Bosh vazir matbuot kotibi | Bekzod Hidoyatov
8.79K subscribers
529 photos
9 videos
2 files
217 links
O’zbekiston Respublikasi Bosh vazirining Matbuot kotibi
———
Ózbekstan Respublikası Bas ministrdiń baspasóz xatkeri
———
Press Secretary of the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan
Download Telegram
Бугун, 9 июль мамлакатимизда муддатидан илгари ўтказилаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида Бош вазир Абдулла Арипов оила аъзолари билан биргаликда Тошкент шаҳридаги 520-сайлов участкасига ташриф буюриб, овоз бериш жараёнларида иштирок этди.

Суратда: Бош вазир набиралари Миролим билан.
Жорий йилнинг 17-18 июль кунлари Ўзбекистон Республикаси ҳукумати делегацияси Грузия Республикасига ташриф буюрди.

Тбилиси шаҳрида 17 июль куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Грузия Бош вазири Ираклий Гарибашвили бошчилигидаги икки мамлакат ҳукуматлари делегацияларининг йиғилишида Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш масаладари муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланди.

Батафсил
Боку шаҳрида 19 июль куни Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегациясини қабул қилди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевга Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўз навбатида, Озарбайжон раҳбари мамлакатимиз етакчисини ва бутун халқимизни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан яна бир бор самимий табриклаб, халқимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилади.

Батафсил.
Жорий йилнинг 19 июль куни Боку шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ҳукуматлари делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Олий даражада эришилган келишувлар ижросини таъминлаш, кўп қиррали муносабатларни янада кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашувда инвестициявий, сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чоралар кўрилаётгани, қўшма инвестиция компаниясини ташкил этиш бўйича таъсис ҳужжатлари имзолангани, келгусида унинг маблағлари қўшма саноат кооперацияси лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилиши маълум қилинди.

Ўзбекистон делегациясининг Озарбайжонга ташрифи доирасида Боку шаҳридаги Фахр хиёбонига ташриф буюрилиб, Озарбайжон халқининг умуммиллий етакчиси Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирилди.

Бундан ташқари, Боку халқаро денгиз савдо бандаргоҳи, “Алат” эркин иқтисодий зонаси, Фузулий шаҳрида Ўзбекистон томонидан барпо этилаётган умумтаълим мактаби фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.
Бугун, 21 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳрида “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини қабул қилди.

Сайёр қабулда мазкур масалани ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Қабул якунида улар билан навбатдаги якуний учрашув жорий йил август ойининг биринчи ўн кунлигида ўтказилиши маълум қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан ўзаро келишувига асосан мамлакатимиз ҳукумати делегацияси жорий йилнинг 21 июль куни Тожикистон Республикасига ташриф буюрди.

Душанбе шаҳрида Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги мамлакатимиз ҳукумати делегациясини қабул қилди.

Батафсил.
Жорий йилнинг 22 июль куни Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумати делегацияларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилигида ўтган йиғилишда Олий даражада эришилган келишувларнинг ижро ҳолати атрофлича таҳлил қилинди.

Facebook | Instagram
29072023145901.pdf
1.1 MB
Фарғона шаҳрида содир бўлган ёнғин тўғрисида маълумот

Бугун, 29 июль куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳар “Машъал” МФЙ Сайилгоҳ кўчасидаги 4 қаватли бинонинг ер тўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра 6 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб борган ва тезкорлик билан ҳаракат қилиб ёнғинни тўлиқ бартараф этган.

Ёнғин оқибатида 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 7 нафар фуқаро турли даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага юборилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг топшириқларига асосан содир бўлган воқеани ўрганиш ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 29 июлдаги 473-сон фармойиши билан Бош вазир ўринбосари А.Раматов бошчилигида Ҳукумат комиссияси тузилди ва Фарғона вилоятига жўнаб кетди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 августдаги 334-сон қарори билан Бахтиёр Махмуджонович Расулов – Андижон давлат педагогика институтининг ректори этиб;

Шахзода Шухратовна Негматова – Ўзбекистон-Финландия педагогика институтининг ректори этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 4 августдаги 335-сон қарори билан Умид Кутпитдинович Абидхаджаев – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти директори этиб тайинланди.

Facebook | Instagram
Аввал хабар қилинганидек, Бугун, 5 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириқларига асосан Бош вазир Абдулла Арипов “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини қабул қилди.

Учрашувда мазкур масалани ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.

Айни пайтда, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда 2 та ҳолат бўйича ҳам жабрланган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан тайёрлаган таклифларини ўқиб эшиттирмоқда.

Facebook | Instagram
Учрашувда жабрланган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан Ҳукумат комиссияси томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда 2 та ҳолат бўйича қуйидаги таклифлар билдирилди:

Биринчи ҳолат бўйича:

Амалдаги вазият: “Азия Инвест Фаворит” МЧЖ томонидан 1 минг 106 нафар фуқаро билан умумий майдони 61 минг 766 кв метр бўлган хонадонни сотиш бўйича шартномалар имзоланган ва фуқаролар томонидан 163,4 млрд сўм нақд пул тўланган.

Бугунги кунга қадар 1 минг 106 нафар фуқародан 1 минг 60 нафари Бош прокуратуранинг тергов гуруҳи томонидан жабрланувчи сифатида сўроқ қилиниб, шартнома ва тўлов квитанцияларининг ҳаққонийлиги ўрганилган. Қолган 46 нафар фуқаро ҳали терговчиларга келиб учрашмаган (сўроқ қилинмаган). 1 минг 106 нафар фуқародан 321 таси (29 %) шартномада кўрсатилган суммани 100 фоизини, 202 нафар (18 %) 70 фоиздан юқори қисмини, 298 нафар (27 %) фуқаро 50 фоиздан – 70 фоизгача қисмини, 228 нафар (21 %) фуқаро 30 фоиздан – 50 фоизгача бўлган қисмини, 51 нафар (5 фоиз) фуқаро 30 фоизгача бўлган қисмини тўлаган. 6 нафар фуқаро умуман пул тўламаган.

Муаммони ҳал қилиш юзасидан таклифлар:

I вариант:

1. Лойиҳа ишлари – топшириққа мувофиқ муаммони ҳал қилиш учун Бектемир тумани “Ийк ота” массивидан 11,4 геткар бўш ер майдони танланди ва 1-босқичда ушбу ер майдонининг 4,4 гектарига умумий майдони 61 минг 766 кв метр бўлган 1 минг 104 хонадонли 16 та 9 ва 12 қаватли темир-бетон қуйма монолит типдаги уйлар қуриш бўйича лойиҳа таклифи тайёрланди.

2. Инфратузилма билан таъминлаш – қуриладиган
уй-жойларнинг таннархини арзонлаштириш мақсадида массивнинг мухандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши ва ободонлаштириш ишларини республика бюджетидан амалга ошириш таклиф этилади.

Шунингдек, массив ҳудудида маҳаллий бюджетдан ажратилаётган 29 млрд. сўм маблағ ҳисобидан 990 ўринли умумтаълим мактаби жорий йилда фойдланишга топширилади.

Бундан ташқари ушуб массивда боғча ҳам қурилади.

3. Қурилиш ишлари – мазкур ҳудудда кўп қаватли уйларни қуриш учун соҳадаги йирик пудрат ташкилотларининг таклифлар қабул қилинди.

Улар орасидан “Ўзшаҳар қурилиш инвест” компанияси, “Янги замон” МЧЖ, “Голд степ инвест” МЧЖлар танлаб олинди.

Кўп қаватли уй-жойлар қурилишини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, экспертизадан ўтказиш ишлари жорий йил 1 октябрга қадар якунланади.

Қурилиш ишлари лойиҳа ишлари билан параллел равишда олиб боришга рухсат берилса жорий йил 10 августдан бошлаб юборилади ва уйлар 2024 йил якунига қадар тўлиқ фойдаланишга топширилади.

Ҳукумат комиссиясига жабрланган фуқароларга қуриб бериладиган уй-жойларнинг 1 метр квадрати нархи 6 миллион сўмдан ошмаслиги топширилди.

4. Қуриб битказилган уй-жойларни жабрланган фуқароларга тақсимлаш:

– аввалги пудрат ташкилоти билан тузилган шартномага асосан 100 фоиз пулини тўлаган (320 нафар) фуқароларга беғараз берилади;

– шартномага асосан белгиланган маблағни бир қисмини тўлаган фуқароларга ҳам уй берилади, лекин шартномадаги хонадон майдонининг тўланмаган қисмига ҳар бир кв метр майдон учун қўшимча тарзда тўлов қилишади;

– 
жабрланувчи фуқаролар томонидан аввалги пудрат ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномасига асосан сотиб олинган хонадоннинг умумий квадрат метри ўзгарган тақдирда, унинг ошган қисми бўйича ҳар бир квадрат метрга қурилиш таннархида қўшимча тўлов амалга оширилади.

