Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.4K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Қутлов

Бугун вилоятимиз маъмурий маркази бўлмиш навқирон Нурафшон шаҳри ҳокими Усмон Раҳимов ўз таваллуд кунини нишонламоқда.

Шу муносабат билан вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов шаҳар ҳокимини вилоят фаоллари номидан самимий муборакбод этди.
👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QNT90oQ5_gULQ
#қутлов

АХБОР ИМОМХЎЖАЕВ ТАВАЛЛУДИНИНГ МИНГ ОЙЛИГИ НИШОНЛАНДИ

Пойтахтдаги “Афрўз” тўйхонасида машҳур спорт шарҳловчиси Ахбор Имомхўжаев таваллудининг минг ойлиги нишонланди.

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси, футбол мавзусига оид бир неча китоблар муаллифи Ахбор Имомхўжаевни республикада танимайдиган одам бўлмаса керак.

Ахбор ака, кўз тегмасин, ҳали тетик ва бардам. Шу йил февралда 83 ёшни қаршилаган бўлса-да, ҳали ҳам фаол турмуш тарзи билан яшайди. Ҳафтасига 3 марта фахрийлар билан футбол ўйнайди, кунига 2-3 километрдан пиёда юради. Энг асосийси, яхши суҳбатдош бўлса, футбол ҳақида – аниқ саналар, муайян ўйинлар, номи афсонага айланган футболчилар, тарихга айланган вазиятлар тўғрисида соатлаб суҳбатлаша олади.

Умрингизнинг қутлуғ минг ойи муборак бўлсин Ахбор ака! Бундай ойлар ва йилларнинг кўпини кўриб юриш насиб қилсин Сизга. Мухлисларингиз бахтига узоқ умр кўриб, невара ва эвараларнинг тўйларига бош бўлиб юринг!

Убайдулла АБДУШАҲИДОВ
👇👇👇
@haqiqatonline
#қутлов

Бугун таниқли ёзувчи, вилоятимизнинг севимли фарзанди Хайриддин Султонов туғилган кун.

Адибнинг “Қуёш барчага баробар” (1980), “Бир оқшом эртаги” (1983), “Онамнинг юрти” (1987), “Умр эса ўтмоқда” (1988), “Бобурнинг тушлари” (1992), “Бобурийнома” (1997) маърифий романи, “Тўқчилик ва йўқчилик” (2002), “Саодат соҳили” (2005), "Уч юз олтмиш тўрт кун" (2018) каби насрий китоблари нашр этилган. Шунингдек, у “Чангак”, “Мозийдан бир саҳифа”, “Меҳробдан чаён” каби видеофильмлар, “Тушларимда кўриб йиғлайман”, “Ёлғиз ёдгорим” каби бадиий ва ҳужжатли фильмлар сценарийлари муаллифидир.

Хайриддин Султонов 1996 йили “Шуҳрат” медали, 2003 йили “Меҳнат шуҳрати” ордени, 2006 йили “Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган журналист” унвони, 2016 йилда “Фидокорона хизматлари учун” ордени билан мукофотланган.

Ниҳоятда дилбар, юрак симфонияларига ҳамоҳанг ёзадиган баркамол адибимизни бугунги қувончли кун билан дилдан қутлаймиз.
👇👇👇
@haqiqatonline
#қутлов

Бугун вилоятимизнинг ёш ва салоҳиятли раҳбарларидан — Олмалиқ шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов ўз таваллуд кунини нишонламоқда.

Шу муносабат билан матбуотнинг чинакам дўсти ва жонкуяри бўлган Усмон Исмоиловични "Тошкент ҳақиқати" ва "Ташкентская правда" газеталари таҳририяти ва "Ҳақиқат-онлайн" телеграмм канали ижодкорлари қизғин ва самимий қутлайди.

Бизни кузатиб боринг
https://t.iss.one/haqiqatonline
#қутлов

👩‍⚕️12 май - Халқаро ҳамширалар куни. Ушбу сана республикамиз, хусусан, вилоятимизда ҳам ҳар йили кенг нишонланиб, соҳа ходимларининг меҳнатлари муносиб эътироф этиб келинган.

♦️Улар бугунги синовли кунларда соғлигини хатарга қўйиб, беморларнинг соғайишлари ва аҳолининг карантиндан саломат чиқишлари учун астойдил меҳнат қилишмоқда.

❇️Бир сўз билан айтганда, юрти учун жонини фидо қилгувчи, халқи учун қалқон бўлувчи, ўз қасамёдига содиқ қолиб, шараф билан меҳнат қилиб келаётган ҳамшираларимиз кунни тунга улаб фидокорликлари билан ўзларини яна бир бор намоён этишмоқда.

