Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.84K subscribers
15.4K photos
4.04K videos
473 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат

❗️Навоийда инспектор 16 ёшли бола бошқарувидаги машина уриб кетиши оқибатида вафот этди

2008 йилда туғилган бола отасига тегишли бўлган Kia Sonet машинасини тунги вақтда Навоий шаҳри ҳудудида давлат рақамисиз, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмасдан бошқариб юрган. Ҳудудда хизмат олиб бораётган инспектор уни тўхтатмоқчи бўлганида, бола ходимни уриб юбориб, воқеа жойидан қочиб кетган.

Инспектор Жасуржон Муҳаммадов 1993 йилда туғилган, 2 фарзанднинг отаси бўлган. У ички ишлар органлари тизимида 2017 йилдан буён ишлаб келган.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️"Права" учун имтиҳон топшириш тўловлари икки бараварга қимматлашди


Эндиликда амалий ва назарий имтиҳонлар учун 1 млн сўмдан тўлов қилиш керак бўлади. Иккинчи марта имтиҳон топшириш эса 1,2 млн сўм этиб белгиланган. Илгари бу нарх 500 минг сўм эди.

Таъкидланишича, бунга машина учун бензин ва мой нархлари ошгани сабаб бўлган.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Республика ҳудудларида жорий ҳафта учун асосий ёғингарчиликлар 21 январдан 22 январга ўтар кечаси кузатилади

Аввалроқ, "Ўзгидромет" 23-24 январь кунлари республика бўйлаб совуқ ҳаво массалари кириб келиши, шимолий ҳудудларда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғларда эса -15 даражагача совуқ бўлишини маълум қилган эди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Пахтани ўз ҳисобидан етиштирганларга субсидия ажратилади

Ўзбекистонда 2025 йил ҳосилидан бошлаб, пахта хомашёсини ўз маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобидан етиштирган ҳолда биржада сотган хўжаликларга шаклланган ҳисобварақ-фактура қийматининг 10 фоизи миқдорида субсидия ажратилади.


Пахта хомашёсини етиштириш учун олинган имтиёзли кредитларни ҳосил йилининг якунига (тегишли йилнинг 31 декабрига) қадар қайтарган хўжаликларга ушбу кредитлар бўйича тўланган фоиз тўловларининг 4 фоизлик пунктини субсидия сифатида қайтариб бериш тартиби жорий этилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

Жорий йилнинг 25–26 январь (шанба-якшанба) кунлари бўлиб ўтадиган кимё ва биология фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди.

Тест синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани my.gov.uz сайтининг "Менинг аризаларим" бўлимидан олишлари мумкин.

❗️ Талабгорлар тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ИД-карта) асосида 1-сменада 07:30 дан бошлаб (тест синови 09:00 да), 2-сменада 13:00 дан бошлаб (тест синови 14:30 да) киритилади.


⚠️Тест синовига кечиккан ёки келмаган талабгорлар учун қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Нурафшонлик фуқаро Тошкент вилоятилик 2 нафар аёлни фоҳишалик учун Туркияга юбораётганда қўлга олинди

Тезкор тадбирда Нурафшонда яшовчи 26 ёшли аёл икки қизни Туркияга алдов йўли билан жўнатаётган пайтда қўлга олинди.

Маълум бўлишича, у Бекобод ва Ўрта Чирчиқда яшовчи икки қизни “катта даромад” ваъдаси билан ишонтириб, фоҳишалик учун Истанбулга юбормоқчи бўлган.

Ҳозирда ушланган шахсга нисбатан одам савдоси бўйича жиноят иши қўзғатилган.


@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Умра зиёратчилари учун менингитга қарши эмланиш мажбурий бўлди

Бу ҳақда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, Саудия Арабистони Подшоҳлиги ССВ 2025 йилдан бошлаб мамлакатга ташриф буюрувчилар, жумладан, "Умра" зиёратчилари учун менингитга қарши эмланишни мажбурий этиб белгилаган.

Умра зиёратига ният қилган фуқароларга ўзларига яқин марказий поликлиникалар ёки вакцинация марказларида менингитга қарши эмланиш тавсия этилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Энди Миллий гвардия ходимлари ҳам фуқароларга ўзини таништиришга мажбур

Қонунчилик палатасининг маълум қилишича, “Миллий гвардия тўғрисида”ги қонунга тегишли қўшимча қўшилмоқда.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Энди Мексика орқали АҚШга бориш "ОТМЕН"


Трамп имзолаган янги ҳужжат билан АҚШ-Мексика чегарасида кучайтирилган назорат тизими ўрнатилади. Чегарани ноқонуний кесиб ўтганлар, дарҳол ортга қайтариб юборилади. Шунингдек, Трамп АҚШ ичида юрган кўплаб ноқонуний муҳожирларни ҳам ортга қайтариб юборишга ваъда бермоқда.

