Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.71K subscribers
15.4K photos
4.05K videos
473 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#валюта

⚡️⚡️Долларнинг расмий курси сезиларли даражада кўтарилди

Марказий банк 2 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@haqiqatonline_24
#эслатма

⚡️⚡️Бугун Green Card учун аризаларни қабул қилиш бошланади

Янги мавсум бугун, 2 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади ва жами 55 мингта Green Card ўйналади.

Дастурда иштирок этиш учун dvprogram.state.gov сайти орқали анкета тўлдириш лозим.

@haqiqatonline_24
#диққат

Қонунчиликда 1 октябрдан нималар ўзгаради?

👉Хавфлилик даражаси юқори бўлган маҳсулотлар рўйхатдан ўтказилади;

👉Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилади;

👉Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга бирламчи кўмак хоналари ташкил этилади;

👉Алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшимча лицензия талаблари жорий этилади;

👉Парранда гўштини олиб киришда белгиланган божхона божи бўйича имтиёз бекор қилинади;

👉Ёшлар ишлари агентлиги хусусий ўқув марказларининг рейтингини тузади;

👉Давлат харидлари тизимида жамоатчилик назорати кучайтирилади;

👉Ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади;

👉Тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси ходимлари рағбатлантирилади;

👉Ногиронлиги бўлган шахсларга қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратилади;

👉Заргарлик саноатида ишлатиладиган лигатура маҳсулотлари божхона божидан озод этилади;

👉Заргарлик соҳасида фойдаланиладиган асбоб-ускуналарни импорт қилишда божхона божидан озод этилади;

👉Овчилик гувоҳномасини беришнинг янги тартиби ўрнатилади;

👉Педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори 15 фоизга оширилади;

👉Айрим тадбиркорларга ҚҚСнинг бир қисми қайтарилади;

👉Модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Аграр университетдаги ёнғин: бинолардан бирининг томида қуёш панеллари бўлган

Мавжуд тасвирлар ёнғин қуёш панеллари ўрнатилган томда бошланган бўлиши мумкинлигига ишора қилмоқда.

Бу бинода Ўрмон хўжалиги агентлиги жойлашган. Агентлик 2023 йилда бино томига 40 kWh қувватга эга қуёш панеллари ўрнатган.

Бироқ, агентлик матбуот котиби ёнғин қуёш панелларидан келиб чиққанини рад этган.

Ҳозирда ҳолат бўйича текширув ишлари давом этмоқда.

@haqiqatonline_24
#диққат

Октябрь ойи пенсия пули қачон тўланади?

Пенсия жамғармаси ҳар ойнинг 5-санасига қадар пенсия олувчиларнинг пластик карталарга молиялаштирилиши белгиланган.

Нақд шаклда пенсия олувчиларнинг маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сайёр кассалар томонидан ҳар ойнинг 4-27 саналарида маҳалла фуқаролар йиғинига борган ҳолда тўлаб берилиши айтилди.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Боғчаларда директор ўринбосари лавозими жорий қилинади

Эндиликда боғчаларда ҳам директор ўринбосари лавозими жорий этилиб, уларнинг айримларига 20 фоизлик устама тўланади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#хушхабар

⚡️Энди ҳар йили "Йил ўқитувчиси" танлови ўтказилади. Туман ва шаҳарда ғолиб бўлган ўқитувчиларга 3 хонали уй берилади — президент

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️ Ерга янги ҳалокатли эпидемия таҳдид солмоқда

Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти огоҳлантирмоқда
.

Таъкидланишича, Руандада ўлим даражаси 90 фоизгача бўлган номаълум вируснинг катта тарқалиши аниқланган, у тезда назоратдан ташқарида тарқалмоқда ва ҳозир бутун дунё учун хавф туғдирмоқда.

Асоратлари: иситма, томоқ оғриғи, тошма, бурундан қон кетиш, диарея, кўнгил айниши, қусиш ва кўздан қон кетиш.

‼️ Ҳозирча унга қарши эмлаш йўқ.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️6 октябрь куни баланд тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли жорий мавсумдаги илк қор ёғиши ҳодисаларига гувоҳ бўлиши мумкин.

Синоптиклар 6 октябрь куни Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида ҳамда тоғли ҳудудларда кўпроқ ёғингарчилик кузатилишини таъкидламоқда.

@haqiqatonline_24
#табриклаймиз

🧑‍⚕️👨‍⚕️Бугун, 3 октябрь - Халқаро шифокорлар куни

Байрамингиз муборак бўлсин, оқ кийимли "нажот фаришталари"!

Соғлик саломатлик, оилавий хотиржамлик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 3 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 26-31 даража иссиқ бўлади. 

