Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.82K subscribers
15.5K photos
4.07K videos
474 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фахр

⚡️Маҳорат ёш танламайди

43 ёшида Осиё ўйинларида чемпионликни қўлга киритган Ольга Забелинская ҳали ҳамон кўплаб спортчилардан жисмоний тайёргарлик жиҳатдан яхшироқ эканини кўрсатиш баробарида делегациямиз ҳисобига муҳим олтин медал келтирди.

У маррага иккинчи ўринни эгаллаган рақибасидан қарийб 1 дақиқа олдин етиб келди.

P/S. 40 ёшдан ошганлар, ҳали ҳам ўзингизни қаридим деб ҳисоблаяпсизми)

@haqiqatonline_24
#фахр

🔥Марҳабо Магдиева яна совриндорлар қаторида

Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида
стол тенниси бўйича ўтказилган “WTT Youth Contender Ал Ain – 2023" халқаро турнирида юртимизнинг кичик ракетка усталари муваффақиятли иштирок этди.

Мусобақанинг сўнгги кунида ҳам бир қатор ёш тоифаларида баҳслар бўлиб ўтди.

Хусусан, терма жамоа аъзоларидан 19 ёшли қизлар ўртасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган Юқори чирчиқлик Марҳабо Магдиева бронза медалига эга чиқди.

Шу тарзда терма жамоамиз аъзолари “WTT Youth Contender Ал Ain – 2023" халқаро турнирини 1 та кумуш, 3 та бронза медаллари билан якунлади.

@haqiqatonline_24
#фахр

⚡️Ўзбекистон Ханчжоу-2022 Пара Осиё ўйинларида медаллар сони бўйича энг яхши натижасини янгилади

Ўзбекистон делегацияси жами 79 та медаль билан умумжамоа ҳисобида саккизинчи ўринни қўлга киритди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фахр

🤩Ўзбек хонандаси илк бор Сами Юсуфнинг концертида қўшиқ куйлади

Таниқли хонанда Сами Юсуф Франциянинг энг нуфузли залларидан бири – Париж филармониясида концерт берди.

Икки кун давом этган ушбу тадбирда бухоролик Илёс Арабов ўзбек тилида қўшиқ куйлади.

@haqiqatonline_24
#фахр

🏅Ўзбекистон халқаро математика олимпиадасида 9 та медални қўлга киритди

Олимпиада Туркманистоннинг Арқадағ шаҳрида ўтказилган.

Совриндорларнинг 7 таси Бухоролик ёшлардир.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фахр

⚡️⚡️Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси халқаро мусобақада 3 ўринни олди

Халқаро армия ўйинлари доирасида Россияда ўтказилган “Саян юриши” мусобақасида жами 9 та жамоа иштирок этди.

Унда Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари кучли учликдан жой олди.

@haqiqatonline_24
#фахр

⚡️⚡️Нодирбек Абдусатторов “Tepe Sigeman 2024” турнирида чемпион бўлди 

У тайбрекда Петер Свидлер ҳамда Аржун Эригаисини мағлубиятга учратиб, турнир чемпионига айланди.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#фахр

⚡️⚡️Париж-2024 ёзги Олимпиада ўйинларида иштирок этадиган Ўзбекистон терма жамоасининг энг ёш аъзоси – чинозлик Тўрабек Ҳабибуллаев


Чарм қўлқоп устамиз 2004 йил 9 апрель куни Тошкент вилоятининг Чиноз туманида таваллуд топган. 2022 йил Испанияда ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонгач, Ўзбекистон миллий терма жамоасига жалб этилган. Ёш истеъдодли боксчимиз Ханчжоу-2022 Осиё ўйинларида -80 кг вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритган. 2023 йил катталар ўртасидаги мамлакат чемпионатида ушбу вазн тоифасида тенги йўқ эканини яна бир карра кўрсатди.

Тўрабек бўлажак Олимпиадада айни пайтгача номи маълум бўлган лицензиатларимиз орасида энг ёш эркак спортчи бўлиб турибди.

Ҳабибуллаев жорий йилнинг 3-11 март кунлари Италияда ўтган жаҳон лицензион турниридаги муваффақиятли иштироки орқали -80 кг вазн тоифасида Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари йўлланмасига сазовор бўлди.