@haqiqatonline_24
#диққат
#футбол

❗️Жаҳон чемпионатига саралаши босқичининг асосий ўйинлари олдидан Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийсиз қолди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец соғлиғи билан боғлиқ муаммолар сабабли Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан тузилган шартномани ўзаро розилик билан бекор қилишга қарор қилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️ 24 январь куни Ерда магнит бўрони кузатилади

⚠️Қон босими ва сурункали касалликлари бор одамлар ўзларини ёмонроқ ҳис қилишлари мумкин. Магнит бўронларнинг салбий таъсирини камайтириш учун кўпроқ дам олиш, суюқлик ичиш тавсия этилади. Шунингдек, ёғли ва шўр овқатлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Тошкент вилоятининг қатор ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди


"Ўзгидромет" бош директорининг маълум қилишича, жорий йил 23-27 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари)да қор кўчиш хавфи эълон қилинди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Тоғли ҳудудларда ҳаво ҳарорати -15 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометерорлогия марказининг хабар беришича, 23-27 январь кунлари республиканинг шимолий ҳудудларида тунда ҳаво ҳарорати -13 даражагача, тоғли ҳудудларда эса -15 даражагача совиб, қор кўчиш хавфи эълон қилинди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 20-23 м/с гача кучайиши мумкин.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Ангрендаги лицензиясиз "Умра"га жўнатиш билан шуғулланиб келган фирмалар аниқланди


Дин ишлари бўйича қўмита томонидан ўтказилган текширув давомида Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган “Nazir travel N1” ва "Bonu travel 000” масъулияти чекланган жамиятлари ҳеч қандай лицензиясиз “Умра” тадбирини ташкил этиб келгани аниқланган.

Қўмита томонидан уларга нисбатан БҲМнинг 200 баравари (75 млн. сўм)
миқдорида жарима қўлланилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Энди “Янги Ўзбекистон” массивига берилган ер бўйича лойиҳалаш ишлари 2 ойдан, қурилиш ишларини бошлаш эса 3 ойдан ошмайди

Бу талаб бузилса, ер қайтариб олиниб, қайта аукционга чиқарилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев маълум қилди.

Шунингдек, фуқаролар қурилиш бошидан ипотека ва субсидия олиш ҳамда уй битмасдан туриб ҳам бошқа одамга сотиш имконига эга бўлади. Бу билан уй сотиб олувчилар кафолатли ҳимояланади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️2025 йил 1 апрелдан Электр нархлари яна қимматлашади

Таъкидланишича, электр қувватини ошириш ва трансформаторларни янгисига алмаштириш мақсадида нарх қимматлашади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Президент мутасаддиларга марказий ва ички кўчаларни ёритишда исрофгарчиликни қисқартириш бўйича дастур ишлаб чиқиш вазифасини топширди

Шунингдек, бу йил 135 минг хонадонли кўп қаватли уйлар марказлашган ҳолда иситиладиган, овқат пишириш эса электр плитаси орқали бўладиган қилиб қурилади.

Бундан ташқари, давлатимиз раҳбари томонидан ҳудудларда лифтларни қабул қилиш 2-3 ойга чўзилаётгани сабабли ҳар бир вилоятда камида 2 тадан бригада ташкил қилиш, 20 нафардан аҳолини лифтларга хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга ўқитиш вазифаси қўйилди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Эндиликда уй-жойни энергия билан таъминлаш учун қуёш электр станциялари билан шартнома тузган девелоперларга бундай уйлар учун фойда солиғи олинмайди, кредит ставкаси 2 фоиз арзон қилиб берилади

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Тошкент вилоятидаги боғчада “илон билан томоша” иши судга юборилди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Пискентда боғча болаларига заҳарли илонлар билан томоша кўрсатилгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлганди.

Аниқланишича, иккита заҳарли кобра “Бирлик” маҳалласида яшовчи Х.га тегишли бўлиб, уларни томоша кўрсатиш учун ишлатган.
Кейинроқ илонлар Тошкент ҳайвонот боғига кўчирилган.


Мазкур ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар вазиятга ҳуқуқий баҳо бериш ва тегишли чоралар кўриш учун ваколатли органларга юборилган.

@haqiqatonline_24
Rankings TOP-1000_2025.pdf
1.3 MB
#диққат

⚡️⚡️Ўзбекистонда имтиҳон синовларисиз дипломлари тўғридан тўғри тан олинадиган ТОП-1000 таликка кирган ОТМлар рўйхати тасдиқланди.


Мазкур рўйхат 2025 йил учун эълон қилинган бўлиб, ҳар йили янгиланади.

@haqiqatonline_24