Forwarded from Bobil Kutubxonasi (Adrian)
Зах босган болалик
➡ https://bit.ly/2Oy4XRn
Каналга қўшилиш ⬇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw

Тошкент вилоятида бирваракайига 16 киши ис газидан заҳарланган дея шифохонага ётқизилган эди. Аммо, бу иддаолар рад этилди. Хўш, улар аслида нимадан заҳарланган эди?
Ушбу видеони телеграмдаги каналимизда томоша қилинг.
"Haqiqat online"нинг расмий канали!
👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww
Манба : U24.uz расмий канали 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE8VgusaYdV5VxG7oQ

Telegram
Ҳақиқат онлайн – Haqiqat online
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетасининг телеграм каналида:
🌀 хабар ва янгиликлар,
🌀қизиқарли маълумотлар,
🌀таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун: @mobilmuxbir_bot

Тошкент вилояти ахборот хизмати хабар беришича, Ўзбекистон Республикасининг "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Қонуни Сенаторлар томонидан маъқулланди.
Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича тушунтириш берди.
Муҳокамалар якунлангач, қонун лойиҳаси овозга қўйилди ва маъқулланди. Эндиликда қонунни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тасдиқлаши керак бўлади.
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww
Олий Мажлис Сенатининг 24-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Молия вазири Жамшид Қўчқоров “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича тушунтириш берди.
Муҳокамалар якунлангач, қонун лойиҳаси овозга қўйилди ва маъқулланди. Эндиликда қонунни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев тасдиқлаши керак бўлади.
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww
Telegram
Ҳақиқат онлайн – Haqiqat online
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетасининг телеграм каналида:
🌀 хабар ва янгиликлар,
🌀қизиқарли маълумотлар,
🌀таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун: @mobilmuxbir_bot
🌀 хабар ва янгиликлар,
🌀қизиқарли маълумотлар,
🌀таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун: @mobilmuxbir_bot
#Ижтимоий_ҳимоя
«ЯНГИ ЙИЛНИ ЯНГИ УЙДА КУТАМИЗ!»
Куни кеча янги хонадонларга эга бўлган бекаларнинг эзгу тилаги шундай
Давлатимиз раҳбари томонидан олиб борилаётган ижтимоий ислоҳотларни амалга кенг татбиқ этиш ҳамда ногиронлиги бўлган ва эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида чиқарилаётган фармон ва қарорларнинг ижросини таъминлаш борасида вилоятимизда ҳам қатор ижобий ишлар амалга оширилмоқда.
Қуйидаги рақамларга эътибор қаратинг: 2017 йилда вилоят бўйича 61 нафар, 2018 йилда 281 нафар ногиронлиги бўлган, оғир шароитда яшаётган, уй-жойга муҳтож фуқаролар имтиёзли равишда тураржойлар билан таъминланган эди. Жорий йилда эса 430 нафар шундай фуқароларни тураржойлар билан таъминлаш режалаштирилган бўлиб, биринчи ярим йилликда уларнинг 173 нафарига имтиёзли тарзда уй-жойлар берилди.
Куни кеча Оҳангарон шаҳридаги "Мажнунтол" тўйхонасида бўлиб ўтган тантанали маросимда вилоятимиздаги 110 нафар ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, шунингдек, оғир оилавий турмуш шароитида яшаб келаётган хотин-қизга уй-жойлар ордери ва калитлари топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Улуғбек Муҳаммадиев, вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов сўзга чиқиб, бугунги кунда давлатимизнинг уй-жой сиёсати, биринчи навбатда, аҳолининг кам таъминланган, эҳтиёжманд қатламига қаратилаётганини, ўз навбатида, мана шундай хайрли ташаббуслар Тошкент вилоятида ҳали давом этишини таъкидладилар. Шунингдек, Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоир ўзининг янги шеърларидан ўқиб берди.
Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан амалга оширилаётган кучли ижтимоий ҳимоя сиё-сати туфайли узоқ йиллик орзуси ушалиб, ўз уй-жойига эга бўлганларнинг юзларида қу¬вонч, кўзларида севинч ёшлари қалқиди. Дарҳақиқат, тақдирнинг оғир синовларига дош бериб келаётган ўксик қалбларда бугун ҳаётга, яшашга қизиқиш қайта уйғонди. Энди улар ҳам янги уйларда янги ҳаёт бошлайдилар.
– Чексиз қувонч ва ҳаяжонимни қандай ифодалашни билолмаяпман, – дейди ангренлик Дилфуза Лутфуллаева. – 11 ва 6 ёшли иккита ногирон болам бор. Бизга янги қурилган тураржойдан икки хонали уй беришди. Бундан ташқари, мебель ва маиший техника жиҳозлари ҳам топширишди. Биз каби ижтимоий ҳимояга муҳтожларни қўллаб-қувватлаётганларга катта раҳмат.
– Энди бизнинг ҳам уч хонали уйимиз бор, – дейди Пискент туманилик Маъмура Мирзаева. – Хонадонимизда барча қулайликлар яратилган, ҳатто, газ, сув ва иссиқлик таъминоти ҳисоблагичларигача ўрнатиб беришди. Фарзандларимнинг имконияти чекланган бўлгани учун яратилган шароитлардан мамнунмиз. Ўзимизни худди соғ-лом одамлардек ҳис қилишимиз учун қайғураётган давлатимиздан миннатдорман.
Маросимда, шунингдек, эҳтиёжманд оилаларга реабилитация воситалари ҳам тар-қатилди.
Тадбирнинг бадиий қисмида фольклор ансамбли ва рақс гуруҳи иштирокчилари ижросидаги қўшиқ ва рақслар барчанинг кайфиятини янада кўтарди. Хурсандчиликлар меҳмонлар учун ёзилган тўкин дастурхон атрофидаги ширин суҳбатларга уланиб кетди.
(Toshkent haqiqati" газетасининг 97-сонидан)
Ҳақиқат онлайн каналимизга обуна бўлишни унутманг... Афсусланмайсиз😉 https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww

#Чироғи_ўчмайдиганлар_ўқимасин!
ЗУЛМАТДА ТУҒИЛГАН ЭРТАКЛАР
Қиш келиши билан Чинозда, печка ёруғида аямдан эшитган эртакларим ёдимга тушаверади. О, биз қандай эртаклар тўқишимизни билсангиз эди! Соат кечки олти бўлдими – тамом. Чироқ ўчади. Гази гуриллаб турган печканинг қопқоғини очамизда аямнинг қабатига кирамиз. Дадам тунги сменага кетган, ичкари эса ташқаридан қоронғуроқ. Албатта, бу пурфараҳ дамлар маҳалламизга газ келганидан кейин бошланган. Чунки, ундан аввал печкага ўтин қаланар ва қоп¬қоғини очсак, хона тутунга тўларди.
Ҳали газ йўқ пайт бир куни синфда турғизиб қўйишди. Сабабки, кийимимдан келаётган тутун иси устознинг бошини оғритганмиш... Чиндан, дадам хизмат сафари билан кетганда, баъзан мўримиз тўлиб қолар ва кечаси билан печка тутаб чиқарди. Шу тутунли йилларда туғилган қорача синглимга ҳалигача ҳазиллашиб: "Сен тутунга бўкиб қолгансан, шунинг учун қорасан", деймиз. Синглим йиғлайди. Аччиқ-аччиқ, елкалари силкиниб-силкиниб йиғлайди. У билмайдики, қоралик айб эмас...
Аямнинг эртаклари ҳақида гапирмоқчи эдим. Олов ёруғида зерикканимиздан аямдан эртак сўрардик. Билардик. Билардикки, аямнинг эртаклари аллақачон тугаган, янгиларини тўқишга эса кун бўйи ўтин чопгани учунми, ҳеч ҳоли келмасди. Шу сабаб ўзим эртаклар тўқий бошладим. Бу эртакларда Қизил Қалпоқчага Зумраднинг дўпписини кийдирар, Бўрини Фарҳоддек алпқомат қилиб тасвирлар ва Бўрининг қўлига Фарҳоднинг кетмонини бериб, Қизил Қалпоқча "туғилиб ўсган" ўлкага сув келтирардим. Сув шу қадар кўпа-йиб кетардики, натижада Нуҳ пайғамбар инсониятни бу балодан қутқариш учун бир кема ясаб, жами яратиқни унга жойлардида, олис ўлкага олиб кетарди. Бу ўлкада ҳеч қачон электр, газ ўчмас, болакайлар тутун ҳидли кийимлари учун мулзам бўлмас ва сингиллар қорачалигидан ўксинмасди. Йўқ, у ўлка сиз ўйлагандек Сусамбил ҳам бўлмаган. Шунчаки... Биз орзу қиладиган, иссиқ хоналари ичра болалар ёруғда дарс қила оладиган уйлари бор оддий манзил эди, холос...
Мен эртак тўқишдан, укаларим эшитишдан, аям эса печкадаги оловга қараб, қишнинг чироқсиз тунларидек узун-узун хаёллар суришдан чарчамасдик. Бизнинг завқимиз соат ўнда, чироқнинг бехос ёниши билан тугарди. Менинг эртакларим каби. Печкада эса газ ҳамон гумбурлар, аямнинг таъбири билан айтганда, "вариллаб" – борлигини билдириб турарди, гўё. Дарвоқе, турк тилида var – бор дегани...
Йўқ, адашибман, қадрдон. Эртак тугамас экан. Телевизорни ёқамиз, "Оқшом эртаклари" бошланади. Бир чиройли, бир ширин... Экран ортидаги рақобатчимга алам билан боқиб, худди кинолардагидек хонамга шарт кириб кетмоқчи бўламан. Аммо қишда фақат битта хонамиз исишини, хонамнинг поллари оёғимни "чақиб" олиши мумкинлигини эслаб, жойимдан жилолмай қоламан. Майли, ҳечқиси йўқ, аммо... хонамда китоб ўқишим мумкин эди.
Тошкент келдим. Ҳей, бу чироқлар! Болалигим хотираларидек ёруғ, тошкентликлар кўзларидек ўйчан, онамнинг ўтин майдалагач қизариблар кетган бармоқларидек титроқ...
Ора-орада Чинозга бориб қўяман. Қўшни маҳаллаларда амакилар изиллаганча от-аравада ўтин ташмалар, дўкончилар нондан кўра шамни кўпроқ сотиш билан банд. Эътибор бермайман. Сабаби, бу энди менинг муаммоим эмас. Ҳар ҳолда, мен энди катта шаҳарда яшайман. Бинобарин, мени электр ё газ ўчиши эмас, фейсбукдаги ижтимоий баҳслар, кичик бир нимарсани топгани ҳамоно бобом айтганидек, "иштонини бошига ки-йиб бақирадиган" сариқ матбуотчиларнинг хабарлари ва магистратурага қайси давлатга кетсам экан, деган масалалар қизиқтиради. Бегоналикка ўхшаш совуқ, аммо ичингни куйдириб юборадиган бир туйғуни туясан. Сесканасан, аммо бу газсиз уйларнинг совуғидан эмас. Ачинишдан, ё ҳатто хўрликдан ҳам эмас. Фақат... Маҳалланинг қайси бир кўчасидаги хонадонда, бир болакай дарс қилолмаётганидан, китоб ўқиёлмаётганидан виждоним қийналади. Одам қуригандек айнан менинг...
