Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.84K subscribers
15.4K photos
4.04K videos
473 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#биласизми

Миллий сертификатнинг қайси даражаси максимал балл берилишини англатади?


▪️Сертификат имтиҳонида:

🔹 70 баллдан юқори балл олган талабгорга — А+ даража;
🔹 65 - 69,9 балл олган талабгорга — А даража;
🔹 60 - 64,9 балл олган талабгорга — Б+ даража;
🔹 55 - 59,9 балл олган талабгорга — Б даража;
🔹 50 - 54,9 балл олган талабгорга — C+ даража;
🔹 46 - 49,9 балл олган талабгорга — C даража.

А+, А даражали сертификат олган абитуриентга ОТМларнинг бакалавриатига кириш тест синовларида ушбу фандан максимал балл  берилади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

Чорраҳа ичида сариқ рангли тўртбурчак нимани англатади?

Йўл ҳаракати қоидаларига янги киритилган ушбу чизиқ йўлларда тирбандликни олдини олишга хизмат қилади.

ЙҲХБ мутахассиси бу белги ҳақида батафсил тушунтириш берди.

@haqiqatonline_24
#биласизми

Оғир шароитдаги ишда 15 йилдан бери ишлайман. Келажакда пенсияга чиқишда менга имтиёз бериладими?

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 12-моддасига мувофиқ, меҳнат шароити зарарли ва оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар:

– эркаклар — иш стажи камида 25 йил бўлиб, бундан камида 12 йилу 6 ойи кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда;

– аёллар — иш стажи камида 20 йил бўлиб, бундан камида 10 йили кўрсатиб ўтилган ишларга тўғри келган тақдирда умумий белгиланган ёшни 5 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

@haqiqatonline_24
#Биласизми

❗️Ишга қабул қилинаётганда қандай ҳужжатлар сўралади?

Қонунчиликка кўра, ишга қабул қилиш чоғида ишга кираётган шахс қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

👉паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат ёхуд идентификацияловчи ID карта (16 ёшгача бўлган шахслар эса туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки идентификацияловчи ID карта);

👉охирги иш жойи бўйича тасдиқланган қоғоз шаклидаги меҳнат дафтарчаси ёки электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирма (бундан биринчи марта ишга кираётган шахслар мустасно).

Ўриндошлик асосида ишга кираётганлар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан маълумотнома;

👉ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар учун тегишинча ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳнома;

👉
олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ташкилотини тамомлаганлиги тўғрисидаги диплом;

қайси ишни бажариш учун фақат махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлган шахслар қўйилиши мумкин бўлса, ўша ишга кириш чоғида ушбу ишни бажариш ҳуқуқига доир гувоҳнома (сертификат) ёхуд бошқа тегишли ҳужжат;

👉солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР);

👉
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР);

👉
жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси, биринчи марта ишга кираётган шахслар бундан мустасно.

@haqiqatonline_24
#биласизми

⚡️Ходим тушлик вақтида ҳам ишлаб, уйга 1 соат вақтли кетса бўладими?

Дам олиш ва овқатланиш учун танаффус бериш вақти ва унинг аниқ давомийлиги ички меҳнат тартиби қоидаларида ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра белгиланади.

Янги Меҳнат кодексига асосан, берилган танаффус иш вақтига киритилмайди.

Масалан, ходим 8 соатлик иш режимида ишласа ва 1 соат танаффус олса, ўша бир соат унинг иш вақтига ҳисобланмайди. Шу ҳисобда, ходим 8 соатдан кейин эмас, 9 соатдан кейин уйига кетади.

Агар ходимга ярим соат танаффус берилса ҳам, у белгиланган иш вақтидан олдин кета олмайди.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#биласизми

Шимолий Кореядаги телефонлар қандай ишлайди?

Шимолий Кореядаги смартфонлар фақат мамлакат ичида ишлайди.

Маълумотларга кўра, Шимолий Кореяда “Андроид”га ўхшаш махсус операцион тизимга эга смартфонлар кенг тарқалган.

Иловаларни юклаб олиш учун мамлакат аҳолиси махсус дўконларга ташриф буюриши керак. Бундай дўконларда Шимолий Корея фуқаролари маҳаллий ишлаб чиқувчилар томонидан яратилган иловаларни ўрнатиши мумкин.

Маҳаллий аҳолининг смартфонлари глобал Интернетга кириш имконига эга эмас, шунинг учун улар бир-бири билан ички интранет орқали мулоқот қилишади.

