Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.78K subscribers
15.6K photos
4.12K videos
478 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат

❗️Ғишт ишлаб чиқариш қимматлашади. Давлат пеноблок ва газоблок ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватламоқда

2025 йил 1 августдан деворбоп материаллардан (пеноблок, газоблок) кенг фойдаланувчи қурилиш ташкилотларига “Шаффоф қурилиш” платформасида устуворлик берилади.

2026 йил 1 январдан ғишт ишлаб чиқаришда ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкаси 2 бараварга ва 2027 йилдан босқичма-босқич қўшимча равишда оширилади.

Сизга қайси бири қулай: ғишт, пеноблок ёки газоблок?

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасд бўйича айбдорларга суд ҳукми ўқилди

Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судида Комил Алламжоновга уюштирилган суиқасдга оид жиноят иши доирасида 10 нафар шахсга нисбатан суд жараёни якунланиб, суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига мувофиқ Шуҳрат Расуловга 23 йил, Жавлон Юнусовга 18 йил 6 ой, Шохрух Ахмедовга 23 йил, Исмоил Жаҳонгировга 23 йил ва Дониёр Тошхўжаевга 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Қолган 5 нафар судланувчига қилмишига мувофиқ равишда турли муддатларга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️1 майдан жазони ўтаб чиққан шахсларга бир марталик 2 млн 250 минг сўм нафақа тўланади

2025 йил 1 апрелдан Қорақалпоғистон ва Хоразмда Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга уйида қудуқ қазиш, сув насосларини ўрнатиш ва сув фильтрларини харид қилиш учун субсидия ажратилади.

Бунда субсидия харажатларнинг 90 фоизи, бироқ БҲМнинг 30 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда ажратилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Фуқаролар йиғини раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилди

Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Шунингдек, раислар сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг ваколатлари аниқлаштирилди.

Қонун амалга киритилгунига қадар сайланган раислар ўз ваколатларини 3 йиллик муддат тугагунига қадар амалга оширади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Тошкент вилоятида 309,3 млн сўмлик табиий газдан ўғринча фойдаланган иссиқхона аниқланди

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Тошкентда божхона идоралари уч нафар ходимига жиноят иши қўзғатилди

Қайд этилишича, пойтахтдаги миллий таомлар ошхоналаридан бирида тунги вақтда божхона идораларининг 3 нафар ходими, Тошкент давлат шарқшунослик университети талабаси, технопарк директори ўринбосари, хусусий автомактаб директори ўринбосари, “Сергели-авто” бозорида савдо билан шуғулланувчи шахслар ва бошқалардан иборат жами 17 нафар фуқаро овқатланиш баҳонасида тўпланиб, турли хил диний адабиётлардан фойдаланган ҳолда ноқонуний жамоат кўринишидаги йиғинларни ташкил этган.

Аниқланишича, Божхона қўмитасининг бошқарма бошлиғи ўринбосари динга мутаассибларча берилиб, 2021 йилдан бошлаб мазкур норасмий диний дарсларни мунтазам равишда ташкил этиб келган. У ҳар бир дарс учун жамоат аъзоларидан маълум миқдорда пул йиғиб, устозларга берган.

@haqiqatonline_24
#диққат
#тарқатинг

❗️Чиноз туманидаги мингдан ортиқ хонадонлар вақтинча табиий газдан узиб қўйилади

"Ҳудудгаз Тошкент"нинг маълум қилишича, бугун, 13 февраль куни соат 13:00 дан 17:00 гача Чиноз туманидаги юқори босимли газ қувурида аниқланган газ сизиб чиқиш ҳолатини бартараф этиш мақсадида туманнинг “Ойдин”, “Йўлтушган” ва “Янгиҳаёт” МФЙларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.

Аҳоли хонадонлари сони – 1121 та
Улгуржи истеъмолчилар сони – 5 та


Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.


@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️ "Лос-Анжелес-2028" Олимпия ўйинларидаги асосий мақсад – кучли ўнталикка кириш – Президент.

Давлатимиз раҳбари бунинг учун мутасадди раҳбарлардан тортиб, туман ҳокимларигача барча қаттиқ ишлаши кераклигини таъкидлади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️⚡️Миллий Олимпия қўмитасининг ҳудудий бўлимларига вилоят ҳокимлари бошчилик қилади

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Ҳокимлар
ҳар бир федерация билан ишлаб, олимпия цикли учун махсус стратегиясини ишлаб чиқади ва Миллий олимпия қўмитаси ҳузурида ҳимоя қилади.

