Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.84K subscribers
15.4K photos
4.03K videos
472 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#саломатлик

❗️Бош бармоққа қарата пуфлаш стрессни енгиллаштириши мумкин

🔶
Буни бир неча марта такрорланг. Эътиборни бош бармоқ учига қаратиб, ҳаракатни бир томонга йўналтиринг.

🔶Бу орқали қон босими пасаяди, юрак уриши нормаллашади, нафас олиш меъёрига келади.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

Ижтимоий тармоқларда Тожикистондаги Сарез кўлида кучли зилзилалар содир бўлаверса ва кўлдан сув тошса, Ўзбекистоннинг ҳам катта ҳудуди сув тошқинлари остида қолиши мумкинлиги ҳақида ҳавотирли хабарлар тарқалди.

❗️Мутахассислар бунга ҳеч қандай асос йўқлигини билдиришди. Батафсил видеода кўришингиз мумкин.

@haqiqatonline
⚡️ АҚШ долларининг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 24 февралдан хорижий валуталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

🇺🇸 USD 11 338,09 сўм (+21,15)
🇷🇺 RUB 151,14 сўм (+0,18)
🇪🇺 EUR 12 008,17 сўм (–30,79)

@haqiqatonline
⚡️Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан танишиш мақсадида Қашқадарё вилоятига жўнаб кетди.

@haqiqatonline
❗️Президент қарорига кўра:

2023 йил 1 апрелдан 2024 йил 1 майга қадар:

▪️ эксперимент тариқасида республика бюджетидан пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликларига уларнинг ишчиларининг меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари бўйича тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини бир вақтнинг ўзида қуйидаги шартларга риоя қилинганда қайтариб бериш тартиби жорий этилади:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ҳар бир гектар ер учун ойига камида бир нафар ишчининг бандлиги таъминланганда;

ҳар бир нафар ишчи учун ойига меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг бир бараваридан кам бўлмаган миқдорда белгиланганда;

пахта ва (ёки) ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалиги ўтган йил якуни бўйича Солиқ кодексининг 57-моддаси талабларига жавоб берганда.

@haqiqatonline
❗️Бекобод шаҳрида каналга тушиб кетган Cobalt чиқариб олинди

Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида 23 февраль куни Cobalt каналга тушиб кетди. Бу ҳақда вилоят ФВБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, “Қўқон” маҳалласида ҳаракатланиб кетаётган Cobalt ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши оқибатида “Дўстлик” каналига тушиб кетган.

Бекобод шаҳри фавқулодда вазиятлар бўлимининг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомашинани каналдан олиб чиққан.

Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

@haqiqatonline
⚡️Қибрайда "Сумалак сайли" ўтказилди

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси раҳбарлари ҳамда Қибрай тумани сектор раҳбарлари билан ҳамкорликда "Ёнариқ" ҳудудидаги маҳаллаларнинг хотин-қизлар фаоллари ҳамда нуроний онахонлар билан "Сумалак сайли" ўтказилди.

🔹Баҳорий кайфият улашган тадбирда туман ҳокими М.Миркасимов,туман прокурори С.Салихов ва ДСИ бошлиғи Ш.Халматовлар иштирок этди.

Шунингдек, тадбирга "Аёллар дафтари"га киритилган ва маҳаллалардаги фаол хотин-қизлар ҳам таклиф этилди.

@haqiqatonline
❗️Олмалиқда ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолат аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмалиқ шаҳар бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.Б. фуқаро Ш.А.нинг ишончига кириб, унга Олмалиқ шаҳар, “О.” боғдорчилик-узумчилик ширкати ҳудудидаги 6 сотих ер майдонини 12 000 АҚШ доллари эвазига расмийлаштириб беришни ваъда қилиб, шундан 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далилар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

@haqiqatonline
⚡️⚡️Пенсияларнинг ўртача миқдори 1,1 млн сўмга етказилди ва ўтган йилга нисбaтан 16 фоизга ўсган

2023 йил 1 январдан бошлаб пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдори яъни юқори чегараси пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг ўн баробаридан ўн икки бараваригача оширилди.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
⚡️Ҳоким бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари Кенгашининг раиси бўлмайди

Қонун билан «ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари Кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас» деган қатъий норма ўрнатилмоқда

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline
⚡️⚡️Россияда Ўзбекистон ва Тожикистон ишчилари оммавий намойиш уюштиргани айтилмоқда

Ташқи меҳнат мигранцияси агентлигининг Россия Федерациясидаги ваколатхонаси томонидан ўрганишлар натижасида маълум бўлишича, 2023 йил 22 февраль куни Москва шаҳридаги «Crocus Group» қурилиш майдончасида меҳнат мигрантлари томонидан норозилик ҳаракати уюштирилган.

Иш ҳақининг ўз вақтида тўланмагани сабабли уюштирилган норозилик ҳаракати оқибатида иш берувчилар ва мигрантлар ўртасида жисмоний куч ишлатилган. Шундан сўнг корхона раҳбарияти фуқаролар билан учрашиб, уларнинг ишлаган барча маошларини тўлаб беришга ваъда берган.

❗️Ушбу ҳолатда жароҳат олганлар ва ҳибсга олинганлар ўртасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline