Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.83K subscribers
15.6K photos
4.1K videos
477 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#об_ҳаво

⚡️⚡️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +11 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, бугун, 16 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади, туман тушиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.

Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ,  кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️

Журналист
:

Сизнингча, 2024 йилнинг "Йил одами” ким?

Расул Кушербаев:


Бу шубҳасиз Ғайрат Дўстов.

Бу бир ёқлама ёндашув эмасми?
Сиз қандай фикрдасиз?

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Чирчиқ шаҳридаги дорихонада босқинчилик содир этилди

Қайд этилишича, воқеа 13 январь куни соат тахминан 23:05лар атрофида содир этилган.

31 ёшли шахс дорихонага бостириб кириб, сотувчига пичоқ билан таҳдид қилган ва кассадан 700 минг сўм пулни олиб қочган. У шу куннинг ўзида қўлга олинган.

Йигит ўша вақтда спиртли ичимлик таъсирида бўлганини, нима иш қилиб қўйганини билмай қолганини билдирган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “а” банди (қурол ёки қурол сифатида фойдаланиш мумкин бўлган бошқа нарсаларни ишлатиб босқинчилик содир қилиш, 8 йилдан 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Туркияда алкоголдан заҳарланиб вафот этган ўзбекистонликлар 10 нафарга етди

Жорий йилнинг 15 январь куни Истанбул шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасига тўрт нафар мамлакат фуқаросининг (барчаси эркак) қалбаки спиртли ичимлик истеъмол қилиш натижасида вафот этганлиги бўйича мурожаатлар келиб тушган.

Консулхона дастлаб, 14 январь куни 6 нафар ўзбекистонлик вафот этгани ҳақида хабар берган эди.

Бош консулхона дипломатлари ушбу ҳолат юзасидан Истанбул соғлиқни сақлаш, суд-тиббий экспертиза бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан доимий алоқада эканлигини билдирган.

Бош консулхона барча Ўзбекистон фуқароларини эҳтиёт чоралари кўришга, шахсий хавфсизликка риоя қилишга ва зарур ҳолларда Бош консулхонага мурожаат қилишга чақирмоқда.

@haqiqatonline_24
1736953732834-141253.pdf
4.6 MB
#диққат

⚡️⚡️Энди олий таълим муассасалари “Ташаббусли бюджет”да иштирок этмайди

“Ташаббусли бюджет” жараёнини ўтказиш бўйича амалдаги тартибга тегишли ўзгартиришлар киритилди
(батафсил юқоридаги ҳужжатда).

Унга кўра, ҳар йили туман ва шаҳар бюджетидан 10 тадан кам бўлмаган, кўпи билан 30 та лойиҳа учун етарли маблағ ажратилиши белгиланди. Бунда 10 тадан ортиқ лойиҳа учун маблағлар туман ёки шаҳар аҳолисининг тегишли ҳудуддаги улушидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ҳозирги кунда лойиҳаларнинг энг юқори чегаравий қиймати 1,5 млрд сўмни ташкил этади. Шунга кўра, туман ва шаҳар бюджетидан ажратиладиган маблағларнинг энг кам миқдори 15 млрд сўм, энг юқори миқдори эса 45 млрд сўм этиб белгиланди.

Бундан ташқари, жорий йилдан олий таълим муассасалари “Ташаббусли бюджет”да иштирок этмайди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Чегара олдида ноқонуний ов қилган овчилар ушланди

Тошкент вилояти Экология бошқармаси Бўстонлиқ туман бўлими ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорликда ўтказилган рейд тадбирида “Кичиксой“ МФЙ ҳудудида “Ўзбекистон Республикасининг Давлат чегараси тўғрисида“ги Ўзбекистон Республикаси Қонун талабларини бузган ҳолда чегара олди ҳудудларида ноқонуний ов қилиб юрган 3 нафар фуқаролар аниқланди.

Суриштирувлар давомида ҳуқуқбузарлар Бўстонлиқ тумани “Кўктунли“ маҳалласида яшовчи фуқаролар эканлиги маълум бўлди. Ҳолат ўрганилганда уларнинг ёнидан 2 дона ов қуроли ва овланган 1 дона ёввойи чўчқага тегишли бўлган гўшт бўлаклари топилди.

Ҳолат бўйича табиатга 11 миллион сўмдан зиёд зарар етказилган.


Ушбу ҳолатга қонуний баҳо бериш учун тўпланган ҳужжатлар Бўстонлиқ тумани Жиноят ишлари бўйича судига тақдим этилиб, ов қуроллари Бўстонлик тумани Ички Ишлар бўлимига топширилган.

@haqiqatonline_24
#футбол

🔥⚡️Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"да 45-рақамда ҳаракат қилади

Ҳамюртимиз Абдуқодир Ҳусанов "Манчестер Сити"га ўтиш арафасида.

