Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.86K subscribers
15.6K photos
4.1K videos
476 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#футзал_жаҳон_чемпионати

⚡️⚡️Мухлислар Ўзбекистонни қўллаб-қувватлашга шай

Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги юришини Нидерландия жамоасига қарши баҳс билан бошлайди. Мазкур учрашув бугун соат 20:00 да бошланади.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

⚡️⚡️ "Inbazar" мутасаддилари самосуд қилинган ходимидан бўлган воқеа учун узр сўраб, унга автомобиль совға қилишди.

Шунингдек, ходимига ишга қайтиб, "зам старший" лавозимида фаолиятини давом эттиришини таклиф қилишди.

@haqiqatonline_24
#Диққат

❗️Душанба куни Ерга кучли магнит бўрони келади

У соат 11 да бошланади ва кун бўйи давом этади.


Қон босими ва сурункали касалликлари бор одамлар ўзларини ёмонроқ ҳис қилишлари мумкин. Магнит бўронларнинг салбий таъсирини камайтириш учун кўпроқ дам олиш керак. Шунингдек, ёғли ва шўр овқатлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌤🌧Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +32 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 16 сентябрь куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.    

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️⚡️Доллар ва рублнинг расмий курси кўтарилди

Марказий банк 16 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️18 сентябрь куни Ой тутилиши кутилмоқда.

Бу пайтда қон босими билан боғлиқ касалликлари бор одамлар ўзини ҳолсиз сезиши мумкин.
Мутахассислар бундай пайтларда муҳим қарорлар қабул қилмасликни, бироз дам олиб, сабр қилишни тавсия этади

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❗️Inbazar асосчиси Омадбек Холматовга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда

Kun.uz'га тақдим қилинган маълумотга кўра, Inbazar асосчиси зўравонлик қилаётгани акс этган ҳолатлар эски бўлиб, ҳеч ким ариза билан мурожаат қилмаган.

Ҳозирда Тошкент шаҳар ИИББ терговга қадар текширув бошлаган.

@haqiqatonline_24
❗️Тошкент яна дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари топ-10 талигига қайтди

Тошкент шаҳри маҳаллий вақт билан 11:20 да рейтингнинг 8-поғонасида бормоқда. Пойтахт ҳавосининг PM2,5 майда чанг зарралари билан ифлосланиш даражаси ЖССТ тавсиясидан 6,8 марта юқори бўлиб турибди.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Айтишларича, "Инбазар" дўкони фаолияти вақтинча тўхтатилибди.


P/S. Ушбу дўконнинг барча филиалларида юзлаб инсонлар ишларди. Энди уларнинг тақдири нима бўлади?

@haqiqatonline_24
#рейд_тадбирлари

❗️400 дона Ўрта Осиё чўл тошбақасини Тожикистонга олиб ўтмоқчи бўлган хориж фуқароси тўхтатиб қолинди

Тошкент вилояти Экология бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси ҳамда тегишли органлар билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири бўлиб ўтди.

Бекобод шаҳар "Фарҳод" чегара постида ўтказилган рейд давомида 1989 йилда туғилган Тожикистон Республикаси фуқароси Ё.Б. Тожикистонга 400 та Ўрта Осиё чўл тошбақасини олиб кетаётган вақтида тўхтатиб қолинди.

Тошбақалар Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан Зангиота туманида жойлашган “Табиат бағрида” питомнигига вақтинча сақлаш учун топширилди. Шунингдек, ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш ва керакли чора кўриш учун ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилмоқда.

Маълумот учун, Ўрта Осиё чўл тошбақаси Ўзбекистон Қизил китобига киритилган бўлиб, ноёб эндимек тур ҳисобланади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Эртага Ўзбекистон ҳудудида қор ёғиши кутилмоқда

Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар берди.

Таъкидланишича, эртага, 17 сентябрь куни Тошкент вилояти ва тоғли ҳудудларда ёғингарчилик бўлиши кутилмоқда
.

Баланд тоғларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

"Ёғин миқдори кўп эмас. Ҳудудларда кучли шамоллар эсиши мумкин", – дейилади хабарда.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қойил

⚡️Тарихда илк бор эстониялик дорбоз Осиёдан Европага дор йўлидан ўтди

Арқон Босфор кўприги таянчлари орасига ердан 165 метр баландликда тортилган. Деярли 1,1 минг метр узунликдаги арқондан 47 дақиқада юриб ўтди.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятининг айрим жойларида ёмғир ёғиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 17 сентябрь куни куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, кечаси ва эрталаб баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 12-17, кундузи 25-30 даража илиқ бўлади. 

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#валюта

❗️Кетма-кўтарилишдан сўнг долларнинг расмий курси пастлади

Марказий банк 17 сентябрдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Айни дамда Ерда кучли магнит бўрони бўлмоқда

Ерда 7-8 баллик "кучли" магнит бўрони бошланди.

⚠️Қон босими ва сурункали касалликлари бор одамлар ўзларини ёмонроқ ҳис қилишлари мумкин. Магнит бўронларнинг салбий таъсирини камайтириш учун кўпроқ дам олиш, суюқлик ичиш тавсия этилади. Шунингдек, ёғли ва шўр овқатлар, спиртли ичимликлар истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

@haqiqatonline_24
❗️Глобал инқироз: дунёда тоза сув захиралари тугаб боряптими?

БМТ маълумотларига кўра, 2030 йилга келиб дунёда 3,3 миллиарддан ортиқ аҳоли тоза сув ва санитария таъминотидан маҳрум бўлиши мумкин. Дунё мамлакатларининг ярмида дарёлар, кўллар ва сувли қатламлар каби чучук сув экотизимлари бузилмоқда, дарёлар ва кўллар қурияпти, сувли қатламлар ҳаддан ташқари эксплуатация қилинмоқда. Бу эса ҳар йили ер ости сувлари сатҳининг кескин пасайишига олиб келмоқда.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️Ўзбек тилида хатосиз ёзишга ёрдам берувчи “Соф тил” номли бот ишга туширилди

Махсус бот Республика Маънавият ва маърифат маркази томонидан яратилган бўлиб, ўзбек тилида хатосиз ёзишни кенг тарғиб қилиш мақсадида ишлаб чиқилган.

Агар сиз рекламаларда, пешлавҳалар, овқатланиш жойлари, савдо шохобчалари ва қаерда бўлмасин ўзбек тилида хато ёзилган сўзларни кўрсангиз, уни суратга олинг ва @softil_bot'га юборинг. Суратга манзилни ҳам киритинг.

Мутахассис ва масъуллар билан биргаликда сиз юборган манзилдаги хатолик бартараф этилади.

Тилимизга бефарқ бўлманг!

@haqiqatonline_24
#биласизми

⚡️⚡️Айни кунларда юртимизда ўтаётган футзал бўйича Жаҳон чемпионати дунёнинг 175 дан ортиқ давлатида трансляция қилинмоқда.

Маълумот учун, бугун турнирнинг 2-турига старт берилади.

Кун давомида ⚽️Ўзбекистон терма жамоаси Парагвайга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув соат 20:00 да "Humo arena"да бўлиб ўтади. Баҳсни 📺"Спорт тв" орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
#статистика

⚡️⚡️Тошкент вилоятининг 4 та шаҳри – Бекобод, Олмалиқ, Оҳангарон ва Янгийўл ичимлик суви билан тўлиқ таъминланган

Тошкент вилоятининг ҳудудлар кесимида марказлашган ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси фоизлар кесимида тақдим этилди.

Бизга қизиқ бўлганлари:

@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️Ҳокимлик тадбиркордан 701 миллион сўм қарздор.

Пулни МИБ ҳам ундира бера олмаётган экан.

Қашқадарё вилоятидаги Шаҳрисабз шаҳри ҳокимлигининг ҳудуддаги тадбиркордан 701 миллион сўмдан ортиқ қарздорлиги бор. Қарздорлик масаласи судда ҳам кўриб чиқилиб, ижрога ўтган. Аммо неча ойлар ўтса-да, ижро таъминланмаяпти. Бу ҳақда ҳокимликдан пулини ололмаётган тадбиркорнинг ўзи айтиб берган.

Унга кўра, тўланган 200 миллион сўм вилоят ҳокимлиги томонидан тўлаб берилган бўлиб, қолган пуллар ҳам босқичма-босқич тўланиши билдирилган.

Тақдим қилинган ҳужжатлардан англашилишича, Шаҳрисабз шаҳрининг собиқ ва айни кундаги раҳбарлари 1 миллиард сўмлик қарздорликни тўлаш учун вилоят ҳокимидан ёрдам сўраб, хат ёзган.

Ҳокимликнинг ахборот хизмати раҳбари Гулнора Узоқованинг тушунтириш беришича, ҳоким бу ҳақдаги мурожаатларга жавобан қарздорлик собиқ ҳоким даврида юзага келганини, қарздорлик миқдори катта ва буни шаҳар маҳаллий бюджетидан қоплаш имконсиз эканини айтган.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#қойил

⚡️⚡️ Ўзбекистонлик ҳамширалар Германияга ишга юборилади

Улар оладиган ойликнинг энг каммиқдори 2200 еврони ташкил этади. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев маълум қилди.

Таъкидланишича, жорий йил якунига қадар Ўзбекистондан 800 нафардан ортиқ ҳамшира Германияга юборилиши режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар уларнинг 400 нафари юборилди. Қолганлари эса тил имтиҳонларини топширмоқда.

Қолаверса, немис компаниялари билан ҳамкорликда автобус, темирйўл ҳайдовчилари ҳам тайёрланади.


@haqiqatonline_24