Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.39K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
🍃🌸Ассалому алайкум

Янги бошланган кунингиз омад ва зафарлар келтиргувчи кун бўлсин. Сизга ва оилангизга соғлик саломатлик тилаймиз. Сиз ҳам бошқаларга салом беринг, сизга берилган саломга муносиб ёки ундан ҳам гўзал алик олинг...😊

Қалбингиз чиройли саломлар ила таскин топсин, азизларим.

Каналга уланиш: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline
"ШИОРЛАРГА ИШОНИБ ЯШАДИМ ва афсус, умрим ўтиб кетди..."

Таниқли журналист Беҳзод Қобуловнинг «Америка сеҳрли диёр» мақоласи менинг фикрларимга тўлиқ мос келади!

Унинг «Суриш керак» деган фикрларига келсак, бу дегани Ватанни ташлаб кетиш керак деган фикрларни мутлақо билдирмайди!

Дунё кўриш ва кезиш керак! Ана шунда жаннатмакон юртимизнинг қадрига етамиз!

Мен етмишга кирдим! Ортга қарасам йўл узоқ, олдинга боқсам манзилим хўп яқин... Эсимда, олтмишинчи йилларда шундай шиор бор эди: «Ҳозирги ёшлар коммунизмда яшайдилар!»

Шунга ишониб умримнинг қирқ йили ўтди! Мустақиллик бошланди тўсатдан! Шиор янгиланди : «Ўзбекистон - келажаги буюк давлат!»

Ва шу тариқа бу шиорнинг сохталиги ва биз тараққиётдан ўттиз йил қолиб кетганлигимизни Президентнинг ўзи ҳам тан олди!

Бугунги кун шиори бундай: «Янги Ўзбекистонни бирга қурамиз!» Мен эса юқорида айтганимдек етмишинчи кузни қаршиладим.

Хўш, ўша янги Ўзбекистонни кимлар қуради! Ҳозир аксарияти кўпроқ «соққа» қилиб ваҳимали уй, даҳшатли машина олиш орзусида юрган ёшларми!

Хуллас, улар бошқа ўй-хаёлда Беҳзод Қобулов айтганидек, ёшлар илм ўргансин, дунё кезсин, илғор мамлакатлар тажрибасини ўрганиб келиб юртимиз ривожига ҳиссасини қўшсин деяпти!

Шунга ҳам ота гўри қозихонами? Қачонгача тирноқ ичидан кир қидирамиз! Афсус, ёшим ўтиб қолди-да, бўлмаса АҚШ, Англия университетларида таҳсил олардим!

Шунинг учун ёшларга насиҳатим, дунё кезинг, боринг, кўринг! Янги Ўзбекистонни Сизлар қурасизлар!

Озод Хушназаров,
Ўзбекистон журналистлари уюшмаси аъзоси.
АРРА

Бизлар арра тортмоқдамиз,
Аррамизнинг тиши йўқ.
Нега арранг тиши йўқ, деб
Сўрайдиган киши йўқ.

Чунки бизлар анойимас,
Пишиб кетган кўзимиз.
Арра тушган ўша шоҳда
Ўтирибмиз ўзимиз.

Э.ВОҲИДОВ

Каналга уланиш: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline
Жорий йилда республика бўйича атиги 15.7 фоиз мактаб битирувчиси олий таълимга қабул қилинибди. Тошкент вилояти аввалги йилга нисбатан минус 3 кўрсатгичга тушиб кетган.

Савол: қолган битирувчилар тақдири нима бўлади? Майли яна 15 фоизи ўқишга тайёрланар, яна 20 фоизи тадбиркорлик билан... ишли бўлар... Аммо кўпчилик қисми умрини қора меҳнат билан ўтказиши равшан. Бу ҳолат жуда ачинарли ва изоҳталаб!

