Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.8K subscribers
16.4K photos
4.36K videos
529 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат

❗️ФВВ Ўзбекистон ҳудудларида кучли шамол ва ёмғирдан аҳолини огоҳлантирди ва хавфсизлиқ чораларини тавсия қилди

👉яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;

👉электр ва газ воситаларини ўчириш;

👉кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;

👉кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;

👉шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;

👉очиқ майдонда юрган ҳолларда пастликлар, чуқурликлар ва барча хавфсиз ерларга ётган ҳолда ҳимояланиш;

👉бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;

👉кучли шамолдан сўнг электр ва газ жиҳозларидан улар текширилгандан кейин фойдаланиш талаб этилади.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати 47.pdf
7.4 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 29 июндаги 47-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.


@haqiqatonline_24
#ғалаба

⚡️⚡️Тошкент денгизи соҳилларида вилоят ОАВ ходимлари ўртасида спорт мусобакалари бўлиб ўтди.

Стол тенниси беллашувларида сураткаш мухбиримиз Жалолиддин Эсоновга тенг келадигани топилмади.


@haqiqatonline_24
#диққат

❗️ Қуёшда қолган пластик сув идишлари саратонга олиб келади – тадқиқот

Хитойлик олимлар қуёшда туриб қолган пластик сув идишлари саратонга сабаб бўладиган моддаларни чиқариши мумкинлигини айтмоқда.

Шунинг учун кўча кўйда қуёш нури тўғридан-тўғри тушадиган сув ва салқин ичимликларни ичманг ва тадбиркорлардан уларни панада сақлашларини талаб қилинг!


@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

⚡️⚡️Айни дамда Нурафшон шаҳрида "Медиа ходимлари ва ижодкорлар боғи"нинг очилиш маросими бўлиб ўтмоқда.

Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев, Президент матбуот котиби Шерзод Асадов ҳамда қатор ижодкорлар иштирок этишмоқда.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

⚡️Президент матбуот котиби Шерзод Асадов барчани ушбу боғнинг очилиши билан табриклади

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️30 июнь – "Ёшлар куни"

Азиз ёшлар! Бугунги байрамингиз муборак бўлсин!

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Ўзбекистондаги оммавий тадбирларда озиқ-овқат, буюмларни бепул тарқатиш тақиқланди

Шунингдек, оммавий тадбирларда одамларни озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар, товар моддий бойликларни ҳаддан ташқари арзон нархда сотиш орқали жалб қилиш ҳам тақиқланган.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Июль ойининг илк кунида Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 1июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.  

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#тавсия

📍Ҳеч қачон оч қоринга ширинлик еманг

🍱 Ошқозонга тушгандан сўнг, ширинликлар инсулин ишлаб чиқаришни бошлайди. Ошқозон ости бези учун бу зўриқишни келтириб чиқаради. У тўлиқ дам олиш ҳолатидан фавқулодда иш режимига ўтиши керак бўлади.

🧁Бу овқат ҳазм қилиш тизимидаги носозликлар ва диабетга олиб келиши мумкин.


@haqiqatonline_24
#диққат

1 июлдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

👉Фуқароларга процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, 2024 йил 1 июлдан фуқароларга бепул бирламчи юридик ёрдам кўрсатишнинг қуйидаги тартиби жорий қилинади:

— Адлия вазирлиги томонидан “Мадад” ННТ билан ҳамкорликда республиканинг барча туман ва шаҳарларидаги давлат хизматлари марказларида “Мадад” ННТнинг ҳуқуқий маслаҳат бюролари босқичма-босқич ташкил қилинади;

— ҳуқуқий маслаҳат бюролари томонидан аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади, шунингдек низоларни судгача ва суд орқали ҳал этишда зарур бўладиган процессуал ҳужжатларни тайёрлашда кўмаклашилади.

👉Айрим давлат хизматларини кўрсатиш бўйича маъмурий ҳужжатларни судгача кўриб чиқишнинг янги тартиби жорий этилади

👉Дорилар билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлашга қаратилган фармакологик назорат тизими ташкил этилади

👉Электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни давлат хизматлари марказлари орқали топшириш имконияти яратилади

“Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги Президент Фармонига кўра, 2024 йил 1 июлдан аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг интеллектуал мулк соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида:

— электрон ҳисоблаш машиналари учун дастур ва маълумотлар базаларини рўйхатдан ўтказишга доир талабномаларни давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали топшириш имконияти яратилади;

— интеллектуал мулк объекти рўйхатдан ўтказилганлигини тасдиқловчи QR-код билан муҳофазаланган электрон ҳужжат бериш тартиби жорий этилади.

👉Давлат хизматларини кўрсатишда шахсни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) усули жорий қилинади

👉Айрим касалликка чалилганлар бепул даволанишади

“Онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган болаларга тиббий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарорига кўра, 2024 йил 1 июлдан онкологик, гематологик ва иммунологик касалликларга чалинган 18 ёшдан 21 ёшгача бўлган (21 ёш ҳам киради) беморлар белгиланган тиббиёт марказларининг болалар гематологияси ва онкологияси бўлимларида, шунингдек, улар вояга етгунларига қадар ушбу касаллик бўйича тиббий ёрдам кўрсатган бошқа тиббиёт ташкилотларида бепул даволанишни давом эттиради.

