Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.89K subscribers
15.5K photos
4.06K videos
473 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат

❗️Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергияси учун тарифлар ўсади.

Хусусан, маиший истеъмолчилар учун белгиланган ижтимоий норма доирасидаги 450 сўмлик тариф 600 сўм бўлади.


2025 йил 1 апрелдан марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун тариф ойига:

200 кВт/соатгача бўлган ижтимоий норма доирасида 225 сўмдан 300 сўмгача ошади;
201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 500 сўм;
1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 750 сўм;
5000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 875 сўм;
10 минг кВт/соатдан юқори истеъмол учун 1000 сўм этиб белгиланади.

Шу санадан бошлаб барча истеъмолчилар учун 1 кубометр газ нархи 1800 сўмгача, АГТШКлар учун 2500 сўмгача, иссиқлик электр станциялари учун 1800 сўмгача оширилади.

Аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кг учун 2000 сўмгача оширилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Президент "Амирсой"да

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги "Амирсой" курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️1 февралдан болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади

“Оналар маскани”да оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Ҳайдовчининг эътиборни йўқотиши 44 хонадонни газсиз қолдирди


Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги Сўфи Оллоёр маҳалласида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, ўрта босимли газ қувурига шикаст етказиши оқибатида 44 та хонадон газсиз қолган.


@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Қозоғистон билан 2 йилдан ортиқроқ вақт ёпиқ бўлган чегара божхона пости қайта очилди


Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган «Навоий» чегара божхона пости («Зангиота» чегара ўтказиш пункти) 2025 йил 27 январдан эътиборан синов режимида иш бошлади. Пост 2022 йил декабрдан буён ёпиқ эди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️⚡️“Ташаббусли бюджет”нинг 1 мавсуми 1 февралдан бошланади


“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1 мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.


Бунда:

⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.

Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Тошкент вилояти "кучли учлик"да!


Жумладан,


👉 Тошкент шаҳрида 228 та дорихона;
👉 Самарқанд вилоятида 182 та дорихона;
👉 Тошкент вилоятида 134 та дорихона;
👉 Наманган вилоятида 119 та дорихона;
👉 Навоий вилоятида 118 та дорихона;
👉 Жиззах вилоятида 106 та дорихона;
👉 Қорақалпоғистон Республикасида 88 та дорихона;
👉 Сирдарё вилоятида 65 та дорихона;
👉 Бухоро вилоятида 50 та дорихона;
👉 Андижон вилоятида 49 та дорихона;
👉 Қашқадарё вилоятида 43 та дорихона;
👉 Фарғона вилоятида 36 та дорихона;
👉 Хоразм вилоятида 36 та дорихона;
👉 Сурхандарё вилоятида 18 та дорихона.

Юқоридаги ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 минг та ҳолатда жами 11,6 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

Форма киймагани учун талаба ўқишдан четлатилиши мумкинми?

🎓 Талаба таҳсил олаётган олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларида бу белгиланган бўлиши керак. Агар талаба бу қоидаларга амал қилмаса, бунда ўқув интизомини ва олий гоҳнинг ички тартиб-қоидаларини бузган ҳисобланади ва олийгоҳ талабани ўқишдан четлатишга ҳақли ҳисобланади

Талаба олий таълим муассасасидан қуйидаги ҳолларда четлаштирилиши мумкин:


👉 Ўз хоҳишига биноан;
👉 Ўқишнинг бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
👉 Саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида);
👉 Ўқув интизомини ва олий таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларини бузганлиги учун;
👉 Бир семестр давомида дарсларни узрли сабабларсиз 74 соатдан ортиқ қолдирганлиги сабабли;
👉 Ўқиш учун белгиланган тўлов ўз вақтида амалга оширилмаганлиги сабабли (тўлов-контракт бўйича таҳсил олаётганлар учун);
👉 Талаба суд томонидан озодликдан маҳрум этилганлиги муносабати билан;
👉 Вафот этганлиги сабабли.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Оилавий жанжалда қайнона келинини бошига термос билан ургани, ичидаги қайноқ сув она ва чақалоққа тўкилгани айтилмоқда (видео)

Хабарларга қараганда, она ва бола ҳозирда шифохонада
.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

⚡️⚡️Энергетика институти ташкил этилади


Президент Шавкат Мирзиёев томонидан Энергетика вазирлиги қошида Энергетика институтини ташкил этиш топшириғи берилган. Институт барча ҳудудларда филиалларига эга бўлади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️1 февралдан қонунчиликда нималар ўзгаради?

👉Болалар боғчаларида давоматни автоматик тарзда ҳисоблаш тизими жорий этилади;

👉"Она маскани" хизмати ташкил этилади;

👉Камбағал оилалар аъзоларига имкониятлар яратилади;

👉Электротехника саноатига ўзгартишлар киритилади;

👉Электромобиллар учун зарядлаш станциялари сони ортади;

👉“Ташаббусли бюджет”нинг 1-мавсуми бошланади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Тошкент вилоятида марихуана етиштириш учун лаборатория ташкил қилган фуқаро ушланди

“Тошкент-АЭРО” ИБК Контрабандага қарши курашиш ходимлари томониданўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги дала ҳовлисида марихуана етиштириш учун мўлжалланган лаборатория ташкил қилгани аниқланган.

