This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммитида иштирок этди.
Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.
@haqiqatonline_24

#хушхабар
⚡️⚡️Қўлда терилган пахтанинг ҳар бир килограмми учун 2 минг 500 сўмдан ҳақ тўланади
✅Бугунги кунгача тижорат банклари томонидан (қўл терими учун) 1500 сўмдан кредит маблағлари ажратилиб, теримчиларга ушбу миқдордаги сумма ҳар бир килограмм учун бериб келинаётган эди. Бу ўз навбатида бир мунча қийинчилик туғдириб, теримчиларни мавсумий ишга жалб қилиш ҳолатларида ноқулай вазиятни келтириб чиқарди.
Мазкур ҳолатларни ҳар томонлама ҳисоблаб ва ундан кейин теримчиларни моддий рағбатлантиришни янада кучайтириш мақсадида бугундан бошлаб, республикамиздаги барча ҳудудлардаги теримчиларга пахта терим нархи (қўл терими учун)ни ҳар бир килограмм учун 2500 сўм этиб белгилаш қайд этилди.
Бунда ушбу маблағнинг 2000 сўми Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан, 500 сўми кластер ҳисобидан ажратилиб, даланинг ўзида теримчиларга тарқатилади.

#диққат
⚡️⚡️Тошкент шаҳрига ёндош туманлар (Қибрай, Зангиота, Ўрта Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Тошкент туманлари) пойтахт билан яхлит ривожлантирилади
Президент бу борадаги илк ишланмалар билан 2022 йилда танишган эди. Унда берилган кўрсатма ва тавсиялар асосида лойиҳа такомиллаштирилди.
❗️ Лойиҳага кўра, Тошкент шаҳри ҳудуди 3 та зонага ажратилади. Консервация зонасида маданий мерос бинолари, тарихий жойлар, уйлар ва яшил ҳудудлар ўзгаришсиз қолади. Реконструкция зонасида мастер-режалар асосида қўшимча қурилишлар қилиш мумкин бўлади. Реновация зонасида эскирган уй-жой, бинолар ўрнида янги қурилишлар ва таъмирлаш амалга оширилади.
❗️ Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги яшил ҳудудлар 3 карра кўпайтирилиб, 25 минг гектарга етказилиши белгиланмоқда. Бу орқали аҳоли жон бошига тўғри келадиган яшил майдон ҳозирги 3 квадрат метрдан 6 квадрат метрга ошади.
Шаҳарсозлик талабига кўра, аҳоли ўз яшаш жойидан энг яқин боғча, мактаб, шифохона, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларигача кўпи билан 15 дақиқада етиб бора олиши керак. Шу боис жамоат транспорти тармоғи кенгайтирилиб, боғламлар ва бекатлар кўпайтирилади. Янги йўллар қурилиб, метробус йўналишлари ташкил этилади.
Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрини камида 7,5 миллион одам яшаши ва ишлаши учун қулай шароитга эга йирик мегаполисга айлантириш зарурлигини таъкидлади. Тошкент вилоятининг Қибрай, Зангиота, Юқори Чирчиқ, Ўрта Чирчиқ ва Тошкент туманларини пойтахт билан яхлит агломерация асосида ривожлантириш бўйича топшириқлар берди.

#об_ҳаво
⚡️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 10 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.

#халқаро
❗️Покистон ва Афғонистон чегара кучлари ўртасида отишма юз берди
Покистоннинг Балужистон вилояти Нушки ҳудудида чегарадаги сим панжарани таъмирлаётган аскарлар билан Афғонистон чегара кучлари ўртасида отишма содир бўлди. Манбалар афғон чегара кучлари кўп талофат кўрганини иддао қилишса-да, бу борада икки давлат расмийлари томонидан ҳозирча баёнот берилгани йўқ.

#Ўйин_куни
⚡️⚡️Бугун Ўзбекистон мтж Эронга қарши майдонга тушади
ЖЧ-2026 3-саралаш босқичининг 3-турида гуруҳнинг икки етакчиси ўзаро баҳс олиб боради. Мазкур учрашувда ғалаба қозонган жамоа жаҳон чемпионати сари катта қадамни ташлаган бўлади. Муҳим учрашув бугун соат 19:00 да "Бунёдкор" стадионида старт олади.
🌎 ЖЧ-2026 саралаши
🇺🇿 Ўзбекистон 🆚 Эрон 🇮🇷
🗓 10 октябрь | 19:00
🏟 “Бунёдкор” стадиони
📺 "Спорт" ТВ
@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Бугун Ўзбекистон мтж Эронга қарши майдонга тушади
ЖЧ-2026 3-саралаш босқичининг 3-турида гуруҳнинг икки етакчиси ўзаро баҳс олиб боради. Мазкур учрашувда ғалаба қозонган жамоа жаҳон чемпионати сари катта қадамни ташлаган бўлади. Муҳим учрашув бугун соат 19:00 да "Бунёдкор" стадионида старт олади.
🌎 ЖЧ-2026 саралаши
🇺🇿 Ўзбекистон 🆚 Эрон 🇮🇷
🗓 10 октябрь | 19:00
🏟 “Бунёдкор” стадиони
📺 "Спорт" ТВ
@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️ Африкада қор
Жанубий Африкада сўнгги 10 йил ичидаги энг кучли қор ёғиши кузатилди.
Бутун дунёда иқлим ўзгариши ҳодисалари кузатилмоқда. Аввалроқ, Саҳрои Кабирда сув тошқинлари кузатилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

❗️Қарийиб 3 кун давомида давомли кучли магнит бўронлари бўлиши кутилмоқда
9—10 октябрь кунлари Қуёшда навбатдаги Х синфга мансуб 3 та кучли чақнаш кузатилди.
Қуёш ўзининг ўта фаол чақнашлар қайд этиладиган циклик даврида кетмоқда. Мазкур чақнашлар 3842 ва 3848-сон доғларда кузатилди. Бу доғлардан ажралиб чиққан плазма Қуёш шамоли орқали тўғри бизни сайёра томон йўналган.
Шунинг учун бугун куннинг иккинчи ярмидан бошлаб, қарийиб 2.5 сутка давомида Ерда 5—8 баллик қизил хавфга эга магнит бўрони кузатилиши таъкидланди.
⚠️Қон босими ва сурункали касалликлари бор одамлар ўзларини ёмонроқ ҳис қилишлари мумкин. Магнит бўронларнинг салбий таъсирини камайтириш учун кўпроқ дам олиш, суюқлик ичиш тавсия этилади. Шунингдек, ёғли ва шўр овқатлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

#Диққат
❗️АИ 80 бензин нархи бир йилда 35 фоизга ошди
Ўтган кунги биржа савдоларида АИ 80 бензининг тоннаси яна 78,1 минг сўмга қимматлаб, 9 миллион 725,8 минг сўмга чиққан.
Бир йил аввал АИ 80 нинг тоннаси ўртача 7 миллион 227,5 минг сўмдан сотилган. Яъни, бир йил давомида мазкур маркадаги бензиннинг нархи 35 фоизга қимматлашди.

#статистика
⚡️⚡️Ўзбекистон аёллари Осиёдаги энг саводхонлар орасида эътироф этилди
Осиё мамлакатларидаги аёлларнинг саводхонлик даражаси (2024 йил )

#мулоҳаза
❗️Пулнинг кучи: Араблар талаби қондирилди, ўзбекларнини эса рад этилди
Футбол бўйича Элит Осиё Чемпионлар лигасининг 3-тури олдидан мамлакатлардаги сиёсий вазият сабаб қатор муаммолар юзага келмоқда.
Хусусан, шайхларнинг мўмай даромади орқасидан Криштиану Роналду бошчилигида қатор жаҳон футболи юлдузларини таркибига қўшиб олган Саудия Арабистонининг "Аль-Наср" жамоаси уруш хавфи мавжуд бўлганлиги сабабли Эронга боришдан бош тортди. Осиё футбол конфедерацияси эса уларнинг бу талабини қондирди.
Қизиғи, Тошкентнинг " Пахтакор" клуби бугун зиддиятга келиб қолган икки давлат – Эрон ҳамда Исроил ўртасида жойлашган Ироқ клубига қарши баҳсни бошқа жойга кўчириш ҳақидаги аризаси рад этилди.
Адолат деганлари қаерда юрган экан, кимдир кўрмадими?

❗️Бугун Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида ёмғирли об-ҳаво кузатилади
Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, бугун, 11 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.

#Қарор
❗️Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади — Президент Қарори
Қарорга кўра:
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги ҳузурида давлат муассасаси шаклида Фан олимпиадалари маркази ташкил этилади.
2025 йилдан Марказ томонидан:
➖ 5–8-синф ўқувчилари ўртасида олимпиадаларда юқори натижаларни қайд этган иқтидорли ўқувчилар базаси шакллантирилади ва уларни халқаро олимпиадаларга мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади;
➖ ҳар бир фан йўналиши бўйича ўқув дастурлари, адабиётлар, методик тавсиялар, қўлланмалар ва журналлар яратилиб борилади;
➖ ўқувчиларни фан олимпиадаларига тайёрловчи тренер-ўқитувчиларнинг узлуксиз касбий ривожланиши учун зарур шароитлар яратилади, уларга янги методикалар ўргатиб борилади;
➖ фан олимпиадалари бўйича миллий терма жамоаларнинг хорижий давлатлар терма жамоалари билан қўшма йиғинлар ўтказиш амалиёти йўлга қўйилади;
➖ ўқувчилар учун халқаро олимпиадаларда руҳий босимни енгиш бўйича семинарлар ҳамда мотивацион тренинглар ташкил қилинади;
➖ иқтидорли ёшлар учун “интеллектуал оромгоҳлар” ташкил этилади.

❗️Ўзбекистонда ҚОР ЁҒИБ хаво харорати-2 даражагача тушиб кетиши кутилмоқда
13-17 октябрь кунлари республика совуқ ва нам ҳаво таъсирида бўлади.
Ушбу кунлари республика бўйлаб, тунда +3 +8 даража илиқ, шимол, Бухоро—Навоий вилоятларида нол даражагача, Устюртда -2 даражагача совуқ бўлади.
15 октябрь тоғларда қор, баъзи жойларда кучли ёғингарчилик бўлиши прогноз қилинди.