👉“Шаффоф курилиш” тизимида ёрдамчи пудрат ташкилотлари рўйхатга олинади

👉Айрим шаҳарларда сув таъминоти давлат-хусусий шериклик асосида хусусий секторга берилади


👉“Ижтимоий ҳимоя” АТда моддий ёрдам ва бошқа ижтимоий хизматларнинг ҳисоби юритилади

👉Давлат иштирокидаги йирик корхоналарда корпоратив котибият ташкил этилади
Шунингдек, корпоратив бошқарувнинг янгиланган қоидалари ва ахлоқ кодекси жорий этилади.

👉Хусусий бандлик агентликларига айрим хизматлар учун ҳақ ундиришга рухсат этилади

👉Маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлар мониторинг қилинади

"Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарорига кўра, 2024 йил 1 июлдан Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади.

👉Тўлов тизими операторлари ва тўлов ташкилотлари устав капитали миқдори оширилади

Устав капиталининг энг кам миқдори тўлов тизими операторлари учун 50 млрд сўм, тўлов ташкилотлари учун 10 млрд сўм этиб белгиланади.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кун_тарихи

⚡️⚡️Ўзбекистон миллий валютаси – сўм 30 ёшда

1993 йилнинг 15 ноябридан бошлаб тўлов воситаси сифатида “Сўм-купон” муомалага киритилди. Пул ислоҳотини амалга ошириш борасида маълум тажрибага эга бўлиш учун “Сўм-купон” ўтиш валютаси сифатида хизмат қилди.

Ушбу йўналишда етарли тажриба тўплангач, 1994 йил 1 июлдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий валютаси “сўм” муомалага киритилди. Дастлаб 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100, 200 (1997 йил), 500 (1999 йил) ва 1000 сўмлик (2001 йил) пуллар бирин-кетин муомалага киритилди.

2018 йилда ихчам ва енгилроқ вазнда янги дизайндаги танга пуллар – 50, 100, 200 ва 500 сўмлик пуллар чиқарилди. Янги дизайндаги 1000 сўмлик танга эса 2022 йилда муомалага киритилди.

Нақд пулга доир ислоҳотларнинг давоми сифатида банкнотларнинг янги дизайни ишлаб чиқилди. 2021 йилда 2 000, 5 000, 10 000, 20 000, 50 000, 100 000 сўмлик ва 2022 йилда 200 000 сўмлик қийматдаги янги банкнотлар халқимизга тақдим этилди.

@haqiqatonline_24
❗️Чирчиқда аёл ўзини ёқиб юбормоқчи бўлди

Чирчиқда ўзини ёқиб юбормоқчи бўлган сотувчи аёл бозордан ташқарида, белгиланмаган жойда ноқонуний савдо қилгани учун огоҳлантириш берилганда «ишчи гуруҳ» ходимларига провокация қилган. Видеода акс этган ҳолат 28 июнь куни содир бўлган. Маълум қилишича, аёлга нисбатан тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, 10 июнь куни 50 ёшли аёл савдо қоидаларини бузаётганлиги сабабли Чирчиқ шаҳар солиқчилар томонидан огоҳлантириш берилган.

Алоҳида қайд этилишича, бундан аввал аёл уч марта маъмурий жавобгарликка тортилган.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🚗Ўзбекистонда электромобиллар нархи тушади

Бу ҳақда “BYD Uzbekistan Factory” бош директори Шафқатбек Алимов маълум қилган.

Видео: “O‘zbekiston 24” телеканали

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

⚡️⚡️Бугундан магистратурага қабул бошланди

2024 йил 1 июлдан республика давлат ОТМлари магистратура мутахассисликларига онлайн рўйхатдан ўтиш бошланди.

✔️ 2024/2025-ўқув йили учун давлат ОТМларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун ҳужжатларни топшириш жараёни вазирликнинг расмий https://magistr.edu.uz платформаси орқали 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этади.

Шу ўринда, магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.

Ҳужжат топшириш кетма-кетлигини юқоридаги видео орқали билиб олишингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
#хушхабар

⚡️Эндиликда уй-жой ёки машина сотганда турмуш ўртоғини нотариусга олиб бориш шарт бўлмайди

Бундан буёғига:

Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкни, шу жумладан кўчмас мулкни тасарруф этиш бўйича битим тузиш учун хотин (эр)нинг розилик аризасини;
автомототрнаспорт воситасини тасарруф этиш (сотиш, ҳадя, қилиш, айирбошлаш, гаровга қўйиш ва бошқа турдаги тасарруф қилиш) ишончномасини;
ҳужжатларнинг бир тилдан бошқа тилга тўғри таржима қилинганлигини шаҳодатлашни видеоконференция орқали (онлайн) нотариал расмийлаштиришингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Поездлар чиптаси нархи 25 фоизга ошди

Бугун, 1 июлдан “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездларида чипта нархи 25 фоизга ошди.

“Афросиёб”, “Шарқ”, “Насаф” ва “Ўзбекистон” поездларининг чипталар нархи шу йилнинг 20 январида ҳам 20 фоизга ошган эди.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#хушхабар

⚡️⚡️Яна бир давлат Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни жорий қилди

Ўмон Ўзбекистон фуқаролари учун 14 кунга визасиз режим жорий қилди.

Мамлакатда икки ҳафтадан ортиқ қолишни хоҳловчи Ўзбекистон фуқаролари кириш визасини олиш учун аэропортга мурожаат қилишлари мумкин.

@haqiqatonline_24
#хушхабар

⚡️⚡️1 сентябрдан талабалар, магистрлар ва докторантлар учун стипендиялар оширилади

Бакалавриат талабалари учун стипендиялар 20 фоизга оширилади

@haqiqatonline_24