Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.97K subscribers
15.5K photos
4.08K videos
475 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат

⚡️⚡️Ўзбекистонда доимий аҳоли сони
37,5 миллиондан ошди

2024 йилнинг 9 декабрида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 миллион 535 минг 605 кишини ташкил этди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, аёллар сони 18,6 миллион, эркаклар сони эса 18,9 миллионни ташкил этмоқда.


@haqiqatonline_24
#Тошкент_ҳақиқати_минбари

⚡️⚡️ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАРИМИЗ ҲИМОЯСИ

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига биноан, "Тошкент ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолаларини чоп этилиши белгиланган эди.

Газетанинг 2024 йил 7 декабрдаги сонида Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Умаровнинг соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ижроси, жорий йилда амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган "Иқтисодий манфаатларимиз ҳимояси" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24
#архив

Ўзбекистон давлат мадҳиясининг сўзи ёзилган ёзув машинкаси ва мусиқаси басталанган пианино.

@haqiqatonline_24
#Тезкор
⚡️⚡️Метан заправкалари фаолиятига режа-график бўйича чекловлар киритилиши кутилмоқда.

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда.

Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.

@haqiqatonline_24
#Тайинлов
Бизнесни ривожлантириш банкида бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, аввалроқ бошқарув раиси бўлиб ишлаган Алишер Муратов Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари этиб тайинланди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билармидингиз
☝🏻Ўзбекистон давлат мадҳиясининг ҳозирги мусиқаси ЎзССР мадҳиясидан кўчириб олинган. Мутал (Мутаваккил) Бурҳоновнинг “Кўнгил хазинаси” китобида ёзишича, аслида “Серқуёш”имизнинг мусиқаси 1946-йили яратилган. Ўшанда бастакор 30 ёшда бўлган.

✍🏻1947-йили қабул қилинган ЎзССР мадҳиясининг шеъри Темур Фаттоҳов қаламига мансуб. Собиқ Иттифоқ бўйлаб шахсга сиғиниш қоралана бошлангач, мадҳия ўзгартирилди. 1956-йили Сталин билан боғлиқ сатрлар Туроб Тўла томонидан алмаштирилади. Аммо мусиқа ўзгаришсиз қолди.

Видеода ЎзССР мадҳияси

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати-98.pdf
11.7 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 11 декабрь 98-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
#Тошкент_ҳақиқати_минбари

⚡️⚡️ ОЛМАЛИҚ: ЎТМИШ ВА КЕЛАЖАК ТУТАШГАН ШАҲАР

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига  биноан, "Тошкент  ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолалари чоп этилиши белгиланган эди.

Газетанинг 2024 йил 11 декабрь сонида Олмалиқ шаҳар ҳокими Қобил Ҳамдамовнинг ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида акс этаётган реал натижаларига доир  "ОЛМАЛИҚ: ЎТМИШ ВА КЕЛАЖАК ТУТАШГАН ШАҲАР" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24
#Тезкор
Кўчадаги пистачи холаларнинг айтишларига қараганда, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки раиси Мамаризо Нурмуратов лавозимидан озод қилинган бўлиши мумкин. Хабар ҳали расман тасдиқланмаган.

Бироқ хабар расман тасдиқланишиям мумкин, тасдиқланмаслигиям мумкин. Мамаризо окамгила лавозимидан бўшатилган бўлишиям мумкин, бўшатилмаган бўлишиям мумкин. Бугун қор ёғишиям мумкин, ёғмаслигиям мумкин.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#Тезкор Кўчадаги пистачи холаларнинг айтишларига қараганда, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки раиси Мамаризо Нурмуратов лавозимидан озод қилинган бўлиши мумкин. Хабар ҳали расман тасдиқланмаган. Бироқ хабар расман тасдиқланишиям мумкин, тасдиқланмаслигиям…
Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг маълум қилишича, Давлат раҳбари томонидан Олий Мажлис Сенатига Марказий банк бошқаруви раиси Мамаризо Нурмуратовни эгаллаб турган лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритилган.

Қонунчиликка кўра эса, Сенат бу борада қарор қабул қилиши лозим.

@haqiqatonline_24
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси бўлиши мумкин. Олий Мажлис Сенати унинг номзодини кўриб чиқмоқда.

Т.Ишметов Марказий Банкка бегона эмас. У 2017-2019 йилларда Марказий Банк раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 2020-2022 йилларда эса, Молия вазири ҳам бўлган.

2022 йилдан буён Президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келмоқда.

@haqiqatonline_24
⚡️Расман: Мактабларда қишки таътил 29 декабрдан бошланади

Ота-оналар, ўқувчилар ва педагогларга қулайлик яратиш ҳамда ўқув жараёнларининг узлуксизлигини таъминлаш мақсадида қишки таътил кунлари 2024 йил 29 декабрдан бошланиб, 2025 йил 11 январга қадар давом этади.

Бунда мактабларда 2025 йил 11 январь (шанба) кунига белгиланган дарслар 2024 йил 28 декабрь (шанба) кунига ўтказилади ҳамда ўқув йилининг 3-чораги 2025 йил 13 январь (душанба)дан бошланади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кайфият_учун
Кун мавзуси: Айни кунларда метан шахобчаларидаги турнақатор навбатлар ҳақида қисқача...😅
@haqiqatonline_24
❗️Табиатга 65 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилган

Чирчиқ дарёсининг Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ туманидан оқиб ўтувчи қисмида мораторий талабларига зид равишда қум-шағал олиш билан шуғулланаётган шахслар қўлга тушди.

Ҳолатга аниқлик киритилганида қум-шағал аралашмаларини шу ҳудудда жойлашган «M.G.F.» МЧЖга қарашли тош майдалаш цехига олиб бориб тўкилаётгани маълум бўлди.

Ҳисоб китобга кўра, ушбу ноқонуний ҳолат натижасида табиатга 65 млрд 323 млн 200 минг сўм зарар етказилган.

Техника воситалари жарима майдончасига вақтинча жойлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Тошкент вилояти прокуратурасига юборилган.

@haqiqatonline_24
#Bildirish

Viloyatdagi Kichik va yoshlar sanoat zonalaridagi boʻsh yer maydonlarini auksion savdolariga chiqarish uchun tender eʼlon qilindi

Quyidagi havolalar orqali batafsil maʼlumotga ega boʻlishingiz mumkin.

👉 Tanlov shartlari bilan tanishish

👉 Kichik sanoat zonalaridagi boʻsh yer maydonlari roʻyxati

👉 Yoshlar sanoat zonalaridagi boʻsh yer maydonlari roʻyxati

Telegram 🌐Website 📹YouTube 📸 InstagramFacebook 🕊Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат
🗓 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун — 14 декабрь (шанба) расмий иш куни ҳисобланади.

📌Бунда ходимлар шанба куни ишлаганликлари ҳисобига, дам олиш куни 30 декабрь (душанба) кунига кўчирилган.

@haqiqatonline_24
TIME журнали Трампни «Йил одами» деб эълон қилди

АҚШнинг сайланган янги президенти 2024 йилда дунёга энг катта таъсир кўрсатган шахс сифатида тан олинди.

@haqiqatonline_24
#обуна_2024

📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!

Йиллик обуна баҳоси
(тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):

«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

❗️Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати