Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.71K subscribers
15.7K photos
4.12K videos
478 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
Тошкент ҳақиқати-79.pdf
10.6 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 9 октябрдаги 79-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
#саломатлик

🍌Банан - тишларни оқартиради

Банан истеъмол қилгач, унинг пўстлоғини ташлаб юборишга шошилманг. Унинг ёрдамида тишларни оқартириш мумкин.

Тишларнинг юқори ва пастки қисмига банан пўстлоғини яхшилаб суртамиз, токи тишлар тўлиқ банан қолдиқлари билан қоплансин. Тишларни 10 дақиқа шу ҳолатда қолдирамиз. Сўнгра илиқ сувда чайиб оламиз.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️Энди университетлар ҳам боғча қуради

Давлат олий таълим муассасаларига ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бўш ер участкаларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишга рухсат берилди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммитида иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

@haqiqatonline_24
#хушхабар

⚡️⚡️Қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2 минг 500 сўмдан ҳақ тўланади

Бугунги кунгача тижорат банклари томонидан (қўл терими учун) 1500 сўмдан кредит маблағлари ажратилиб, теримчиларга ушбу миқдордаги сумма ҳар бир килограмм учун бериб келинаётган эди. Бу ўз навбатида бир мунча қийинчилик туғдириб, теримчиларни мавсумий ишга жалб қилиш ҳолатларида ноқулай вазиятни келтириб чиқарди.

Мазкур ҳолатларни ҳар томонлама ҳисоблаб ва ундан кейин теримчиларни моддий рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида бугундан бошлаб, республикамиздаги барча ҳудудлардаги теримчиларга пахта терим нархи (қўл терими учун)ни ҳар бир килограмм учун 2500 сўм этиб белгилаш қайд этилди.

Бунда ушбу маблағнинг 2000 сўми Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, 500 сўми кластер ҳисобидан ажратилиб, даланинг ўзида теримчиларга тарқатилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️​​Тошкент шаҳрига ёндош туманлар (Қибрай, Зангиота, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Тошкент туманлари) пойтахт билан яхлит ривожлантирилади

Президент бу борадаги илк ишланмалар билан 2022 йилда танишган эди. Унда берилган кўрсатма ва тавсиялар асосида лойиҳа такомиллаштирилди.

❗️ Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри ҳудуди 3 та зонага ажратилади. Консервация зонасида маданий мерос бинолари, тарихий жойлар, уйлар ва яшил ҳудудлар ўзгаришсиз қолади. Реконструкция зонасида мастер-режалар асосида қўшимча қурилишлар қилиш мумкин бўлади. Реновация зонасида эскирган уй-жой, бинолар ўрнида янги қурилишлар ва таъмирлаш амалга оширилади.

❗️ Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилиб, 25 минг гектарга етказилиши белгиланмоқда. Бу орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил майдон ҳозирги 3 квадрат метрдан 6 квадрат метрга ошади.

Шаҳарсозлик талабига кўра, аҳоли ўз яшаш жойидан энг яқин боғча, мактаб, шифохона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларигача кўпи билан 15 дақиқада етиб бора олиши керак. Шу боис жамоат транспорти тармоғи кенгайтирилиб, боғламлар ва бекатлар кўпайтирилади. Янги йўллар қурилиб, метробус йўналишлари ташкил этилади.

Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрини камида 7,5 миллион одам яшаши ва ишлаши учун қулай шароитга эга йирик мегаполисга айлантириш зарурлигини таъкидлади. Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманларини пойтахт билан яхлит агломерация асосида ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 10 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади. 

@haqiqatonline_24
#халқаро

❗️Покистон ва Афғонистон чегара кучлари ўртасида отишма юз берди

Покистоннинг Балужистон вилояти Нушки ҳудудида чегарадаги сим панжарани таъмирлаётган аскарлар билан Афғонистон чегара кучлари ўртасида отишма содир бўлди. Манбалар афғон чегара кучлари кўп талофат кўрганини иддао қилишса-да, бу борада икки давлат расмийлари томонидан ҳозирча баёнот берилгани йўқ.

@haqiqatonline_24
#Ўйин_куни

⚡️⚡️Бугун Ўзбекистон мтж Эронга қарши майдонга тушади

ЖЧ-2026 3-саралаш босқичининг 3-турида гуруҳнинг икки етакчиси ўзаро баҳс олиб боради. Мазкур учрашувда ғалаба қозонган жамоа жаҳон чемпионати сари катта қадамни ташлаган бўлади. Муҳим учрашув бугун соат 19:00 да "Бунёдкор" стадионида старт олади.

🌎 ЖЧ-2026 саралаши
🇺🇿 Ўзбекистон 🆚 Эрон 🇮🇷
🗓 10 октябрь | 19:00
🏟 “Бунёдкор” стадиони
📺 "Спорт" ТВ


@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ Африкада қор

Жанубий Африкада сўнгги 10 йил ичидаги энг кучли қор ёғиши кузатилди.


Бутун дунёда иқлим ўзгариши ҳодисалари кузатилмоқда. Аввалроқ, Саҳрои Кабирда сув тошқинлари кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Қарийиб 3 кун давомида давомли кучли магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда


9—10 октябрь кунлари Қуёшда навбатдаги Х синфга мансуб 3 та кучли чақнаш кузатилди.

Қуёш ўзининг ўта фаол чақнашлар қайд этиладиган циклик даврида кетмоқда. Мазкур чақнашлар 3842 ва 3848-сон доғларда кузатилди. Бу доғлардан ажралиб чиққан плазма Қуёш шамоли орқали тўғри бизни сайёра томон йўналган.

Шунинг учун бугун куннинг иккинчи ярмидан бошлаб, қарийиб 2.5 сутка давомида Ерда 5—8 баллик қизил хавфга эга магнит бўрони кузатилиши таъкидланди.

⚠️Қон босими ва сурункали касалликлари бор одамлар ўзларини ёмонроқ ҳис қилишлари мумкин. Магнит бўронларнинг салбий таъсирини камайтириш учун кўпроқ дам олиш, суюқлик ичиш тавсия этилади. Шунингдек, ёғли ва шўр овқатлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️АИ 80 бензин нархи бир йилда 35 фоизга ошди

Ўтган кунги биржа савдоларида АИ 80 бензининг тоннаси яна 78,1 минг сўмга қимматлаб, 9 миллион 725,8 минг сўмга чиққан.


Бир йил аввал АИ 80 нинг тоннаси ўртача 7 миллион 227,5 минг сўмдан сотилган. Яъни, бир йил давомида мазкур маркадаги бензиннинг нархи 35 фоизга қимматлашди.

@haqiqatonline_24