Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.43K subscribers
15.2K photos
3.96K videos
468 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#билдириш

❗️Тошкент вилоятидаги Ўрта Чирчиқ туманидаги ишлаб чиқариш корхонасининг маъмурий биносида 5 декабр куни эрталаб газ-ҳаво аралашмасининг портлаши содир бўлди.

Портлаш натижасида 1 киши ҳалок бўлган, 6 киши тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.

Ҳозирда ҳодиса сабабларини аниқлаш ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
Конституция куни муносабати билан Ўзбекистон халқига байрам табриги

Праздничное поздравление народу Узбекистана по случаю Дня Конституции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Тошкент ҳақиқати-97.pdf
9.7 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 7 декабрь 97-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
#шукуҳ
#айни_вақтда

⚡️⚡️Нурафшон шаҳридаги Ёшлар марказида мамлакатимиз Конституцияси куни муносабати билан тантанали байрам маросими.

Тафсилотлар фоторепортажимизда.

Фото: Жалолиддин ЭСОНОВ (Тошкент ҳақиқати)

@haqiqatonline_24
#Тошкент_ҳақиқати_минбари

⚡️⚡️ ЧИНОЗЧИНАКАМ ҲАЙРАТ ВА ҲАВАС МАНЗИЛИГА АЙЛАНАДИ

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига  биноан, "Тошкент  ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолалари чоп этилиши белгиланган эди.

Газетанинг 2024 йил 7 декабрь сонида Чиноз тумани ҳокими  Шерзод Салиховнинг ҳудудда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларнинг аҳоли ҳаётида акс этаётган реал натижаларига доир  "ЧИНОЗЧИНАКАМ ҲАЙРАТ ВА ҲАВАС МАНЗИЛИГА АЙЛАНАДИ " сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24
Ҳалима Ибрагимова вафот этди

Актриса Ҳалима Ибрагимова 45 ёшида ҳаётдан кўз юмди.

Ўлим сабаблари ҳозирча номаълум.

@haqiqatonline_24
#Тезкор
♨️Тошкент вилояти Қибрай туманидаги "Havas" супермаркети ва "Boli Hovuz" кафесида катта ёнғин юз берган.

👩🏻‍🚒🧑🏻‍🚒Ҳодиса жойига 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва ФВВ раҳбарияти етиб борган.

🔹Воқеа оқибатида тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

@haqiqatonline_24
10 декабрь – Давлат мадҳияси қабул қилинган кун!

Бундан роппа-роса 32 йил олдин 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тўғрисидаги Қонун қабул қилинган.

Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир. Давлат мадҳиясига эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчи саналади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Ўзбекистонда доимий аҳоли сони
37,5 миллиондан ошди

2024 йилнинг 9 декабрида Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 37 миллион 535 минг 605 кишини ташкил этди. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, аёллар сони 18,6 миллион, эркаклар сони эса 18,9 миллионни ташкил этмоқда.


@haqiqatonline_24
#Тошкент_ҳақиқати_минбари

⚡️⚡️ИҚТИСОДИЙ МАНФААТЛАРИМИЗ ҲИМОЯСИ

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаевнинг тавсиясига биноан, "Тошкент ҳақиқати" газетасида вилоят ташкилот ва бошқарма раҳбарлари ҳамда туман-шаҳар ҳокимларининг тегишли соҳа ва ҳудудлар истиқболига доир таҳлилий мақолаларини чоп этилиши белгиланган эди.

Газетанинг 2024 йил 7 декабрдаги сонида Тошкент вилояти божхона бошқармаси бошлиғи Қаҳрамон Умаровнинг соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг ижроси, жорий йилда амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган "Иқтисодий манфаатларимиз ҳимояси" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.

👉МАҚОЛАНИ ЎҚИШ👈

@haqiqatonline_24
#архив

Ўзбекистон давлат мадҳиясининг сўзи ёзилган ёзув машинкаси ва мусиқаси басталанган пианино.

@haqiqatonline_24
#Тезкор
⚡️⚡️Метан заправкалари фаолиятига режа-график бўйича чекловлар киритилиши кутилмоқда.

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари фаолиятига қисқа муддатли чеклов киритилиши режалаштирилмоқда.

Бу бўйича вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари расмий ахборот манбаларида тегишли тартибда маълумот бериб борилиши йўлга қўйилади.

@haqiqatonline_24