Барча спорт федерациялари раҳбарлари ва вилоят ҳокимлари амалга ошираётган ишлари ва эришган натижалари ҳақида ҳар ойда Олимпия қўмитасида ҳисобот беради.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Энди Жисмоний тарбия университети битирувчилари диплом иши ва диссертацияларини бевосита жойлардаги муаммолардан келиб чиқиб ёзиши ва уларга амалий ечим бериши керак бўлади

Давлатимиз раҳбари
Жисмоний тарбия университети, Нукус, Фарғона, Самарқанд каби спорт факультети бўлган олийгоҳлар профессор-ўқитувчилари, илмий ходимлари, битирувчи курс ва магистратура талабаларининг олти ойга спорт мактабларига бириктириш амалиётини йўлга қўйилиши, улар диплом иши ва диссертацияларини бевосита жойлардаги муаммолардан келиб чиқиб ёзиши ва уларга амалий ечим бериши муҳимлигини таъкидлади.

Олийгоҳ ректорлари янги методика ва ёндашувларни бевосита шу ерда жорий қилиб, спорт мактабларини дуал таълимнинг илмий-амалий базасига айлантиради.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “Соғлом инсон – соғлом миллат” умуммиллий ҳаракати бошланади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Навоий ва Тошкент вилоятларининг айрим ҳудудларида чиқинди хизмати тарифлари ошди.


@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Бироздан сўнг Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ёшлари билан мулоқоти бошланади

Учрашувда ёшлар билан ишлаш натижадорлигини янада ошириш, уларга янада кенг имкониятлар яратиш чора-тадбирлари муҳокама қилинади, фаол ёшларнинг таклифлари эшитилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Абитуриентларга максимал балл
берувчи чет тили сертификатлари рўйхати


Ушбу қарорга мувофиқ, абитуриентнинг B2 даражадаги чет тили сертификати бўлса, унда у чет тили фанидан максимал балл олади ва шу фандан имтиҳон топшириб ўтирмайди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади– Президент

Давлатимиз раҳбари бугун олийгоҳларни тугатаётган 90 минг ёшлар мутахассислиги бўйича иш топишда қийналаётганини таъкидлаб, уларнинг бандлигини таъминлаш бўйича янги тизим яратилишини маълум қилди.

Таъкидланишича, битирувчиларни иш билан таъминлаш бўйича ҳокимлар, банк ва корхона раҳбарларидан иборат комиссия тузилади.

Комиссия иш ўринларини яратиш, кадрларга эҳтиёж, бўш ўринларга ёшларни жойлаштириш масалаларини ҳал этади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Олмалиқда ёшларнинг бандлигини таъминлашга етарли эътибор қаратилмаётгани танқид қилинди

Давлатимиз раҳбари 2025 йилда Ўзбекистонда ёшлар ишсизлигига барҳам бериш ишлари янги босқичга кўтарилишини таъкидлади.

Раҳбарлар ёшлар ишсизлигининг салбий оқибатларидан, ўз вақтида банд бўлмаган ёшлар билиб-билмай номақбул ишларга қўл уриши, диний радикализм таъсирига тушиб қолиши, жиноят кўчасига кириши мумкинлигидан огоҳлантирилди.

Юнусобод, Асака, Шароф Рашидов, Чироқчи, Пастдарғом туманлари, Олмалиқ ва Бухоро шаҳарларида бу борадаги ишлар қониқарсизлиги кўрсатиб ўтилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️“Ёшлик” журнали фаолияти кучайтирилади

Давлатимиз раҳбари ёшлар маънавиятини юксалтиришда бадиий адабиётнинг роли жуда катта экани таъкидлаб, бундан қирқ йил олдин устоз шоир Эркин Воҳидов ташкил этган “Ёшлик” журнали фаолиятини кучайтириб, уни яна ёшларимиз севиб ўқийдиган журналга айлантириш муҳимлигини таъкидлади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️⚡️Ҳар бир маҳаллада ёшлар ўртасида “маҳалла – сектор – туман – вилоят – республика” даражасида “Шижоат ва ғайрат” спорт ўйинлари ўтказилади

Ғолиб маҳаллаларга спорт иншооти қуриб берилади, зарур анжомлар билан таъминланади.

Шунингдек, “Ватан таянчи” ҳамда “Шижоат ва ғайрат” мусобақалари ғолибларига ҳарбий олийгоҳларга кириши учун тавсия берилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Ўзбекистонда дам олиш кунлари кучли бўлмаган ёнғингарчилик кутилмоқда


Синоптиклар шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

USAID, Америка овози ва Озодлик радиоси АҚШ президенти Доналд Трамп ва Илон Маск айтганидек ёпиладими?

@haqiqatonline_24