Дала ҳовлидан жами 200 туп марихуана ўсимлиги ҳамда тахминан 5 кг оғирликдаги қуритилган марихуана кукунлари топилиб, ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Қозоғистондан Ўзбекистонга олиб келинаётган 43 вагон картошка
чириди

Қозоғистонлик тадбиркорлар январ ойида уни Ўзбекистонга сотган, юк Тошкент шаҳрига йўл олиши керак эди. Бироқ чегара постида у фитосанитар текширувдан ўтказиш учун тўхтатилган. Сабзавотлар 10 кундан ортиқ вагонда қолиб кетгани сабабли картошка музлаб, яроқсиз ҳолга келган.

Бир вагонда 68 тонна сабзавот бўлган. Улар ҳатто жониворлар учун ҳам яроқсиз ҳолга келган.


Зарар кўрган бешта компания вакиллари амалдорларни судга бериш ниятида.

Эслатиб ўтамиз, январ ойи ўрталарида Қозоғистон шаҳарларида картошка нархи кескин ошди — 455 тенгегача. Вазиятга жавобан ҳукумат маҳсулот экспортига вақтинчалик тақиқ қўйди ва савдо воситачилари билан ҳисоб-китоб қилишни бошлади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Ўзбекистонда кредит расмийлаштиришга оид фирибгарликлар бир йилда 42 фоизга ошди

Маълум қилинишича, 2024 йилда омбудсманга фуқаролардан иқтисодий ҳуқуққа оид 6 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган. Ушбу мурожаатларнинг 9 фоизи фирибгарлик ҳолатлари билан боғлиқ. 2023 йилда шундай мурожаатлар сони 110 тани ташкил қилган бўлса, 2024 йилда бу рақам 42 фоизга ошган.

Мурожаатларнинг 60 фоизида ўзини Click компанияси ёки Марказий банк ходими сифатида таништирган шахслар фуқароларнинг шахсий маълумотларидан фойдаланган ҳолда онлайн кредитлар расмийлаштирган. Айрим ҳолатларда эса бир шахс номига 5-6 та тижорат банкларидан кредитлар расмийлаштирилган.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Дорихоналарда гиёҳвандлик воситаларини бериш тартиби белгиланди

Дорихоналардан гиёҳвандлик воситаларини жисмоний шахсларга шифокор рецепти асосида реализация қилиш (бериш) қуйидаги шахслар томонидан амалга оширилади:

👉дорихона мудири;

👉фармацевт (провизор);

👉дорихона фармацевти ассистенти.

Гиёҳвандлик воситалари махсус пушти рецепт бланка асосида берилади.

⚠️Шифокор рецепт бланкасига фақат 1 та номдаги гиёҳвандлик воситасини етти кунлик эҳтиёждан оширилмаган ҳолда ёзиши керак.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Тошкент вилоятида чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш учун ягона тарифлар тасдиқланди

Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида тариф:

🔸аҳоли учун – 7 840 сўм (ҚҚС билан);
🔸юридик шахсларга 1 м³ учун – 82 880 сўм (ҚҚС билан) этиб белгиланди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Эрта тонгдан нонушта қилишга вақти йўқлар бу видеони албатта кўринг...

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Товуқ гўшти олишда эҳтиёт бўлинг: Қозоғистондан Россияга юборилган товуқ гўштида хавфли бактерия аниқланди

Бу бактрия инсон ўлимига сабаб бўлиши мумкин экан.

Биз учун эътиборлиси, мазкур фирма Ўзбекистонга хам гўшт етказиб бериш билан шуғулланиб келган.

Етказиб берувчи “Макинская птицефабрика” Ўзбекистон ва Қирғизистонни ҳам маҳсулот билан таъминлайди.

Чет эл товуқ гўштлари олишда хушёр бўлинг
!

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни алмашади

Қирғизистон ва Ўзбекистон судланган фуқароларни бир-бирларига топширади. Қонун лойиҳаси Жогорку Кенеш томонидан учинчи ўқишда қабул қилинди.

Қирғизистон бош прокурори ўринбосари Умуткан Қўнкубоева берган маълумотга кўра, Ўзбекистонда Қирғизистоннинг 42 нафар фуқароси, Қирғизистонда эса 97 нафар Ўзбекистон фуқароси жазони ўтамоқда.

Бу фуқароларнинг барчаси ўз ватанида жазони ўташда давом этади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️ Бугун кечқурун энг кучли чўзилган магнит бўрон Ерга тушади

Геомагнит фаолликнинг энг юқори чўққиси 1-2 февраль кунлари бўлади, шундан сўнг, бўрон 5 февралгача бир оз сусткаш бўлади.

Қон босими борлар, ўзларини эҳтиёт қилишсин, имкон қадар уйда бўлишсин!

@haqiqatonline_24