, ушбу хонадонлар бўйича даъвони тергов жараёнида хатланган мол-мулкларга қаратиш ва қайтарилган хонадонларни жорий йил 1 октябргача пул тўлаган фуқаролар номига расмийлаштириб бериш.

4. Қурилиш ишлари якунига етказилмаган 4 та кўп қаватли уйни Ҳукумат комиссияси назорати остида қўшимча маблағ ажратган ҳолда жорий йил 1 ноябрга қадар қурилиш ишларини якунлаб, фойдаланишга қабул қилиш.

Қурилиш ишлари якунлангандан кейин 459 та хонадонни жорий йил 1 ноябрдан бошлаб фуқароларга кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб бериш.

Бунда қурилиш ишларини якунлаш ва аҳолини кадастр билан боғлиқ муаммоларини ҳал қилиш учун Тошкент шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари – Ҳукумат комиссияси аъзоси Рахмонов Бахтияр Султанович ҳамда Яшнобод тумани ҳокими Рахмонкулов Бахтияр шахсан масъул бўлади. Штаб Иззат кўчасида қурилган уйларнинг ертўласида жойлашган сотув офисида бўлади.

5. Иккита шахс (якка тадбиркорлар ва фуқаролар) номига шартнома берилиб, сотиб юборилган 133 та хонадон ҳамда тижорат банклари балансига олиниб, сотиб юборилган 53 та хонадонга пул тўлаган фуқароларга ҳам олдин имзоланган шартномаси ҳамда тўлов квитанцияси асосида хонадонлар ажратилади.

Бунда, Иззат кўчасида қурилаётган массивдаги хонадонлар етишмаган фуқароларга Бектемир туманида қуриладиган уй-жойлардан ажратиш таклиф этилади.

6. Қурилиш тугалланмаган хонадонларни сотиб олишга шартнома имзолаган фуқароларнинг хонадон нархини тўланмаган қисмини тўлашларига қулайлик яратиш мақсадида Иззат кўчасидаги массив яқинида тижорат банки кассаси ташкил этилади.

7. Иззат кўчасида қурилган массивга кўчиб келган аҳоли учун 2024 йилда республика бюджети маблағлари ҳисобидан ушбу ҳудудга яқин масофада жойлашган 67-сон мактабнинг бўш ер майдонида 990 ўринли, 143-сон боғчанинг бўш ер майдонида 180 ўринга мўлжалланган қўшимча бино қурилади.
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари ва блогерлар томонидан бугун бўлиб ўтган учрашув ҳақидаги хабарларга “фирибгарлик қурбонига айланадиганлар кўп бўлади, агар қурилиш компаниялари устидан давлат назорати ўрнатилмаса”, деган мазмунда муносабатлар билдирилмоқда.

Чиндан ҳам, кейинги вақтларда улушли иштирок этиш тартибида қурилаётган объектларга аҳолидан жалб қилинган маблағларни ўзлаштириб юбориш ҳолатлари тез-тез кузатилмоқда ва бу фуқароларнинг турли эътирозларига сабаб бўлмоқда.

Шу ўринда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига мувофиқ қурилишда улушли иштирок этиш тартибида қатнашаётган жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жалб қилинган пул маблағларини мақсадли сарфланишини таъминлаш ҳамда бошқа мақсадларда ўзлаштириб юбориш ҳолатларини олдини олиш, қурилишда улуш киритиш асосида иштирок этувчи шахсларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари кафолатларини янада кучайтириш мақсадида тегишли ҳужжат лойиҳаси тайёрланганини маълум қиламиз.

Айни пайтда ушбу ҳужжат лойиҳаси ўрнатилган тартибда тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилмоқда.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 7 августдаги қарори билан Худайбердиев Хушнуд Ғайратович – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг биринчи ўринбосари;

Ғаффоров Аловаддин Насриевич – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директорининг ўринбосари лавозимига тайинланди.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 15-16 август кунлари Қирғиз Республикаси Чўлпон-Ота шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10 йиғилиши бўлиб ўтади.

Facebook | Instagram
Бугун, 16 август куни Чўлпон-Ота шаҳрида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10 йиғилиши бўлиб ўтди.

Учрашувда саноат кооперацияси соҳасида катта имкониятлар мавжудлиги, бу борада Ўзбекистон-Қирғизистон тараққиёт фонди салоҳиятидан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, энергетика, сув хўжалиги, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги икки томонлама ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг 10 йиғилиши якунлари юзасидан баён имзоланди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 19 августдаги 403-сон қарори билан Рапиков Тохиржон Юлдашбаевич Бош вазир ўринбосарининг (Ж.Ходжаев) Инвестициялар, экспорт, савдо, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти мудири лавозимига тайинланди.

Шу муносабат билан Бош вазир котибияти Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти раҳбарининг ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимидан озод қилинди.

Facebook | Instagram
Жорий йилнинг 7-8 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан ҳамкорликда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев анжуман қатнашчиларига мурожаат йўллади. Уни Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.

Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур анжуманда дунёнинг 32 та давлатидан 620 нафардан зиёд хорижий меҳмон ҳамда 30 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотдан вакиллар иштирок этмоқда.

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасида иштирокчилар томонидан ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, иқлим ўзгариши, сув ресурсларининг камайиши, ерлар деградацияси, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш имкониятини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 13 сентябрдаги 469-сон қарори билан Нажимов Элмурод Иқболжон ўғли ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссиясининг Бош котиби ўринбосари этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Ижтимоий тармоқларда Бош вазир Абдулла Арипов иштирокида ўтказилган мажлис тафсилотлари нотўғри талқин қилинмоқда.

Гўёки Бош вазир амалдорларга қарата динни ёки давлатдаги ишини танлаши кераклигини айтгандек қилиб тарқатилаётган хабарлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди.

Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Қонунида фуқароларнинг диний эркинлиги ва диний эътиқоди ҳуқуқий жиҳатдан кафолатлаб қўйилган.

Блогерлардан текширилмаган ва ёлғон ахборотларни тарқатмасликларини, тармоқ фойдаланувчиларидан эса бундай мавзудаги хабарларга умуман ишонмасликларини сўраймиз.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 сентябрдаги 474-сон қарорига асосан Баходир Бахшуллоевич Маъмуров уч ойлик синов муддати билан Бухоро давлат педагогика институтининг ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Жорий йилнинг 18 сентябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтади.

Ҳукуматлараро қўшма комиссия йиғилишида мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва маданий-гуманитар ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.

Facebook | Instagram
Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 18 сентябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлиси бўлиб ўтди.

Facebook | Instagram
Бугун Москва шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукумат раҳбарлари даражасидаги Қўшма комиссиянинг 4-мажлисида маданий-гуманитар йўналишдаги ҳамкорлик бўйича билдирилган муайян таклиф моҳияти нотўғри талқин қилинмоқда.

Давлатлар ўртасидаги ўзаро расмий келишувларга асосан, бир давлат ҳисобидан бошқа давлат ҳудудида мактаб ва шунга ўхшаш ижтимоий обьектлар қуриш анъанаси жаҳон тажрибасида мавжуд. Бу ўзаро ижтимоий ёрдам сифатида таснифланади.

Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, хорижий мамлакатлар томонидан қуриб бериладиган мактабларнинг таълим дастурлари дастлаб соҳа мутахасиссислари томонидан миллий урф-одат, қадрият ва анъаналаримиз, тарихимиз, амалдаги қонун ҳужжатларимиз, мавжуд таълим стандартларимиз нуқтаи назаридан чуқур ўрганиб чиқилади.

Агар қуриб берилиши таклиф этилгаётган мактаб ва унинг дастури юқорида назарда тутилган талабларга мазмунан мос келса, ушбу таълим муассасасининг фаолият юритиши учун ўрнатилган тартибда лицензия берилади.

Мазкур жиҳатларни инобатга олган ҳолда, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан асосланмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраб қоламиз.