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

❗️Тошкент вилоятининг Пискент туманида юк машинаси ўтаётган вақтда кўприк қулаб тушди

Оқибатда юк машинасининг тиркамаси каналга тушиб кетган.

@haqiqatonline_24
#конференция

⚡️⚡️Самарқанд шаҳрида «Маҳаллий аҳолининг турмуш даражасини оширишда маҳалланинг ўрни» мавзусида халқаро конференция ўтказилмоқда.

5 октябрга қадар давом этадиган халқаро анжуман дунёнинг нуфузли ташкилотлари ҳамда 70 дан ортиқ мамлакат экспертларини ягона платформага жамламоқда.

Конференцияда BMT, USAID, UNFPA, UNDP, UNICEF, GIZ, KOICA, JAICA, TIKA ва бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этмоқда.

Бугунги кунда Ўзбекистон маҳаллалари катта ўзгаришларга юз тутмоқда. Ушбу халқаро конференция мамлакатимиз тарихида биринчи маротаба аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган нуфузли тадбир бўлаётганини таъкидлаш жоиз.

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур халқаро анжуманда Тошкент вилояти вакиллари ҳам фаол иштирок этишмоқда.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️Ўзбекистон Иссиқкўлда 4 та пансионатни 49 йилга ижарага олди

Гап “Олтин қум”, “Дилором”, “Роҳат” вa “Бўстон” оромгоҳлари ҳақида кетмоқда.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#ЙТҲ ❗️Тошкент вилоятининг Пискент туманида юк машинаси ўтаётган вақтда кўприк қулаб тушди Оқибатда юк машинасининг тиркамаси каналга тушиб кетган. @haqiqatonline_24
#муносабат

❗️Пискентдаги кўприкнинг қулашига юк машинасига ортилган юкнинг меъёрдан ортиқлиги сабаб бўлган

Келтирилишича, Р.Р.га тегишли Howo юк транспорт воситасининг техник паспортига мувофиқ юксиз вазни 26,8 тонна ва тўла вазни 40 тоннани ташкил этади. Ҳужжатлари ўрганилганда транспорт воситасига қум юклангани ва юк хатига асосан қумнинг ҳажми 50 метр куб экани аниқланган. Транспорт воситасининг юксиз вазни 26,8 тонна, устига юкланган қумнинг оғирлиги 80 тонна биргаликда 106,8 тоннани ташкил этмоқда.

Кўприкда оғир юк ташувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракатини тақиқловчи ва 8 тоннагача юк билан ҳаракатланиш мумкин эканини кўрсатувчи йўл белгилари ўрнатилганига қарамасдан, ҳайдовчи ушбу чекловларга амалга қилмаган. Бунинг оқибатида ушбу фавқулодда ҳолатнинг юзага келишига сабабчи бўлган.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Ўзбекистонда пул эвазига ўқотар қуролдан отиш хизмати йўлга қўйилади

2025 йил 1 январдан Мудофаа вазирлиги маҳаллий ва хорижий туристларга қуйидаги хизматларни кўрсатади:


👉 “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуаси, “Шон-шараф”, “Қуролли Кучлар” давлат музейлари ва ҳудудлардаги “Ватанпарварлар” боғларида ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар билан бевосита таништириш;

👉 Олий спорт натижаларини ривожлантириш маркази Қибрай спорт мажмуаси базасида “Стендли отиш” ва ўқотар қуроллардан пулли асосида отиш.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Халқаро валюта жамғармаси Ўзбекистонга солиқ имтиёзларини қайта кўриб чиқишни тавсия қилди

ХВЖ миссиясига кўра, Ўзбекистонда давлат буджети даромадларининг ЯИМга нисбати пасайиб кетиши прогноз қилиняпти. Бу – солиқ имтиёзлари билан боғлиқ.

Қайд этилишича, иқтисодиётнинг ўсиши давом этади. Хусусан, 2024 йилнинг биринчи ярмида ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиш суръати йиллик 6,4 фоизни ташкил этган. Май ойининг бошларида тартибга солинадиган энергия нархлари оширилиши апрел ойи охиридаги йиллик инфлациянинг 8 фоиздан 10,5 фоизгача кўтарилишига олиб келган. Жорий йил дастлабки етти ойида пул ўтказмаларининг кучли ўсиши кузатилиб, ўтган йилга нисбатан 32 фоизга кўпайган. Халқаро захиралар миқдори ҳам етарли даражада барқарор бўлиб, бу август ойи охирида кейинги йилнинг 9,5 ойлик импортини қоплашга етадиган даражада бўлган.

Халқаро экспертларнинг қайд этишича, имтиёзларни қайта кўриб чиқиш инвестициялар жалб қилиш учун ҳам керак.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Тошкент вилоятида фуқаро ўттиздан ортиқ илонни кўчага қўйиб юборди

@haqiqatonline_24