Хуллас, қишда бизнинг болалик чироқ ёниши ва ўчиши оралиғида кечарди. Бу орада биз ўтин ташир, кийимларимиз ҳидланмаслиги учун целлофан халталарга жойлар ва... эртаклар тўқирдик. Печкадан деворга тушиб турган нурга, тўғрироғи, нур ичидаги ҳавога ҳарфларни бармоқларим билан ёзардим. Менимча, ибтидоий одамлар ҳам ўз тафаккурларини ғорларда, гулхан

атрофида шундай услуб билан ўстирганлар. Ибтидоий бўлса нима? Мана, ўша ибтидоий даврдаги ноқулай шароит сабаб шундай ривожланишларга эришдик. Лекин... бунга, шунчаки, миллиардлаб йиллар кетди, холос.
– Яна свет келдими? – дадам ҳазил қилиб ясама норозилик билан хитоб қилади. – Ҳадеб келаверарканда! Бир яхши ўтирувдик...
Дадамнинг ҳазилини фақат мен жиддийга оламан. Дар-ҳақиқат, чироқ келдими, эртакнамо хаёллар, Алиса билан Кўзгуорти мамлакатига саёҳат қилаётган Нўхат полвонлар, Зуҳрани заҳарлаб Тоҳирнинг бошини айлантиришни режа қилган Шаҳризодалар бирдан йўқоларди, ўларди, дафн этиларди. Мен эса жимлигимни, экранда диктор Абдумўмин Ўтбосаров "Ахборот"ни ўқиркан, кўзлари қандай пирпирашини, дадамнинг қўшни қишлоқдагилар иссиқхонасига ўғринча труба ўтказгани учун газ камайиб кетаётганини ҳикоя қилишини кузатаман. Ва ҳамон ўрнимдан туролмайман, боиси, хонам совуқ. Менинг авзойим каби.
Ая, дейман. Аяжон, дейман. Биттагина эртак айтиб беринг, дея ўтинаман. Аям кулиб қўяди. Энди дадам нафақага чиққан, доим уйда бўлади, мен тугул укаларим ҳам эртакларга ишонмай қўйишган. Аям эса эртакни Худо хоҳласа невараларимга айтиб бераман, деган хижолатпаз баҳонани ўрганиб олган.
Мен эса ҳамон эртак истайман. Ахир, ҳамон чироқлар ўчаётир. Бу бир эртак, бу бир орзу ва бир хўрликнинг ибтидоси эмасми?
Мирзоҳид МУЗАФФАР
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww
– Яна свет келдими? – дадам ҳазил қилиб ясама норозилик билан хитоб қилади. – Ҳадеб келаверарканда! Бир яхши ўтирувдик...
Дадамнинг ҳазилини фақат мен жиддийга оламан. Дар-ҳақиқат, чироқ келдими, эртакнамо хаёллар, Алиса билан Кўзгуорти мамлакатига саёҳат қилаётган Нўхат полвонлар, Зуҳрани заҳарлаб Тоҳирнинг бошини айлантиришни режа қилган Шаҳризодалар бирдан йўқоларди, ўларди, дафн этиларди. Мен эса жимлигимни, экранда диктор Абдумўмин Ўтбосаров "Ахборот"ни ўқиркан, кўзлари қандай пирпирашини, дадамнинг қўшни қишлоқдагилар иссиқхонасига ўғринча труба ўтказгани учун газ камайиб кетаётганини ҳикоя қилишини кузатаман. Ва ҳамон ўрнимдан туролмайман, боиси, хонам совуқ. Менинг авзойим каби.
Ая, дейман. Аяжон, дейман. Биттагина эртак айтиб беринг, дея ўтинаман. Аям кулиб қўяди. Энди дадам нафақага чиққан, доим уйда бўлади, мен тугул укаларим ҳам эртакларга ишонмай қўйишган. Аям эса эртакни Худо хоҳласа невараларимга айтиб бераман, деган хижолатпаз баҳонани ўрганиб олган.
Мен эса ҳамон эртак истайман. Ахир, ҳамон чироқлар ўчаётир. Бу бир эртак, бу бир орзу ва бир хўрликнинг ибтидоси эмасми?
