Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.91K subscribers
15.5K photos
4.07K videos
474 files
11.3K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#ғалаба

⚡️🥇Асадхўжа Мўйдинхўжаев Олимпиада чемпиони!

Ўзбек бокси Олимпиа ўйинларида тарих ёзишда давом этмоқда.

23 ёшли боксчимиз муросасиз жангда мексикалик Марко Алонсо Верде Альваресга ҳеч қандай имконият қолдирмади ва ғалаба қозонди.

Фарғона вилояти, Риштон тумани, Булоқбоши қишлоғида туғилган боксчи Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 4-олтин медалини қўшиб қўйди.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

❗️Бугундан Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати бироз пастлай бошлайди

Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 10 август куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 33-38 даража иссиқ бўлади.

@haqiqatonline_24
#ўзгача_кун

💥 Бугун, 10 август – Бутунжаҳон Шерлар куни


Ҳар бир Эркак Аслида Шердир: оилани тебратаман деб қанчадан қанча оғир кунлардан, машаққатлардан елкасини эгмай шерлардай ўтади.

Ҳурматли Аёллар! Эрингизни-Шерингизни қадрланг!

@haqiqatonline_24
👏🏻👏🏻🥇🥇🥇Кеча тунда шунингдек, Лазизбек Муллажонов ҳам бокс бўйича чемпион бўлди. Шунинг билан Ўзбекитон 5 та олтин 3 та бронза жамғариб Париж-2024 Олимпиадасида 14-ўринга кўтарилиб олди. Бу Ўзбекистон тарихида рекорд натижа. 🥊🥊🥊

🇺🇿💪🏻Ҳали яна 3 нафар финалчиларимиз ва яна бошқа спорт турлари бўйича иштирокчиларимиз бор. Улардан ҳам юқори натижаларни кутиб қоламиз.

🇺🇿🇺🇿🇺🇿Олға Ўзбекистон!!!🇺🇿🇺🇿🇺🇿

@haqiqatonline_24
#саломатлик

📍Ошқозон касалликларига олиб келадиган 4 хато

1️⃣ Совуқ маҳсулотларни истеъмол қилиш;

2️⃣ Кўп миқдордаги таомларни яхши чайнамасдан ютиш;

3️⃣ Оч қоринга сақич чайнаш;

4️⃣ Ошқозонга дам бермасдан соатлаб истеъмол қилиш (масалан писта каби эрмак маҳсулотларни ҳам).

Соғлигингизга беэътибор бўлманг, соғлом овқатланиш соғлом ҳаётнинг асосидир!

@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати 58-59.pdf
12.3 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 10 августдаги 58-59-сонларининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
#тақдирлаш

⚡️⚡️“Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони эгаларига топширилди

Тошкент вилоятининг бир гуруҳ нуронийларига “Меҳнат фаҳрийси” кўкракнишонлари топширилди.

Дастлаб Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев, “Нуроний” жамғармаси Республика Бошқаруви раиси Содиқжон Турдиевлар сўзга чиқиб, барчага ўзларининг самимий тилакларини билдирди.

Кўп йиллар давомида элга хизмат қилган, эндиликда бой меҳнат тажрибаси, ҳаётий тажрибалари билан жамият тараққиётига ҳисса қўшаётган инсонларга давлатимиз томонидан юксак эҳтиром кўрсатилиши эса Мамлакатимиз Мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами олдидан катта совға бўлди.

Тадбирда 70 нафар кекса авлод вакилларига Президентимиз томонидан таъсис этилган I, II, III даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишонлари ва пул мукофотлари топширилди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари учун вилоят “Нуроний” жамғармаси биносида байрам дастурхони ёзилиб, уларга эҳтиром кўрсатилди.

 @hhaqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#эслатма

❗️Абитуриентлар диққатига! Бугун йўналиш танлашнинг охирги куни

Бугун, 10 август соат 23:59 га қадар абитуриентлар ўзлари танлаган фанлар мажмуасига мос бешта йўналишларни танлашлари мумкин.

Бугун йўналиш танламаган абитуриентлар танловда иштирок этмайди, яъни улар ўқишга кира олмайди. Неча балл олган бўлишидан қатъи назар.

@haqiqatonline_24
#Париж_2024

⚡️⚡️Акбар Жўраев Олимпиададаги юришини бошлади

Тошкент вилояти ўғлони даст кўтариш машқларида 185 кг. тошни ўзига бўйсундиришга муваффақ бўлди ва ҳозирча жадвалнинг 3-поғонасини эгаллаб турибди.

Энди навбат силтаб кўтариш машқларида.

Акбарга омад омад ёр бўлсин.

@haqiqatonline_24
Reyting.pdf
423.7 KB
#диққат

⚡️❗️ Абитуриентларни энг кўп қизиқтираётган Топ 10та давлат олийгоҳи маълум бўлди.

ТОП-10та олийгоҳ:

1. Ўзбекистон  Миллий  университети 1 513 850 марта кўрилган;

2. Тошкент  давлат  иқтисодиёт  университети 659 999 марта кўрилган;

3. Тошкент  давлат  педагогика  университети 524 410 марта кўрилган;

4. Қорақалпоқ  давлат  университети 461 840 марта кўрилган;

5. Тошкент  давлат  транспорт  университети 435 109 марта кўрилган;

6. Ўзбекистон  давлат  жаҳон  тиллари  университети 411 462 марта кўрилган;

7. Тошкент  ахборот  технологиялари  университети 350 892 марта кўрилган;

8. Тошкент  давлат  техника  университети 336 217 марта кўрилган;

9. Урганч  давлат  университети 317 933 марта кўрилган;

10. Фарғона  давлат  университети 293 066 марта кўрилган.

👆Барча олийгоҳлар рейтинги билан юқоридаги файл орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

@haqiqatonline_24
#ғалаба

⚡️⚡️Разамбек Жамалов – Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони!

Ўзбекистон делегацияси ҳисобида олтинчи олтин медал. Мазкур медалга эркин курашчимиз Разамбек Жамалов муаллифлик қилди. -74 кг вазн тоифасида иштирок этган полвонимиз чемпионлик баҳсида япониялик Даичи Такатанини мағлубиятга учратишга муваффақ бўлди.

Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар ҳозирча 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронзага етди. Баракалла, Разамбек!

@haqiqatonline_24
❗️Ҳасанбойнинг ғалабасини нишонлаш чоғида терма жамоа мураббийи Тўлқин Қиличев юрак хуружига учради.

Британиялик шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қолган
.

У шифохонага олиб кетилган. Аҳволи барқарорлиги айтилмоқда.

@haqiqatonline_24
#ғалаба

Абдумалик Халоков - "Париж-2024" чемпиони!

Терма жамоа ҳисобидаги 7- олтин медаль🔥🔥🔥

@haqiqatonline_24
#фахр

🥈 Светлана Осипова Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида кумуш медалга сазовор бўлди!

Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Тошкент вилояти фарзанди Светлана Осипова ушбу спорт турида Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган биринчи аёл спортчимизга айланди.

Ҳамюртимиз шиддатли ва муросасиз руҳда ўтган финал баҳсида мезбонлар вакили, собиқ жаҳон чемпиони ва Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳибига имкониятни бой бериб, кумуш медаль билан тақдирланди.

Ушбу натижадан кейин терма жамоамиз ҳисобидаги медаллар ҳозирча 7 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронзага етди.

Биз сен билан фахрланамиз, Света!

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ана_бўлмаса

❗️Ҳакамларнинг хатоси билан хамюртимиз Светлана Осипова мағлубиятга учраган экан

Светлана охирги дақиқада Франциялик спортчи бошига зарба бериб 3 очко олди, кейин вақт тугади. Лекин, вақт тугаб бўлгач мезбон спортчи зарба берди ва буни хакамлар қабул қилиб, мезбон спортчига очко бериб уни ғолиб деб топишди!!

❗️Вақтга яхшилаб қаранглар.

P/S. Қизиқ, нега бизнинг мураббийлар челленж сўрамади???

@haqiqatonline_24