Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.84K subscribers
15.3K photos
4.01K videos
471 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
❗️Қасддан енгил жароҳат етказганлар жиноий жавобгарликка тортилмайди

Депутатлар Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига янги ўзгартиришлар киритиш бўйича қонун лойиҳасини кўриб чиқишмоқда.

Унда соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Оддий тушунтирганда, жабрланувчи жиддий жароҳат олмаса, оёқда туриб, бемалол ишга ўқишга ва ё бошқа юмушига бора олса, жавобгар маъмурий жазо олади.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#диққат
#расман

❗️2024/2025-ўқув йилидан бошлаб магистратурага ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди.


@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Абитуриентлардан хужжатларни қабул қилиш 5 июндан бошланади ва 25 июнгача давом этади

Бу йил абитуриентлар бакалаврда ўқиш йўналишини танлайдилар ва имтиҳонларни топширадилар ва натижаларга асосланиб университетни танлашлари мумкин.

Имтиҳонлар июл-август ойларида ўтказилади. Натижалар эълон қилингандан сўнг, абитуриентлар университетни танлаш учун 15 кунга эга бўладилар.

Абитуриентларга юбориб қўямиз!

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚 Китобсеварлар учун навбатдаги китоб кўргазма-ярмаркаси!

Жорий йилнинг 30–31 май ҳамда 1 июнь кунлари Тошкент шаҳридаги “Dream Park” маданият ва истироҳат боғида “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Беғубор болалик” шиори остида “Болалар китоб фестивали” китоб байрами ўтказилади.

Кўргазма-ярмарка доирасида шоу дастурлар, викториналар, китоб акциялари ҳамда турли қизиқарли танловлар ўтказилади.

Кўргазмага келинг, янги адабиётлар билан танишинг, ўзингиз севган адиблар асарларини харид қилинг ёки викториналарда ютиб олинг!

📌 Тадбир ташкилотчилари:

🔵Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги;

🔵 Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги;

🔵“Баркамол авлод” болалар мактаблари;

🔵Ўзбекистон ноширлари ва китоб савдоси ташкилотлари миллий ассоциацияси.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️⚡️Кейинги йилдан коллеж, техникумлар қабулида ҳам тестдан кейин йўналиш танланади


Коллеж ва (ёки) техникумни, касб ва мутахассисликни ҳамда таълим шаклини олий таълим муассасаларига қабулнинг якуний натижаси эълон қилинганидан сўнг 10 кун муддатда танлайди.

@haqiqatonline_24
⚡️Бўстонлиқ туманида 4,8 млрд сўмлик синтетик гиёҳванд моддалар айланмасига чек қўйилди

Назорат тадбири давомида 33 ёшли фуқаро М.И. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида гумонланиб текширилган. Унинг ёнида бўлган автомобиль эҳтиёт қисми (редуктор) кўздан кечирилганда, эҳтиёт қисм ичига жойлаштирилган 12 та ўрамдаги, (“қора бозор”даги тахминий нархи 4 миллиард 800 миллион сўмга тенг) бўлган, экспертиза хулосасига кўра, 6 килограмм синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланган ва далилий ашё сифатида олинган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодекси 273 моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек, уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#Диққат #Тезкор

⚡️🎓 IELTS дан 4 балл олган талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади

Ўзбекистон Таълим вазирлиги 2024 йилдан бошлаб магистратура ва докторантурага қабул учун IELTS 4.0 ва ундан юқори сертификатлар тан олинишини маълум қилди.

Яқинларга юбориб қўямиз имкоятдан фойдаланишсин!

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
⚡️«112» ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади

Ҳодиса ва фавқулодда вазиятлар рўй берганда шошилинч ёрдам кўрсатиш учун «112» қисқа рақам орқали фуқароларнинг чақирувларини қабул қилиш ва автоматлаштирилган тарзда қайта ишлаш имконини берувчи ягона диспетчерлик хизмати ташкил этилади.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
⚡️Бугун, 31 май – Бутунжаҳон тамакига қарши кураш куни

Бутунжаҳон
тамакисиз яшаш куни 1988 йилда
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг
42-сессиясида эълон қилинган.

Мазкур ташкилот ҳавола қилган маълумотларга кўра,
тамаки 25 дан зиёд турли хил касалликларни келтириб
чиқаради.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️ Ўзбекистонда 2 мингта грант учун хотин-қизларга тавсиянома берилади

Тавсияномага ариза бериш саналари маълум қилинди

Ўзбекистонда эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга грант учун тавсиянома бериш бошланди.

Қайд қилинишича, 2 мингта грант учун хотин-қизларга тавсиянома бериш бошланган. Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга қўшимча қабул кўрсаткичлари доирасида ажратиладиган ўринлар учун тавсиянома олиш мақсадида талабгорлардан аризалар 30 майдан 8 июнга қадар https://xotin-qizlar.uz/ платформаси орқали электрон шаклда қабул қилинади.

@haqiqatonline_24
#эшитмадим_деманглар

⚡️⚡️⚡️1 июнь куни барча кинотеатрларда болалар учун бепул фильмлар қўйилади


@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️💸Тарифлар оширилгандан кейин электр ва газ истеъмоли камайди – Энергетика вазири

Жўрабек Мирзамаҳмудовнинг сўзларига кўра:

🔸1-29 май кунлари электр энергияси истеъмоли ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 324 млн кВт/соат,
🔸газ истеъмоли 125 млн куб метрга камайди.

Ваҳоланки, абонентлар ва корхоналар сони ортган.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
⚡️Ўқитувчилар устама олиш учун қанча балл тўплаши кeрак?

Умумтаълим муассасалари педагог ходимларининг базавий тариф ставкаларига директор жамғармаси ҳисобидан ҳар ойлик устамалар янги ўқув йили учун ўтган ўқув йили якунлари бўйича белгиланади. Бунда педагоглар қуйидаги балларни тўплаши керак.

65 — 70 балл тўпласа — 10 фоиз;
71 — 75-балл тўпласа — 15 фоиз;
76 — 80 балл тўпласа — 20 фоиз;
81 — 85 балл тўпласа — 25 фоиз;
86 — 90 балл тўпласа — 30 фоиз;
91 — 95 балл тўпласа — 35 фоиз;
96 — 100 балл тўпласа — 40 фоиз.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
⚡️Эртага Тошкентда отлар паради бўлиб ўтади.

1 июнь Халқаро болалар куни муносабати билан Тошкент шаҳри Амир Темур кўчасида соат 18:00 да отлар паради бўлади.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
1-июндан автомашиналарнинг қизил сариқ ёки яшил стикер ёпиштирилади ҳудудлар хам тоифаларга бўлинади.


Яшил зонада қизил ёки сариқ стикерли ҳайдовчилар ҳаракатланиши чекланади.

Қизил стикерли эскирган машина эгаларига субсидия ажратилади.

❗️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Янгийўл туманида ҳоким ёрдамчиси ва унинг шериги ер сотишда айбланиб, қамоққа олинди

Фуқаро ўзига таниш бўлган ҳоким ёрдамчиси орқали давлат ерини $20 мингга сотмоқчи бўлган.

Ҳолат юзасидан ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан ЖКнинг 168-моддаси 4-қисми “а”банди билан жиноят иши қўзғатилиб, икки нафар шахс ЖПКнинг 221-моддаси тартибида қамоққа олинди. Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#байрам_муборак

1 ИЮНЬ — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни...

Бугун фарзандингизга кўпроқ вақт ажратиб, уни хурсанд қилишни унитманг!

@haqiqatonline_24