Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.76K subscribers
16.4K photos
4.37K videos
530 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#Тезкор

⚡️⚡️Вилоятнинг 8 та ҳудуди сел келиш хавфидан огоҳлантирилди


Жорий йилнинг 24-25 апрель кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли, республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиши мумкин. Бу ҳақда гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.
Таъкидланишича, хавф мавжуд бўлган ҳудудлар орасида Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ туманлари ва Ангрен, Олмалиқ шаҳарлари бор.

Ўзгидромет тоғолди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраган.

@haqiqatonline
#китобхон_ойлиги
#Ички_ишлар_органи

⚡️⚡️Тошкент вилояти Ички ишлар органлари ўртасида “Зукко китобхон” танлови ўтказилди

Ички ишлар органларида ўтказилаётган “Маънавият ойлиги” доирасида Тошкент вилояти ИИО ходимлари ўртасида “Зукко китобхон” танлови ташкил этилди.

Танловда барча бўғинда хизмат қилаётган ёш ходимлардан иборат терма жамоалар иштирок этди.

Қизғин баҳс мунозараларга бой бўлган танловда бир нечта жамоалар орасидан “Адолат” (Чирчиқ шаҳар ИИБ) жамоаси ғолиб деб топилди ва иштирокчиларга диплом билан бирга танловнинг республика босқичига йўлланма тантанали равишда топширилди.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Телеканаллардаги Рекламалар тартибга солинади

"Адолат" СДП депутатлари дори воситалари рекламасини тартибга солиш мақсадида Парламент сўровини ўтказиш таклифи билан чиқди.

🤝 Таклифни бошқа фракция депутатлари ҳам маъқуллашди.

P/S: Депутатлар рекламаларнинг 50 фоиздан ортиғи айнан дори воситаси, биологик фаол қўшимча ёки халқ табобати воситаси билан боғлиқ эканлигини танқид қилган.

@haqiqatonline
⚡️Никоҳни қайд қилишда 1 ойлик муддат бекор қилинади — қонун лойиҳаси

Бу билан никоҳланувчилар мажбурий тиббий кўрикдан ўтгандан сўнг 1 ой кутмасдан никоҳини расмийлаштириши мумкин бўлади.

@haqiqatonline
#Валюта

⚡️⚡️ Долларнинг расмий курси кескин "қулади"

Марказий банк 25 апрелдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади

🇺🇸 USD 11 260,28 сўм (-41,80)
🇷🇺 РУБ 143,53 сўм (+1,59)
🇪🇺 EUR 12 167,86 сўм (-167,23)

@haqiqatonline
⚡️⚡️⚡️Тезкор хабар

Ва ниҳоят ҳаво ҳароратининг кескин исиб кетиши сабабли Ҳукумат қарори билан транспорт воситалари ойналарини қорайтириш (танировка)га рухсат берилибди.

Шарти шуки, мазкур қарор футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Жахон чемпионатига чиқиши билан кучга кирар экан...🤣

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aссалому алайкум.

Рамазон ойининг 22-куни, шанба тонги муборак бўлсин!

🍃Асл саодат нафас олиб турган ҳар онимизга шукр қила олишдир...
🍃Шукр ва зикрга бой кун бўлсин!

@haqiqatonline
тх29.pdf
3.1 MB
#матбуот

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2022 йил 20 апрелдаги 29-сони мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline
❗️Кеча Тошкент вилоятида 4 нафар фуқарода коронавирус аниқланди, 7 нафар бемор тузалди - ССВ

🔺2022 йил 22 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 238442 (+24) нафарни ташкил этмоқда.

🔴Янги касалланиш ҳолатларининг:
📌1 нафари Самарқанд вилоятида,
📌4 нафари Тошкент вилоятида,
📌19 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

♻️Кеча кун давомида:
🔹Тошкент вилоятида 7 нафар,
🔹Тошкент шаҳрида 28 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 236458 (+35) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 99 фоизни ташкил этмоқда.

@haqiqatonline
#2022_йил_1_майдан

❗️Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда кўчмас мулк олишлари енгиллашади

Рўйхати Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда яшаш гувоҳномасини талаб қилмаган ҳолда, янги барпо этилаётган қуйидаги кўчмас мулк объектларини сотиб олиш тарзида инвестиция киритиш ҳуқуқи берилади:

🔹Тошкент вилояти, Тошкент ва Самарқанд шаҳарларидақурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 150 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 180 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари;

🔹бошқа ҳудудларда – қурилиш даврида тузилган шартномаларга асосан қиймати 70 минг АҚШ доллари эквивалентидан, фойдаланишга қабул қилинган кўчмас мулк объектларида қиймати 85 минг АҚШ доллари эквивалентидан кам бўлмаган кўчмас мулк объектлари.

Бунда, мазкур кўчмас мулк объектларини сотиб олиш хорижий давлатлар фуқароларига Ўзбекистонда доимий рўйхатдан ўтиш ва яшаш гувоҳномасини олиш учун асос бўлмайди.

@haqiqatonline
#Тайинлов

Ҳукумат қарори билан Шерзод Давлятович Кудбиевга Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институт ректори вазифасини бажариш ҳам юкланди.

Эслатиб ўтамиз, Ш. Кудбиев айни вақтда Давлат солиқ қўмитаси раиси лавозимида фаолият юритмоқда.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тақдимот

Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБда шоир Маъмур Бозор Алининг қаламига мансуб "Хурлик нашидаси" китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

“Guangzhou” Тиббиёт марказининг қилаётган фирибгарлиги фош бўлди

Ўзбекистондаги энг машҳур тиббиёт марказларидан бири бўлган «Guangzhou»
да Ички ишлар органи ходимлари текширув ўтказгани ва марказнинг фаолияти фирибгарликдан иборатлиги айтилмоқда.

Маълум қилинишича, тиббиёт марказида ўзимизнинг дорилар майда пакетчаларга солиниб 4-5 миллиондан “соққа” қилинаётган экан.

Тез орада мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилади деган умиддамиз.

P/S. Одамларгаям ҳайронсан: хўрозқанд чет элники деса, айтган пулига сотволади-я!

@haqiqatonline
#Коррупция
#Тошкент_тумани

Яна ҳоким ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Тошкент тумани ҳокими ёрдамчиси
ўзини Тошкент шаҳар Статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари деб таништириб, Олмазор туманидаги 0,04 га ерга қарор чиқартириб бериши учун 30 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

@haqiqatonline
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#Тезкор “Guangzhou” Тиббиёт марказининг қилаётган фирибгарлиги фош бўлди Ўзбекистондаги энг машҳур тиббиёт марказларидан бири бўлган «Guangzhou»да Ички ишлар органи ходимлари текширув ўтказгани ва марказнинг фаолияти фирибгарликдан иборатлиги айтилмоқда.…
#Муносабат

⚡️Гуанджоу клиникасига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

«GUANGZHOU MEDICAL of CHINA» МЧЖ мансабдор шахслари ва ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 186-3-моддаси 2-қисми «б» банди (“Сифатсиз ёки қалбакилаштирилган дори воситаларини ёхуд тиббий буюмларни ўтказиш мақсадида ишлаб чиқариш, тайёрлаш, олиш, сақлаш, ташиш ёки ўтказиш, шунингдек дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш”) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди

@haqiqatonline
#маънавият

Китобхонлик ҳафталиги йил бўйи давом этади

Жорий йилнинг 18-22 апрель кунлари АОКА томонидан китобхонлик маданиятини юксалтириш, аҳолини кутубхоналарга жалб қилиш мақсадида ташкиллаштирилган «Китобсевар миллат» шиори остида II Республика «Китобхонлик ҳафталиги» якунланди.

Ҳафталик доирасида Тошкент вилоятидаги туман-шаҳар ахборот кутубхона марказлари, Республика Маънавият ва маърифат марказининг ҳудудий бўлимлари ҳамкорлигида таълим муассасалари, маҳаллаларда давра суҳбатлари, долзарб мавзуларда мулоқот, ёзувчи ва шоирлар билан адабий учрашувлар, маҳорат сабоқлари каби қизиқарли тадбирлар ўтказилди.

Шунингдек, маҳаллий ноширлар чоп этган янги асарлар тақдимоти, арзонлаштирилган китоб савдо-ярмаркалари ва турли акциялар қилинди.

Хусусан, Оҳангарон шаҳар истироҳат боғида ташкил этилган ҳафталикнинг якуний босқичида фаол иштирокчилар, ёш китобхонлар ва ОАВ ходимлари вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Зойир Мирзаевнинг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

@haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙🌟 АССАЛОМУ АЛАЙКУМ БИРОДАР-У АЗИЗ!

РАМАЗОН ОЙИНИНГ 23-ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Бошланган кунингиз хайрли ва омадларга бой бўлсин.

@haqiqatonline