Азиз ҳамшира қизларим ва ўғилларим, оқ либосли фаришталар! Касб байрамингиз муборак булсин. Барчангизга оилавий тинчлик, хотиржамлик, юртимиз равнақи ва халқимиз саломатлиги йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатларингизда омад ва зафарлар тилаб қоламан.

Ҳурмат ва эҳтиром билан,
Тўрақул Содиқович Арзикулов,Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи тиббиёт фанлари доктори.
​​#қутлов

"Меҳр-саховат" кўкрак нишони муборак бўлсин!

⚡️
Президентимизнинг 2020 йил 26 августдаги “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра, коронавирус пандемияси даврида, шунингдек, турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда хавф-хатарларга қарши курашда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган, беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан кўпчиликка алоҳида ўрнак бўлаётган бир гуруҳ юртдошларимиз “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганди.

Ана шундай юксак мукофотга Миллий гвардия тизимида хизмат қилиб келаётган 420 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимлар сазовор бўлганди.

🎊Бугунги кунда мукофот соҳибларини қутлаш мақсадида республикамиз бўйлаб тантанали тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

🎗Хусусан, жорий йилнинг 12 сентябрида Тошкент вилояти Ёшлар марказида Миллий гвардия ҳудудий бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимларнинг 25 нафарига мукофот тантанали равишда топширилди.

❇️Маросимда Тошкент вилояти ҳокимлиги ва Миллий гвардия қўмондонлиги раҳбарлари иштирок этди.

🖇Тадбирда сўзга чиққанлар машаққатли ва шарафли касб эгаларига халқимиз осойишталиги, фаровон турмуши ва соғлиғини асраш йўлида бор куч-ғайратларини сафарбар этиб, халқимизга ва давлатимиз раҳбарига садоқат билан хизмат қилишига ишонч билдиришди.

🤝Тошкент вилояти ҳокимлиги номидан "Меҳр-саховат" кўкрак нишони билан тақдирланган барчани самимий муборакбод этиб, келгуси хизматларида муваффақиятлар тилаймиз.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
#сана
#қутлов

📌22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни

Бугун ўз ҳаёти ва фаолиятини жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, оилаларда маънавий-маърифий муҳитни барқарорлаштириш, фарзандларимизни ҳар тамонлама баркамол бўлиб вояга етишларига бағишлаган фидойи касб эгалари — Маҳалла тизими ходимлари куни.

⚡️⚡️📬@haqiqatonline телеграм каналини кузатиб боринг!
#қутлов
#мукофот_муборак

⚡️⚡️⚡️Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ соҳа вакилларини давлатимизнинг юксак унвонлари, орден ва медаллари билан мукофотлаш ҳақидаги Фармонни имзолади.

Мазкур фармонга кўра, устоз журналист, Журналистлар уюшмаси вилоят бўлими раҳбари, "Чирчиқ тонги" газетаси бош муҳаррири Раҳматилла Шералиев "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси" фахрий унвони билан мукофотланди.

Р. Шералиев 1976-1984 йилларда бизнинг "Тошкент ҳақиқати" таҳририятида ҳам фаолият юритган. Кейинчалик давлат ва жамоат ташкилотларида масъул вазифаларда самарали хизмат қилган.

Бу йил устоз ижодкорнинг "Меҳр манзиллари" номли публицистик китоби нашр этилди.

@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қутлов

Одамлар, Сиз менинг ҳаётим,
Ҳар бирингиз умрим парчаси...

Мана шу сатрлар Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг энг мухтасар таржимаи ҳолига ўхшайди. Ҳамиша халқ дарди, одамлар муаммоси, замондошлар қувонч ва ташвишларига шерик бўлишни ҳаётининг мазмуни деб биладиган бу инсонни таваллуд кунлари билан самимий қутлаймиз!

@haqiqatonline
#қутлов
Бугун таниқли журналист, устоз Ўткир Раҳмат таваллуд топган кун!

"Тошкент ҳақиқати" ва "Ташкентская правда" газеталари жамоаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари бош муҳаррири Ўткир Раҳматнинг қутлуғ ёши билан табриклайди.

Ўткир Раҳмат 1948 йил 15 март куни Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Самарқанд давлат университетининг филология факультети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, бошқа идораларда масъул вазифаларда фаолият олиб борган.
Иқтидорли шоир ва журналист Ўткир Раҳматнинг “Райҳон ҳиди”, “Шукрона”, “Дилчироқ”, “Ўтли руҳ” каби қатор китоблари нашр этилган.

