#диққат
❗️Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати -15 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда
Гидрометерорлогия марказининг хабар беришича, 23-27 январь кунлари республиканинг шимолий ҳудудларида тунда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғли ҳудудларда эса -15 даражагача совиб, қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.
@haqiqatonline_24

❗️Ангрендаги лицензиясиз "Умра"га жўнатиш билан шуғулланиб келган фирмалар аниқланди
Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган текширув давомида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган “Nazir travel N1” ва "Bonu travel 000” масъулияти чекланган жамиятлари ҳеч қандай лицензиясиз “Умра” тадбирини ташкил этиб келгани аниқланган.
Қўмита томонидан уларга нисбатан БҲМнинг 200 баравари (75 млн. сўм) миқдорида жарима қўлланилди.

⚡️⚡️Энди “Янги Ўзбекистон” массивига берилган ер бўйича лойиҳалаш ишлари 2 ойдан, қурилиш ишларини бошлаш эса 3 ойдан ошмайди
Бу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади.
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Шунингдек, фуқаролар қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
❗️2025 йил 1 апрелдан Электр нархлари яна қимматлашади
Таъкидланишича, электр қувватини ошириш ва трансформаторларни янгисига алмаштириш мақсадида нарх қимматлашади.
@haqiqatonline_24
❗️2025 йил 1 апрелдан Электр нархлари яна қимматлашади
Таъкидланишича, электр қувватини ошириш ва трансформаторларни янгисига алмаштириш мақсадида нарх қимматлашади.
@haqiqatonline_24
#диққат
⚡️⚡️Президент мутасаддиларга марказий ва ички кўчаларни ёритишда исрофгарчиликни қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифасини топширди
Шунингдек, бу йил 135 минг хонадонли кўп қаватли уйлар марказлашган ҳолда иситиладиган, овқат пишириш эса электр плитаси орқали бўладиган қилиб қурилади.
Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда лифтларни қабул қилиш 2-3 ойга чўзилаётгани сабабли ҳар бир вилоятда камида 2 тадан бригада ташкил қилиш, 20 нафардан аҳолини лифтларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга ўқитиш вазифаси қўйилди.

⚡️⚡️Эндиликда уй-жойни энергия билан таъминлаш учун қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
❗️Тошкент вилоятидаги боғчада “илон билан томоша” иши судга юборилди
Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Пискентда боғча болаларига заҳарли илонлар билан томоша кўрсатилгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.
Аниқланишича, иккита заҳарли кобра “Бирлик” маҳалласида яшовчи Х.га тегишли бўлиб, уларни томоша кўрсатиш учун ишлатган.
Кейинроқ илонлар Тошкент ҳайвонот боғига кўчирилган.
Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чоралар кўриш учун ваколатли органларга юборилган.

Rankings TOP-1000_2025.pdf
1.3 MB
#диққат
⚡️⚡️Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган ТОП-1000 таликка кирган ОТМлар рўйхати тасдиқланди.
Мазкур рўйхат 2025 йил учун эълон қилинган бўлиб, ҳар йили янгиланади.
@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган ТОП-1000 таликка кирган ОТМлар рўйхати тасдиқланди.
Мазкур рўйхат 2025 йил учун эълон қилинган бўлиб, ҳар йили янгиланади.
@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
❗️Кўчадан пул олаётганда эҳтиёт бўлинг! Тошкент вилоятида қалбаки пуллар ишлаб чиқарган жиноий гуруҳ ушланди
Ўтказилган тезкор тадбир давомида Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган шахс фуқарога 3 минг АҚШ доллари эвазига 6644 дона 20 минг сўмлик купюрадаги жами 132 млн 880 минг сўмга тенг бўлган қалбаки пуллар билан қўлга олинди.
Ушбу тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур шахс ушбу қалбаки пулларни Тошкент вилояти Оҳангарон туманида яшовчи бошқа бир шахсдан сотиб олганлиги маълум бўлган.
Тезкор тадбир давомида Оҳангарондаги хонадондан 1 дона чоп этиш қурилмаси, 28 млн 300 минг сўм миқдоридаги қалбаки пуллар, 400 минг сўм чоп этишда ишлатиладиган 100 минг сўмлик ҳақиқий пуллар, қоғоз пулларни қирқиш учун дастгоҳ, қалбаки пулларни боғлаш учун мўлжалланган қоғоз боғлагич ва елим халталар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️Бухорода 32 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди
Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ССБ расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, марҳум РИО ва БСИАТМ ДМ Бухоро филиали(Перинатал марказ)га қабул қилинганида кучли шамоллаш аломатлари: йўтал, тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши, қоғоноқ сувларининг кетиши, умумий ҳолсизлик ҳолатида бўлган.
Туғруқ жараёнидан сўнг аёлнинг аҳволи бирдан ёмонлашиб, нафас етишмовчилиги белгилари кузатилган. Тери қопламлари рангпар тусга кириб, сианоз пайдо бўлган.
Бемор кўрсатма асосида сунъий нафас аппаратига уланган ва интенсив реанимацион чора-тадбирлар бошланган. Беморда кардиомониторда юрак фибрилятсияси аниқланган. Юрак фаолиятини тиклаш ва фибрилятсияни олдини олиш мақсадида Адреналин, Атропин, Солумедрол, Норепайн, Дофамин препаратлари қилинган. Керакли чора-тадбирлар олиб борилишига қарамасдан, юрак фаолияти тикланмаган.
Ҳозирда Бухоро давлат тиббиёт институтининг профессор-мутахассислари иштирокида хизмат текшируви ўтказилмоқда.

