Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.38K subscribers
15.2K photos
3.98K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#РАСМИЙ_АХБОРОТ

❗️Бугун, 13 август куни ижтимоий тармоқларда «22-сон Меҳрибонлик уйи тарбияланувчиси самосуд қилинди» мазмундаги хабарлар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.


Ҳолат юзасидан Бўстонлиқ тумани ИИБ томонидан олиб борилган дастлабки суриштирувда қуйидагилар аниқланди.

Видеодаги ҳолат жорий йилнинг 5 август куни Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Қизил-сув маҳалласида жойлашган Меҳрибонлик уйи оромгоҳида (Чилонзор туманидаги 22-сонли меҳрибонлик уйидан келган) тарбияланувчилар ўртасида содир бўлган.

Оромгоҳга дам олишга келган 3 нафар (2008 й.т. С.Х., Д.И ва В.Л)  тарбияланувчилар ўзаро жанжаллашган ва ушбу ҳолатни бошқа бир тарбияланувчи видео тасвирга олиб, ижтимоий тармоқларга тарқатган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан ҳудудий ички ишлар бошқармаси ходималари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
❗️Япония “аср зилзиласи” содир бўлишига тайёрланмоқда

Мутахассислар минимал тебраниш кучи 9 балл бўлган зилзилалар юз бериши мумкинлигини маълум қилган.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️ Ўқув йили бошланиши муносабати билан вилоят бўйлаб, мактаблар олдига тезликни пасайтирувчи ва огоҳлантирувчи йўл белгилари ўрнатиш ишлари давом этмоқда.

@haqiqatonline_24
#тақдирлаш

⚡️⚡️Ғолиблар тақдирланди

Чирчиқ олий танк қўмондонлик-мухандислик билим юртининг анжуманлар залида “Тил – миллат тараққиётининг омили” мавзусида маънавий-маърифий тадбир, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганининг 35 йиллиги муносабати билан “Қадринг баланд бўлсин, Она тилим!” Республика танловининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокимининг маслаҳатчиси Шаҳноза Хўжаева, Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармаси директори Азиз Эминов ва бошқа мутасадди раҳбарлар ҳамда барча туман ва шаҳар ҳокимларининг давлат тили масалалари бўйича маслаҳатчилари қатнашди.

Мазкур танловда 1-ўринни Чирчиқ шаҳар ҳокими маслаҳатчиси, 2-ўринни Ангрен шаҳар ҳокими маслаҳатчиси ва 3-ўринни Оққўрғон ҳокими маслаҳатчиси эгаллади.

Ғолибларга Тошкент вилояти ҳокимининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари топширилди.

@haqiqatonline_24