Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.9K subscribers
15.5K photos
4.08K videos
475 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети айрим талабалар орасидан енгил шаклдаги “СОВИД-19” коронавирус инфекцияси аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги раҳбариятини хабардор қилган ҳолда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабалари 2021-йил 12-апрел санасидан 14 кунлик онлайн ўқув тартибига ўтказилди.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
#тонгги_мотивация

Ўзингни ўзинг руҳлантир ва рағбатлантир. Ҳар доим ўзинга ўзинг айт:

- Мени ҳеч ким мақсадим йўлида тўхтатиб қололмайди.
- Мен кучлиман!
- Мен албатта ғалаба қозонаман!

👉Агар мақсадинг аниқ бўлса унга кучли шижоат билан ёндаш. Фақат ожизларгина енгилади. Сен эса ожиз эмассан.
Унутма! Ўтмишда ёки ҳозирда ким бўлганинг муҳим эмас.
Келажакда ким бўлишинг муҳимдир. Келажагинг эса ўз қўлингда ва уни ҳозирдан бошлаб ўзинг яратасан!

👉Сизнинг ҳаётингиз чегараланган, шунинг учун уни бошқаларнинг ҳаёти билан яшашга сарфламанг.

© Стив Жобc

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рўза тутишнинг инсон организмига бўлган фойдаси...

Рамазонга 1 кун қолди.

🌐
https://t.iss.one/haqiqatonline
🇺🇿🇰🇿Ўзбекистон ва Қозоғистон «Марказий Осиё» қурилишини бошлади

Ҳозирча бу шунчаки номланган Халқаро савдо-иқтисодий ҳамкорлик маркази, аммо жуда катта истиқболларга эга.

Марказнинг умумий майдони 400 гектарни ташкил этади, ўтказувчанлик қуввати кунига икки йўналишда 35 минг кишини ва беш минг юк машинасини ташкил қилади.

⚡️Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари мамлакатлар ўртасидаги товар айирбошлаш даражасини $ 10млрдгача кўтаришмоқчи.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
Билармидингиз?

Ўзбекистондаги энг гўзал шаршара қаерда?

Ўзбекистондаги энг гўзал ва жўшқин шаршара Палтау шаршаси бўлиб, баландлиги тахминан 35-40 м. Ушбу шаршара Тошкент вилоятида жойлашган.

Манзил: Тошкент-Бурчмулла автомагистрали, Палтау қишлоғи

Каналга уланиш:↩️
https://t.iss.one/haqiqatonline
Тошкент вилоятида "СПА салони ва сауна" ниқобидаги фохишахона фаолиятига чек қўйилди

👉Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида, тунги клуб, спа салон ва сауналарда назорат-рейд тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати маълум қилди.

👉Тадбир натижасида Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Бекобод тумани ва Ангрен шаҳрида 3 та фоҳишахона сақлаш жинояти аниқланиб, чора кўрилиши таъминланди.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
Равшан Эрматов Миллий олимпия қўмитаси биринчи вице-президенти лавозимига сайланди

Бунга қадар у Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистон Футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти лавозимларида ишлаб келаётган эди.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
​​#Эълон

Диққат, танлов!

Журналистлар, блогерлар, ОАВ ходимлари диққатига!

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати вилоят ҳаётига доир телерадио, интернет ва босма нашрларда эълон қилинган материаллар танловини эълон қилади.

Танлов шартлари:

материаллар Тошкент вилояти миқёсида аниқ бир соҳани қамраб олиши керак;
материалларнинг жанри чегараланмаган;
танловнинг ҳар бир иштирокчиси камида 5 та материал билан қатнашиши шарт;
танловга материаллар 2021 йилнинг 15 июнига қадар @tanlov_oav_bot орқали қабул қилинади.

❗️Юборилган материалларнинг ҳақиқатдан ҳам ОАВда эълон қилинганини тасдиқловчи маълумотнома тақдим этилиши шарт.

Асосий номинациялар:

1. Энг яхши теле-видео материал;
2. Энг яхши радио эшиттириш;
3. Энг яхши интернет материали;
4. Босма нашрларда чоп этилган энг яхши материал;
5. Энг яхши фотолавҳа.

Номинациялар ғолиблари қуйидаги мукофотлар билан тақдирланади:

1-ўрин
: 10 миллион сўм;
2-ўрин: 5 миллион сўм;
3-ўрин: 3 миллион сўм.

Тақдирлаш маросими 2021 йил, 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни арафасида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумотлар ва танловга тақдим этилган материаллар билан Тошкент вилояти ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги қуйидаги саҳифалари орқали танишиб боришингиз мумкин.

Изоҳ: Танлов материаллари 2021 йил 1 апрелдан кейин эълон қилинган бўлиши керак!

🌐
https://t.iss.one/haqiqatonline
РАМАЗОН ҲАҚИДА ҚИЗИҚАРЛИ МАЪЛУМОТЛАР

Индонезияда Рамазон ойининг аввалги ҳафтасида бола рўза тутишни одат қилиши мақсадида мактабдан таътилга чиқади.

– Биринчи марта рўза тутаётган болага гўёки никоҳ кечасидаги куёв каби эътибор қаратилади.

– Малайзияда аёллар ифтор билан саҳарлик орасида Қуръони каримни тиловат қилиш мақсадида хонадонларни айланиб чиқишади.

– Нигерияда ҳар бир оила ифтор учун кунига биттадан камбағални меҳмон қилади.