⚡️⚡️ 2024 йилда Ўзбекистонда ўртача маош 5,36 млн сўм бўлди
Бу 2023 йилга нисбатан 17,4%га кўпроқ.
Ҳудудлар бўйича энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳрида — ўртача 9,1 млн сўм, Навоий вилояти эса 6,8 млн сўм билан иккинчи ўринда. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса энг паст маош қайд этилди — 3,8 млн сўм.
Соҳа бўйича энг юқори маош банкирларда — 15,3 млн сўм. Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг маоши — 3,6 млн сўм, шифокорларники эса — 3,4 млн сўмни ташкил қилади.

❗️Миллий гвардияга ўқувчилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда
Эндиликда Миллий гвардия органларига болаларга таълим бериш мажбуриятларини бажармаслик, жамоат жойида сигарет чекиш ва алкогол истеъмол қилиш каби ҳуқуқбузарликлар бўйича жазо қўллаши мумкин.

⚡️⚡️Тошкентда давлат ишхоналари ходимларига миллий либосларда юриш тавсия этилди
Шаҳарда миллийликни кенг тарғиб қилишга қаратилган "Миллий Тошкент" лойиҳаси асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

❗️Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергияси учун тарифлар ўсади.
Хусусан, маиший истеъмолчилар учун белгиланган ижтимоий норма доирасидаги 450 сўмлик тариф 600 сўм бўлади.
2025 йил 1 апрелдан марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун тариф ойига:
200 кВт/соатгача бўлган ижтимоий норма доирасида 225 сўмдан 300 сўмгача ошади;
201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 500 сўм;
1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 750 сўм;
5000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 875 сўм;
10 минг кВт/соатдан юқори истеъмол учун 1000 сўм этиб белгиланади.
Шу санадан бошлаб барча истеъмолчилар учун 1 кубометр газ нархи 1800 сўмгача, АГТШКлар учун 2500 сўмгача, иссиқлик электр станциялари учун 1800 сўмгача оширилади.
Аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кг учун 2000 сўмгача оширилади.

⚡️⚡️Президент "Амирсой"да
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги "Амирсой" курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди.

⚡️⚡️1 февралдан болалар уйларида “Оналар маскани” хизмати йўлга қўйилади
“Оналар маскани”да оғир ҳаётий вазиятга тушиб қолган оналар ва уларнинг болалари (4 ёшга тўлмаган) 1 йилгача бўлган муддатга ижтимоий шартнома асосида вақтинча бошпана билан таъминланади.

❗️Ҳайдовчининг эътиборни йўқотиши 44 хонадонни газсиз қолдирди
Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳридаги Сўфи Оллоёр маҳалласида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, ўрта босимли газ қувурига шикаст етказиши оқибатида 44 та хонадон газсиз қолган.

⚡️⚡️Қозоғистон билан 2 йилдан ортиқроқ вақт ёпиқ бўлган чегара божхона пости қайта очилди
Тошкент вилояти Тошкент туманида жойлашган «Навоий» чегара божхона пости («Зангиота» чегара ўтказиш пункти) 2025 йил 27 январдан эътиборан синов режимида иш бошлади. Пост 2022 йил декабрдан буён ёпиқ эди.

⚡️⚡️⚡️“Ташаббусли бюджет”нинг 1 мавсуми 1 февралдан бошланади
“Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2025 йилги 1 мавсуми 1 февралдан бошланиб, 20 мартга қадар давом этади.
Бунда:
⁃ Лойиҳа киритиш босқичи — 1–20 февраль;
⁃ Саралаш босқичи — 21 февраль–7 март;
⁃ Тарғибот бисқичи — 8–10 март;
⁃ Овоз бериш босқичи — 11–20 март кунлари ўтказилади.
Жорий йилдаги 1-мавсум ғолиблари 21 март — Наврўз байрами куни эълон қилинади.

❗️1300 га яқин дорихоналарда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. Тошкент вилояти "кучли учлик"да!
Жумладан,
👉 Тошкент шаҳрида 228 та дорихона;
👉 Самарқанд вилоятида 182 та дорихона;
👉 Тошкент вилоятида 134 та дорихона;
👉 Наманган вилоятида 119 та дорихона;
👉 Навоий вилоятида 118 та дорихона;
👉 Жиззах вилоятида 106 та дорихона;
👉 Қорақалпоғистон Республикасида 88 та дорихона;
👉 Сирдарё вилоятида 65 та дорихона;
👉 Бухоро вилоятида 50 та дорихона;
👉 Андижон вилоятида 49 та дорихона;
👉 Қашқадарё вилоятида 43 та дорихона;
👉 Фарғона вилоятида 36 та дорихона;
👉 Хоразм вилоятида 36 та дорихона;
👉 Сурхандарё вилоятида 18 та дорихона.
Юқоридаги ҳудудларда олиб борилган ўрганишлар натижасида 270 минг та ҳолатда жами 11,6 млрд. сўм миқдорида асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, ортиқча олинган пул маблағларини истеъмолчиларга қайтариш чоралари кўрилди.