#диққат
⚡️⚡️Ўзбекистон Парламентлараро иттифоқнинг 150-юбилей Ассамблеясига мезбонлик қилади
Тадбир жорий йилнинг 5-9 апрель кунлари бўлиб ўтади.
Ассамблея Марказий Осиё минтақасида илк бор ўтказилади.
@haqiqatonline_24

#Диққат
❗️Ўзбекистондаги носвойлардан 10 хил заҳарли модда аниқланди
Фарғона, Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё вилояти ва Тошкент шаҳридаги носвойлардан намуна олиб, Япониянинг Киото университетида текширилди. “Одамлар носни нисбатан зарарсиз деб истеъмол қилади, лекин бир қанча заҳарли модда тупроқ орқали носга қўшилиб қолишидан бехабар. Бизни ҳам натижалар ҳайрон қолдирди, яқинда тадқиқотни тўлиқ чоп қиламиз. Носвойда зарарли моддалар сигаретадан кўра кўп”, – дейди олим Жасур Жўраев.

❗️“Ғишткўприк” чегара божхона пости 5 февралдан бошлаб 4 ойга ёпилмоқда
«Черняевка»дан ўтмоқчи бўлганлар Тошкент туманида жойлашган «Навоий» постига боришлари мумкин.
Қайд этилишича, чеклов мазкур постдаги улкан қурилиш ва реконструкция ишларини мантиқий ниҳоясига етказиш мақсадида амалга оширилмоқда. Хусусан, постда вақтинчалик биноларни демонтаж қилиш, ҳудудни ободонлаштириш, постга туташ ҳудудда зарур инфратузилмани ташкил этиш назарда тутилган.
“Ғишткўприк” чегара пости орқали ҳаракатланаётган фуқаролар ва транспорт воситаларининг ҳаракати 2025 йилнинг 5 февраль кунидан “Навоий” чегара божхона постига йўналтирилади.
“Навоий” чегара божхона пости ҳам Тошкент вилоятининг Тошкент туманида жойлашган бўлиб, “Ғишткўприк” постига яқин ҳудуд ҳисобланади.
Бу постдан фақат Жисмоний шахслар, енгил автомобиллар ва автобуслар ҳаракати учун очиқ. Юк автотранспорт воситалари ҳаракати чекланган.

❗️Тошкент вилоятида газ тармоғига ноқонуний уланган "шоввоз" давлатга қарийб 300 млн. сўм зарар етказди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қибрай тумани бўлими, ДХХ ва “Қибрайтумангаз” ГТБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.Т. тижорат мақсадида “Обод” МФЙ ҳудудида жойлашган иссиқхонада умумий фойдаланишдаги газ тармоғига резина шланг ёрдамида яширинча уланиб, жами 288,6 млн. сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

❗️Ўзбекистон телеканалларида профилактика ишлари амалга оширилади
Жорий йилнинг 3-24 февраль кунлари соат 01:00 дан 06:00 гача вақт оралиғида ҳудудлар бўйича босқичма-босқич профилактика ишлари амалга оширилади.
3-24 февраль кунлари ҳар бир ҳудудда навбатма-навбат давлат, нодавлат ва хорижий телеканалларда узатиладиган рақамли телеузаткичларда жадвал асосида профилактика ишлари ўтказилади. Профилактика ишлари ўтказилаётган вақтда абонент ускунаси созламаларини ўзгартириш тавсия этилмайди.

❗️Ўзбекистонда картошка нархи янада қиммат бўлиши мумкин: Қирғизистон картошка экспортини тақиқламоқчи
Бу чора чайқовчилик ва асоссиз нархлар ошишининг олдини олишга қаратилган, дейди Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Ўтган йилнинг 11 ойи давомида Қирғизистон 68,2 минг тонна картошка экспорт қилган, уларнинг асосий қисми Ўзбекистонга.
Бундан олдин Қозоғистон картошка экспортини тақиқлаганди.

