Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.89K subscribers
15.3K photos
3.98K videos
470 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Диққат

❗️Энди давлат боғчаларида давомат тизими автоматлаштирилади

Давлат МТТларида ходимлар иш ҳақини, озиқ-овқат харажатлари, ота-оналарга алимент бўйича тўловлар ва бошқа тўловларни биометрик идентификация технологиясидан фойдаланган ҳолда автоматик ҳисоблаш жорий этилади.

2025 йил 1 февралдан Тошкент шаҳрида синов тариқасида, 2025 йил 1 июлдан эса барча давлат МТТларида "Болалар боғчаси" ахборот тизими орқали ходимлар ва тарбияланувчиларнинг электрон давомати, иш вақти, тарбияланувчиларнинг озиқ-овқат харажатларини ҳисобга олиш жорий этилади.

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️Россия ва Қозоғистонда Хитойда аниқланган янги метапневмовирус тарқалмоқда

У атиги 24 соат ичида пневмонияга олиб келади.

Қўшни Қозоғистонда 30 киши Хитойда аниқланган янги метапневмовирус билан касалланган, мамлакат ССВ аҳолини профилактика чораларига риоя қилишга ва гавжум жойларда алоқани чеклашга чақирган эди.

Бу вирус ковиддан ҳам хавфли ва ҳалокатли бўлиб, у нафас олиш тизимига ва ўпкаларига жиддий зарар етказиб, тез ривожланади. Касаллик ўз вақтида даволанмаса, оғир оқибатларга, ҳатто ўлимга олиб келиши мумкин. Шифокорлар хавфсизлик чораларини кўришни, одамлар гавжум жойлардан узоқроқ юришни, қўлларни мунтазам ювиб туришни ва хоналарни тез-тез шамоллатишни тавсия қилишмоқда.

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️Эндиликда давлат ОТМлари магистратурасига қўшимча қабул асосида ўқишга кирган талабаларга таълим кредити берилмайди

Ҳукуматнинг 2021 йил 18 августдаги 527-сон қарори 1-иловаси 3-банди 4-хатбошисига тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Унга кўра, таълим ташкилотида таҳсил олиш мақсадида табақалаштирилган тўлов-контрактни ва табақалаштирилган тўлов-контрактнинг минимал миқдорига тенг бўлган бир марталик бошқа тўловларни ҳамда давлат олий таълим муассасалари магистратурасига қўшимча қабул параметрлари асосида ўқишга қабул қилинган абитуриент ва талабаларнинг тўлов-контракт тўловларини амалга ошириш учун таълим кредити ажратилмайди.

Аввалроқ, сиртқи таълимда ўқиётганларга ҳам таълим кредити ажратиш тўхтатилган эди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Cobalt учун ЯНА шартнома очилади

“Uz Auto Motors” АЖ жорий йилнинг 7 январь куни соат 10:00 да Chevrolet Cobalt GX-STYLE AT PLUS ва GX-MIDNIGHT AT автомобиллари учун контрактация бошланди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Иссиқ кийимларингиз тайёрми? Эртага Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудидан нам ва совуқ ҳаво кириб келади

Қорақалпоғистон Республикаси ва Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кузатилади.

8 январда Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Фарғона водийси вилоятларида қор ёғиши кутилмоқда.

9-10 январда Ўзбекистоннинг барча ҳудуди бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Шу кунларда ҳаво ҳарорати кечалари -3...-6° гача, кундузи 0...-3° гача пасаяди.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Шавкат Мирзиёев 2025 йил 6 январдан қисқа муддатли меҳнат таътилига чиқди.

Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиб Шерзод Асадов хабар қилмоқда.

@haqiqatonline_24
#диққат

Ўзбекистонликлар 2025 йилда неча кун дам олади?


Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва Бандлик Вазирлиги томонидан 2025 йилга мўлжалланган иш вақти меъёрлари давомийлигининг тақвими эълон қилинди. Унда аҳоли жорий йилда неча кун дам олиши кўрсатилган.