@haqiqatonline_24
#биласизми

⚡️⚡️Айни кунларда юртимизда ўтаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионати дунёнинг 175 дан ортиқ давлатида трансляция қилинмоқда.

Маълумот учун, бугун турнирнинг 2-турига старт берилади.

Кун давомида ⚽️Ўзбекистон терма жамоаси Парагвайга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув соат 20:00 да "Humo arena"да бўлиб ўтади. Баҳсни 📺"Спорт тв" орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

❗️Ҳаддан ташқари эмоцияга берилиш соғлигингиз учун зарарли

@haqiqatonline_24
#фойдали
#биласизми

💡Ярага шакар сепилса оғриқ босилади ва жароҳат тикланиши тезроқ кечади

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Биласизми
☝️Қор ёққанда "полоса"ни босганлик учун жарима келса, ушбу чиқарилган қарор қонунийми?

🤝Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз.

@haqiqatonline_24
#Диққат
#биласизми

❗️Қайси салатни қанча сақлаш мумкин?

• Оливье — 18 соат
• Мимоза — 12 соат
• Сельдь под шубой — 12 соат
• Цезарь — 18 соат
• Винегрет — 18 соат
• Овощной — 18 соат
• Крабовый — 12 соат

P/S. Янги йил байрамида тайёрланган салатларни сақлаб юрганларга жўнатамиз..

@haqiqatonline_24
#биласизми

Қайси шифокорга қачон кўриниш керак?

🧑‍⚕️ Стоматолог – 0,5-1,5 йилда 1 марта
🧑‍⚕️ Кардиолог – йилига 2 марта
🧑‍⚕️ Гинеколог – йилига 1 марта
🧑‍⚕️ Маммолог – йилига 1 марта
🧑‍⚕️ Офтальмолог – 2 йилда бир марта
🧑‍⚕️ Дерматолог – йилига 1 марта
🧑‍⚕️ Қоннинг умумий таҳлили – йилига 1 марта
🧑‍⚕️ Кўкрак қафасининг рентгенологик текшируви – йилига 1 марта

@haqiqatonline_24
#биласизми

⚡️⚡️Ўқитувчиларга берилган айрим имтиёз турлари


1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” этиб белгиланган ҳамда ушбу кун байрам (дам олиш) куни ҳисобланади.

Болаларга таълим-тарбия берадиган барча педагог ходимлар доимий равишда бепул тиббий кўрикдан ўтказилади.

Педагоглар учун 56 кунлик йиллик ҳақ тўланадиган узайтирилган таътиллар берилади.

Педагоглар ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан 36 соат қилиб белгиланади.

Мактаб ўқитувчиларига фаолиятни баҳолаш мезонлари асосида 10 фоиздан 40 фоизгача, кутубхоначи ва психологларга 10 фоиздан 20 фоизгача устама белгиланади.

Фан олимпиадаси ғолибини тайёрлаган ўқитувчилар рағбатлантирилади.

Ўқитувчилар касал бўлиб қолганида моддий ёрдам берилади.

Олимпиада ғолиби бўлган ўқитувчиларга 150 фоизгача устама берилади.

Ўзи дарс берадиган фани бўйича халқаро тан олинган ва миллий сертификатга эга бўлган ўқитувчиларга уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланади.

“Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ғолиби бўлган мактабга ярим миллиард сўм берилади.

Инклюзив синф ўқитувчиларига 40 фоизгача устама берилади.

Олис ҳудудларда дарс бераётган ўқитувчиларга 50 фоизгача устама берилади.

Математика, физика, кимё ва биология фанлари бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларини тайёрлаган профессор-ўқитувчиларга пул мукофоти берилади.

Кўп йиллик стажга эга педагоглар мажбурий аттестацияга жалб қилинмайди.

Халқаро фан олимпиадаларини тайёрлаган ўқитувчиларга малака тоифаси аттестациясиз берилади.

Республика фан олимпиадаси ғолибларини тайёрлаган ўқитувчилар малака тоифаси бир поғона оширилади.

Тиббиёт соҳаси профессор-ўқитувчиларига даволаш-ташхис ишларини бажарганликлари учун қўшимча ҳақ тўланади.

Таълим муассасаларининг чет тиллар фанлари ўқитувчиларига ойлик устамалар берилади.

Ўқитувчиларнинг фаолиятига аралашганлик учун жавобгарлик бор.

@haqiqatonline_24