HEMIS_University
13.2K subscribers
376 photos
54 videos
69 files
169 links
Download Telegram
Тизимнинг янги версияси ОТМларга чиқарилди!!!

Тизимнинг янги версиясида (0.9.61 02.03.2025й.) қуйидаги ўзгаришлар бўлди:

1) Қайта ўқиш / Талабани бириктириш функционалида танланадиган фанлар рўйхатида ўқув режасининг ҳам номини кўрсатиш имконияти қўшилди;

2) Апелляцияга нисбатан академик ёзувга бал ва баҳоларни кўчириш функционали такомиллаштирилди, агар апелляцияда баҳоси бўлса фаннинг қайдномадаги баҳоси академик ёзувга кўчиришда автоматик мувофиқлаштирилади;

3) Сўровнома функционалига ўтказилган сўровномалар натижаларини экспорт қилиш имконияти қўшилди. Сўровнома функционалининг Натижа саҳифасида сўровномада берилган жавоблар қийматларини яхлитлаш амалга оширилди;

4) Таълим шаклининг иккинчи олий кундузги турида ўқийдиган талабаларига ҳам стипендия тайинлаш имконияти қўшилди;

5) Тизимни созлаш функционалининг Хемис интеграция бўлимига Мобил ва бот дастурлари учун Student API интеграция функцияларини ўчириб қўйиш имконияти қўшилди;

6) Хемис тизимига Сертификат фанлари, Сертификат тоифаси, Сертификат турлари ва Сертификат даражалари классификаторлари қўшилди;

7) Хемис тизимидаги кредит баҳолаш тизимига оид барча баҳолаш қайдномалари QR-код билан тасдиқланган ҳолатда PDF форматда чиқариш имконияти қўшилди;

8) Кредит баҳолаш тизимидаги барча баҳолаш қайдномаларида Якуний назорат учун ажратилган балнинг ихтиёрий қийматини қабул қиладиган имконият қўшилди;

9) Тизимни созлаш функционалига Якуний назорат муҳимлигини белгилаш параметри қўшилди. Параметр ўрнатилган ҳолатда ЯНдан ўтиш бали олинмаса умумий бал 0 га тенглаштирилади акс ҳолда ОН балига ЯНга қўшилиб умумий балга чиқарилади.

#ХЕМИС #Версия
Миллий консультант
Баҳолаш қайдномаларини PDF форматда юклаб олиш

Хемис дастурида Кредит баҳолаш тизимининг баҳолаш қайдномаларини QR-код билан тасдиқланган ҳолда PDF форматда юклаб олиш имконияти қўшилди.

Бунда:

👉 1) Ўқитувчи томонидан қайдноманинг Сақлаш тугмаси босилганда қайдномага киритилган баллар сақланади, умумий баллар ҳисобланади ва қайдноманинг PDF формати шакллантирилади.

👉 2) Чоп этиш тугмаси босилганда қайдноманинг QR-код билан тасдиқланган PDF файли юкланади. QR-код орқали ҳам қайднома файлини юклаб олиш мумкин.

❗️Баҳолаш қайдномаси тизим томонидан автоматик рақамланади, масалан 999-102 / 2024-6 / 2
Бунда:
👉999-102 - факультетнинг тизимдаги ID коди
👉2024-6 - назорат ўтказилган йил ва семестр рақами
👉2 - қайднома тартиб рақами

#ХЕМИС #Қайднома
Миллий консультант
Баҳолаш қайдномасида якуний назоратнинг муҳимлик даражаси

Тизимни созлаш функционалига Кредит баҳолаш тизими қайдномалари учун Якуний назоратнинг муҳимлик параметри қўшилди.

Бунда:

👉 1) Муҳимлик параметри байроқчаси ўрнатилган:
Бунда қайдномада ОН ва ЖН йиғиндиси ЯНга кириш учун етарли бўлиб (камида 3 баҳога етарли бўлса ҳам) аммо ЯН бали етарли бўлмаса Умумий балга "0" қиймат чиқарилади ва имтиҳондан ўтмаган ҳисобланади. Агар ЯН бали ҳам етарли бўлса у ҳолда Умумий балга ОН+ЖНга ЯН балини ҳам қўшиб чиқаради ва баҳони аниқлайди.

❗️Бу ҳолат кўпроқ ОН ва ЖН учун ажратилган баллар йиғиндиси 60 дан катта бўлган ОТМларда фойдаланилиши мумкин.

👉 2) Муҳимлик параметри байроқчаси ўчирилган:
Бунда қайдномада ОН ва ЖН баллар йиғиндиси ЯНга кириш учун етарли бўлиб, ЯНдан етарли бал олмаганда Умумий балга фақат ОН+ЖН балини чиқаради. Агар ЯН бали ҳам етарли бўлса у ҳолда Умумий балга ОН+ЖНга ЯН балини ҳам қўшиб чиқаради ва баҳони аниқлайди.

#ХЕМИС #Қайднома
Миллий консультант
Forwarded from UMFT | Rasmiy kanal ®
SIRI-2025: Maqolalar qabul qilish yakunlanishiga oz qoldi!

Bugungi kunda raqamli texnologiyalar va sun'iy intellekt butun dunyo bo'ylab jamiyatning, iqtisodiyotning va turmush tarzining asosiy omillaridan biriga aylandi.


Sun'iy intellekt va raqamli texnologiyalarni rivojlantirish, yuqori malakali kadrlar tayyorlash maqsadida UMFT tomonidan “Sun'iy Intellekt va Raqamli Iqtisodiyot (SIRI-2025)” mavzusida, joriy yilning 24-25-aprel kunlari Respublika ilmiy-amaliy konferensiyasi o'tkaziladi.

Konferensiya sho'balari:
1. Sun’iy intellekt va raqamli texnologiyalarning muammolari va yechimlari.
2. Raqamli iqtisodiyot, menejment va moliyaviy texnologiyalarning rivojlanishdagi o‘rni va ahamiyati.
3. Sun’iy intellekt va innovatsion yondashuv asosida kadrlar tayyorlash hamda o‘qitishni tashkil etishning lingvistik va ijtimoiy-gumanitar masalalari.
4. Sun’iy intellekt davrida matematik va fizik modellashtirishning o‘rni.
5. Texnologik innovatsiyalarning yashil raqamli iqtisodiyot va rivojlanish strategiyalariga ta’siri.

Konferensiya uchun rus, ingliz, o'zbek tilidagi materiallarni 31-martga qadar ushbu havola orqali yuborishingiz mumkin.

📋 Axborot xati

☎️ +998995905465 | +998555208888
📩 @UMFT_UniversityBot
🌐 umft.uz
Тизимнинг янги версияси ОТМларга чиқарилди!!!

Тизимнинг янги версиясида (0.9.63 24.03.2025й.) қуйидаги ўзгаришлар бўлди:

1) Фанлар рейтинг қайдномасидаги 2-қайднома ва 3-қайдномада умумий балларни ҳисоблаш функционали тузатилди ва такомиллаштирилди.

2) Фанларни қайта ўқиш қайдномаси функционали такомиллаштирилди ва зачет фанларни баҳолаш имконияти қўшилди

3) Декан ролидаги Ўқитувчи бандлиги функционали такомиллаштирилди ва декан ролига барча факультет ва кафедралар ўқитувчилари бандлигини кўриш имконли қўшилди

4) Тизимни созлаш функционалидаги "ЯН баҳоларини киритишни чеклаш" параметри блокланди, бундан буёғи бу параметрдан фойдаланишга рухсат берилмайди.

5) Академик архив / Чақирув қоғози функционалидаги чақирув қоғозининг матни меҳнат кодексига нисбатан ўзгартирилди.

6) Хемис вазирлик тизимига Талаба сертификалари номли янги реестр қўшилди, унда талабаларнинг фанлар ва тил бўйича олган сертификатлари рўйхати юритилди.

7) УзБМБ агентлиги тизими билан Хемис тизими ўртасида сертификат маълумотларини алмашиш АПИ функциялари ишлаб чиқилди ва тизимлар интеграция қилинди.

8) Хемис ОТМ тизимида талабаларнинг тил ва фан сертификатлари рўйхатини шакллантириш ва бошқариш функционали яратилди.

#ХЕМИС #Версия
Миллий консультант
Тил сертификатларини шакллантириш

Хемис тизимига хорижий тилни билиш сертификатларини шакллантириш имконияти қўшилди. Бундан Админ ёки Регистратор офис ролида фойдаланиш мумкин.

Бунда:

👉1) Талабалар / Фан сертификатлари менюсига кирилади ва Қўшиш тугмасига босилади.

👉2) Рўйхатдан тегишли талаба маълумоти топилади ва Сертификат қўшиш тугмасига босилади.