Изоҳ:
(*) байрам кунидан олдинги кун бўлганлиги учун иш вақти 1 соатга қисқартирилади.
(**) 6 кунлик иш ҳафтасида банд бўлган - қўшимча дам олиш куни; 5 кунлик иш ҳафтасида банд бўлган - кўчирилган (ўтказилган) дам олиш куни.
(***) Меҳнат кодексининг 208-моддасига кўра, дам олиш куни байрам кунига тўғри келганда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига ўтказилади.


👉Тўлиқ тақвим👈

⚠️Тақвим баъзи сабабларга кўра ўзгариши мумкин.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Эртадан талабалар учун дарс жараёнлари бошланади

ОТМ талабалари, коллеж, лицей ва техникум ўқувчилари учун 8 январдан ўқув жараёнлари бошланади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Энди йўл ҳақини нақд пул кўринишида берган йўловчилар жаримага тортилади


Тошкент шаҳридаги барча автобусларда 1 январдан йўлкира тўловларини нақд шаклда тўлаш тўхтатилган.


Бугунги кунда пойтахтимизда 2644 та автобекат бўлса, улар атрофига 5500 та ҚР-чипталар олиш учун шохобчалар ўрнатилган. Бир марталик тўлов учун ҚР-чипта олсангиз йўл ҳақи 3000 сўм, АТТО картаси ёки мобил илова орқали тўлашда 1700 сўмни ташкил этмоқда. Бир марталик ҚР-чиптадан фойдаланиш учун автобус бекатларида ҚР-чипталар олиш учун шохобчалар ўрнатилган.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддаси ҳамда 145-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Яъни, йўловчига нисбатан маъмурий баённома Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 144-моддасига асосан тузилади ва базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бири миқдорида жарима белгиланади. Ҳозирги кунда базавий ҳисоблаш миқдори 375 минг бўлса, 37 минг 500 сўм миқдорида фуқаро жаримага тортилади.

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️Ўзбекистонда машҳур Тemu, АliExpress ва Spotify платформалари тақиқланиши мумкин😳

2025 йил 1 июлдан бошлаб барча бозорлар ( жумладан Теmu, АliExpress, eBuy, Аmаzon ва бошқалар) буюртма агрегаторлари (Bооking, АirBNB ва бошқалар) стриминг хизматлари (Netflixф, Spotify ва бошқалар) Ўзбекистонда рўйхатдан ўтишлари шарт.

Аммо энг қизиқарли томони шундаки, улар ишлайдиган 250 мамлакатнинг ҳар бирида офис очмайдилар. Бу нимани англатади? Агар платформалар рўйхатдан ўтмаса, улардан Ўзбекистонда фойдаланиш имконсиз бўлиб қолиши мумкин.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Пневматик қурол ва 1,5 минг дона ўқларни яширинча олиб киришга бўлган уриниш фош этилди

Қўшни давлатдан юртимизга “Яллама” чегара божхона пост орқали кириб келган юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан  ўтказилганда йўловчининг шахсий буюмлари орасидан божхона декларaциясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 1 дона “Stalker S84” номли 4,5 мм. калибрли пневматик тўппонча ва 1 500 дона  ўқ борлиги аниқланди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти Божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Тошкент—Хожикент йўналишида электропоезд энди Жанубий вокзалдан қатнайди

10 январдан бошлаб поездлар Жанубий вокзалдан ҳаракатланади. Бу ҳақда "Ўзтемирйўлйўловчи" матбуот хизмати маълум қилди.

Чипта нархи катталар учун 20 000 сўм, болалар учун 11 500 сўм бўлади.

@haqiqatonline_24
Fanlar majmuasi 2025_2026.pdf
228 KB
#диққат

❗️АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА! 2025/2026 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари ва уларга мос тест синови (касбий (ижодий) имтиҳон) топшириладиган фанлар мажмуаси тасдиқланди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Тошкент вилоятида иссиқ сув ва иситиш таъминоти нархлари оширилади


Халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг қарорига мувофиқ, жорий йилнинг 1 февралидан иссиқлик корхоналарининг иссиқ сув ва иситиш хизматлари тарифлари ўзгарди.

Янги нархлар билан юқоридаги жадвал орқали танишиб олишингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
#эслатма

❗️2025 йил 1 март санасидан бошлаб мопед ва скутерларни “А” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан бошқариш талаб этилади


@haqiqatonline_24