Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.71K subscribers
15.4K photos
4.05K videos
473 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат

❗️Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати -15 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометерорлогия марказининг хабар беришича, 23-27 январь кунлари республиканинг шимолий ҳудудларида тунда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғли ҳудудларда эса -15 даражагача совиб, қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Ангрендаги лицензиясиз "Умра"га жўнатиш билан шуғулланиб келган фирмалар аниқланди


Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган текширув давомида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган “Nazir travel N1” ва "Bonu travel 000” масъулияти чекланган жамиятлари ҳеч қандай лицензиясиз “Умра” тадбирини ташкил этиб келгани аниқланган.

Қўмита томонидан уларга нисбатан БҲМнинг 200 баравари (75 млн. сўм)
миқдорида жарима қўлланилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Энди “Янги Ўзбекистон” массивига берилган ер бўйича лойиҳалаш ишлари 2 ойдан, қурилиш ишларини бошлаш эса 3 ойдан ошмайди

Бу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Шунингдек, фуқаролар қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️2025 йил 1 апрелдан Электр нархлари яна қимматлашади

Таъкидланишича, электр қувватини ошириш ва трансформаторларни янгисига алмаштириш мақсадида нарх қимматлашади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Президент мутасаддиларга марказий ва ички кўчаларни ёритишда исрофгарчиликни қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифасини топширди

Шунингдек, бу йил 135 минг хонадонли кўп қаватли уйлар марказлашган ҳолда иситиладиган, овқат пишириш эса электр плитаси орқали бўладиган қилиб қурилади.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда лифтларни қабул қилиш 2-3 ойга чўзилаётгани сабабли ҳар бир вилоятда камида 2 тадан бригада ташкил қилиш, 20 нафардан аҳолини лифтларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга ўқитиш вазифаси қўйилди.

@haqiqatonline_24