📍Расмий саҳифаларимизга обуна бўлинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#сана
#қутлов

📌22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни

Бугун ўз ҳаёти ва фаолиятини жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, оилаларда маънавий-маърифий муҳитни барқарорлаштириш, фарзандларимизни ҳар тамонлама баркамол бўлиб вояга етишларига бағишлаган фидойи касб эгалари — Маҳалла тизими ходимлари куни.

@haqiqatonline
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#қутлов
⚡️27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни

Тошкент вилояти ҳокимлиги ташаббуси билан куни кеча ташкил этилган байрам тадбирида Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, профессор Шерзодхон Қудратхўжа бугунги байрам билан ҳамкасбларни, хусусан,  вилоятимиз журналистларини қутлади.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#қутлов

Бугун таниқли журналист, устоз Ўткир Раҳмат таваллуд топган кун!

"Тошкент ҳақиқати" ва "Ташкентская правда" газеталари жамоаси Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари бош муҳаррири Ўткир Раҳматнинг қутлуғ ёши билан табриклайди.

Ўткир Раҳмат 1948 йил 15 март куни Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган. Самарқанд давлат университетининг филология факультети ҳамда Тошкент давлат юридик институтини тугатган. Оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, бошқа идораларда масъул вазифаларда фаолият олиб борган.

Иқтидорли шоир ва журналист Ўткир Раҳматнинг “Райҳон ҳиди”, “Шукрона”, “Дилчироқ”, “Ўтли руҳ” каби қатор китоблари нашр этилган.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!

@haqiqatonline_24
#сана
#қутлов

📌22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни

Бугун ўз ҳаёти ва фаолиятини жамиятимизда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, оилаларда маънавий-маърифий муҳитни барқарорлаштириш, фарзандларимизни ҳар тамонлама баркамол бўлиб вояга етишларига бағишлаган фидойи касб эгалари — Маҳалла тизими ходимлари куни.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Қутлов
ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ” МУХБИРИ ГАРВАРД ТАЛАБАСИ
👨🏻‍🎓🎉🎊"Тошкент ҳақиқати"
ва "Ташкентская правда" газеталари мухбири Муроджон Раҳматов АҚШнинг дунёга машҳур Harvard университети талабаси бўлди.

Табиатан анчайин камтар, тиришқоқ, гапни эмас ишни кўпроқ қиладиган Муроджон 2021 йилдан буён таҳририятимизда ишлаб келади. У ўзига берилган топшириқларни ўз вақтида, катта масъулият ва жонкуярлик билан бажариб, бугунги кунда газетамизнинг олд журналистларидан бирига айланган.

Муроджон Раҳматов яқиндагина ЎзЖОКУнинг бакалавриат босқичини тамомлаганди. Энди у магистртатура босқичини Гарвардда давом эттиради. Истеъдодли журналист 2022 йилда Президент қарори билан "Мард ўғлон" давлат мукофоти билан ҳам тақдирланган.

Таҳририятимиз жамоаси номидан Муроджонга келгуси ўқиш ва фаолиятида омад ва улкан зафарлар тилаб қоламиз.
🎊🎉👏👏👏

@haqiqatonline_24
#қутлов

⚡️Бугун устоз журналист,  моҳир муҳаррир,  камтарин ижодкор Убайдулла Абдушоҳидов таваллуд топган кун!

Убайдулла Абдушоҳидов 1955 йил 26 октябрда Тошкент шаҳрида туғилган.  Меҳнат фаолиятининг салмоқли қисми вилоят матбуоти билан боғланган. 

Хусусан,  узоқ йиллар "Тошкент ҳақиқати"  ва "Ташкентская правда"  газеталарига бош муҳаррирлик қилган,  вилоят Журналистлар уюшмасини бошқарган.  Вилоятда фаолият юритаётган ўрта ва кенжа авлод журналистларнинг аксари бу инсонни ҳақли равишда ўзига устоз деб билади ва юксак қадрлайди. 

Фурсатдан фойдаланиб,  Убайдулла акага узоқ умр,  тани сиҳатлик,  хотиржамлик тилаймиз. Янгамиз билан қўша қариб,  узоқ йиллар фарзандлар,  невара ва эваралар бахту камолини кўриб юрсинлар!

Туғилган кунингиз муборак бўлсин,  Убайдулла Ҳикматович!

СУРАТДА: Убайдулла Абдушоҳидов (юқорида, чапдан иккинчи) ҳамда Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев "Тошкент ҳақиқати" газетаси вакиллари ва фахрийлари билан матбуотчилар байрамида. (2023 йил, июнь)

@haqiqatonline_24