@haqiqatonline_24
#фахр

⚡️⚡️Паркентлик ҳамшира “Ҳамшира — 2024” танловининг республика босқичи ғолибаси бўлди

"Ҳамшира – 2024" кўрик танловнинг республика босқичи бўлиб ўтди.

Унда танловнинг ҳудудий босқичларида биринчи ўринни қўлга киритган 15 нафар соҳа ходими иштирок этди.

Қувонарлиси, Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси Назокат Мирсаъдиева танловнинг республика босқичида 1-ўринни қўлга киритиб, Тошкент вилояти шарафини ёруғ юз билан ҳимоя қилди.

1-ўринни:

МИРСАЪДИЕВА Назокат Мирдавлат қизи — Тошкент вилояти Паркент туман тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси;

2-ўринни:

ҚОЗОҚБОЕВА Ҳулкар Музаффар қизи — Қорақалпоғистон Республикаси Амударё туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими навбатчи ҳамшираси;

3-ўринни:

КИМСАНОВА Озодахон Зафаржон қизи — Андижон вилояти Пахтаобод туман тиббиёт бирлашмаси Жарроҳлик бўлими кундузги ҳамшираси эгаллади.

@haqiqatonline_24
#фахр

⚡️⚡️Тошкент вилояти вакили "Ёш олимлар" танловида тенгсиз деб топилди

Жорий йилнинг 17-18 май кунлари Бухоро шаҳрида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ташаббуси билан Ўзбекистон онколог ва радиологларининг ХХ конференцияси бўлиб ўтди.

Унда АҚШ, Буюк Британия, Франция, Дания, Россия Федерацияси, Туркия, Ҳиндистон каби 10 дан зиёд давлатларнинг етакчи олим ва экспертлари ташриф буюрди. 

Мазкур анжуман доирасидаги "Ёш олимлар" танловида РИО ва РИАТМ Тошкент вилоят филиалидан Сонияхон Зиеведенова иштирок этиб, фахрли биринчи ўринни эгаллади.

@haqiqatonline_24
#фахр

🥈 Светлана Осипова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлди!

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Тошкент вилояти фарзанди Светлана Осипова ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган биринчи аёл спортчимизга айланди.

Ҳамюртимиз шиддатли ва муросасиз руҳда ўтган финал баҳсида мезбонлар вакили, собиқ жаҳон чемпиони ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳибига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Ушбу натижадан кейин терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 7 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етди.

Биз сен билан фахрланамиз, Света!

@haqiqatonline_24
#фахр

⚡️⚡️ТДТУ Олмалиқ филиали магистранти иккинчи маротаба Президент стипендияси соҳиби бўлди

2024/2025 ўқув йилида магистратура мутахассислиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендиясига сазовор бўлган талабалар сафида ТДТУ Олмалиқ филиали магистранти Абдурафиқов Беҳзод Анваржон ўғли ҳам бор.

📌Беҳзод Абдурафиқов иккинчи марта Президент стипендианти бўлди.

Маълумот учун, жорий ўқув йилида магистратура мутахассислиги бўйича жами 124 нафар талабгор номзодларнинг ҳужжатлари тақдим этилиб, 20 та йўналишда танловнинг сўнгги - суҳбат босқичига тавсия этилган 57 нафар талабгор билан алоҳида суҳбатлар ўтказилди. Суҳбат натижаси Махсус танлов комиссияси томонидан яширин овоз бериш йўли билан ғолиблар тавсия этилди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#фахр

🔥⚡️ДУНЁ НИГОҲИНИ ЎЗИГА ҚАРАТА ОЛГАН ЎЗБЕК ЎҒЛОНИ

Футбол оламида сўнгги кунларда энг катта воқелик Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити" жамоасига ўтаётгани бўлди.

Ҳатто машҳур аниматор Ҳамид Саҳари ўзбек ўғлонининг инглиз клуби нажоткори сифатида гавдалантирди.

Ўзбекнинг 20 ёшли ўғлони Англиянинг энг кучли клубларидан бўлган "Манчестер Сити" ҳалоскори. ЗЎР-А?

@haqiqatonline_24