Каналга уланиш: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline
#жараён
#анъанавий_таълим

Тошкент вилояти Чирчиқ давлат педагогика институтида анъанавий таълимда ўқишни хоҳловчи 1-босқич талабалари учун карантин қоидаларига риоя қилинган ҳолда, анъанавий таълим машғулотлари бошланди!

Институтда бир вақтнинг ўзида анъанавий ва масофавий таълим жараёнларини олиб бориш механизми ишлаб чиқилди.

Аудитория хоналарига алоҳида видеокамералар ўрнатилиб, ўқитувчининг ўтаётган дарсини масофавий таълимда ўқиётган талаба ҳам кузатиб бориш имконияти яратилди.

Амалий ҳамда семинар дарслар олий таълим муассасасининг ўзида ўтказилади.
Маъруза дарслари эса, асосан, масофадан ўқитиш тизими орқали ташкил қилинади.

👉@tvchdpi2017

Каналга уланиш: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline
Битта туманга 9 та автомобиль, биттаси Trailblazer

Хоразм вилоятида янги ташкил этилган (2020 йил март) Тупроқалъа тумани ҳокимлиги май—июнь ойларида 1 млрд 116 млн сўмга хизмат автомобиллари харидларини амалга оширган:

1) июнь ойида 398 млн сўмга Trailblazer (асос туман ҳудуди вилоят марказидан 250 км, туман марказидан 150 км узоқликда жойлашган);
2) май ойида 90 млн сўмга NEXIA - 3 AV-OPTIMUM PLUS;
3) июнь ойида 90 млн сўмга NEXIA - 3 AV-OPTIMUM PLUS;
4) июнь ойида 90 млн сўмга NEXIA - 3 AV-OPTIMUM PLUS;
5) июнь ойида 90 млн сўмга NEXIA - 3 AV-OPTIMUM PLUS;
6) июнь ойида 138 млн сўмга Lacetti L-ELEGANT/AT PLUS;
7) июнь ойида 90 млн сўмга NEXIA - 3 AV-OPTIMUM PLUS;
8) июнь ойида 90 млн сўмга NEXIA - 3 AV-OPTIMUM PLUS;
9) июнь ойида 90 млн сўмга NEXIA - 3 AV-OPTIMUM PLUS.

P.S.: Ҳокимлик бошқарув ходимлари сони 28 нафар, давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бирлашмаларининг тумандаги бўлинмалари бошқарув ходимларининг чегараланган сони 193 та.
Toshkent haqiqati 77-son.pdf
2.7 MB
Ҳаёт ҳақиқатлари

МИКРОСКОП

“Ёзувчи ижтимоий ҳаёт билан тирик. Жараённи унинг нигоҳида кўрсатиш керак. У ҳаётга шунчаки эмас, микроскоп билан қарайди. Журналист ҳолатни, ёзувчи таассуротни ёзади. У ислоҳотларнинг, аввало, халққа, давлатга, келажакка фойдаси борми, деган саволни қўяди”.
Бу гапларни Беҳзод Қобулов ўзаро гурунгларимизда айтиб, Олмалиқ шаҳрида ўтказилган медиа-турга мени ҳам таклиф қилганди. Таассурот тезда қоғозга тушмади. Аммо барибир ёзилди ва “Тошкент ҳақиқати”нинг 14 ноябрь кунги сонида чиқди. Гўзал ва нозик таҳрир учун жамоага раҳмат. Газеталарда таҳрир мактаби яшаяпти. Мақолани ўқиб завқландим. Газета-журналларда ишлаган кезларим эсга тушди. Улар яшаши керак. Қатъий хулосам шу!
Луқмон Бўрихон айтади: “Ёзувчи ҳамма кўрмаган нарсаларни илғаши, кичик деталдан катта мазмун чиқара билиши керак”. Буни эплай олдим ё йўқ, 2-, 3-саҳифадаги “Кичик шаҳарнинг КАТТА ТАШВИШЛАРИ” мақоласини ўқиб кўриб айтарсиз.