Пулини қайтариб олиш истагида бўлган фуқароларга тўлаган пул маблағлари тергов-суд жараёнлари якунлангандан кейин пудрат ташкилотининг давлат фойдасига тергов жараёнида хатланган мол-мулкларни сотиш эвазига тушган маблағлар ҳисобидан қайтариб берилади (тергов ва суд жараёнлари муайян вақт олиши мумкин).

Facebook | Instagram
II вариант:

1. Лойиҳа ишлари – “Ийк ота” массивидан 11,6 гектар бўш ер майдонида 2 та босқичда умумий майдони 226 минг кв метр бўлган 3 минг 120 хонадонли 34 та 9, 12 ва 16 қаватли темир-бетон қуйма монолит типдаги уйлар қуриш бўйича лойиҳа таклифи тайёрланди.

2. Инфратузилма обектлари республика бюджетидан қилиб берилади (113 млрд сўм).

3. Қурилиш ишлари“Ўзшаҳар қурилиш инвест” ИК, “Янги замон” МЧЖ, “Голд степ инвест” МЧЖ томонидан қурилади.

4. Қуриб битказилган уй-жойларни жабрланган фуқароларга тақсимлаш 1-вариантдаги каби амалга оширилади.

6. Назорат тизими – уй-жой лойиҳаси ва қурилиш ишларига қурилиш ва коммунал хўжалик вазирининг ўринбосари Адилов Даврон Қобулжанович ҳамда қурилиш ишларининг сифатига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси раҳбари Козим Носирович Тўлаганов масъул бўлади.

Қурилиш ишлари якунига етказилгунга қадар Ҳукумат комиссияси доимий назорат қилади ва муаммоли масалаларни ҳал қилиб боради.
Иккинчи ҳолат бўйича:

Амалдаги вазият: Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 2 октябрдаги 1404-сон қарори билан Яшнобод тумани, Иззат кўчаси, 58-уй манзилида жойлашган “Сувсоз” ДУКга қарашли ҳудуддан
5,2 гектар ер майдони 1 минг 120 та хонадонли 8 та 7 қаватли уй-жойлар қуриш учун “Азия Инвест Фаворит” МЧЖга ажратилган.

Бугунги кунда пудрат ташкилоти ажратилган 5,2 гектар ер майдонида 1 минг 513 та хонадонли 8 та 7 қаватли (мансарда билан биргаликда) уй-жойлар қурилиши олиб борилиб, 4 тасида (3,4,5,6-уйлар) қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилган.

Қолган 4 та уйда (1,2,7,8-уйлар) қурилиши тугалланмасдан қолган. Ҳозирда пудрат ташкилотининг бошқа мол-мулкини сотиш орқали тушган маблағлар ҳисобидан ушбу 4 та уйда қурилиш ишлари давом эттирилмоқда (ўртача 90 фоизга бажарилган).
 
Юзага келган муаммо:

– 1 минг 513 та хонадондан 1 минг 409 таси бўйича фуқаролар билан инвестиция шартномалари тузилган бўлиб, атиги 260 та фуқарога кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб берилган холос. Қолган 1 минг 162 та хонадон муаммоли бўлиб турибди;

– жами 608 та хонадон фуқароларни хабардор қилмасдан пудрат ташкилоти раҳбари Х. Хатамов томонидан ўзига тегишли 17 та тадбиркорлик субъектига 8 та банкдан турли мақсадларда ажратилган 211 млрд сўм кредит маблағлари учун гаров таъминоти сифатида қўйиб юборилган.

Шундан, 122 та хонадон банк балансига олинган, 112 та хонадон банк балансига олиниб сотиб юборилган, қолган 374 та хонадон банкда гаровда турибди;

– 133 та хонадон 2 та шахс (якка тадбиркорлар ва фуқаролар) номига шартнома берилиб, сотиб юборилган;

– 72 та хонадон солиқ органларида тақиқда бўлгани учун кадастр расмийлаштирилмаган;

– 459 та хонадонда қурилиш ишлари якунига етказилмаган.