Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.8K subscribers
15.5K photos
4.09K videos
476 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#РАСМАН

⚡️🔥🔥Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Cити" жамоаси футболчиси

@haqiqatonline_24
#ўзгача_кун

⚡️⚡️21 январь - “Чин қалбдан қучоқлаш“ куни

Бир-бирларини қучиб, далда беришни одат қилган жуфтликлар ва яқин қариндошлар стрессга кам дуч келиб, ўзаро меҳрибон бўлишар экан. Қучоқлаш пайтида танадаги бахт гормони (эндорфин) даражаси кескин кўтарилиши илмий исботланган. Бугун сиз яқинларингизни қучоқлаб, ташвиш ва ғамларни бироз четга сурадиган кун.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️⚡️ Бугун Тошкент вилоятида қор ёғиши кутилмоқда


"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, бугун, 21 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18, айрим туманларда 20-23 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.  


Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлиб, туман тушиши кутилмоқда, қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18, баъзи туманларда 20-23 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Чет эллик бефаросат
😅😅😅

Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин!

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#лайфхак

⚡️⚡️Пичоқни ўткирлаш бўйича осон ва самарали усул

Пичоқни иссиқ сувга солинг ва бир қошиқ озиқ-овқат содасини солинг. Сувдаги пичоқни 30 дақиқага қолдиринг. Кейин чинни идиш орқаси билан чархланг

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қойил

⚡️⚡️⚡️Абдуқодир Ҳусановни "Манчестер кўчаларида мухлислар таниб қолишни бошлашди.


20 ёшли ҳимоячимиз Англияда машҳур бўлиб бормоқда😁

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муносабат

❗️Пискентда боғча болаларига заҳарли илонлар билан томоша кўрсатилди

Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси берган маълумотга кўра, томоша 16 январь куни 7-сонли давлат боғчасида ўтказилган. Боғча маъмурияти болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чораларини таъминламаган.

Томошани Олмалиқ шаҳар “Тошкент” ҳаваскорлик цирк жамоаси ходими уюштирган бўлиб, у ўқув йили аввалида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига таълим тизимидаги муассасаларга цирк томошаларини намойиш қилиш бўйича хат ва дастур билан мурожаат қилган. Масъуллар томонидан ушбу томошаларга рухсат берилган. Намойишлар дастурида ҳайвонлар билан саҳна кўринишлари кўрсатилмаган.

Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ишчи гуруҳ хулосаси билан ҳолатга бевосита масъул бўлган, эътиборсизлик қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди.

Мазкур ҳолат Ички ишлар органлари томонидан ҳам тўлиқ назоратга олинди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Пахтани ўз ҳисобидан етиштирганларга субсидия ажратилади

Ўзбекистонда 2025 йил ҳосилидан бошлаб, пахта хомашёсини ўз маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобидан етиштирган ҳолда биржада сотган хўжаликларга шаклланган ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.


Пахта хомашёсини етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг якунига (тегишли йилнинг 31 декабрига) қадар қайтарган хўжаликларга ушбу кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоизлик пунктини субсидия сифатида қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

Жорий йилнинг 25–26 январь (шанба-якшанба) кунлари бўлиб ўтадиган кимё ва биология фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди.

Тест синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани my.gov.uz сайтининг "Менинг аризаларим" бўлимидан олишлари мумкин.

❗️ Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта) асосида 1-сменада 07:30 дан бошлаб (тест синови 09:00 да), 2-сменада 13:00 дан бошлаб (тест синови 14:30 да) киритилади.


⚠️Тест синовига кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Нурафшонлик фуқаро Тошкент вилоятилик 2 нафар аёлни фоҳишалик учун Туркияга юбораётганда қўлга олинди

Тезкор тадбирда Нурафшонда яшовчи 26 ёшли аёл икки қизни Туркияга алдов йўли билан жўнатаётган пайтда қўлга олинди.

Маълум бўлишича, у Бекобод ва Ўрта Чирчиқда яшовчи икки қизни “катта даромад” ваъдаси билан ишонтириб, фоҳишалик учун Истанбулга юбормоқчи бўлган.

Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан одам савдоси бўйича жиноят иши қўзғатилган.


@haqiqatonline_24
#муносабат

Ўзбекистонда картошка тақчиллиги мавжудми?

Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Қозоғистоннинг картошка экспортига чеклов қўйгани ва бу Ўзбекистонда нарх ошишига олиб келиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Макур ҳолат бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.

Таъкидланишича:

Аҳолининг йиллик картошка талаби 4 млн тоннани ташкил этади.
2024 йилда 3,7 млн тонна ҳосил етиштирилиб, 600 минг тонна уруғлик сифатида захира қилинган.
Қиш-баҳор мавсуми учун 245,5 минг тонна картошка захирага жамғарилган ва ички бозорга чиқариш режалаштирилган.

20 январь ҳолатига 6,3 минг тонна картошка бозорларга чиқарилиб, захира қолдиғи 239,2 минг тоннани ташкил этмоқда.


@haqiqatonline_24
#обуна_2025

📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Йиллик обуна баҳоси
(тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):

«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

❗️Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
#диққат

❗️Умра зиёратчилари учун менингитга қарши эмланиш мажбурий бўлди

Бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Саудия Арабистони Подшоҳлиги ССВ 2025 йилдан бошлаб мамлакатга ташриф буюрувчилар, жумладан, "Умра" зиёратчилари учун менингитга қарши эмланишни мажбурий этиб белгилаган.

Умра зиёратига ният қилган фуқароларга ўзларига яқин марказий поликлиникалар ёки вакцинация марказларида менингитга қарши эмланиш тавсия этилди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#назорат

❗️Қибрайда иссиқхона 1,2 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Қибрай туманида ўтказилган назорат тадбири давомида "Обод" маҳалласидаги иссиқхона табиий газ тармоғига ҳисоблагичсиз уланиб, яширинча фойдаланиб келгани маълум бўлди.

Ноқонуний фаолият 1 млрд 259 млн сўм зарар келтиргани ҳисоблаб чиқилди. Ҳолат бўйича барча ҳужжатлар ҳуқуқ-тартибот органларига юборилди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#мутолаа

💥Сизни яхши кўраман, она...

Пойингизга бош қўйиб бугун
кўнглингизни оламан, она.
Ҳар нарсадан қўйиб мен устун сизни яхши кўраман, она.

Оналаримиз бахтимизга соғ-омон бўлишсин!

@haqiqatonline_24
#ўзгача_кун

⚡️⚡️Бугун, 22 январь - Халқаро боболар куни!

Боболаримизни байрам билан табриклаймиз. Уларга соғлик, ва узоқ умр тилаймиз! Фарзандларингиз ва набираларингизга берган ғамхўрлигингиз, сабр-тоқатингиз ва донолигингиз учун ташаккур.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️⚡️ Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?


"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, бугун, 22 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, ёмғир қорга айланади, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, айрим туманларда секундига 20-23 метргача кучайиши мумкин.  

Ҳарорат кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  


Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда қор ёғиб, туман тушиши кутилмоқда, қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, баъзи туманларда 20-23 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.  

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фойдали

🔥 Бош билан оёқ иссиқ тутилса бутун тана иссиқ ва соғлом бўлади


@haqiqatonline_24