Абдуқодир Ҳусановнинг телеграмдаги расмий канали тақдим этган маълумотга кўра, Ҳусанов "шаҳарликлар" сафида 45-рақамда ўйнайди.

@haqiqatonline_24
#обуна_2025

📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Йиллик обуна баҳоси
(тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):

«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

❗️Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
#диққат

❗️Президент Бекобод ҳамда Тошкент туманлари ҳокимларининг йиллик инвестиция режаси 40 миллион долларга ҳам етмаслигини танқид қилди.

Давлатимиз раҳбари мутасаддиларга ушбу туманларга янги лойиҳалар пакетини шакллантириб, камида 100 миллион долларлик режани тасдиқлаш вазифасини топширди.

Шунингдек, экспорт ҳажми камайгани сабабли Оҳангарон шаҳар ҳокимига ҳайфсан берилди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Мактабга чой ичмасдан кетадиган болалардаги касалликлар...

@haqiqatonline_24
#хушхабар

⚡️⚡️Имтиёзли кредитни йил якунигача тўлиқ қайтарган фермерларга кредитнинг 4 фоизи қайтариб берилади.

Уларга кредит фоизи амалда 10 фоиздан 6 фоизга тушади.

Бу ҳақда давлатимиз раҳбари маълум қилди.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️⚡️ Бугун Тошкент вилоятида ёмғир, тоғли ҳудудларда эса қор ёғиши кутилмоқда


"Ўзгидромет"нинг хабар беришича, бугун, 17 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, айрим жойларда 2 даражагача совуқ, кундузи 6-11 даража илиқ бўлади. 

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиб, туман тушиши кутилмоқда. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.    

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Энди 1 февралдан бошлаб Саудияга кириш, УМРАГА бориш учун МЕНИНГИТГА қарши вакцина олинган бўлиши шарт ва МАЖБУРИЙ. ОЛМАГАНЛАР КИРИТИЛМАЙДИ

Қарор 10 февралдан кучга киради, лекин камида 10 кун олдин вакцина олинган бўлиши керак.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Ҳар бир доллар инвестициянинг самарадорлигини ошириш ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг асосий вазифаси бўлиши зарур - Президент

@haqiqatonline_24
#Тезкор

❗️ Смартфонлар нархи кескин ошиши кутилмоқда: iPhone 16 Pro Max деярли $1800 га чиқади

Эндиликда импорт қилинадиган барча смартфонлар божхона декларациясидан ўтказилиши ва эгалари бунинг учун божхона тўлови (+30%) ва ҚҚС (+12%) тўлашлари шарт.  Шунда:


iPhone 16 Pro Max нархи: 1200 доллар
+ Божхона тўлови: $360
+ ҚҚС: $187
Жами: $1747

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Мактабларда сотилиши тақиқланган маҳсулотлар

Умумтаълим муассасаларида рухсат этилмайдиган 38 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва таомлари рўйхати билан танишинг.

Ушбу рўйхатдаги маҳсулотларни сотувига йўл қўйиш қонунчилик доирасида жавобгарликка сабаб бўлади

Санепидқўмита Ахборот
хизмати.
❗️“Толибон” аёл дикторларга телевизордаги янгиликларни ўқишни ва аёл журналистларга матбуот анжуманларига боришни тақиқлади

Хабарларга кўра, буйруқ Фазилатни тарғиб қилиш ва иллатларнинг олдини олиш бошқармаси томонидан берилган. Телеэкранларда аёлларнинг пайдо бўлиши ва уларнинг овозлари “эркаклар учун провокация” экани таъкидланган. Ҳирот бошқармаси оммавий ахборот воситаларини бу қоидани бузмасликка чақирган. “Толибон” расмий равишда тегишли буйруққа изоҳ бермаган.

Бундай тақиқ Қандаҳорда 2021 йилда ҳам “Толибон” томонидан киритилган.

“Толибон” ҳокимият тепасига келгач, хотин-қизларга нисбатан кўплаб чекловлар жорий этилди. Тақиқлар туфайли аёллар ва қизлар таълим олиш, ишлаш, спорт, саёҳат қилиш ва дам олиш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.


@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қойил

⚡️⚡️Туркияда она ит ўз боласини ветеринар клиникасига олиб келди👏

Буни кўрган шифокорлар кучукчанинг оғир аҳволда эканини пайқаб, уни дарҳол қутқаришга киришган.

Шу пайт она ит ўз боласини бир зум ҳам ёлғиз қолдирмаган, жараён вақтида унинг ёнида турган.

Вақт ўтиб, жониворлар ҳимоячилари кучукчанинг акасини ҳам топишган. Ҳозирда улар ветеринарлар назоратида бўлиб, даволаниш давом этмоқда.

P/S. Ҳайвонми, инсонми – она барбир она...

@haqiqatonline_24