Мирзоҳид МУЗАФФАР
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww
Telegram
Ҳақиқат онлайн – Haqiqat online
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетасининг телеграм каналида:
🌀 хабар ва янгиликлар,
🌀қизиқарли маълумотлар,
🌀таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун: @mobilmuxbir_bot
🌀 хабар ва янгиликлар,
🌀қизиқарли маълумотлар,
🌀таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун: @mobilmuxbir_bot
#об_ҳаво
Республика Гидрометеорология маркази томонидан 5 декабрь куни кутиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Унга кўра, Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 4-9, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.

#Эшитдингизми?
Энди Ангренда Хотин-қизлар иш билан таъминланади, бепул ўқув курсларида ҳунар эгаллайди!!!
Ангрен шаҳар "Истиқбол" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида "Обод маҳалла" дастури доирасида қурилган "Аёллар маънавият маркази" хотин-қизлар ихтиёрига топширилди, дея хабар берди Ташкент вилоят ахборот хизмати
Марказ раҳбари, тадбиркор Шоҳиста Мадиярованинг таъкидлашича, бу ерда хотин-қизлар иш билан таъминланиш билан бирга тикувчилик, қандолатчилик, сартарошлик, уй ҳамшираси, жундан рўмол, шарфлар тўқиш, тол навдаларидан уй-рўзғор буюмлари ясаш каби қисқа ўқув курсларда ўқиб, ҳунар эгаллашлари мумкин. Бундан ташқари, ўқув курслари мутлақо бепул.

Келин қидиряпсизми?
"Тошкент ҳақиқати"да шеърлари чиққан қизлар орасидан танланг!
Куёв қидиряпсизми?
"Тошкент ҳақиқати"ни ўқиётган йигитларга эътибор беринг!
Негаки, газетамизнинг ёшлар таълим-тарбияси, уларни оилавий ҳаётга тайёрлашда ўрни катта.
Қадрли дўстлар! Севимли нашрингизга 2020 йил учун обуна бўлишнинг айни мавриди!
Нашр индекси – 205

#хотирлаб...
Шоира, фолклоршунос сифатида фаолият юритган, Ўзбек халқ қўшиқларининг бадиий-эстетик хусусиятлари, маросим фолклори бўйича татқиқотлар олиб борган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими Музайяна АЛАВИЯ таваллудининг 110 йиллиги нишонланмоқда.
Шоиранинг биринчи шеърий тўплами (“Бугунги мен”) 1927 йил “Маориф ва ўқитувчи” журналида босилиб, ўз мухлисларига эга бўлган. Шунингдек, халқ ижодларидан кўплаб фолклор асарларини ёзиб олган ва нашрга тайёрлаган.
Олима таваллудининг 110 йиллиги муносабати билан Пискент туманида тадбир ўтказилди. Тадбир давомида Шароф УБАЙДУЛЛАЕВ сўзга чиқиди.

БИЗ ВА ДУНЁ
• Мартин Скорсезеннинг "Ирландияликлар" фильми АҚШ кинотанқидчиларининг "Энг яхши адаптация қилинган ценаррий" йўналиши бўйича йилнинг энг яхши фильми деб эълон қилинди.
• Шимолий Корея қуролли кучлари бош штаби бошлиғи Пак Хён Чхон АҚШ ва Шимолий Корея ўртасида келиб чиқиши мумкиш бўлган урушдан Трампни огоҳлантирди.
• АҚШ бошқа мамлакатларни Huawei technologies ва ZTE Corp корпорацияларини қўллаб-қувватлаш учун харидор давлатларга пул ажратди.
• Дубай валиаҳд шаҳзодаси Ҳамдам бин Муҳаммад БАА ташкил топганининг 48 йиллик байламини парашютда нишонлаб, Гиннес рекордини ўрнатди.
• "Навбаҳор" футбол жамоаси 2019 йил давомидаги ўйинлар давомида ўз стадионида энг кўп томошабин йиғганлиги маълум қилинди.
• Ўзбекистонда сайлов муносабати билан Олий таълим муассасалари талабалари ва академик лицей ҳамда профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига жорий йилнинг 20 декабридан 2020 йилнинг 6 январигача қишги таътил куни деб белгиланди.
"Тошкент ҳақиқати" учун
Шоҳрўз МЎМИНЗОДА тайёрлади
@haqiqatonline

ЧИРЧИҚ ШАҲРИДА ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
👉Ҳақиқат онлайн каналимизга обуна бўлишни унутманг... Афсусланмайсиз😉👇🖒
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww
👉Ҳақиқат онлайн каналимизга обуна бўлишни унутманг... Афсусланмайсиз😉👇🖒
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww
ЧИРЧИҚ ШАҲРИДА ЭНЕРГИЯ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЛОЙИҲАСИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди унга кўра, Жаҳон банки иштирокида марказий қозонхоналар, иситиш тизимлари ҳамда тармоқларини модернизация ва реконструкция қилишни, уйлар ва квартиралар ички иссиқлик таъминоти тизимларини ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтказган ҳолда тиклашни назарда тутувчи умумий қиймати 220,7 миллион АҚШ доллари бўлган “Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан биргаликда иссиқлик манбаларининг иситиш ускуналарини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция қилишни, шунингдек, магистрал ва тақсимловчи иссиқлик тармоқларини алмаштиришни назарда тутувчи ҳисоб-китоб қиймати 780,4 миллион АҚШ доллари бўлган “Бухоро, Фарғона, Қувасой, Нукус ва Урганч шаҳарларида марказий қозонхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иссиқлик таъминоти тизимини такомиллаштириш ва иссиқлик таъминоти корхоналарини молиявий соғломлаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори эълон қилинди унга кўра, Жаҳон банки иштирокида марказий қозонхоналар, иситиш тизимлари ҳамда тармоқларини модернизация ва реконструкция қилишни, уйлар ва квартиралар ички иссиқлик таъминоти тизимларини ёпиқ иссиқлик таъминоти тизимига ўтказган ҳолда тиклашни назарда тутувчи умумий қиймати 220,7 миллион АҚШ доллари бўлган “Андижон, Чирчиқ, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент (ТЦ-8) шаҳарларида марказлаштирилган иссиқлик таъминоти тизимини реконструкция қилиш ва энергия самарадорлигини ошириш” лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Шунингдек, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги билан биргаликда иссиқлик манбаларининг иситиш ускуналарини когенерацион газ турбинаси технологиясини жорий этган ҳолда реконструкция қилишни, шунингдек, магистрал ва тақсимловчи иссиқлик тармоқларини алмаштиришни назарда тутувчи ҳисоб-китоб қиймати 780,4 миллион АҚШ доллари бўлган “Бухоро, Фарғона, Қувасой, Нукус ва Урганч шаҳарларида марказий қозонхоналарни модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳасини амалга ошириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww
Telegram
Ҳақиқат онлайн – Haqiqat online
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетасининг телеграм каналида:
🌀 хабар ва янгиликлар,
🌀қизиқарли маълумотлар,
🌀таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун: @mobilmuxbir_bot
🌀 хабар ва янгиликлар,
🌀қизиқарли маълумотлар,
🌀таҳлилга бой мақолалар бериб борилади.
Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун: @mobilmuxbir_bot
Forwarded from Toshkent viloyati Moliya bosh boshqarmasi | Тошкент вилояти Молия бош бошқармаси (Iskandar Yo'ldoshev)
uza.uz
Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари газ билан узлуксиз таъминланади
#Ҳоким_вазифалари
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ ҲОКИМИ ЗИММАСИГА ЯНА БИР ВАЗИФА ЮКЛАТИЛДИ
👉"Ҳақиқат онлайн" каналимизга обуна бўлишни унутманг... Афсусланмайсиз😉👇🖒