Hazratnavoi.uz
3.42K subscribers
3.64K photos
1.98K videos
13 files
4.03K links
𝗢‘𝘇𝗯𝗲𝗸𝗶𝘀𝘁𝗼𝗻 𝗠𝘂𝘀𝘂𝗹𝗺𝗼𝗻𝗹𝗮𝗿𝗶 𝗜𝗱𝗼𝗿𝗮𝘀𝗶
𝗡𝗮𝘃𝗼𝗶𝘆 𝘃𝗶𝗹𝗼𝘆𝗮𝘁 𝘃𝗮𝗸𝗶𝗹𝗹𝗶𝗴𝗶𝗻𝗶𝗻𝗴 𝗿𝗮𝘀𝗺𝗶𝘆 𝘁𝗲𝗹𝗲𝗴𝗿𝗮𝗺 𝗸𝗮𝗻𝗮𝗹𝗶

Диний саволлар учун https://t.iss.one/hazratnavoi_uz_raddiya
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
#МУРОЖААТ #ҚАТЪИЙ_РИОЯ №2
ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ УЛАМОЛАР КЕНГАШИНИНГ КАРАНТИН ТАЛАБЛАРИГА ҚАТЪИЙ РИОЯ ЭТИШ БЎЙИЧА МУРОЖААТИ

🔸Тартиб-интизом ва ишбошиларга итоат – вожиб (шарт)!

Азизлар, бундай ҳолатларда тартиб-қоидаларга беписанд бўлиш, нафақат қонунни бузиш, балки шаръий томондан ҳам тўғри бўлмайди. Чунки ишларда кўпчилик томонидан сайланган раҳбарларга, ҳукуматга бўйсунишнинг лозимлиги Ислом манбаларида баён қилинган. Қуръони каримда бундай баён қилинади: «Эй имон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз, Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) ишбошиларга итоат этингиз!» (“Нисо” сураси, 59-оят).

Имом Табарий “ишбошилар” сўзининг тафсирида машҳур саҳоба Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг “Улар сизлардан бўлган амирлар”, деб изоҳ берганини ривоят қилганлар.

Маълум бўладики, мусулмон киши, аввало, Аллоҳ таоло ва Унинг расулига тўла таслим бўлиб, дин ва дунё ишларидаги ишбошиларга, агар улар гуноҳга буюрмасалар, итоат этиши вожиб бўлади.

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким менга итоат этса, Аллоҳга итоат этибди. Ким менга осий бўлса, Аллоҳга осий бўлибди. Ким амирга итоат этса, менга итоат этибди. Ким амирга осий бўлса, менга осий бўлибди”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Аҳмад ривояти).

Ислом уламолари “Мусулмон, моҳир, тақводор табибнинг хабари ила қилинадиган муолажа фарз айн даражасигача кўтарилади”, дейдилар. Демак, Ислом динида итоат қилиш ибодат даражасига кўтарилган ва мўмин-мусулмонлар айни ҳозирги ҳолатда табиблар кўрсатмаларига қатъий риоя этишлари жуда ҳам зарур...
➡️ МУРОЖААТНИ ТЎЛИҚ МАТНИНИ ЎҚИШ ⬅️

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
1️⃣
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
Эй Роббимиз сўрамасак ғазаб қилиб, сўрасак рози бўласан, Эй Роббимиз Сен бандаларингни севинтиришни севасан! Биз Сенга барча гуноҳларимиз билан юзландик, Сен бизга мағфиратинг билан пешвоз чиқ! Биз Сенга илтижо қилдик, кафтларимизни очиб дуо қилдик, Сен дуоларимизни қабул эт! Биздан бу офатингни олгин, зеро офиятингга муштоқмиз. Биздан бу ёмонликларни - вирусни кетказгин, бизга саломатлик бериб севинтиргин, қалбларимиз шодлансин!
Амин, Я Роббал аламийн

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Times.uz
🌙 Коронавирусга оид ФАТВОЛАР эълон қилинди

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Коронавирус сабабидан ўлган киши шаҳидми?

Ал-азҳар халқаро электрон фатво марказининг таъкидлашича, коронавирус сабабидан вафот этган киши шаҳид мақомида бўлади ва унга шаҳидлар ажри берилади. Дунё ҳукмлари борасида унга барча мусулмон маййитларга татбиқ қилинадиган ғусл, кафанлаш, жаноза намози каби ҳукмлар жорий қилинади. Бунинг далили Пайғамбар алайҳиссаломнинг қуйидаги ҳадислари: “Шаҳидлар бешта: тоъун (ўлат)дан ўлган, қорин оғриғи (ички касаллик) билан ўлган, чўкиб ўлган, том босиб ўлган, Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган кишилар”. Бир ривоятда, тоъун (вабо)да ўлган шаҳиддир, деганлар.

Ана шулардан келиб чиқиб коронавирусдан ўлганлар ҳам тоъун (ўлат) дан ўлганлар қаторида ҳисобланади.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Уйда телевизор ёки радио орқали намойиш қилинаётган намоздаги имомга иқтидо қилиб намоз ўқиш жоизми?

Телевизор ёки радио орқали намойиш қилинаётган жума ёки бошқа намозга иқтидо қилиб намоз ўқиш ҳеч ким учун жоиз эмас.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Кийимларга таркибида спирти бўлган моддаларни суриш ва уларда намоз ўқиш

Бадан ёки кийимга таркибида спирт бўлган моддани тозалаш ё вирус ва бактериялардан ҳимояланиш учун суриб намоз ўқиш жоиз.

〰️〰️〰️〰️〰️

❗️Коронавирусдан сақланиш учун тақилган ниқоб билан намоз ўқишнинг ҳукми

Ислом тадқиқотлари маркази ҳузуридаги фатво ҳайъати мусулмонларга коронавирус тарқалиши ёки юқишидан эҳтиёт бўлиш сабабли тақиб оладиган ниқобларда намоз ўқишни зарари йўқлигини қайд этган.

Манба

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Шавкат Мирзиёев: «Мана, бир ярим ойдан ошдики, эл-юртимиз «Уйда қолинг» деган даъватга амал қилиб, юксак жасорат кўрсатиб, ялпи карантин шароитида яшамоқда. Оилам, бола-чақам, деб тиниб-тинчимайдиган, эртаю кеч ғайрат билан меҳнат қиладиган халқимиз учун бундай мажбурий ҳолат, албатта, осон кечаётгани йўқ.

Юртдошларимиз оғир синов кунларида чинакам сабр-тоқат ва масъулият, меҳр-оқибат фазилатларини намоён этяпти.

Буни жаҳон ҳамжамияти ҳам тан олиб, ҳар томонлама эътироф этмоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, пандемияга қарши курашнинг олдинги сафларида чинакам қаҳрамонлик кўрсатаётган барча шифокорларимизга, шу жумладан, тез ёрдам хизмати ходимлари ва ҳайдовчиларига алоҳида миннатдорчилик билдираман.

Шу жараёнда ўзини аямасдан хизмат қилаётган ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига, мард ва жасур ҳарбийларимизга, вазирлик ва идоралар, ҳокимликларнинг раҳбарлари ва хизматчиларига, муҳтарам нуронийларимиз ва маҳалла фаолларига, саховатпеша тадбиркорларимизга, олимларимиз, ўқитувчи ва домлалар, ижодкор зиёлиларимиз, имом-хатибларимизга чин дилдан раҳмат айтаман.

Ҳозирги мураккаб шароитда ўз профессионал бурчини виждонан бажараётган оммавий ахборот воситалари вакилларига, инсонпарварлик намунасини кўрсатиб, кўнгилли бўлиб волонтёрлик ҳаракатида қатнашаётган фидойи ёшларимизга ўз номимдан, халқимиз номидан катта миннатдорчилик билдираман».

#vahimasizkarantin

@hazratnavoi_uz
Баъзи балолар Аллоҳ томонидан у кишини поклаш ва муҳаббатига муносиб қилиш учундир (келади). Агар Аллоҳ таоло бир бандани севса, уни мусибат, қийинчилик билан имтиҳон қилади. Барча қийинчилик ва балолар тоқатингиз чегарасида бўлади. “Аллоҳ ҳеч бир жонни тоқатидан ташқари нарсага таклиф қилмас”. Демак, ажр ва савобга эга бўлиш учун сабр қилинг!

#vahimasizkarantin

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг!
Улашинг:
@hazratnavoi_uz
Ижтимоий тармоқларда кузатинг:
Telegram | YouTube | Instagram | FaceBookм
Forwarded from Times.uz
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯ ИЗОҲИ

🕌 Диний муассасалар, масжидлар 2020 йил 8 июндан бошлаб фақат «яшил» 🟢 ҳудудларда фаолиятини бошлайди. Хавфсизликни таъминлаш учун ушбу масканларда 5-8 июнь кунлари санитар чоралар кўрилади.

✔️ Масжидларда санитария-эпидемиология меъёрларига қатъий риоя қилган ҳолда (ҳимоя ниқобларини мажбурий кийиш шарти билан), ижтимоий масофа сақлаган (ташриф буюрувчилар орасидаги масофа камида 1, 5-2 метр) ҳолда намоз ўқиш мумкин бўлади.

Бироқ, фуқароларнинг касалликни номаълум манбалардан юқтириши ва аҳоли ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида ҳозирча оммавий диний тадбирлар (жума намози, якшанба ибодатлари ва бошқалар) ташкил этиш тақиқланади.

Батафсил 👉 бу ерда

〰️〰️〰️〰️

🏠 15 июндан «яшил» 🟢 ва «сариқ» 🟡 ҳудудларда фақат хусусий боғчалар фаолиятига рухсат берилади.

Давлат боғчалари фаолияти эса Мактабгача таълим вазирлиги жадвали асосида 15 июндан 1 июлга қадар босқичма-босқич йўлга қўйилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники