Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.84K subscribers
15.3K photos
4.02K videos
471 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Спорт
🇺🇿🥊Баҳодир Жалолов WBC рейтингида 10-ўринда

Суперчемпион Александр Усик
1-ўрин – Энтони Джошуа
2-ўрин – Тайсон Фьюри
3-ўрин – Агет Кабайел

Ҳамюртимиз WBO рейтингида эса, 15-ўринни эгаллаб турибди.

Маълумот учун Баходир Жалолов 6-феврал куни франциялик Давид Спилмонтга қарши жанг қилади.

@haqiqatonline_24
📆 Бугун, 26.12.2024
🏡 Тошкент вилояти ҳудудида кутилаётган об-ҳаво билан танишинг.

🌅 Эрталаб: +5°
🌃 Кечаси: -1°
☁️ Ҳаво тури: Булутли
🌅 Эрталаб ҳаво: 1°
🏜️ Кун давомида: 4°
🌄 Оқшом давомида: 3°
🌨 Намлик: 61%
💨 Шамол: Шарқий-шимоли-шарқ, 1.8 м/с
🏔 Босим: 771 мм сим. уст.
🌙 Ой: Эски ой
🌤 Қуёш чиқиши: 07:47
⛅️ Қуёш ботиши: 16:59

@haqiqatonline_24
🎁Бугун 26-декабрь яқинларга совғалар улашиш куни

Янги йил байрами олдидан барча яқинларингизга совға улашиб, уларни хурсанд қилинг. Кунингиз ҳайрли ўтсин! 😊

@haqiqatonline_24
❗️Мигрантларга янги чеклов: қурилишга ишга келганлар куръер ёки таксичилик қила олмайди

Россияда меҳнат мигрантларига чекловлар ўрнатиш, дискриминация қилиш асосий масалага айланган айни кунларда мигрантларни фақат битта иш берувчида ишлашга мажбур қилишмоқчи.

«Известия»га кўра, «Россия Федерациясида чет эл фуқароларининг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритиш таклиф қилинмоқда.

Ушбу ўзгартиришлар 2025 йилнинг иккинчи чорагида қурилиш соҳасида ишлай бошлайди. Бу борада РФ Қурилиш вазирлиги мигрантлар устидан назоратни кучайтиришга ёрдам беради.

Янги ўзгартиришларга кўра, меҳнат мигрантлари битта иш берувчида ишлаши керак бўлади. Унинг патентида ҳозиргидек ходимнинг ихтисослиги эмас, балки у ишлайдиган компания кўрсатилади.

Бундан Россияда қурилишда ишлашга келганларнинг куръер ёки такси ҳайдовчиси бўлишига йўл қўймаслик кўзланган.

@haqiqatonline_24
#Tezkor
Euronews: самолёт ҳалокатига Россия ракетаси сабаб бўлган

Самолёт ҳалокатига Россиянинг ер-ҳаво ракетаси сабаб бўлган. Айни ўша вақтда Россия томони Грозний осмони устида Украинага тегишли дронлар ҳужумини қайтараётган бўлган.

Отилган ракета самолёт ёнида портлаган ва қолдиқлари йўловчилар ҳамда экипаж аъзоларига ҳам теккан.

Шундан сўнг эса, Россия томони шикастланган самолётнинг фавқулодда қўниш ҳақидаги илтимосларини рад қилган ва Россиянинг бирорта аеропортига қўнишга рухсат бермаган.

@haqiqatonline_24
📆 Бугун, 27.12.2024
🏡 Тошкент вилояти ҳудудида кутилаётган об-ҳаво билан танишинг.

🌅 Эрталаб: +6°
🌃 Кечаси: -1°
☁️ Ҳаво тури: Очиқ ҳаво
🌅 Эрталаб ҳаво: 0°
🏜️ Кун давомида: 4°
🌄 Оқшом давомида: 3°
🌨 Намлик: 63%
💨 Шамол: Шарқий-шимоли-шарқ, 2.2 м/с
🏔 Босим: 775 мм сим. уст.
🌙 Ой: Эски ой
🌤 Қуёш чиқиши: 07:47
⛅️ Қуёш ботиши: 16:59

@haqiqatonline_24
2024 йилнинг 9 ойи якунига кўра, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарз ҳажми 60,2 млрд долларни ташкил қилди

Шундан давлат ташқи қарзи ҳажми қарийб 32,5 млрд доллар ҳамда корпоратив ташқи қарз ҳажми 27,7 млрд долларга тенг бўлди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#2025
Янги йил байрами муносабати билан безатилган АҚШдаги Оқ уйнинг ички томондан кўриниши.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати-102.pdf
31.7 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 28 декабрдаги 102-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
#Тошкент_ҳақиқати_минбари
#Йил_сарҳисоби

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2024 йил 28 декабрь сонида Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида акс этаётган реал натижалари ҳамда Йил сарҳисобига доир  "ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ: ФАРОВОН ҲАЁТ ВА ЮКСАК МАРРАЛАР УМИДИ" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

Яна саноқли кунлардан сўнг 2024 йил ҳам тарихга айланади. 

Одатда, йил сўнгида ўтган кунларни сарҳисоб қилиш, уларга реал ва ҳаётий хулосалар ясашнинг ҳосияти каттадир. Бу, кўп жиҳатдан, келгуси йилдаги мақсад-вазифаларни аниқ чамалаш ҳамда тўғри белгилаш имконини беради.

👉👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈👈

@haqiqatonline_24
#ислоҳот_ва_истиқбол

САНОАТИМИЗ ТАРИХИДА МИСЛСИЗ НАТИЖАЛАР

Ортда қолаётган 2024 йил "Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ учун қандай ўтди?

Бу ҳақда батафсил комбинат бошқаруви раиси Абдулла Хурсановнинг "Саноат тарихида мислсиз натижалар" сарлавҳали мақоласи орқали танишишингиз мумкин.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24
#ўзгача_кун

⚡️😁Бугун, 29 декабрь- Бутунжаҳон чуқур ухлаш куни😴

Бугун хамма ишни четга суриб, куннинг исталган вақтида яхши ухлашингиз мумкин бўлган кун.

@haqiqatonline_24
#хушхабар

⚡️⚡️Янги йил муносабати билан 28 декабрдан 5 январгача Тошкентдан Чорвоққа мавсумий автобус қатнови йўлга қўйилди.

Транспортлар соат 9:00 ва 16:00 да «Машинасозлар» бекатидан жўнайди. Йўлкира нархи — 20 минг сўм.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Дори-дармон ва тиббий хизматлар сезиларли даражада қимматлашиши кутилмоқда

2025 йил 1 апрелдан Ўзбекистонда фармацевтика маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи ёки тиббий хизмат кўрсатувчи юридик шахслар қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) тўлай бошлайди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

🎉Бугун, 31 декабрь- Янги йил байрами

Бугун деярли барча хонадонларда видеодаги каби ҳолат кузатилади 😁

Кун давомида яхши кайфият ҳамроҳингиз бўлсин.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️⛅️❄️Йилнинг сўнгги кунида Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 31 декабрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 2 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24  
#кайфият

Янги йил байрамидан кейинги ҳолат😁😁

Аёллар учун аталган ўзига хос байрам арчаси 😂😂😂

@haqiqatonline_24
#Диққат

‼️Ўзбекистонда 1 январдан кучга кирган айрим  ўзгаришлар

🔹Тошкентда автобус ва метрода нақд пул шаклдаги йўлкира нархи ошди;
🔹давлат маданият муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи 20 фоизга оширилади;
🔹камбағал оилалар фарзандлари давлат боғчаларига имтиёзли асосда қабул қилинади
🔹цирк томошаларида ёввойи ҳайвонлардан фойдаланиш тақиқланди;
🔹тадбиркорлар учун айрим маъмурий жавобгарликлар бекор қилинди;
🔹умумий овқатланиш корхоналарига фойда солиғи ставкаси 50 фоизга камайтирилди;
🔹туман (шаҳар)лар ҳокимликларига янги ваколатлар берилди;
🔹букмекерлик фаолиятини амалга оширишга рухсат этилди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️Тоққа дам олишга бормоқчи бўлганлар диққатига!

Жорий йил 12 январга қадар “Амирсой”, “Чимён” ва “Билдирсой” каби дам олиш масканларига боришда 4Р6 автомобиль йўлида “Юсуфхона” чорраҳасигача ҳаракат бир томонлама ташкил этилди.

Батафсил маълумот видеода.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 2 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради,  ёғингарчилик бўлмайди,  айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 2  даража совуқ, 3  даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24