Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.84K subscribers
15.6K photos
4.1K videos
477 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#тадбир

Янгийўл туманидаги Қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш илмий-тадқиқот институтида “Юқори самарали қишлоқ хўжалик машиналарини яратиш ва техника воситаларидан фойдаланиш даражасини оширишнинг инновацион ечимлари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш ва қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоқларини ривожлантиришда илм-фаннинг ўрни ва аҳамиятини кучайтириш, соҳа фани ва техникасининг муҳим илмий ва технологик муаммоларини ҳал этиш, халқаро илмий-техникавий ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, илмий-инновацион фаолиятда олимларнинг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда улар ўртасида ўзаро илмий-ижодий ҳамкорликни кучайтириш, илм-фанга иқтидорли ёшларни ҳамда инвестицияларни жалб қилиш даражасини ошириш хусусида фикрлар ва истиқболли ғоялар ўртага ташланди.

Халқаро конференцияда халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек соҳа олимлари ҳамда мутахассислари иштирок этди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Бугун кечга томон водий шарқида яхшигина куз ёмғири ёғиши мумкин экан

Баъзи иқлим моделлари шундай кутилмаларни кўрсатмоқда. Юқоридаги картада сариқ рангли ҳудудлар шу каби ёмғир ёғиш мумкин бўлган ҳудудлардир (расмда ёмғир ёғиши кутилаётган ҳудудлар тасвирланган. Улар орасида Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳри, Бўстонлиқ туманининг маълум қисми ҳам тасвирланган).

Водий вилоятидаги ёғинлар чақмоқ—момақалдироқ ҳусусиятли...

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

❗️Ҳаддан ташқари эмоцияга берилиш соғлигингиз учун зарарли

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 28 сентябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 7-12, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади. 

@haqiqatonline_24
#ўзгача_кун

🍖🥩🍟Бугун, 28 сентябрь – Бутунжаҳон диета қилмаслик куни

Бугун ҳар доим диетада бўлганлар ва ташқи кўринишини кузатадиганлар учун дам олиш учун сабабдир.

Бугун сиз ошқозонингизни севимли, "зарарли" ва энг юқори калорияли овқатлар билан боқишингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати-76.pdf
6.7 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 28 сентябрдаги 76-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
#сатира
#шанба_табассуми

⚡️"ЧИРОҚСОАТ"⚡️

Маиший турмушдаги айрим муаммоларни матбуотда мана шундай беғараз сатира йўли билан ҳам кўтариш мумкин.

Шу борада собиқ мухбиримиз, таниқли хажвчи Саид АНВАРдан ёш ҳамкасбларимизга "мастер-класс".

"Тошкент ҳақиқати", 2024 йил 28 сентябрь, шанба сони

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️ 3 метрлик илонни олиб киришга уринган шахс аниқланди

“Ғишткўприк” чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган пиёдага тегишли қўл сумкаси назорат-рентген ускунаси орқали кўздан кечирилганида, унинг ичида божхона ходимларининг оғзаки сўровида ва йўловчи божхона декларациясида маълум қилинмаган 1 бош илон борлиги аниқланди.

3 метр узунликдаги мазкур илон дастлабки маълумотларга кўра, йўлбарссимон албинос бўғма илони бўлиб, асосан Жанубий ва Жанубий-шарқий Осиёда яшайди.

Ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Илон эса Тошкент ҳайвонот боғига топширилган бўлиб, мутахассислар унинг ҳолатини барқарор деб баҳолашмоқда.


@haqiqatonline_24
#ўзгача_кун

💥Бугун, 30 сентябрь - Қиёматли дўстлар куни!

Дўст билан обод уйинг,
Гар бўлса у вайрона ҳам.
Дўст қадам қўймас эса,
Вайронадир кошона ҳам.

Сизларнинг борлигингиз - мен учун ҳар куни байрам, жонларинг соғ бўлсин, ДЎСТЛАРИМ!


@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌤🌧Сентябрь ойининг сўнгги кунида Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 30 сентябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.    

@haqiqatonline_24
#Диққат

Бугун, 30 сентябрь куни барча ходимлар ишдан камида 1 соат олдин чиқиб кетиш ҳуқуқига эга

Бугунги иш куни байрамдан олдинги кун ҳисобланади, шунинг учун унинг давомийлиги камида 1 соатга қисқартирилади.

Бу Меҳнат кодексида назарда тутилган - 121-модда.

@haqiqatonline_24
#валюта

Долларнинг расмий курси тушди

Марказий банк 30 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@haqiqatonline_24
#Табриклаймиз

⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан:

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси» фахрий унвони билан


Абдурахманова Озода Дехканбоевна - Қуйи Чирчиқ туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси;

«Дўстлик» ордени билан

Хабибуллина Винера Салиховна - Зангиота туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси;

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Олимова Анарай Джурахановна - Юқори Чирчиқ туманидаги 20-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси;

«Шуҳрат» медали билан

Махаматкулова Сайёра Абдуллаевна - Ўрта Чирчиқ туманидаги 72-ихтисослаштирилган мактабнинг информатика фани ўқитувчиси;

Саидмурадов Шухрат Алишерович - Тошкент туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси;

Туляганова Дилфуза Юлдашовна - Қибрай туманидаги касб-ҳунар мактабининг ишлаб чиқариш таълими устаси мукофотланди.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан давлат мукофотларини топширади ҳамда соҳа вакиллари билан таълимда амалга оширилаётган ишлар ва келгусидаги устувор вазифалар юзасидан мулоқот ўтказади.

Шунингдек, давлатимиз раҳбари янгидан ташкил этилган Абдулла Авлоний номидаги Педагогик маҳорат миллий институтида яратилган шароитлар билан танишади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️ 2 октябрдан Green Card учун аризаларни қабул қилиш бошланади


Бошқа мамлакат фуқароларига АҚШда яшаш ва ишлаш ҳуқуқини берувчи виза олиш учун ўтказиладиган - DV-2026 Green Card Lottery анкетасини тўлдириш жорий йил 2 октябрь соат 21:00да бошланиб, 5 ноябрь соат 21:00 га қадар давом этади.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️"Пешеход"дан ўтаётган ёш қизни машина уриб кетди

Воқеа, Юқори Чирчиқ туманида жойлашган мактаб олдидаги пиёдалар ўтиш жойида
содир бўлгани айтилмоқда.

Ҳолат бўйича расмий муносабат кутиб қоламиз.

⚠️Ҳурматли ҳайдовчилар! Тезликни ошириб, кимнингдир ҳаётига зомин бўлманг. Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилинг!

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM