Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.68K subscribers
16.5K photos
4.38K videos
532 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#иқтибос

МАТБУОТ ЭҲТИЁЖИ

«... Агар юз йилдан кейин икки соатгинага мана шу дунёга қайтиб келиш имкони берилса, мен ҳеч иккиланмай, ЦУМ ёнидаги газета киоскасига бориб, ўша замон газета-журналлари, ўша даврдаги ҳамкасбларимиз ижоди, улар кўтарган мавзулар билан танишган ва албатта... газеталарнинг тиражи билан қизиққан бўлар эдим

Матбуотимиз жонкуяри,
устоз Аҳмаджон Мелибоев
билан суҳбатдан.

«Тошкент ҳақиқати» газетасининг 2020 йил 24 октябрь кунги сонидан.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
⚡️Автобусларда йўловчиларни тунда ташишга рухсат берилади

Автобусларда ҳайдовчининг меҳнат ва дам олиш режимини назорат қилиш қурилмаси бўлганда, йўловчиларни тунда шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташиши мумкин.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
❗️Супер-контрактда ўқимоқчи бўлган абитуриентлар нималарни билиши керак?

Табақалаштирилган контракт тўлови абитуриентга қанча балл етмай қолганига боғлиқ.

▪️1,05 баллгача етмаган абитуриентлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 1,5 баробари;
▪️1,06 баллдан 2,05 баллгача етмаганлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,0 баробари;
▪️2,06 баллдан 3,05 баллгача етмаганлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 2,5 баробари;
▪️3,06 баллдан 4,05 баллгача етмаганлар учун – базавий тўлов-контракт миқдорининг 3,0 баробарини тўлайди.
▪️4,05 баллдан кўпроқ етмай қолган, лекин 56,7 баллдан кам тўпламаган абитуриентлар кўпроқ пул тўлайди. Улар белгиланган базавий контракт миқдорининг маълум бараварини тўлаш орқали талаба бўлишлари мумкин. Бу миқдор йўналишларга қараб фарқланади.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
#расман #тарқатинг

⚡️⚡️ОТМ ларда дарс жараёнининг бошланиш вақти

4 сентябрдан метро бекатларига яқин 31 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти маълум қилинди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
⚡️1-курс талабаларидан ётоқхона учун электрон ариза қабул қилиш бошланди

Аризани ДХМ ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали юбориш мумкин.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#биласизми

⚡️Тошкент вилоятида бир нафар шифокорга қанча аҳоли тўғри келади

Наманган вилоятида – 00:19

Тошкент шаҳрида – 00:23

Тошкент вилоятида – 00:26

💢Видеони шифокорларга жўнатиб қўйинг!

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
⚡️Неймар ёки Бензема... Олмалиққа қайси юлдуз келади?

Эртага, 24 август куни футбол бўйича Осиёда клублар миқёсидаги нуфузли турнир - Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Унда Ўзбекистон номидан ОКМК, "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф"жамоалари иштирок этишади.

"Ал Ҳилол", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Садд" жамоалари биринчи саватчада бу жамоалар Пахтакорга рақиб бўлишмайди, "Насаф", "Навбаҳор" ёки ОКМКга рақиб бўлишади!

"Ал Насср" жамоаси эса "Навбаҳор" ва ОКМКга рақиб бўлмайди, "Пахтакор" ёки Насафга рақиб бўлади!

Ҳуллас, катта эҳтимол Олмалиққа футбол юлдузлари келади. Бироқ, кимлар? Буни эртага билиб оламиз🔥

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

⚡️Тошкент вилоятида 1 сотих ер нархи қанча?

Айни пайтда Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида Давактив агентлигининг "Roadshow" тақдимоти бўлиб ўтмоқда.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
тх-61.pdf
20.2 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2023 йил 23 августдаги 61-сони мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#онлайн

Вилоят ҳокимининг оммавий сайёр қабули

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев бугун вилоятимизнинг Ангрен шаҳрининг чекка ҳудуди Лашкарак қишлоғида муаммо ва мурожаати бор фуқаролар билан сайёр қабул ўтказмоқда

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉 @haqiqatonline_24
Оҳангарон ўрмон хўжалиги томонидан 1 млрд 213 млн сўмга 4 дона «Renault Captur» автомобиллари харид қилинган.

Маълумот учун хар бир автомобилнинг ўртача нархи — 303 млн сўм атрофида.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
#тезкор
⚡️Янги ўқув йили бошланиши билан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган 1464 та автобуслар сони 1550 тагача ва қатновлар сони 21,7 мингтадан 22,8 мингтага оширилади.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Янгийўлда «101-рейс» фильми намойиши бўлиб ўтди

Ўзбекистон мустақиллигининг 32 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти Янгийўл шаҳридаги истироҳат боғида катта экранларда «101-рейс» фильми намойиш этилди.

Бундан ташқари, республика бўйлаб «Янги Ўзбекистоннинг янги кинолари» ойилиги бўлиб ўтмоқда. Тадбирлар доирасида вилоятларга Кинокарвон ташкил этилиб, таниқли актёрлар ва аҳоли ўртасида ижодий суҳбатлар ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
⚡️Неймар ёки Бензема... Олмалиққа қайси юлдуз келади? Эртага, 24 август куни футбол бўйича Осиёда клублар миқёсидаги нуфузли турнир - Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташланади. Унда Ўзбекистон номидан ОКМК, "Пахтакор", "Навбаҳор" ва "Насаф"жамоалари…
#футбол

⚡️Бензема Олмалиққа келади

Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Унга кўра, Олмалиқнинг ОКМК жамоаси Саудия Арабистонининг юлдузли таркибига эга "Ал-иттиҳод", Эроннинг"Сепаҳон" ҳамда Ироқнинш "Air Force" клублари билан "С" гуруҳидан ўрин олди.

Шу тариқа, Бензема, Канте, Фабиньо сингари жаҳон юлдузлари Олмалиқда меҳмон бўлишади.

Эслатиб ўтамиз, гуруҳ босқичи баҳслари 18 сентябрь куни старт олади. 

P/S. Неймар Наманганга, Роналду эса Тожикистонга ташриф буюради. Марказий Осиё, жаҳон юлдузларини кутиб ол!

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#футбол ⚡️Бензема Олмалиққа келади Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Унга кўра, Олмалиқнинг ОКМК жамоаси Саудия Арабистонининг юлдузли таркибига эга "Ал-иттиҳод", Эроннинг"Сепаҳон" ҳамда Ироқнинш "Air…
#тўлдириш

⚡️ Юлдуз футболчиларга қарши баҳс қачон бўлади?

Тақвимга кўра, турнирнинг 5-турида Карим Бензема сардорлигидаги "Ал-Иттиҳод" Олмалиққа келади. Ушбу тур учрашувлари жорий йилнинг 27-28 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

5-тур. 27 ёки 28 ноябрь
"Ал Айн" vs "Пахтакор"
"Насаф" vs "Ал Файсали"
"Навбаҳор" vs "Ал Ҳилол"
ОКМК vs "Ал Иттиҳод"

@haqiqatonline_24
Forwarded from G'ayrat SHERALIYEV ijodi
#одамийлик_шеваси

ЖИГАРЛАР КЕРАКДИР, ЖИГАРЛАР

От минганда оғмаслик учун,
Эгарлар керакдир, эгарлар.
Туғишгандек бўлолмас ҳеч ким,
Жигарлар керакдир, жигарлар.

Қувончингни қувиб етгани,
Ташвишингга елка тутгани,
Бахт эмасми, турган-битгани,
Жигарлар керакдир, жигарлар.

Отанг бўлиб дуо бергандек,
Онанг ҳам тирилиб келгандек,
Бир суянай десанг — тиргакдек,
Жигарлар керакдир, жигарлар.

Юксалганинг, йиқилганингда,
Ўғил-қизга уй қилганингда,
Йиғиб-териб тўй қилганингда,
Жигарлар керакдир, жигарлар.

Топишинг зўр, ширкатинг кўпдир,
Шунинг учун улфатинг кўпдир,
Балки ҳали кулфатинг кўпдир,
Жигарлар керакдир, жигарлар.

Кибрланма, ожиз бир қулсан,
Кимга азиз, кимга бир пулсан.
Юлдузми ё оламшумулсан,
Жигарлар керакдир, жигарлар.

Илдизи йўқ дарахт бўларми,
Уларсиз байрам, бахт бўларми,
Қайтиб болалик вақт бўларми,
Жигарлар керакдир, жигарлар.

Дунё — қўлим етмас тепадай,
Ота ҳовлимдаги супадай,
Дўст кўрмадим ука, опадай,
Жигарлар керакдир, жигарлар.

©️Ғайрат ШЕРАЛИЕВ

Жигарларингизга юбориб қўйишни унутманг!

➡️https://t.iss.one/gayratlisher
⚡️Олий суд қатағон қурбонларининг яна бир гуруҳини оқлади

24 август куни Олий судда совет давридаги “Учлик Кенгаши”нинг махсус йиғилиш қарорларига кўра, 1929-1931 йилларда ҳозирги Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Навоий, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида “босмачилик ҳаракати”да, қуролли тўда тузиб, совет ҳукуматига қарши қуролли қўзғолон ёки аксилинқилобий мақсадларда ҳаракатларни амалга оширганликда айбланган Ўзбекистон ССР ва Қозоғистон ССР фуқаролари бўлган 240 нафар шахсга оид жиноят иши кўриб чиқилди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#шок

⚡️ Ўйин вақтида футболчини чақмоқ урди

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati
❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармонлари билан:

Саида Шавкатовна Мирзиёева Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Азиз Юлдашевич Магрупов Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси лавозимига;

Равшан Аюбович Гулямов Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Алишер Саидаббасович Султанов Ўзбекистон Республикаси Президентининг энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Шухрат Мадаминович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президентининг аграр ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Музаффар Муротович Камилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Ғофуржон Ғаниевич Мирзаев Ўзбекистон Республикаси Президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директори лавозимига;

Дониёр Бахтиёрович Кадиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига;

Комил Исмоилович Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ахборот сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Одил Қаландарович Абдурахманов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаментининг раҳбари лавозимига;

Кахрамон Кучкарович Куранбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ёшлар сиёсати департаментининг раҳбари лавозимига;

Алишербек Азизович Пайгамов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ташқи алоқалар департаментининг раҳбари лавозимига;

Нодиржон Абдуқундузович Абдурахимов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Режалаштириш ва ахборот таъминоти департаментининг раҳбари лавозимига;

Уткиржон Ғайратович Кодиров Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ҳудудлар билан ҳамкорлик қилиш ва таҳлилий материалларни тайёрлаш департаментининг раҳбари лавозимига;

Улугбек Учкунович Курбанов Ўзбекистон Республикаси Президенти протоколининг раҳбари лавозимига;

– Шерзод Икромович Асадов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот котиби лавозимига;

Саидлазиз Саидасилович Саидкаримов Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекциясининг бошлиғи лавозимига тайинланди.

@haqiqatonline_24
❗️Сентябрдан бошлаб Қирғизистонга ID-карта орқали ҳам ўтиш мумкин бўлади

2023 йил
нинг 1 сентябридан Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ID-карта орқали ҳам икки мамлакат чегарасини бемалол кесиб ўтиши, кириши, чиқиши, бўлиб туриши мумкин бўлади.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
👉Toshkent haqiqati