Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.41K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#ғалаба

Абдумалик Халоков - "Париж-2024" чемпиони!

Терма жамоа ҳисобидаги 7- олтин медаль🔥🔥🔥

@haqiqatonline_24
#фахр

🥈 Светлана Осипова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлди!

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Тошкент вилояти фарзанди Светлана Осипова ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган биринчи аёл спортчимизга айланди.

Ҳамюртимиз шиддатли ва муросасиз руҳда ўтган финал баҳсида мезбонлар вакили, собиқ жаҳон чемпиони ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳибига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Ушбу натижадан кейин терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 7 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етди.

Биз сен билан фахрланамиз, Света!

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_бўлмаса

❗️Ҳакамларнинг хатоси билан хамюртимиз Светлана Осипова мағлубиятга учраган экан

Светлана охирги дақиқада Франциялик спортчи бошига зарба бериб 3 очко олди, кейин вақт тугади. Лекин, вақт тугаб бўлгач мезбон спортчи зарба берди ва буни хакамлар қабул қилиб, мезбон спортчига очко бериб уни ғолиб деб топишди!!

❗️Вақтга яхшилаб қаранглар.

P/S. Қизиқ, нега бизнинг мураббийлар челленж сўрамади???

@haqiqatonline_24
#ҒАЛАБААААА

🥇БАҲОДИР ЖАЛОЛОВ ИККИ КАРРА ОЛИМПИАДА ЧЕМПИОНИ!

Унинг бу ғалабаси делегациямизга 8-олтин медални олиб келди.

🥇8-олтин медаль олимпиадамиз тарихида янги рекорд👏👏

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🥇🥇🥇Баҳодир Жалолов бу хатти-ҳаракати билан ҳаваскор боксдан кетганини бутун дунёга маълум қилди. Энди у фаолиятини профессионал боксда давом эттиради. Омад Баҳодир! Фақат ва фақат ғалаба кутамиз. 💪🏻✊🏻

🥊🥊🥊Эслатиб ўтамиз, Баҳодир Жалолов проффессионал боксда ҳозиргача 14 та жанг ўтказиб, барчасида нокаут билан ғалаба қозонган.
#байрам_муборак

👷‍♂Бугун, 11 август - Халқаро усталар, қурувчилар куни.

Устанинг ҳаққини унинг пешона териси қуримасдан аввал бериш керак, устани норози қилиб бўлмайди, каби халқимиз орасида ҳикматли гаплар бор. Бугунги байрам билан барча уста ва қурувчиларни табриклаймиз.

@haqiqatonline_24
#кун_видеоси

⚡️⚡️⚡️Зойир Мирзаев Светлана Осипованинг ота-онасини табриклади

Кеча тунда чирчиқлик таэквондо устаси Светлана Осипованинг Олимпиададаги иштирокини “Кимёгарлар” маданият саройида ҳамшаҳарлари фаол қўллаб-қувватладилар.

Зойир Мирзаев ҳам Светлананинг ота-онаси, мухлислар сафида финал учрашувини томоша қилди.

Якунда вилоят ҳокими спортчининг ота-онасини тaбриклади.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#мулоҳаза

😢Биз болажон халқ эдик...

Бугун жамиятимизда болалар билан боғлиқ даҳшатли жиноятлар, педофиллик ҳаракатлари кўпаймоқда.

Баъзан "Биз жаҳолатга ботаётган халқ бўлиб қолмаяпмизми?" деган ўй кишини чулғаб олади...

@haqiqatonline_24
#байрам_муборак

🇺🇿 12 август — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ хизмати ходимлари куни

Бугунги байрам билан солиқ соҳасида хизмат олиб бораётган барча соҳа ходимларини табриклаймиз.

Оилавий хотиржамлик ва соғлик-саломатлик тилаймиз.

Касб байрамингиз муборак бўлсин!


@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

⚡️Бугун Тошкент вилоятида қанда об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабарига кўра, бугун, 12 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.        

@haqiqatonline_24
#валюта

❗️Кетма-кет кўтарилишдан сўнг Долларнинг расмий курси пастлади

Марказий банк 12 августдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️Олий диний таълим муассасалари яна биттага кўпайди


Имом Термизий номидаги ислом институти Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Таълим муассасасида ўқиш муддати 4 йил бўлиб, бакалавр даражасидаги олий диний маълумотли ҳадис илмлари, диний фанлар ва араб тили бўйича мутахассислар тайёрланади.

Имом Термизий номидаги ислом институтига 2024-2025 ўқув йили учун қабул 14 – 20 август кунлари ўтказилади. Абитуриентлар араб тили, Ҳадис ва Мусталаҳул ҳадис ва Ўзбекистон тарихидан имтиҳон топширади.

@haqiqatonline_24
#статистика

📊Тошкент вилояти бўйича картошка етиштиришда қайси ҳудудлар етакчи?


Тошкент вилояти статистика бошқармасининг маълум қилишича, 2024 йил январь–июнь ойларида вилоятдаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 143,8 минг тонна картошка етиштирилган.

