Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#футбол 🔥⚡️Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"да 45-рақамда ҳаракат қилади Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтиш арафасида. Абдуқодир Ҳусановнинг телеграмдаги расмий канали тақдим этган маълумотга кўра, Ҳусанов "шаҳарликлар" сафида 45-рақамда…
#диққат
#спорт
#тарихий_кун
⚡️⚡️Бугун Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити" футболчиси сифатида таништирилади
Спорт нашрларининг маълум қилишича, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 20 ёшли ҳимоячиси аллақачон инглиз клуби сафида тиббий кўрикдан ўтиб бўлган.
@haqiqatonline_24

❗️Тошкентдан Қозонга учаётган самолёт Украина ракеталари туфайли манзилга етиб бора олмади
Украина ракеталари Қозонни бомбардимон қила бошлади, ўша пайтда Тошкентдан келган Red Wings самолёти худудга қўнмоқчи бўлаётган эди. Кейин у ҳудудни 80 км масофани айланиб ўтишга мажбур бўлди.
Энди экипаж муқобил аэродромга, Самара аэропортига кетишга қарор қилди.

❗️Навоийда инспектор 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида вафот этди
2008 йилда туғилган бола отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда Навоий шаҳри ҳудудида давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариб юрган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган инспектор уни тўхтатмоқчи бўлганида, бола ходимни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.
Инспектор Жасуржон Муҳаммадов 1993 йилда туғилган, 2 фарзанднинг отаси бўлган. У ички ишлар органлари тизимида 2017 йилдан буён ишлаб келган.

#обуна_2025
📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА ДАВОМ ЭТМОҚДА!
Йиллик обуна баҳоси (тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):
«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.
«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.
❗️Етказиб бериш хизмати ичида.
«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.
Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.
Мурожаат учун:
+998974320035
Тошкент ҳақиқати

#жазо
❗️Ucell компанияси жаримага тортилди
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган мониторингларда “COSCOM” МЧЖ (Ucell) томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодаланганлик ҳолатлари аниқланди.
Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “COSCOM” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши аломатлари билан иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан молиявий жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
❗️"Права" учун имтиҳон топшириш тўловлари икки бараварга қимматлашди
Эндиликда амалий ва назарий имтиҳонлар учун 1 млн сўмдан тўлов қилиш керак бўлади. Иккинчи марта имтиҳон топшириш эса 1,2 млн сўм этиб белгиланган. Илгари бу нарх 500 минг сўм эди.
Таъкидланишича, бунга машина учун бензин ва мой нархлари ошгани сабаб бўлган.

❗️Республика ҳудудларида жорий ҳафта учун асосий ёғингарчиликлар 21 январдан 22 январга ўтар кечаси кузатилади
Аввалроқ, "Ўзгидромет" 23-24 январь кунлари республика бўйлаб совуқ ҳаво массалари кириб келиши, шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда эса -15 даражагача совуқ бўлишини маълум қилган эди.

#тайинлов
⚡️⚡️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосар тайинланди
Жураев Марат Юлдашевич Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
У тайинловга қадар Президент Администрацияси банк соҳаси, молия бозори ва молиявий технологияларни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида фаолият юритган.

#ўзгача_кун
⚡️⚡️21 январь - “Чин қалбдан қучоқлаш“ куни
Бир-бирларини қучиб, далда беришни одат қилган жуфтликлар ва яқин қариндошлар стрессга кам дуч келиб, ўзаро меҳрибон бўлишар экан. Қучоқлаш пайтида танадаги бахт гормони (эндорфин) даражаси кескин кўтарилиши илмий исботланган. Бугун сиз яқинларингизни қучоқлаб, ташвиш ва ғамларни бироз четга сурадиган кун.

#об_ҳаво
⚡️⚡️ Бугун Тошкент вилоятида қор ёғиши кутилмоқда
"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, бугун, 21 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Жойларда туман тушиши кутилмоқда. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18, айрим туманларда 20-23 метргача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир,қор) бўлиб, туман тушиши кутилмоқда, қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18, баъзи туманларда 20-23 метргача кучайиши мумкин.
Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.

#лайфхак
⚡️⚡️Пичоқни ўткирлаш бўйича осон ва самарали усул
Пичоқни иссиқ сувга солинг ва бир қошиқ озиқ-овқат содасини солинг. Сувдаги пичоқни 30 дақиқага қолдиринг. Кейин чинни идиш орқаси билан чархланг

#қойил
⚡️⚡️⚡️Абдуқодир Ҳусановни "Манчестер кўчаларида мухлислар таниб қолишни бошлашди.
20 ёшли ҳимоячимиз Англияда машҳур бўлиб бормоқда😁

#муносабат
❗️Пискентда боғча болаларига заҳарли илонлар билан томоша кўрсатилди
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси берган маълумотга кўра, томоша 16 январь куни 7-сонли давлат боғчасида ўтказилган. Боғча маъмурияти болаларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизлик чораларини таъминламаган.
Томошани Олмалиқ шаҳар “Тошкент” ҳаваскорлик цирк жамоаси ходими уюштирган бўлиб, у ўқув йили аввалида туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига таълим тизимидаги муассасаларга цирк томошаларини намойиш қилиш бўйича хат ва дастур билан мурожаат қилган. Масъуллар томонидан ушбу томошаларга рухсат берилган. Намойишлар дастурида ҳайвонлар билан саҳна кўринишлари кўрсатилмаган.
Ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилди. Ишчи гуруҳ хулосаси билан ҳолатга бевосита масъул бўлган, эътиборсизлик қилган шахсларга нисбатан чора кўрилди.
Мазкур ҳолат Ички ишлар органлари томонидан ҳам тўлиқ назоратга олинди.

⚡️⚡️Пахтани ўз ҳисобидан етиштирганларга субсидия ажратилади
Ўзбекистонда 2025 йил ҳосилидан бошлаб, пахта хомашёсини ўз маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобидан етиштирган ҳолда биржада сотган хўжаликларга шаклланган ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.
Пахта хомашёсини етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг якунига (тегишли йилнинг 31 декабрига) қадар қайтарган хўжаликларга ушбу кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоизлик пунктини субсидия сифатида қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

❗️Миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди
Жорий йилнинг 25–26 январь (шанба-якшанба) кунлари бўлиб ўтадиган кимё ва биология фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди.
Тест синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани my.gov.uz сайтининг "Менинг аризаларим" бўлимидан олишлари мумкин.
❗️ Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта) асосида 1-сменада 07:30 дан бошлаб (тест синови 09:00 да), 2-сменада 13:00 дан бошлаб (тест синови 14:30 да) киритилади.
⚠️Тест синовига кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

❗️Нурафшонлик фуқаро Тошкент вилоятилик 2 нафар аёлни фоҳишалик учун Туркияга юбораётганда қўлга олинди
Тезкор тадбирда Нурафшонда яшовчи 26 ёшли аёл икки қизни Туркияга алдов йўли билан жўнатаётган пайтда қўлга олинди.
Маълум бўлишича, у Бекобод ва Ўрта Чирчиқда яшовчи икки қизни “катта даромад” ваъдаси билан ишонтириб, фоҳишалик учун Истанбулга юбормоқчи бўлган.
Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан одам савдоси бўйича жиноят иши қўзғатилган.