Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.83K subscribers
15.5K photos
4.06K videos
474 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сўраган_эдингиз

⚡️⚡️⚡️

– Субсидия олишда фуқароларга қандай талаблар қўйилган?

– Қандай ҳолларда фуқароларга субсидия берилмайди?

Мазкур саволга жавобни Қибрай тумани Давлат хизматлари маркази мутахассиси Aзиза Раҳматуллаева жавоб берди.

@haqiqatonline_24
#биласизми

⚡️⚡️Солиқ тўловчининг солиқ даври давомида қайта тайёрлаш ва малака ошириш учун нодавлат таълим ташкилотларига (курсни тугатганлик тўғрисида шундай ташкилотлар томонидан берилган ҳужжат мавжуд бўлганда) тўлаш учун йўналтириладиган, БҲМнинг 8 бараваригача (2 млн 640 минг сўмгача) бўлган миқдордаги иш ҳақи суммалари ва бошқа даромадлари солиққа тортилмайди.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жаҳон_чемпионати

⚡️ФИФА U-20 Жаҳон чемпионати очилиш ўйини олдидан Аргентина ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ҳақида видео тақдим этди

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс Тошкент вақти билан 21 майга ўтар кечаси соат 02:00 да бўлиб ўтади.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 19 май куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлар билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 14-19, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
#саломатлик

🍦МУЗҚАЙМОҚНИНГ ФОЙДАЛАРИ ҲАҚИДА БИЛАСИЗМИ?

🌀 Сутдан тайёрланган музқаймоқ таркибида кўп миқдорда минераллар, аминокислоталар, витаминлар ва липидлар мавжуд.

Бир дона музқаймоқ организмни кальцийга бўлган кунлик эҳтиёжининг 15 фоизини қондиради.

🌀 Музқаймоқ сил касаллигида, қон кетишларда, чарчоқлик, анемия, ошқозон ярасида тавсия этилади ҳамда музқаймоқ самарали гемостатик (қон тўхтатувчи) восита ҳисобланади, масалан, бурундан қон кетганда бир неча қошиқ ейиш тавсия этилади.

Таркибида сут бўлган овқатлар овуляцияни яхшилайди. Музқаймоқни кунлик менюсига киритилган аёлларни 60 фоиздан кўпроғида овуляция яхшилангани аниқланган.

🌀 Томоқ оғриғига қарши совуқ музқаймоқни аста-секин истеъмол қилиш орқали сиз томоқни паст ҳароратга одатлантиришингиз мумкин, бу келажакда томоқ касалликларига қарши туришга ёрдам беради. Совуқ десертни оз-оздан мунтазам, аста-секин истеъмол қилиш маҳаллий иммунитетни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Бугундан Ерни кучли магнит бўрони қоплайди

20, 22 ва 23 май кунлари Қуёшдаги кучли чақнашлар туфайли ҳосил бўлган магнит бўронлари Ерга етиб келиши тахмин қилинмоқда. Бўрон туфайли сурункали касалликлари бор одамларда бош оғриғи, кўнгил айниши, бўғимларда оғриқ ва уйқусизлик бўлиши мумкин.

@haqiqatonline_24
тх36.pdf
12.1 MB
#матбуот

"Тошкент  ҳақиқати"   газетасининг  2023 йил 20 майдаги 36-сони  мутолаа  учун  тақдим  этилмоқда.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#сўраган_эдингиз

⚡️Янги қабул қилинган "Меҳнат кодекси"га кўра ходим ўзига нисбатан қўлланилган интизомий жазо ҳақида ташкилот томонидан неча кун ичида огоҳлантирилиши лозим?

Мазкур саволга жавобни Қибрай тумани Адлия бўлими масъул ходими Сарвар Ҳурмуҳаммедов жавоб берди.

@haqiqatonline_24
#фирибгарлик

❗️Пискентда кредит маблағлари эвазига ҳарид қилинган чорва молларини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва туман ҳокими собиқ ёрдамчиси аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пискент туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро А.У. ва “М.” МФЙ бўйича туман ҳокими собиқ ёрдамчиси А.А. “A.B.” МЧЖга ажратилган 225 млн. сўм имтиёзли кредит маблағи эвазига харид қилинган чорва молларини нақд пулга сотиб юборишиб, ушбу маблағларни талон-тарож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 233-моддаси (банд солинган мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
#Биласизми

Мактаб битирувчилари учун якуний аттестациягага оид маълумотлар аттестациядан камида 10 кун олдин эълон қилиниши шарт

Мактабларда битирувчи синфларда якуний аттестация ўтказиладиган фанлар рўйхати, шакли ва муддатлари ҳар ўқув йилида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

📌 Якуний аттестация мактаб директори томонидан тасдиқланган жадвал асосида ўтказилади. Жадвал якуний аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин кўринадиган жойга осиб қўйилади.