👉3) Агар киритиладиган сертификат Миллий сертификат бўлса у ҳолда талаба маълумотлари қатори охиридаги Sync линкига босилади.

👉4) Шунда маълумотлар топилса сертификат автоматик тизимга қўшилади. Акс ҳолда маълумотлар қўлда киритилади ва сақланади.

❗️Фақат миллий сертификатлар автоматик юкланади қолган хорижий сертификатлар қўлда киритилади.

#ХЕМИС #Сертификат
Миллий консультант
Чақирув қоғозининг матни Меҳнат кодексининг 385-моддасига нисбатан ўзгартирилди.

#ХЕМИС #Хужжат
Миллий консультант
Тизимнинг янги версияси ОТМларга чиқарилди!!!

Тизимнинг янги версиясида (0.9.68 28.04.2025й.) қуйидаги ўзгаришлар бўлди:

1) Ташқи хизматлар менюсидаги Маълумотларни синхронлаш функционали такомиллаштирилди ва Талаба тил сертификатлари рўйхатини автоматик юклаб олиш имконияти қўшилди

2) Талаба томонидан ўзига тегишли ва тизимга киритилган тил сертификатларини Хемис талаба профилида кўриш имкониятлари қўшилди

3) Ўқитувчининг Шахсий иш режасини кўриш ҳамда илмий ва услубий ишларини режалаштириш функционали қўшилди

4) Фанлар базаси менюсига Фан маълумотлари функционали қўшилди, бу орқали ўқитувчилар ўз фанига тегишли маълумотларни кўриши мумкин

5) Хемис вазирлик тизимига Ўқитувчи сертификалари номли янги реестр қўшилди, унда ходимларнинг тил бўйича олган сертификатлари рўйхати юритилади

6) УзБМБ агентлиги тизими билан Хемис тизими ўртасида ходимлар сертификатлари маълумотларини алмашиш АПИ функциялари ишлаб чиқилди ва тизимлар интеграция қилинди.

7) Хемис ОТМ тизимида ходимларнинг тил сертификатлари рўйхатини шакллантириш ва бошқариш функционали яратилди.

8) Ходимлар ва ўқитувчиларнинг фойдаланувчи профилига тил сертификатларини УзБМБ тизимидан юклаб олиш функционал қўшилди

9) Қайта ўқиш модулининг Аризалар рўйхати ва Талабани бириктириш функционаллари тез ишлаш нуқтаи назаридан оптимизация қилинди

10) Фанларнинг рейтинг қайдномаларига назорат жадвалида белгиланган санадан олдин маълумотларни киритиш чеклаб қўйилди.

11) Хемис ОТМ тизимида ходимлар учун паролни тиклаш функционали такомиллаштирилди ва зарурий чекловлар қўйилди: IP манзилга нисбатан 10 дақиқада 10 та сўров, Логинга нисбатан 5 дақиқада 2 та сўров.

#ХЕМИС #Версия
Миллий консультант
Талабалар тил сертификатларини юклаш

Хемис тизимининг Ташқи хизматлар модулига талабаларнинг тил билиш миллий сертификатларини автоматик юклаб олиш имкони қўшилди

👉 Бунинг учун Хизмат тури майдонида Талаба тил сертификатлари параметрини ўрнатиб кейин зарурий талабаларни белгилаб Синхронлаш тугмаси босилади.

❗️Шундан сўнг белгиланган талабалар орасида сертификатлар бўлса Хемис тизимига автоматик юкланади.

#ХЕМИС #Сертификат
Миллий консультант
Ходимлар тил сертификатларини юклаш

Хемис тизимининг фойдаланувчи профилига ходимларнинг тил билиш миллий сертификатларини юклаб олиш имкони қўшилди.

Бунда:

👉 1) Тизим саҳифаси юқори ўнг бурчагидаги фойдаланувчи номига босиб Профил менюсига кирилади

👉 2) Профил саҳифасининг пастки қисмидаги Тил сертификатлари модулига ўтилади ва SyncUzBMB тугмаси босилади.

❗️Шундан сўнг профил эгаси бўлган ходимнинг тегишли сертификатлари (агар мавжуд бўлса) Хемис тизимига юкланади.

#ХЕМИС #Сертификат
Миллий консультант
Ўқитувчи шахсий иш режасининг илмий ва услубий ишларини шакллантириш

Хемис тизимига ўқитувчининг аудитория машғулотларидан ташқари илмий ва услубий ишларини ҳам киритиш ва бошқариш имконияти қўшилди.

