Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.81K subscribers
16.3K photos
4.34K videos
523 files
11.4K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат

❗️Бухорода 32 ёшли аёл туғуруқхонада вафот этди

Ҳолат юзасидан Бухоро вилояти ССБ расмий муносабат билдирди.


Маълум бўлишича, марҳум РИО ва БСИАТМ ДМ Бухоро филиали(Перинатал марказ)га қабул қилинганида кучли шамоллаш аломатлари: йўтал, тана ҳароратининг 38 даражагача кўтарилиши, қоғоноқ сувларининг кетиши, умумий ҳолсизлик ҳолатида бўлган.

Туғруқ жараёнидан сўнг аёлнинг аҳволи бирдан ёмонлашиб, нафас етишмовчилиги белгилари кузатилган. Тери қопламлари рангпар тусга кириб, сианоз пайдо бўлган.

Бемор кўрсатма асосида сунъий нафас аппаратига уланган ва интенсив реанимацион чора-тадбирлар бошланган. Беморда кардиомониторда юрак фибрилятсияси аниқланган. Юрак фаолиятини тиклаш ва фибрилятсияни олдини олиш мақсадида Адреналин, Атропин, Солумедрол, Норепайн, Дофамин препаратлари қилинган. Керакли чора-тадбирлар олиб борилишига қарамасдан, юрак фаолияти тикланмаган.

Ҳозирда Бухоро давлат тиббиёт институтининг профессор-мутахассислари иштирокида хизмат текшируви ўтказилмоқда.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза

💥Фақатгина ота-она ҳар доим "фарзандим" деб яшайди...

Уларни тириклигида қадрига етайлик!


@haqiqatonline_24
💥 Бугун, 25 январь - халқаро талабaлар куни!

Барча талабаларни бугунги байрами билан табриклаб, сессияларни осон ва яхши баҳоларга топшириб олишларини тилаймиз. Доимо кайфиятингиз аъло бўлсин. Янги билимларни ўрганишдан асло чарчаманг.

Бугун байрамни курсдошлар билан файзли давра ташкил қилиб ўтказишга нима етсин.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️⚡️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +12 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, бугун, 25 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Ҳарорат кечаси 5-10 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#лайфхак

⚡️⚡️Бармоқларга тўкилган суперклейни қандай олиб ташлаш мумкин


30 грамм сувга 1 чой қошиқ ош содаси ва туз қўшилиб, унга қўл бир неча дақиқага ботириб турилади. Кейин аста-секин суперклей қатлами тозаланади.

@haqiqatonline_24
#жазо

❗️Давлат чегарасини ноқонуний бузиб ўтмоқчи бўлган шахслар жазоланди

Б.С. исмли шахс Бўстонлиқ туманида яшовчи А.Д исмли шахсни 200 АҚШ доллари эвазига давлат чегарасидан ноқонуний ўтказиб қўйишни ваъда беради. Бироқ, улар давлат чегарасини бузиб ўтмоқчи бўлган вақтида ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари томонидан қўлга олинади.

Куни кеча Бўстонлиқ тумани судида икки "шоввоз"нинг иши кўриб чиқилиб, ҳукм ўқилди. Унга кўра, айбдорларга нисбатан ЖКнинг 223-моддаси 2-қисми "б" бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, 3 йил 6 ой муддатга озодлик чеклаш жазоси тайинланди.

@haqiqatonline_24
#Матбуот
#Пресс_анонс
        
"ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ" ГАЗЕТАСИНИНГ 2025 ЙИЛ 25 ЯНВАРДАГИ 2-СОНИДА:

👉 Миллий маданиятимиз – руҳиятимиз кўзгуси


👉 Дангасага томорқа увол

👉 Дуал таълим – тугал таълим

👉 Сунъий интеллект ахборот хавфсизлигига қандай таъсир кўрсатади?

👉 Ғалати солиқлар


Шунингдек, газетамиз саҳифаларида вилоят ижтимоий-сиёсий ҳаётига оид хабарларни ўқийсиз!


@haqiqatonline_24
#Тошкент_ҳақиқати_минбари

⚡️⚡️ МИЛЛИЙ МАДАНИЯТИМИЗ – РУҲИЯТИМИЗ КЎЗГУСИ

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2025 йил 25 январдаги сонида Тошкент вилояти Маданият бошқармаси бошлиғи Аҳрор Мирзаевнинг вилоятнинг маданий-маънавий соҳадаги ислоҳотлари ҳақида  "Миллий маданиятимиз – руҳиятимиз кўзгуси" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24
#футбол

⚽️Бугун Абдуқодир Ҳусанов "Челси"га қарши ўйнайди

Бугун, 25 январь куни Англия Премьер лигасининг навбатдаги турида «Манчестер Сити» «Челси»га қарши баҳс олиб боради.


Кўплаб инглиз нашрлари Абдуқодир Ҳусановни асосий таркибда майдонга тушишини тахмин қилмоқда.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️ 2024 йилда Ўзбекистонда ўртача маош 5,36 млн сўм бўлди

Бу 2023 йилга нисбатан 17,4%га кўпроқ.

Ҳудудлар бўйича энг юқори иш ҳақи Тошкент шаҳрида — ўртача 9,1 млн сўм, Навоий вилояти эса 6,8 млн сўм билан иккинчи ўринда. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса энг паст маош қайд этилди — 3,8 млн сўм.