Якуний аттестация жадвалини тузишда қуйидагиларга эътибор берилади:
🔹ўқув фанлари бўйича ўтказиладиган якуний аттестация оралиғи икки кундан кам бўлмаслиги керак;
🔹жисмоний тарбия фанидан аввал амалий, кейин назарий якуний аттестация ўтказилади.

Якуний аттестация учун мактабда кенг ва ёруғ хоналар ажратилади.

Ёзма якуний аттестация вақтида битирувчилар парталар (столлар)га биттадан ўтқазилади.

Барча мактабларда якуний аттестация эрталаб соат 8.00 дан бошланади.

❗️Оғзаки якуний аттестациядан ўтишда битирувчиларнинг сони 20 нафардан ортиқ бўлса, якуний аттестация икки гуруҳда кетма-кет бир кунда ўтказилиши мумкин.

@haqiqatonline_24
#абитуриент_2023

Бу йили 1млн. 200 мингга яқин абитуриент ўқишга топшириши кутилмоқда.

@haqiqatonline_24
❗️Қозоғистондаги аварияда 4 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

20 май куни Атирау шаҳрида Toyota ва Камаз тўқнашиб кетган. Оқибатда енгил машинада ёнғин содир бўлган, машина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчи вафот этган.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#хушхабар ❗️Давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасалари битирувчиларининг мажбурий тартибда КАМИДА УЧ ЙИЛ ИШЛАБ БЕРИШ ШАРТИ БЕКОР ҚИЛИНДИ Ўзбекистон Республикаси Президентининг"Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини…
#РАДДИЯ

❗️Давлат гранти асосида тамомлаган битирувчиларнинг уч йил ишлаб бериш мажбурияти ўз кучини йўқотмаган

Ижтимоий тармоқларда грант асосида таҳсил олган ОТМ битирувчиларини мажбурий тартибда камида 3 йил ишлаб бериш талаби бекор бўлгани ҳақида тарқалаётган хабарлар бўйича Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги баёнот берди.

@haqiqatonline_24
#ўйин_куни

⚡️Бугун вакилларимиз Жаҳон чемпионатидаги юришларини бошлашади

Бугун Аргентина яшил майдонларида U-20 Жаҳон чемпионати баҳслари старт олади.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мундиалнинг очилиш баҳсида мезбон Аргентинага қарши майдонга тушади. "Estadio Unico Madre de Ciudades" стадионида ўтадиган баҳс Тошкент вақти билан тунгги соат 02:00да бошланади.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу баҳсда тўлиқ кўк рангли формада, дарвозабон эса тўқ сариқ формада ўйнайди.


U-20 Жаҳон чемпионати, 1-тур
Аргентина - Ўзбекистон
21 май 2023 йил. Сантьяго дель Эстеро, "Estadio Unico Madre de Ciudades" стадиони. 02:00 (Узрепорт ТВ LIVE)
Ҳакамлар:
 Франсуа Летексие (Франция), Сирил Мунье (Франция), Меҳди Раҳмуни (Франция), Боу Абдулазиз (ЖАР). 

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

❗️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 21 май куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.    

@haqiqatonline_24
⚡️Бугун, 21 май – Ҳалқаро чой куни.

Бугун бутун дунё Халқаро чой кунини нишонламоқда. Ушбу байрам дўст ва яқинлар билан дилдан суҳбатлашиш учун ажойиб имкониятдир.

@haqiqatonline_24
⚡️Ўзбекистон кластерлари GOTS сертификатини қўлга киритди

Компаниямиз гуруҳидаги “BCT Cluster”, “TCT Cluster” ва “SCT Cluster” кластерларига Халқаро органик тўқимачилик маҳсулотлари стандарти — GOTS (Global Organic Textile Standard) сертификати берилди. Бу ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар экологик тоза ва табиий эканлигининг тасдиғидир.

GOTS сертификатини олишда қўйиладиган асосий талаб пахта етиштириш ва чуқур қайта ишлашнинг барча босқичларида экологик ва ижтимоий масъулият тўлиқ бажарилиши ҳисобланади. Яъни атроф-муҳитга салбий кўрсатадиган кимёвий воситалар ишлатилмаслиги, мажбурий ва болалар меҳнатига йўл қўйилмаслиги, тайёр маҳсулот таркибида 70-75 фоизи органик тола бўлиши шарт.

Буларнинг бари бизнинг кластерларда тўлиқ бажарилмоқда. Пахта органик усулда етиштирилиб, қайта ишлаш, ҳатто матони бўяшда табиий бўёқлардан фойдаланиляпти. Натижада “Control Union” сертификатлаштириш ташкилоти томонидан бу эътироф этиб, махсус сертификат тақдим қилинди.

@haqiqatonline_24