Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.71K subscribers
15.5K photos
4.06K videos
473 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
⚡️Бензин нархи яна ошди

Яқиндагина «Ўзбекнефтгаз» АЖга қарашли UNG Petro ёнилғи қуйиш шохобчаларида Аи-92 бензинининг бир литри 7500 сўмдан 8600 сўмга оширилган эди.

Энди ўша бензин(АИ 92) нархи яна 600 сўмга оширилиб бир литри учун 9200 сўмни ташкил этмоқда.

Бу ўтган ўн беш кун ичида бензин нархи 1700 сўмга ошганлигини англатади.

Ёқилғи нархининг бундай кескин кўтарилиши бошқа соҳа ва тармоқларда ҳам нарх ошишига олиб келиши табиий.

Шу боис, масъуллардан бу бўйича изоҳ кутамиз.

📍Яқинларингизга ҳам улашинг
👉Toshkent haqiqati
⚡️Тест синовларида 430 мингдан ортиқ абитуриент 56,7 баллдан паст балл тўплади

60 мингга яқин абитуриент эса имтиҳонга келмаган.

📍Яқинларингизга ҳам улашинг
👉Toshkent haqiqati
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Энди тадбиркор фақат ўз бизнеси ҳақида, давлат эса тадбиркор ҳақида қайғуради

Бугун, бир соҳа борки, бу соҳага ҳеч иккиланмай кириб бориш мумкин. Бу тадбиркорлик соҳаси. Ҳозир энг кўп эьтибор айнан ишбилармонларга тадбиркорликка қаратилмоқда.

📍Яқинларингизга ҳам улашинг
👉Toshkent haqiqati
⚡️Марихуана қонунийлаштирилди

Вазирлар Маҳкамаси 25 граммгача бўлган моддани сақлашни қонунийлаштириш бўйича лойиҳани маъқуллади. Бу 18 ёшдан ошган шахслар учун рухсат этилади. Бундан ташқари, энди шахсий фойдаланиш учун уйда бир киши бошига учта наша ўсимлигини етиштиришлари мумкин бўлади. Ўсимлик тақиқланган моддалар рўйхатидан чиқарилади, дейилади Германия Вазирлар Маҳкамаси матбуотида.

📍Яқинларингизга ҳам улашинг
👉Toshkent haqiqati
⚡️Ўзбекистонда интернет тармоғига уланган абонентлар сони 26,7 миллионтага етди

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023 йилнинг 1 январь ҳолатига, интернет тармоғига уланган абонентлар сони 26,7 миллионтани ташкил этган.

📍Яқинларингизга ҳам улашинг
👉Toshkent haqiqati
#дарвоқе
⚡️Вилоятнинг иккита туманига янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда

Бугун Янгийўл ва Қибрай туманларида Халқ депутатлари маҳаллий кенгашларнинг навбатдан ташқари сессиялари белгилангани ҳақида жойлардан хабарлар келмоқда.

Бу мазкур икки туманга янги ҳокимлар тасдиқланиши мумкин, дегани. Негаки, мазкур ҳудудларда айни пайтда биринчи раҳбар лавозимлари бўш турибди.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг.
👉Toshkent haqiqati
⚡️Сардор Умурзоқов президент администрацияси раҳбарлигидан кетди

Президент администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов Президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

📍Яқинларингизга ҳам улашинг
👉Toshkent haqiqati
#расман
Алламжонов ҳам кетди


Алламжонов Комил Исмоилович Президент администрацияси раҳбари ўринбосари лавозимидан озод этилди.

Яқинларингизга ҳам улашинг
👉Toshkent haqiqati
#тайинлов
Одилжон Атауллаев Касимович Янгийўл тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

У бунга қадар Нурафшон шаҳар камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари лавозимида фаолият юритиб келган.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг.
👉Toshkent haqiqati
#Тезкор
❗️Манбаларга қараганда, Президент администрациясида янги департамент ташкил этилган. Комил Алламжонов ушбу департамент раҳбари бўлиши кутилмоқда.

Хабар расман тасдиқланмаган.

@haqiqatonline_24
#тезкор

Айтишларича, Саида Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг биринчи ёрдамчиси лавозимига тайинланган.

Хабар расман тасдиқланмаган.


💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг
@haqiqatonline_24
⚡️Президент Администрациясининг янги тузилмаси қуйидагича кўринишда бўлади:

1️⃣ Ўзбекистон Президенти;
2️⃣ Президентнинг биринчи ёрдамчиси;
3️⃣ Президент ёрдамчилари;
4️⃣ Янги ташкил қилинадиган департамент;
5️⃣ Президент маслаҳатчилари:

Президентнинг биринчи ёрдамчиси бутун Президент Администрациясининг амалдаги раҳбари бўлади.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг
👉Toshkent haqiqati
⚡️Мандат чиқиши билан “тренд”га айланадиган гаплар:

1. Бир балл етмай қолибди.
2. Контракка кирдим, ўқимайман.
3. Ўйин бўлиб балл кўтарилиб кетди.
4. Ҳали мандатни кўрганим йўқ.
5. Пули борлар киряпти.
6. Супер контракка кирдим.
7. Дадам киритиб қўярканлар.
8. Таваккал эди. Бўлмади.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг
👉Toshkent haqiqati
⚡️Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказади

Учрашувга иқтисодиётнинг турли тармоқларида фаолият юритаётган бизнес вакиллари таклиф этилган. Давлатимиз раҳбари тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича муҳим ташаббусларни илгари суриши кутилмоқда.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉Toshkent haqiqati
⚡️Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги раҳбарларни вазифасидан четлатди

Куни кеча бўлиб ўтган туман кенгаши сессиясида иштирок этган Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Қибрай туманидаги деярли барча раҳбарларни ишдан бўшатиб, уларнинг хизмат фаолияти натижадорлигини текшириш масаласини ўртага ташлади. Ҳоким бўш ўринларга ёшлар ишга олиниши, ҳудудга «янги қон» кераклигини таъкидлади.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉Toshkent haqiqati
⚡️Ўзбекистонда янги банк ташкил этилади

Қишлоқ қурилиш банки - бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилади.

Бу ҳақда Президент айни пайтда бўлиб ўтаётган тадбиркорлар билан очиқ мулоқотда маълум қилди.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉Toshkent haqiqati
2023 йил олти ойида текширишлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40 фоизга камайган.

Яъни, тадбиркорлар тўғри ишлаш “сояда ишлашдан” афзал эканини тушуниб етмоқда. Шунинг учун ҳам солиқ ҳисоботларини топшириш ва камерал текшириш натижалари бўйича молиявий жарималар қўллаш бекор қилинди.

Умуман, ўтган бир йилда кичик тадбиркорлар сони 40 мингтага кўпайди, ўрта тадбиркорлар сони 2 мингтага ошиб, 10 мингга етди. Йирик корхоналар сони эса бир йилда 400 тага кўпайиб, 1,5 мингта бўлди.

Берилган енгилликлардан фойдаланиб, бир йилда 155 та корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллион доллардан ошди.

Киритилган йиллик хорижий сармоялар ҳажми эса илк бор 10 миллиард долларга етди.

Бўлиб ўтган очиқ мулоқотлардан кейин сўнгги икки йилда корхоналаримиз томонидан 25 миллиард долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди ва аввал импорт қилинган 10 миллиард долларлик маҳсулотни ўзимизда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

👉Toshkent haqiqati
Ҳудудлардаги кичик бизнес марказларида ўқиган тадбиркорларнинг лойиҳаларини энг қулай шартларда молиялаштириш йўлга қўйилади.

Бунда, кичик бизнес лойиҳасининг 10 фоизига тадбиркор инвестиция киритса, 45 фоизига “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг ўзи, қолган 45 фоизи учун давлат кўмагида ресурс йўналтирилади.

Кредитлар тадбиркорларга 5-7 йил муддатга имтиёзли шартлар асосида берилади. Ушбу маблағларнинг 150 миллион доллари бўйича кредит линиялари 1 октябрдан очилади.

Ўз бизнесини йўлга қўя олган, “кредит ва солиқ тарихи” тоза бўлган тадбиркорларга фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш учун кредит олишда гаров талаби 50 фоизга камайтирилади.

Шунингдек, лойиҳа доирасида олиб кириладиган асбоб-ускунани суғурталаш, хом-ашё ва материалларни сертификатлаш харажатлари марказлар томонидан қоплаб берилади.

Умуман, дастурда иштирок этаётган кичик бизнес корхоналари фаолиятини уч йилгача текширишга йўл қўйилмайди.

👉Toshkent haqiqati
⚡️Ерни хусусийлаштиришга рухсат берамиз - Президент

“Инвестиция мажбуриятларини бажарганидан сўнг, ер майдонларини хусусийлаштиришга рухсат берилади. Мен сизларни яхши тушунаман, бу борада муаммоларга дуч келяпсизлар. Агарда мажбуриятингизни бажарсангиз, ерни хусусийлаштиришнинг ҳам вақти келди”, — дейди давлат раҳбари.

Шунингдек, Мирзиёев ўз нутқида хорижий брендларни кўпроқ жалб қилиш лозимлигини айтди. Бусиз, маълум натижага эришиш қийин, дея қўшимча қилди Президент.

💢Воқеалар ривожини биз билан кузатиб боринг!
👉Toshkent haqiqati