Картошка етиштириш ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,2 фоизга ошган.

Картошка етиштириш бўйича юқори кўрсаткичга эга ҳудудлар:

Қуйи Чирчиқ– 21 988 тонна

Бўстонлиқ – 20 227 тонна

Пискент – 14 127 тонна

Бекобод – 12 862 тонна

Тошкент –11 135 тонна

Янгийўл – 10 566 тонна

Чиноз – 8 532 тонна

Қибрай – 8 206 тонна

Юқори Чирчиқ - 7 115 тонна

Ўрта Чирчиқ – 6 879 тонна

Оққўрғон – 5 472 тонна

Зангиота – 4 554 тонна

Бўка – 3 467 тонна

Бекобод ш – 2 819 тонна

Паркент – 2 381 тонна

Оҳангарон –1 609 тонна

Нурафшон ш - 582 тонна

Ангрен ш – 446 тонна

Чирчиқ ш – 398 тонна

Оҳангарон ш – 102 тонна

Янгийўл ш – 50 тонна

Олмалиқ ш - 35 тонна

@haqiqatonline_24
#Қизиқ_факт
Енгилмас Лопес
🇨🇺Париж-2024 ёзги олимпиадасидан сўнг кубалик юнон-рум курашчиси Михаин Лопес олимпиадаларда бешинчи маротаба ғолиб бўлган ягона спортчига айланди.

🤼‍♂️У Париж-2024 олимпиядасида 130 килограммгача бўлган вазн тоифасидаги финалда чилилик Ясмани Акостани 6:0 ҳисобида мағлуб этди. 41 ёшли курашчи тарихий натижадан сўнг гиламда оёқ кийимларини қолдириб, фаолиятини якунлаганини билдирди.

🥇Кубалик спортчи Пекин-2008, Лондон-2012, Рио-2016 ва Токио-2020да ҳам худди шу вазнда олтин медалга сазовор бўлганди.

🔥Шундай қилиб Лопес индивидуал кўринишда кетма-кет 5 та ёзги Олимпия ўйинларида олтин медал олган тарихдаги биринчи афсонавий спортчи бўлди.

@haqiqatonline_24
#Статистика
📊 Ўзбекистон бўйича ЯИМнинг шаклланишида Тошкент вилояти 2-ўринда

🏢 Статистика агентлиги 2024 йилнинг январь-июнь ҳолатига Ўзбекистонда ЯИМнинг шаклланишида ҳудудларнинг улушини эълон қилди.

🔝Бунда Тошкент шаҳри 19 % улуш билан энг катта ҳисса қўшган ҳудуд сифатида жадвалнинг юқори поғонасида турибди.

🏞 Тошкент вилояти эса, 10,2 % билан иккинчи ва Навоий вилояти 8,5 % билан учинчи ўринларни эгаллаган.

〽️ Республика ЯИМини шакллантиришда энг кам улуш Сирдарё (1,9 %), Жиззах (2,8 %) вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасига (2,8 %) тўғри келган.

@haqiqatonline_24
#қаҳрамонларимиз_қайтишмоқда

⚡️⚡️Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари бугун юртимизга етиб келади. Улар Тошкент шаҳрининг қайси ҳудудларидан ўтади?


XXXIII ёзги Олимпиадада тарихий натижа кўрсатиб, Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган, юрт байроғини кўкларга кўтарган спортчиларимиз бугун соат 19:00 да Ўзбекистонга етиб келади.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан, чемпионлар Тошкент аэропортида (Терминал-3) тантанали кутиб олинади.

Аэропортда ўтказиладиган тантанали кутиб олиш маросимидан сўнг, спортчиларимиз ўтирган автобус кортежлари шаҳар бўйлаб ҳаракатланади.

Чемпионларни муносиб кутиб олиш мақсадида масъуллар зарур тайёргарликларни кўришмоқда. Видеода чемпионларнинг кортежи шаҳар бўйлаб ҳаракатланадиган йўналиш кўрсатиб берилган.

Расмдаги доира шаклида белгиланган нуқталарда эса юртдошларимиз хавфсизлик чора-тадбирларига қатъий риоя қилган ҳолда чемпионларни ғалабалар билан қутлашлари мумкин.


@haqiqatonline_24
#божхона

❗️Маданий бойликларни яширинча олиб чиқишга бўлган уринишга чек қўйилди

Юртимиздан қўшни мамлакатга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқарога тегишли бўлган қўл юклар белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилиши натижасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда божхона ходимига маълум қилинмаган қиймати 1 дона тиббиёт анжоми, 1 дона микроскоп ва 4 дона самоварлар борлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг Бадиий экспертиза бошқармасининг эксперт хулосасига кўра анжомлар 1920 йилда ишлаб чиқарилганлиги аниқланиб, республикамиз ҳудудидан олиб чиқилиши тақиқланган маданий бойликлар сирасига кириши тасдиқланди.

Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

@haqiqatonline_24