#об_ҳаво
⚡️Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 23 сентябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
@haqiqatonline_24

#кун_тарихи
⚡️⚡️23 сентябрь - Кузги тенгкунлик куни
Бутун ерларда, қутблардан ташқари, кун ва туннинг давомийлиги 12 соатга етади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
#эслатма
❗️Бугундан субсидия учун аризалар бериш бошланди
Субсидия учун кимга мурожаат қилинади?
Субсидия олиш учун давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП орқали(my.gov.uz/oz/service/325) ариза берилади.

❗️Ер вақтинча “иккинчи Ой”га эга бўлади
Гравитацион тортишиш натижасида 2024 ПТ астероиди тутиб олинади. У жорий йил 29 сентябрдан 25 ноябргача сайёра билан бирга бўлади. Шу вақт мобайнида астероид Ер атрофида худди кичик Ойдек айланади, сўнгра астероидлар камарига қайтиб кетади.
Олимлар кейинги ғайриоддий ҳодиса 2055 йилда кузатилишини айтмоқда.

#статистика
⚡️⚡️Жаҳоннинг бахтиёр мамлакатлари рейтинги янгиланди. Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида етакчи
2024 йилда дунёдаги энг бахтли еттиликдан олтитаси Шимолий Европа давлатлари бўлди. Финляндия кетма-кет ўнинчи йил энг юқори ўринларни эгаллади – умумий балл 7,741, ундан кейин (тартибда) Дания (7,583), Исландия (7,525), Швеция (7,344), Исроил (7,341), Голландия (7,319) ва Норвегия (7,302).
Аҳолининг бахтлилик даражаси энг паст бўлган давлат эса Афғонистон бўлди. Тадқиқотга кўра, унинг 143-ўриндаги 1,721 рейтингини қисман ўртача умр кўриш даражаси пастлиги, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулотнинг пастлиги ва, эҳтимол, “Толибон” Афғонистонни эгаллаб олгани билан боғлиқ бўлиши мумкин. Пастки бешликни Ливан (2,707), Лесото (3,186), Серра-Леоне (3,245) ва Конго ДР (3,295) якунлаб турибди.
Ўзбекистон Жаҳон бахтиёрлик рейтингида 43-ўринни эгаллади ва МДҲ мамлакатлари орасида етакчилик қилган. 2023 йилда Ўзбекистон мазкур рейтингда 54-ўринни эгаллаган.

#муносабат
❗️Чирчиқда Spark каналга тушиб кетди
Кеча соат 20:40 ларда ФВБга Чирчиқ шаҳрида машина “Зах” каналига тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган.
Қутқарувчилар воқеа жойига етиб бориб, автомобилни каналдан чиқариб олган.
Автомобилда ҳайдовчининг ўзи бўлган. Ҳайдовчи автомобиль сувга тушган вақтда ўз ҳаракатлари билан қуруқликка чиқиб олган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.

⚡️⚡️46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси байроғи ва машъаласи Ўзбекистонга топширилди
Мусобақа ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими якунида анъанага кўра навбатдаги шахмат Олимпиадаси мезбонига эстафета тантанали равишда топширилди. Ҳисоб бўйича 46-Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси 2026 йил Тошкент шаҳрида ўтказилади.
FIDE президенти Аркадий Дворкович ушбу мусобақа байроғи ҳамда машъаласини Ўзбекистон шахмат федерацияси президенти Алишер Саъдуллаев ҳамда терма жамоамиз етакчиси Нодирбек Абдусатторовга топширди.
Жумладан, 🇺🇿Ўзбекистон делегацияси 4 та медални қўлга киритди:
Жамоавий баҳсларда:
🥉Бронза медали — эркаклар ўртасидаги терма жамоамиз;
Яккалик баҳсларида:
🥇Олтин медаль — Шамсиддин Воҳидов (4-тахта);
🥈Кумуш медаль — Нодирбек Абдусатторов (1-тахта);
🥈Кумуш медаль — Нодира Нодиржонова (5-тахта).
Қизлар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 12-ўринни қўлга киритди ва бу тарихимиздаги энг яхши натижа бўлди.

#огоҳ_бўлинг
❗️️Тошкент вилоятида мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди
Ҳолат Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган Ихтисослаштирилган Бухоро мактабида содир бўлган. Айни пайтда, бошқарма ва Олмалиқ шаҳар бўлимида фаолият юритувчи масъуллардан иборат ишчи гуруҳ вазиятни ўрганмоқда.

⚡️⚡️Тошкент вилоятида қуёш фотоелектр станцияси қурилиши бошланди
Бўка туманида қуёш фотоелектр станциясининг қурилиш лойиҳасига старт берилди.
Лойиҳа қиймати 150 миллион доллар бўлиб, Хитой компанияси томонидан амалга оширилади.
Қуввати 263 мегаватт бўлган фотоелектр станцияси “Бўка” маҳалласида жойлашади.

❗️Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев лавозимидан озод этилди.
Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди.
Шунингдек, Маҳаллабай агентлиги тугатилиб, унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтади.

⚡️⚡️Беҳзод Мусаев янги лавозимга тайинланди
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Беҳзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.
@haqiqatonline_24
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ҳукумат бўйсунувига ўтказилади ва Беҳзод Мусаев унга раҳбар этиб тайинланади.
@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган номзодлар орасида юқори мартабали давлат амалдорлари бор.
@haqiqatonline_24
@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса
❗️ 5 нафар вазир лавозимидан кетиши ҳақида ариза ёзди
Булар:
➖ Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова;
➖Маданият вазири Озодбек Назарбеков;
➖Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов;
➖Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов;
➖ Адлия вазири Акбар Тошқулов.
Аввалроқ, юқорида номлари тилга олинган амалдорлар жорий йил бўлиб ўтадиган парламент сайловларида ўз номзодини илгари сургани ҳақида эълон қилинган эди.

⚡️⚡️Эндиликда уй-жой сотиб олиш бўйича кафолатли эскроу тизими жорий қилинади
Бунда девелоперлар ўзлари қураётган уйлар сотувини ташкил қилиш бўйича банклар билан шартнома тузади, бу уйларни олмоқчи бўлган одамлар пулини қурувчига эмас, тўғридан-тўғри банкка топширади.
Банклар эса йиғилган пулни қурувчига ресурс сифатида беради. Шунда банклар қурувчи ва харидор ўртасида кўприк бўлиб, уй-жойни ўз вақтида ва сифатли қуриб, эгасига топширишга кафил бўлади.
Янги тизим Самарқанд шаҳри, Янгиҳаёт ва Сергели туманларида бир йил давомида тажрибадан ўтказилиши белгиланди.

Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#огоҳ_бўлинг ❗️️Тошкент вилоятида мактаб ўқувчилари сувдан заҳарланди Ҳолат Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида жойлашган Ихтисослаштирилган Бухоро мактабида содир бўлган. Айни пайтда, бошқарма ва Олмалиқ шаҳар бўлимида фаолият юритувчи масъуллардан иборат…
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#об_ҳаво
☀️🌤🌧Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 24 сентябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
@haqiqatonline_24
☀️🌤🌧Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 24 сентябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 13-18 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.
@haqiqatonline_24
#валюта
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси яна кўтарилди
Марказий банк 24 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

⚡️⚡️Энди Тошкент – Дубай йўналишида 10 кггача қўшимча юк олиб ўтиш мумкин — UzAirways
20 сентябрдан 31 октябрга қадар Тошкент – Дубай – Тошкент йўналишидаги парвозларда йўловчиларга 10 кг қўшимча юк олиб ўтиш имконияти берилди.
Бепул багаж лимити қуйидагича белгиланди:
👉эконом-класс қайтариладиган тарифлар учун – 40 кг;
👉 эконом-класс қайтарилмайдиган тарифлар учун – 30 кг;
👉 бизнес-класс учун – 50 кг.

❗️Энди Telegram суд қарорига биноан фойдаланувчилари маълумотларини ошкор қилади
Мессенжер ўз сайтида янгиланган махфийлик сиёсатини жойлаштирди.
Унга кўра, агар компания суд органларидан фойдаланувчини жиноят ёки ноқонуний фаолиятда гумон қилинишини тасдиқловчи қарор олса, ходимлар унинг IP-манзили ва телефон рақамини ошкор қилишлари мумкин.
Бу асосан ёпиқ гуруҳларда ноқонуний фаолият юритаётган фойдаланувчиларга тааллуқли.
Павел Дуровга нисбатан жиноий иш очилгандан сўнг, мессенжер модерация сиёсатига ўзгартиш киритиб, иловаларда "Шикоят қилиш" тугмасини қўшган эди, лекин бу ҳақда расмий эълон қилинмаган. Энди бу расман тасдиқланди.

#даҳшат
❗️Самарқандда уй олиш учун 13 ёшли қизини пуллаган она қамалди
41 ёшли аёл ўзининг 13 ёшли қизини 25 минг АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинди.

#мулоҳаза
❓Телеканаллар ўрни алмашиб қолдими?
Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 20-тур ўйинларини трансляция қиладиган телеканаллар рўйхати эълон қилинибди.
Ажабланарлиси, болаларга хорижий тилларни ўрганишларига кўмаклашувчи дастурларни бериб борилиши режалаштирилган ва шу мақсадда очилган "Foreign languages" телеканали бир турда ўтказиладиган 7 та учрашувнинг 5 тасини трансляция қиларкан. Қойилмисиз? "Спорт тв" эса бор йўғи 1 та.
Футзал бўйича жаҳон чемпионати учрашувлари трансляцияси ҳам "Спорт тв" бўйнидаку, дерсиз. Лекин, тиғиз вақт дея, не-не мақсадларда очилган телеканални бошқа йўлга буриб юбориш қанчалик тўғри?
P/S. Давлатимиз раҳбарининг тегишли қарорига биноан жорий йилнинг 1 июнга қадар Ўзбекистонда футбол бўйича махсус телеканал ташкил этилиши керак эди. Лекин, қарор қоғозда қолиб кетган кўринади. Ҳарқалай қарор ижросини кўрмадик. Балки қарор ижроси таъминланганида бундай телеканаллар ўз ихтисослашувларидан келиб чиқиб фаолиятини давом эттираётган бўлармиди?