Соҳа бўйича энг юқори маош банкирларда — 15,3 млн сўм. Шу билан бирга, ўқитувчиларнинг маоши — 3,6 млн сўм, шифокорларники эса — 3,4 млн сўмни ташкил қилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Миллий гвардияга ўқувчилар билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жазо қўллаш ваколати берилмоқда

Эндиликда Миллий гвардия органларига болаларга таълим бериш мажбуриятларини бажармаслик, жамоат жойида сигарет чекиш ва алкогол истеъмол қилиш каби ҳуқуқбузарликлар бўйича жазо қўллаши мумкин.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Тошкентда давлат ишхоналари ходимларига миллий либосларда юриш тавсия этилди

Шаҳарда миллийликни кенг тарғиб қилишга қаратилган "Миллий Тошкент" лойиҳаси асосида амалга ошириладиган ишлар юзасидан чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

@haqiqatonline_24
#обуна_2025

📢 «ТОШКЕНТ ҲАҚИҚАТИ» ВА «ТАШКЕНТСКАЯ ПРАВДА» ГАЗЕТАЛАРИГА 2025 ЙИЛ УЧУН ОБУНА ДАВОМ ЭТМОҚДА!

Йиллик обуна баҳоси
(тўғридан-тўғри таҳририят билан шартнома қилинганда):

«Тошкент ҳақиқати» – 856 800 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 496 800 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

❗️Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
#ана_холос

❗️Бир йилда 45 мингга яқин мактаб ўқувчиларининг ота-оналари жавобгарликка тортилди

Ўтган йилнинг февраль ойидан ҳозирга қадар Миллий гвардия инспектор-психологлари томонидан МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми (болаларни тарбиялаш ва ўқитиш бўйича мажбуриятларни бажармаслик) бўйича 44450 та қоидабузарлик аниқланган.

Қайд этилишича, аниқланган барча ҳолатлар бўйича маъмурий жазо чоралари қўлланилиши таъминланган. Бундан ташқари, ўз фарзандларини мактабга юбормаган ота-оналарга 175 мингга яқин огоҳлантириш хатлари ёзилган.

Таъкидлаш жоизки, МЖтКнинг 47-моддаси 1-қисми БҲМнинг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш тарзидаги жазони назарда тутади.


@haqiqatonline_24
#Ажойиб_байрам

💥♥️ Бугун, 26 январь - “Турмуш ўртоқлар“ куни

👩‍❤️‍👨 Ушбу кунда барча жуфтликларга муҳаббат, оилавий бахт, ҳотиржамлик ва фаровон ҳаёт тилаймиз.

Бугунги кунда энг яхши ва энг мазмунли совға - бу жуфтингиз учун қимматли вақтингиз.

📍Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️⛅️❄️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 26 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 9-14 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
#байрам_муборак

⚡️Ўзбекистонда бугун, 26 январь-Божхоначилар куни!

Ҳалол ва ватан учун сидқидилдан ишлаётган ватан фидойиларини табриклаймиз!

Ҳурматли божхоначилар, ватан учун жонингиз омон бўлсин!

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Ўзбекистонда 1 апрелдан электр энергияси учун тарифлар ўсади.

Хусусан, маиший истеъмолчилар учун белгиланган ижтимоий норма доирасидаги 450 сўмлик тариф 600 сўм бўлади.


2025 йил 1 апрелдан марказлашган ҳолда электр плиталар билан жиҳозланган кўп қаватли уй-жойлар ва ётоқхоналарда яшовчи маиший истеъмолчилар учун тариф ойига:

200 кВт/соатгача бўлган ижтимоий норма доирасида 225 сўмдан 300 сўмгача ошади;
201 кВт/соатдан 1000 кВт/соатгача 500 сўм;
1000 кВт/соатдан 5000 кВт/соатгача 750 сўм;
5000 кВт/соатдан 10 000 кВт/соатгача 875 сўм;
10 минг кВт/соатдан юқори истеъмол учун 1000 сўм этиб белгиланади.

Шу санадан бошлаб барча истеъмолчилар учун 1 кубометр газ нархи 1800 сўмгача, АГТШКлар учун 2500 сўмгача, иссиқлик электр станциялари учун 1800 сўмгача оширилади.

Аҳоли учун суюлтирилган газ тарифи 1 кг учун 2000 сўмгача оширилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Президент "Амирсой"да

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятидаги "Амирсой" курорт мажмуасида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан норасмий учрашув ўтказди.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️⚡️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +12 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

"Ўзгидромет"нинг маълум қилишича, бугун, 27 январь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ,  2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.    

Тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Қор кўчиши хавфи бор. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 0-5 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.  

@haqiqatonline_24
#ўзгача_кун

💥 Бугун, 27 январь - иш жойида ўйин-кулги куни

"Ўйин-кулги" ва "иш" сўзлари кўпинча бир-бирига қарши. Бугун сиз ўзингизнинг ишингизни қизиқарли ва қувончга тўла жойга айлантира оладиган кун.

Ушбу хабарни хамкасбларга ва хўжайинингизга кўрсатинг ва ишда бироз завқланинг
!

@haqiqatonline_24