Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.88K subscribers
15.5K photos
4.06K videos
474 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#диққат

⚡️⚡️“Ишга марҳамат” мономарказлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари негизида касбий кўникмалар марказлари ташкил этилади ҳамда қуйидагилар йўлга қўйилади:

2025 йил 1 январдан иш берувчилар талабига мослашувчан ўқитиш муддати ва вақтини назарда тутувчи тезкор курслар;

2025 йил 1 мартдан амалий касбий кўникмаларни бевосита иш жойида шакллантириш имконини берувчи янги тажрибани жорий этиш;

2026 йил 1 январгача касбий кўникмалар марказларини халқаро баҳолаш ташкилотларининг аккредитациясидан ўтказиш орқали уларнинг битирувчиларига хорижда тан олинадиган сертификатлар (малака паспортлари) бериш;

2026 йил 1 июлгача халқаро стандартлар бўйича касбий малакани баҳоловчи маркази ташкил қилинади ва хорижий давлатларда тан олинадиган малака сертификати бериш.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Сўнгги 9 ойда “Тез ёрдам”га қарийб 10 млн чақириқ тушган

Январь-сентябрь ойларида “Тез ёрдам”га 9 млн 958 минг 507 та мурожаат келиб тушган.

Энг кўп мурожаатлар:

🔸Фарғона вилояти — 1 040 546 та;
🔸Андижон вилояти — 1 013 131 та;
🔸Тошкент шаҳри — 1 007 327 та;
🔸Тошкент вилояти — 933 600 та;
🔸Наманган вилояти — 905 000 та қайд этилган.

Энг кам чақириқ Навоий вилояти (296 046 та), Сирдарё вилояти (335 010 та), Жиззах вилояти (399 342 та) ва Бухоро вилоятида (482 325 та) ҳамда Хоразм вилоятида (489 761 та) кузатилди.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️8 октябрь- Халқаро педиатрлар куни

Касб байрамингиз муборак бўлсин, болаларга ғамхўр шифокорлар!

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 8 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Кечаси 8-13, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.   

@haqiqatonline_24
#валюта

❗️Долларнинг расмий курси пастлади

Марказий банк 8 октябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️ ЖССТ болалар мобил телефонлардан кўп фойдаланишининг олдини олишга чақирди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти яқинда болаларнинг мобил телефонлардан фойдаланишини чеклашни қонунан тартибга солишга чақирди.

Бу чақириқнинг сабаби — ўйинлар ва ижтимоий тармоқлар болаларнинг руҳий саломатлигига сезиларли салбий таъсир кўрсатиши. Тадқиқотлар шуни кўрсатяптики, узоқ муддатли экран вақти болаларнинг диққатини тўплаш қобилиятини пасайтиради, уларни ижтимоий алоқалардан узоқлаштиради ва турли руҳий муаммоларга олиб келиши мумкин.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Қасддан баданга енгил шикаст етказиш жиноий эмас, маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилди

Шунингдек, мазкур ҳуқуқий нормани янги тавсифий белгилар билан тўлдириш, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтириш белгиланмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:

👉БҲМнинг 5 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солишга;

👉15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЙТҲ

❗️Олмалиқда 19 ёшли ҳайдовчи "пешеход"дан ўтаётган пиёдани уриб юборди (видео)

Тошкент вилояти ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, ҳодиса жориййилнинг 7 октябрдан 8 октябрга ўтар кечаси Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар А.Темур кўчасида содир бўлган.

Таъкидланишича, 2005 йилда туғилган О.Ш Nexia-3’ни бошқариб кетаётиб, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлни кесиб ўтаётган пиёда 1974 йилда туғилган У.А.ни уриб юбориб, йўл транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ натижасида, пиёда олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан Олмалиқ шаҳар ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
#кун_тарихи

⚡️9 октябрь — Бутунжаҳон почта куни

Бу куннинг тарихига назар ташлайдиган бўлсак, 1874 йил 9 октябрь куни Швейцария пойтахти Берн шаҳрида Бутунжаҳон почта иттифоқи (БПИ) ташкил топган. Бу кунни “Бутунжаҳон почта куни” деб эълон қилиш ҳақида 1969 йили Токиода бўлиб ўтган Бутунжаҳон почта иттифоқининг навбатдаги Конгрессида расман қарор қабул қилинган.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌤🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 9 октябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 10-15, кундузи 23-28 даража илиқ бўлади.    

@haqiqatonline_24
#диққат
#Сайлов_2024

⚡️⚡️Сайловчиларнинг муддатидан олдин овоз бериш кунлари ва вақти белгиланди

Сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчилар учун 2024 йил 16-23 октябрь кунлари муддатидан олдин овоз беришни ташкил этиш тўғрисидаги Марказий сайлов комиссиясининг қарори қабул қилинди.

Муддатидан олдин овоз бериш кунлари сайлов участкаларида овоз бериш вақти иш кунлари соат 9:00 дан 18:00 га қадар, дам олиш кунлари эса соат 11:00 дан 17:00 га қадар давом этиши белгиланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида муддатидан олдин овоз бериш ушбу сайлов участкалари жойлашган давлатдаги маҳаллий вақт билан соат 9:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилиши белгилаб берилди.

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати-79.pdf
10.6 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 9 октябрдаги 79-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
#саломатлик

🍌Банан - тишларни оқартиради

Банан истеъмол қилгач, унинг пўстлоғини ташлаб юборишга шошилманг. Унинг ёрдамида тишларни оқартириш мумкин.

Тишларнинг юқори ва пастки қисмига банан пўстлоғини яхшилаб суртамиз, токи тишлар тўлиқ банан қолдиқлари билан қоплансин. Тишларни 10 дақиқа шу ҳолатда қолдирамиз. Сўнгра илиқ сувда чайиб оламиз.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️Энди университетлар ҳам боғча қуради

Давлат олий таълим муассасаларига ўзларига доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида тегишли бўлган бўш ер участкаларида давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этишга рухсат берилди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Президент Шавкат Мирзиёев Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг навбатдаги саммитида иштирок этди.

Кун тартибига мувофиқ, кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди, МДҲ доирасидаги амалий ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

@haqiqatonline_24