Бунда:

👉 1) Ходимлар / Шахсий иш режа менюсига кирилади ва юклама саҳифаси очилади.

👉 2) Илмий ишларни режасини киритиш учун рўйхатдаги Илмий линкига босилади ва зарурий ишлар киритилади

👉 3) Услубий ишларни режасини киритиш учун рўйхатдаги Услубий линкига босилади ва зарурий ишлар киритилади

❗️Шу тарзда ўқитувчининг илмий ва услубий ишлари режаси тизимга киритилади.

#ХЕМИС #Юклама
Миллий консультант
Тизимнинг янги версияси ОТМларга чиқарилди!!!

Тизимнинг янги версиясида (0.9.73 10.06.2025й.) қуйидаги ўзгаришлар бўлди:

1) Дилом маълумотларига тузатиш киритилди, "ОТМ тўғрисида маълумот" майдонига ОТМ тоифасига қараб мос маълумот автоматик чиқарилади.

2) Таълим буйруқлари функционали қўшилди. Унга буйруқ матнини қўшиш ва таҳрирлаш, буйруқ келишувчилари ва тасдиқловчи масулларини қўшиш ва бошқариш, буйруққа талабаларни қўшиш ва бошқариш имкониятлари қўшилди (ҳозирда янада такомиллаштириш жараёнида).

3) Талаба ҳаракати менюсига Буйруқни келишиш функционали қўшилди, у орқали талаба учун яратиладиган буйруқларни келиши ва тасдиқлаш амалга оширилади.

4) Хемис тизими антиплагиат тизими билан интеграция қилинди ҳамда Ташқи хизматлар / Плагиат маълумотлари функционали орқали антиплагиат тизимига юкланган БМИ ёки МД ларнинг натижаларини хемисга сақлаш имконияти қўшилди.

5) Талаба профили кабинетига антилагиат тизими натижаларини кўриш учун Плагиат маълумотлари функционали қўшилди.

6) Хемис тизимидаги антиплагиат натижаларини бошқа тизимларга узатиш учун API функция қўшилди

7) Битирув иши саҳифасидаги БМИ ва МД мавзуларини эксппорт қилиш функционали тузатилди

8) Фан сертификатлари саҳифасидаги сертификатлар рўйхатини Экзелга эксорт қилиш функционалидаги камчиликлар тузатилди

9) Чақирув қоғози функционалининг QR-код орқали маълумотларини текшириш саҳифасидаги маълумотлар тузатилди.

10) Диплом бериш функционали такомиллаштирилди, унга диплом яратишдан олдин талабаларнинг контракт, ТТЖ ва фанлар тўловидан қарздорлиги текшириш ва шунга қараб диплом чиқариш имконияти қўшилди.

11) Хемис тизимига WebImzo тизими интеграция қилинди, эндиликда хемис тизимидаги ҳужжатларни WebImzo тизими ёрдамида электрон рақамли имзо калитлари билан имзолаш амалга оширилади.

12) Транскрипт чиқариш функционали такомиллаштирилди, унга имзоловчиларни динамик қўшиш ва WebImzo тизимида электрон калит билан тасдиқлаш имконияти қўшилди. Шу тариқа босқичма-босқич бошқа ҳужжатлар ҳам шу тартибга ўтказилади.

13) Хемис тизимига E-hujjatlar менюси ва Ҳужжатларни имзолаш функционали қўшилди. Эндиликда бу функционал орқали ОТМ масъуллари хемис тизимидаги ўз профилларида тегишли ҳужжатларни ЭЦП билан имзолашни амалга оширишади.

#ХЕМИС #Версия
Миллий консультант
Davlat oliy taʼlim muassasalari diqqatiga ❗️❗️❗️
Hurmatli foydalanuvchilari
❗️❗️❗️

HEMIS tizimida diplom (bakalavr/magistratura) shakllantirish jarayonida quyidagi holatlar inobatga olinadi:

Talabaning kontrakt (toʻlov-kontrakt) boʻyicha qarzdorligi mavjud emasligi
Qayta oʻqish (kredit-modul tizimi boʻyicha qayta oʻzlashtirish) uchun toʻlovlari toʻliq amalga oshirilgan boʻlishi
Yotoqxona uchun qarzdorlik mavjud emasligi

Mazkur qarzdorliklar EDU-Billing tizimida bartaraf etilmaguniga qadar diplom shakllantirish imkoniyatida cheklovlar mavjud bo'ladi.