Тошкент ҳақиқати 52.pdf
15 MB
#матбуот
📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 17 июлдаги 52-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.
@haqiqatonline_24

#диққат
❗️Олмалиқ шаҳар тиббиёт бирлашмасида "Яшил макон" лойиҳасида экилган дарахт кўчатларининг қуриб қолгани маълум бўлди
Мазкур ҳолат юзасидан Тиббиёт бирлашмасининг хўжалик ишлари бўйича масъул ходимига нисбатан МЖтКнинг 79-модда 3-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида жарима чораси қўлланилди.
P/S. Ернинг қақшаб ётганидан сув билан шу яқин орада "дийдор"лашмаганини англаш қийин эмас. Дарахтларнинг ҳаётини сақлаб қололмаган шифокорларга инсон ҳаётини қандай ишониш мумкин?

#Диққат
⚡️Россияда мигрантларга чиройли аёлни кўрганда ҳуштак чалмаслик, нотаниш кишига “брат” демаслик ва кўчада қўй сўймаслик тавсия қилинмоқда
Россия миллатлар иши бўйича федерал агентлик марказий осиёлик меҳнат мигрантларининг ижтимоий-маданий мослашуви бўйича курс ишлаб чиқди.

⚡️⚡️Тошкент вилоятидан Янги Тошкент ҳудудига ўтаётган маҳаллалар сони маълум қилинди
Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармаси ҳисоботига кўра, Тошкент вилоятидан умумий ҳисобда жами 37 та МФЙлар Янги Тошкент ҳудудига ўтмоқда. Улар
Юқори Чирчиқ туманидан:
🔹тўлиқ - 20 та
🔹қисман - 11 та
Ўрта Чирчиқ туманидан:
🔹тўлиқ - 3 та
🔹қисман - 3 та
Кейинроқ, тўлиқ ва қисман ўтаётган МФЙлар номлари тўғрисида маълумот берилиши таъминланади.

#хушхабар
⚡️⚡️Туризм йўналишлардаги университетларда ўқиш муддати 3 йилга қисқартирилади
Мамлакатга сайёҳлар оқимини яхшилашга бағишланган йиғилишда мазкур йўналиш учун мутахассислар тайёрлаш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

#фойдали
⚡️⚡️Дам олиш куни саёҳатга чиқмоқчимисиз?
Режа қилишдан олдин тоғли ҳудудлардаги об-ҳавони билиб олинг.

⚡️Расман: 3-кун натижалари эълон қилинди
📆 2024 йил 16 июль куни ўтказилган олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синови натижалари эълон қилинди.
Абитуриентлар ўз балларини қуйидаги ботлар орқали ҳозироқ билиб олишлари мумкин:
👉 @e_dtm_mandatbot
👉 @e_dtm_mandat1bot
👉 @e_dtm_mandat2bot
👉 @e_dtm_mandat3bot
👉 @e_dtm_mandat4bot
Ботга Абитуриент рухсатномасини пдф шаклда юборинг!

#Ажаб_замонлар
777 х 0 = 0
ёхуд сохта ҳашаматга бунчалар ўчмиз?
🙆🏻♂️Интернет сайтларининг бирида бир хабар ўқидим. Унга кўра, юртдошларимиз бир ҳафтада, диққат қилинг, бир ҳафта ичида ўз автомобилларига чиройли рақамлар олиш учун 17 миллиард 843 миллион 900 минг сўм сарфлашибди. Салкам 18 миллиард-а!!!
💰Бу маблағларнинг 95 фоизи жисмоний шахсларга тўғри келади. Шу ҳафтада энг қиммат авторақамнинг баҳоси – 206 миллион сўм бўлибди.
🌐 Батафсил

Telegraph
777 х 0 = 0 ёхуд сохта ҳашаматга бунчалар ўчмиз?
Интернет сайтларининг бирида бир хабар ўқидим. Унга кўра, юртдошларимиз бир ҳафтада, диққат қилинг, бир ҳафта ичида ўз автомобилларига чиройли рақамлар олиш учун 17 миллиард 843 миллион 900 минг сўм сарфлашибди. Салкам 18 миллиард-а!!! Бу маблағларнинг 95…
#об_ҳаво
❗️Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +37 даражагача кўтарилиши кутилмоқда
Гидрометеорология хизмати марказининг хабарига кўра, бугун, 18 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.

#ўзгача_кун
⚡️ Бугун, 18 июль - халқаро болаларни қучоқлаш куни 🫂
Ушбу байрам барча ота-оналарга фарзандларига тез-тез меҳр кўрсатишни, уларни ҳар куни қучоқлашни эслатади.
Қўчоқлашнинг фойдаси бўйича илмий асос мавжуд: қучоқлаш ишонч, хотиржамлик ва хавфсизлик ҳиссини шакллантиради. Фарзандларингизни қучоқлаб, бугунги кунни нишонланг.

#валюта
⚡️⚡️Долларнинг расмий курси кўтарилди
Марказий банк 18 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

#огоҳ_бўлинг
❗️Санэпидқўмита фуқароларни автомобил йўллари ёнидан тарвуз ва қовун сотиб олмасликка чақирди
Қайд этилишича, улар чиқинди газлардан саломатлик учун зарарли заҳарли моддаларни ўзлаштиради.
Бундан ташқари, диетологлар аҳолига уларни оч қоринга ёки 17:00-19:00 дан кейин истеъмол қилмасликни тавсия қилишди, чунки кечқурун углеводли овқатларни истеъмол қилиш инсулин даражасининг ошишига ва ёғларнинг тўпланишига олиб келади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#коррупция
❗️Мавсум авжида: Олийгоҳларга киритиб қўйишни ваъда қилган порахўрлар ушланди. Уларнинг бири спорт мактаби мураббийи
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида яшовчи, 1986-й.т. шахс ўзининг мансабдор танишлари орқали, Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида истиқомат қилувчи фуқарони ИИВ Академиясига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 22 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
***
Олмалиқ шаҳар болалар ва ўсмирлар спорт мактаби мураббийи ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига Олмалиқ шаҳрида яшовчи фуқародан 3 500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.
Ҳозирда мазкур шахсларнинг барчасига нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган.

#спорт
⚡️⚡️Париж-2024 олимпиадасида Ўзбекистондан 12 нафар ҳакамлар ишлайди
Футбол бўйича 3 нафар, гимнастика бўйича 2 нафар, қолган спорт турлари бўйича 1 нафардан ўзбекистонлик ҳакамлар ишлашади.

#биласизми
❓Шимолий Кореядаги телефонлар қандай ишлайди?
Шимолий Кореядаги смартфонлар фақат мамлакат ичида ишлайди.
Маълумотларга кўра, Шимолий Кореяда “Андроид”га ўхшаш махсус операцион тизимга эга смартфонлар кенг тарқалган.
Иловаларни юклаб олиш учун мамлакат аҳолиси махсус дўконларга ташриф буюриши керак. Бундай дўконларда Шимолий Корея фуқаролари маҳаллий ишлаб чиқувчилар томонидан яратилган иловаларни ўрнатиши мумкин.
Маҳаллий аҳолининг смартфонлари глобал Интернетга кириш имконига эга эмас, шунинг учун улар бир-бири билан ички интранет орқали мулоқот қилишади.

#жамият
❗️Чинозда келинига шилқимлик қилган 70 ёшли қайнота 3 суткага қамалди
Суд ҳужжатида келтирилишича, 1954 йилда туғилган М.К. 2024 йил 27 июнь куни соат 17:30ларда келини М.Н.ни ишхонаси ёнидан машинасига миндириб, уйга олиб кетаётганида унга шаҳвоний шилқимлик қилган. Қайнота келинининг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлаб, номақбул хатти-ҳаракатларни содир қилгани аниқланган.
Ҳуқуқбузар судда айбига қисман иқрорлик билдирган.
Келинга кўра, ҳозирда у турмуш ўртоғи билан бирга яшамаяпти. Унинг оиласи қайнотаси билан бўлиб ўтган ҳолат сабаб ажралиш ёқасига келиб қолган.
Жиноят ишлари бўйича Чиноз туман судининг 2024 йил 16 июлдаги қарори билан М.К. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-1-моддасида (шаҳвоний шилқимлик) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилган. Унга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

❗️Сувни фақат бир марта қайнатиш керак. 2-3 маротаба қайнатиш саратон касаллигини келтириб чиқарувчи диоксин (заҳарли модда) ажралиб чиқишига сабаб бўлади.

⚡️⚡️Энди фирибгарлар бировнинг номига кредит ололмайди
“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси “FREEZE” хизматини тест режимида ишга туширди.
Мазкур хизмат орқали жисмоний шахслар янги кредит буюртмалари учун кредит тарихи маълумотларидан фойдаланишни тақиқлаб қўйиши мумкин.
Яъни фирибгарлар сизнинг номингизга сизнинг хабарингизсиз кредит олишига йўл қўйилмайди.
Ушбу хизмат тури 2025 йил 1 январгача бепул кўрсатилади.
@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Энди фирибгарлар бировнинг номига кредит ололмайди
“Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси “FREEZE” хизматини тест режимида ишга туширди.
Мазкур хизмат орқали жисмоний шахслар янги кредит буюртмалари учун кредит тарихи маълумотларидан фойдаланишни тақиқлаб қўйиши мумкин.
Яъни фирибгарлар сизнинг номингизга сизнинг хабарингизсиз кредит олишига йўл қўйилмайди.
Ушбу хизмат тури 2025 йил 1 январгача бепул кўрсатилади.
@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳамкорлик
⚡️⚡️Қирғизистонда қирғиз-ўзбек автозаводи тантанали очилди
Тантанали маросим Қирғизистон ва Ўзбекистон президентларининг онлайн иштирокида бўлиб ўтди.