❗️Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматга навбатдаги чақирув эълон қилинди
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиш муддатини узайтириш ҳуқуқига эга бўлмаган чақириқ ёшидаги ўзбекистонликлар чақирилади.
Ҳужжатга кўра, чақирилиш муддатини кечиктириш ёки чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон фуқаролари 2025 йил март-апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

❗️Riviera савдо марказида фаррош бўлиб ишлаётган бўкалик аёл лифт шахтасида ҳалок бўлди
45 ёшли Ш. М лифт шахтасига шиша ойналарни тозалаш учун кирган. У шахтанинг бурчак қисмида эканида лифт эшиклари ёпилиб, тепага қараб ҳаракатланишни бошлаган, лифтни ҳаракатга келтирувчи тошлар пастга, яъни фаррошнинг устига ҳаракатланиб, уни қисиб қолган.
Тошкент вилояти Бўка туманидан бўлган марҳум аёл мазкур савдо мажмуасида 2020 йилдан буён фаррош сифатида ишлаб келган. Унинг икки нафар фарзанди етим қолган.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
❗️Бугун кучли геомагнит бўрони Ерни қамраб олади ва бир неча кун давом этади
Магнит бўронига таъсирчан ва давленияси бўлган инсонлар ўзларини ёмон ҳис қилади, қон босими ўйнаб туради, ҳолсизлик ва бош оғриғи кузатилиши мумкин.

❗️Барча давлат органлари ва ташкилотларининг веб-сайтлари ягона платформага ўтказилади
Бу бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди.
Қарор билан, 2025 йил 1 мартдан бошлаб давлат органларининг расмий веб-сайтлари gov.uz ягона платформасида юритилади.
Вазирлик ва идоралар ҳукумат доирасидаги ишлар ва тадбирлар тўғрисидаги ахборотларни чоп этишдан олдин Бош вазир матбуот хизмати билан келишиши талаб этилади.

❗️Қўшни Қозоғистонда одамлар бўлган автомобил музлаган дарёга тушиб кетди
Ғаввослар икки кишининг жасадини сувдан олиб чиққан.

❗️Энди ўзбекистонликлар хорижий интернет-дўконлардан маҳсулот харид қилишда божхона тўловларини тўлашлари керак
Wildberries, Temu, Ozon, AliExpress, Globbing, Amazon ва бошқалардан буюртмалар учун ҳар бир кг учун 7500 сўм (БҲМнинг 2%) тўлаш керак бўлади. Илгари 1000 доллардан кам бўлган буюртмалар учун божхона расмийлаштируви талаб этилмаган.

⚡️⚡️ 22 300 сўм – бир кунга етади!
Ўзбекистонда бир киши учун минимал истеъмол харажатлари 669 минг сўмни ташкил қилди. Мазкур қиймат орқали камбағаллик чегараси белгиланади.
2025 йил учун ҳисобланган минимал истеъмол харажатлари қиймати 1 ойда киши бошига 669 минг сўмни ташкил этди (2024 йил 1 майда 648 сўмни ташкил этган).
Жаҳон тажрибасида минимал истеъмол харажатлари кўрсаткичидан камбағаллик чегараси сифатида фойдаланиш кенг тарқалган бўлиб, мазкур кўрсаткичдан:
— давлатнинг моддий ва бошқа ижтимоий кўмакларига муҳтож аҳолининг мақсадли (таргет) гуруҳини аниқлаш;
— камбағалликка қарши курашиш стратегияси ва дастурларида белгиланган вазифа ва чора-тадбирларнинг натижадорлиги ҳамда манзиллилигини ошириш, шунингдек, уларнинг доимий мониторингини юритиш;
— нафақалар ва нафақаларнинг энг кам миқдорини белгилаш, шунингдек, камбағал оилаларга бериладиган бошқа турдаги моддий кўмакларни кўрсатишда мезон сифатида фойдаланилади.

❗️2025 йилнинг 1 майидан электромобиллар учун 45 млн сўмдан 78,7 млн сўмгача утилизация йиғими ундирилади.