– Мавританияда бир кечада Қуръонни тўла хатм қилинади.

– Уганда давлатида Ислом кириб келганидан бери 12 соат рўза тутилади. Чунки бу давлат экватор чизиғига тўғри келгани учун у ерда кеча ва кундузи баробар бўлади.

– Англияда мусулмон талабаларни тақдирлаш учун имтиҳонга киритмай туришади.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
Бекобод туманида «Ёшлар — келажагимиз» дастури доирасида ажратилган 301 млн сўм талон-торож қилинди

Бекобод туманида 301 млн сўмлик имтиёзли кредит маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
#билдириш

Бугун соат 14:00да Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасур домла Раупов билан онлайн аудиосуҳбат бўлиб ўтади.

Каналимиз ўқувчилари аудиосуҳбатни тинглашлари ва ўзларини қизиқтирган саволлар билан бевосита домлага мурожаат қилишлари мумкин.

Эслатма!

Суҳбатда қатнашиш учун Telegram ёки Telegram Plus дастурини энг сўнг версиясини ишлатаётган бўлишингиз керак!

Агар сизда эски версиядаги телеграм бўлса, қуйидаги линк орқали янги версиядаги дастурни юклаб олинг.

👉https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.messenger

👉https://play.google.com/store/apps/details?id=org.telegram.plus

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Тожикистонга боради - ОАВ

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10-12 июн кунлари расмий ташриф билан Душанбеда бўлади. Бу ҳақда «Азия-Плюс» нашри Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосланиб хабар қилди.

https://t.iss.one/haqiqatonline
#иқтибос

Аччиқ ҳақиқат шуки: чиройли юзинг бўлмаса инсонларга гўзал қалбингда нималар борлигининг аҳамияти йўқ..
.

© Френсис Беко
н

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Талабалар учун муҳим янгилик барча талаба дўстларингизга биринчилардан бўлиб улашинг!

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
⚡️Талабаларга янги ётоқхоналар қуриш учун 4,4 триллион сўм ажратилади, ижара пулининг 50 фоизи давлат томонидан қопланади

Президент видеоселектор йиғилишида ижарада яшайдиган талабалар учун Ҳукумат дастури тайёрланаётганини маълум қилди.

🔹«Бугунги кунда 130 мингдан зиёд олийгоҳ талабалари ижарада яшамоқда. Бу фарзандларимизга 1 майдан бошлаб ижара тўловининг ярми давлат томонидан қоплаб берилади.

💵 Дастлабки босқичда ушбу тизим орқали 60 минг нафар ёшлар қамраб олинади. Шунингдек, эҳтиёжманд талабаларга ушбу харажатлар ҳокимликлар ва олийгоҳлар маблағи ҳисобидан ҳам қоплаб берилади. Навбатдаги ўқув йилида бунинг учун 100 миллиард сўм ажратилади», — деди давлат раҳбари.

🏗 Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 4,4 триллион сўм маблағ янги ётоқхоналар қурилишига йўналтирилади.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
Олий ва ўрта махсус таълими вазирига Матбуот котиби тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби лавозимига Сардорбек Ураимжонович Усманов тайинланди.

👉Сардорбек Усманов 1985 йил Aндижон шаҳрида туғилган. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (2006 й.), Тулуза сиёсий фанлар институти магистратураси (Франция, 2007 й.) ҳамда Бордо сиёсий фанлар институти докторантурасини (Франция, 2011 й.) тамомлаган.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
Тошкент вилоятидаги 148 та масжидда хатми Қуръон қилинади

▶️Батафсил

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
Ўқув йили якунида мактаб ўқувчилари қайси фанлардан имтиҳон топшириши айтилди

Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси умумий ўрта таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили якунида ўқувчилар қайси фанлардан имтиҳонлар топширишини маълум қилди.

👉 https://kun.uz/06751700

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
«Тошкент ҳақиқати» газетасининг навбатдаги сони мутолаа учун тақдим этилмоқда👇

https://online.anyflip.com/yibhh/zemx/mobile/index.html
15 апрел куни ҳаво ҳарорати 30 даражагача кўтарилади

Тошкент вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража илиқ, кундузи 20-25 даража иссиқ бўлади.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline
РУҲИЙ ТУШКУНЛИК ДАВОСИ

1. Аламларни ҳадеб ичга ютаверманг, бу ўзингизга қарата ўқ узишдек гап.

2. Хатоларингизни табиий ҳол деб қабул қилинг. Бу, янглиш ишлардан тўғри хулоса чиқаришга ёрдам беради.

3. Кучингизни тўғри тақсимланг
, муҳим ишлар биринчи даражали, қолганлари кейинги ўринларда турсин. Эришган ютуқларингиздан хурсанд бўлишни ўрганинг.

4. Ёлғизликка берилманг. Айниқса, стресс вақтида одамлар билан бирга бўлинг, дўстларга қўнғироқ қилинг, янги танишлар орттиринг, машғулотларингизни кўпайтиринг.

5. Бўлиб ўтган кўнгилсиз воқеани ўйлаб, ўзингизга шундай савол беринг: “Муаммога жуда катта аҳамият бериб юбормаяпманми? Шу нарса асабийлашишимга арзийдими? Бундан баттар бўлганида, қийинчиликни енгиб ўта олармидим?".

Бу саволларга жавоб топиш вазиятга холис, ҳис-ҳаяжонсиз хотиржам баҳо беришга ундайди.

🌐https://t.iss.one/haqiqatonline