Фозил Фарҳод

Каналга аъзо бўлманг: 😏
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFi6S36Eciyxe9lKJw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тбилисида минглаб одамлар иштирокида янги норозилик намойиши бошланган ва улар такрорий парламент сайловлари ўтказилишини талаб қилишмоқда. Мухолифат 31 октябрдаги парламент сайлови натижаларидан норози, мамлакатдаги намойишлар эса бир ҳафтадан бери тўхтамаяпти.

Каналга уланиш: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline
МАШҲУР ЕТТИЛИКЛАР

Дунёда сонлар билан боғлиқ турли афсоналар юради. Кўпгина халқларда эса 7 сони хосиятли рақам ҳисобланади. Аслида бу ҳеч нарсани ҳал қилмаса-да ва ҳеч қандай илоҳий мантиққа эга бўлмаса-да, ҳаётда шу сон билан боғлиқ бир қанча ажойиботлар мавжуд. 7 кун, 7 мўъжиза, 7 хазина, 7 авлод, 7 иқлим, 7 ранг, 7 сайёра, 7 денгиз, 7 фарз…

Қуйида машҳур еттиликлар билан танишасиз.👇

Батафсил https://t.iss.one/haqiqatonline телеграм каналида ўқинг!
👉https://t.iss.one/haqiqatonline

Етти хазина

1. Сигир – рўзғорнинг қассоби ва баққоли

2. Асалари – оиланинг табиби

3. Ипак қурти – қизларнинг сепи

4. Обжувоз – қозоннинг ёғи

5. Тегирмон – қориннинг белбоғи

6. Ўрмон – иморат “суяги”, қозон олови

7. Товуқ – ҳам обиёвғон, ҳам дори-дармон
Бизнинг манзил: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline

Дунёнинг етти мўъжизаси

1. Миср эҳромлари

2. Бобил осма боғлари

3. Артемида ибодатхонаси

4. Галикарнас даҳмаси

5. Зевс ҳайкали

6. Родосдаги ҳайкал

7. Искандария маёғи
👉https://t.iss.one/haqiqatonline)

Америка фуқаро муҳандислик жамияти 20 асрда инсоният томонидан барпо этилган қуйидаги обидаларни замонавий дунёнинг етти мўъжизаси деб атади.

Замонавий дунёнинг етти мўъжизаси

1. Channel Tunnel (Англия ва Франсияни боғловчи сув ости канали)

2. CN Tower (Торонтодаги телеминора)

3. Empire State Building (Нью-Йорк шаҳридаги осмонўпар бино)

4. Golden Gate Bridge (Сан-Франcискодаги кўприк)

5. Itaipu Dam (Бразилия ва Парагвайдаги тўғон)

6. Netherlands North Sea Protection Works (Нидерландия Шимолий денгиз муҳофазаси)

7. Panama Canal (Панама канали)
Етти қават осмон

Бизнинг манзил:
👉https://t.iss.one/haqiqatonline

Имом Бухорий ва Имом Муслимлардан ривоят қилинган “исро ва меърож” ҳақидаги ҳадисларда пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в.нинг Масжидул ақсодан осмонга кўтарилганликлари ҳақида ривоят қилинади. Ушбу ҳадисга кўра, Расулуллоҳ с.а.в. еттита осмондан ўтадилар ва ҳар бир осмонда қуйидаги пайғамбарлар билан учрашадилар:

1. Биринчи осмон – Одам алайҳиссалом

2. Иккинчи осмон – Исо ва Яҳё алайҳиссаломлар

3. Учинчи осмон – Юсуф алайҳиссалом

4. Тўртинчи осмон – Идрис алайҳиссалом

5. Бешинчи осмон – Ҳорун алайҳиссалом

6. Олтинчи осмон – Мусо алайҳиссалом

7. Еттинчи осмон – Иброҳим алайҳиссалом
👉https://t.iss.one/haqiqatonline

"Инжил"даги етти ҳалок қилувчи гуноҳ

1. Мағрурлик

2. Бахиллик

3. Очкўзлик

4. Ғазаб

5. Еб-тўймаслик

6. Ҳасад

7. Дангасалик
"Мен бу лавозимдаги биринчи аёл бўлсам ҳам, охиргиси бўлмайман. Чунки бугун бизга қараб турган ҳар бир қизалоқ бу имкониятлар мамлакати эканлигини билади."

Ямайка ва Ҳиндистондан келган муҳожирларнинг қизи AҚШдаги биринчи аёл вице-президент бўлди.

Бунгача Камала Харрис рекордни янгилаб, иккинчи бор Сенатдаги қора танли аёлга айланган эди. Ўз кучи билан муваффақиятга эришадиган кучли аёлларни севаман ва ҳурмат қиламан.

Каналга уланиш: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline
«Ўзгидромет»  хабарига кўра, 18-19 ноябрда республика бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.

Ўзбекистон ҳудудига Ғарбий Қозоғистон орқали Урал (Екатеринбург) ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Каналга ул
аниш: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline
#Қибрай_тумани

⚡️"Янги Ўзбекистон - янгича дунёқараш!" шиори остида Қибрай тумани Олмазор маҳалласи ҳудудида жойлашган 10- умумий ўрта таълим мактабида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка "маҳаллабай" етказишни ташкил этиш максадида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.


Барчага кўтаринкилик улашаётган тадбирда маҳалланинг Нуроний отахон ва онахонлари ҳамда уюшмаган ёшлар иштирок этди. Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси малака ошириш маркази директор ўринбосари Х. Ахмедов томонидан Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислохотлар туғрисида маъруза қилди.

Тадбир иштирокчиларини кайфиятини кўтариш мақсадида викторина ўйини уюштирилди. Ғолиблар совғалар билан тақдирландилар.


Каналга уланиш: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сеҳрли диёрнинг навбатдаги президенти билан боғлиқ ўзгача видео ижтимоий тармоқларда муҳокамалар марказида:

"Президентнинг ёши катта бўлса ҳам ёмон экан. Ҳа, нима сайлов жараёнида чарчаганда"😉

Каналга уланиш: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline
Бу нима дейсизми? Ангрен шаҳри 5/4 даҳа 8-уйдагилар уйни шунақа қилиб иситишмоқда.

Духовка билан иситиш мумкинмас, ис газидан заҳарланади дейсизми? Ўзлариям билишади буни. Ташқари совуқ, ИСИТИШ ТИЗИМИ ИШЛАМАЯПТИ. Сизнингча фуқаро нима қилсин, ўртоқ масъуллар?
⚡️17-ноябрь — "Халқаро талабалар куни"

Халқаро талабалар кунининг тарихи:

Албатта, бу байрамни ёшлик, хушчақчақлик ва романтика деб эсга олинади. Лекин унинг тарихи иккинчи жаҳон уруши вақтида Чехославакияда бошланган фожиали воқеаларга боғлиқ. 1939-йил 28-октябрда фашистлар томонидан Чехословакиянинг Прага шаҳридаги талабалар ва уларнинг ўқитувчилари Чехославакия давлатининг таълим байрамини (1918-йил 28-октябрь) нишонлаш учун намойишга чиққанлар. Босқинчилар намойишчиларни тарқатиб юбордилар. Лекин шу тўполонда тиббиёт факультетинг талабаси Ян Оплетал отиб ўлдирилган. 1939-йил 15-ноябрь Ян Оплетални дафн этиш маросими норозилик намойишига айланиб кетди. 17-ноябрь куни эрталаб гестапочилар ва эсесчилар талабалар ётоқхонасини ўраб олдилар. 1200 дан ортиқ талабалар ҳибсга олиниб, Заксенхаузен концлагерига қамалганлар. 9 та талабалар ҳаракатининг фаоллари Рузине районидаги қамоқ деворлари орасида, судсиз ўлдирилган...

Каналга уланиш: ↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline