Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.41K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
⚡️⚡️ОКМКда яна бир янги маҳсулотни ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

Олмалиқ кон-металлургия комбинатида кўплаб истиқболли лойиҳалар амалга ошириб келинмоқда. Комбинатда яқинда ишга туширилган навбатдаги янги лойиҳа заргарлик саноати учун муҳим аҳамият касб этади.

Бугунги кунгача кўплаб заргарлик корхоналари оғирлиги 5, 10, 20 ва 50 грамм бўлган, 999,9 софликдаги олтиндан тайёрланган қуймаларни комбинатдан ҳам харид қилиш имкониятига эга эди.

Янги лойиҳа ишга тушиши натижасида олтин ва кумушни гранула кўринишда ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Гранулаланган олтин нафақат заргарлик соҳасида, балки тиббиёт, радиоелектроника, микроелектроникада, кимё саноатида ва ўлчов асбобларини ишлаб чиқаришда ҳам қўлланилади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Дунёда маймун чечаги вируси яна фаоллашмоқда
ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг хабар беришича, дунёнинг баъзи мамлакатларида mpox (маймун чечаги) вируси яна фаоллаша бошлади.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️​​“Korzinka”га нисбатан иш қўзғатилди


“Korzinka” супермаркетлар тармоғи томонидан турли хил усулларда тарқатилаётган реклама ахборотида  “Кундалик харидларга энг арзон нарх”, “Энг арзон нарх - Korzinkaда”, "...Энг унумлисига келинг!" деган рекламасида фойдаланувчиларни чалғитадиган ёки чалғитиши мумкин бўлган сўз жумлаларидан фойдаланилганлиги кузатилмоқда.

Хусусан, «энг арзон нарх» деб эълон қилинган маҳсулотларнинг алоҳида турлари бўйича нархлари бошқа супермаркетлар ва деҳқон бозорларида сотилаётган ҳудди шу турдаги маҳсулотлар нархига нисбатан юқорилиги кузатилди.

Рекламани бундай кўринишда бўлиши рекламадан фойдаланувчиларни чалғитувчи ёки чалғитишга олиб келувчи ҳолат дейилиши мумкин. Юқоридагиларга кўра, “ANGLESEY FOOD” МЧЖга нисбатан Рақобат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.

@haqiqatonline_24
#Диққат

⚡️Ўзбекистонда 15 июлдан ўқишни “перевод” қилиш бўйича аризалар қабул қилиш бошланди

Бугун, 15 июлдан ОТМларда ўқишни кўчириш жараёнлари бошланади.

Қайд этилишича, ўқишни кўчириш учун аризалар 5 августга қадар давом этади ва қуйидаги 2 та платформа орқали қабул қилинади:

transfer.edu.uz — давлат ОТМнинг биридан бошқасига;
my.uzbmb.uz — хорижий мамлакатларда ёки республикада фаолият юритаётган хорижий ва нодавлат ОТМдан давлат ОТМларига.

@haqiqatonline_24
#карикатура

⚡️Депутатларни жонлантирган мавзуга бағишланган карикатура


@haqiqatonline_24
Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
#карикатура ⚡️Депутатларни жонлантирган мавзуга бағишланган карикатура @haqiqatonline_24
#Мавзуга_доир

⚡️3 ёшли болакайга қилинган қотиллик сабаб фаол жамоатчилик орасида Ўзбекистонда ўлим жазосини яна қайта тиклаш керак деган масалани кун тартибига олиб чиқди.

Тўғри, бегуноҳ гўдакнинг умрига зомин бўлган, умуман инсон ҳаётига қасддан вахшийларча суиқасд уюштирган кимсаларнинг орамизда яшашга, бу ҳаётда бўлишларига ҳақлари йўқдир. Уларга бериладиган энг олий жазо ўлим ҳукми бир қарашда адолатлидек туюлар.

☝️Бироқ зари-ю зўри борнинг ноғорасига ўйнайдиган айрим судяларимиз бор экан, суд тизимимиз ҳали тўла-тўкис мустақил бўлолмас экан – ўлим чораси яна бошқа кўплаб адолатсизлигу ноҳақликларга сабаб бўлишини ҳам унутмаслигимиз керак.

@haqiqatonline_24
#Ўзбекистон

⚡️Урганч ва Нукус аэропортлари ўртасида бепул автобус қатнови йўлга қўйилади


Автобуслар Урганч аэропорти 20 июлдан 7 августгача ёпилиши муносабати билан Нукусга йўналтирилган самолёт йўловчиларига хизмат кўрсатади.

Автобуслар йўловчиларни жўнаб кетишда ҳам, учиб келишда ҳам манзил аэропортига олиб боради.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ҳаммаси ёки ҳеч қайсиси!

Мадримов—Кроуфорд жангига 18-кун қолди…

Жангга аталган роликка эса гап йўқ. Шунчаки браво👏👏👏

@haqiqatonline_24
24.pdf
579.7 KB
#диққат

⚡️ Пискент туманида ўқув курслари учун ижара жойлари бепул берилади

Жорий йилнинг 15 июль санасида Пискент тумани Ҳокими Музаффар Арипов таълим тизимини ривожлантириш борасида янги қарорни имзолади.

Маълум қилинишича, умумий ўрта таълим муассасалари синф хоналари таълим жараёнидан бўш вақтда касб-ҳунар ва хорижий тилларни ўқитиш фаолиятини амалга ошириш учун тўғридан-тўғри шартномалар асосида текин фойдаланиш ҳуқуқи билан хусусий ўқув марказларига берилади.

📌Бу қарор эса туман ёшларинг таълими олишига,  илмли ва зиёли қатлам шаклланишига катта сабаб бўлади!  Пискент тумани ёшлари учун сенсацион янгилик!


@haqiqatonline_24
#ана_бўлмаса

❗️UzAMда коррупцион ҳаракатлар аниқланди

Ижтимоий тармоқларда «UzAutoMotors» АЖ томонидан 2024 йил 8 июл куни ўтказилган 1,3 млрд. сўмлик давлат харидида аффилланган шахслар иштирок этиб, ғолиб бўлганлиги юзасидан хабарлар эълон қилинган.

Келтирилган ҳолатлар юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишда ушбу харид жараёнида иштирок этган тадбиркорлик субектларининг раҳбар ва таъсисчилари яқин қариндош эканлиги, шу боис мазкур жамиятлар аффилланган шахслар ҳисобланиши маълум бўлган. 

Харид комиссияси томонидан юқоридаги давлат харидларини амалга оширишда «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонуннинг бир қатор талаблари бузилгани сабабли буюртмачига харид натижаларини бекор қилиш ҳақида тақдимнома киритилди.

Ўрганиш жараёнида тўпланган ҳужжатлар айбдор шахсларга қонуний чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилди.

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 16 июль куни Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.

Ҳарорат кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 32-37 даража иссиқ бўлади.   

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#даҳшат

❗️ Аммаси томонидан қийноқларга солинган 7 ёшли қиз вафот этди


Тошкент вилоятининг Бўка туманида 1989 йилда туғилган аёл 7 ёшли жиянининг ҳаётига нуқта қўйди. Маълум бўлишича ёмғирли кунда қизча ташқарига чиқариб қўйилади, бу ҳам етмаганидек аммаси томонидан калтакланади.

@haqiqatonline_24
#валюта

❗️Кетма-кет иккинчи кун Долларнинг расмий курси "қуламоқда"

Марказий банк 16 июлдан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади.

@haqiqatonline_24
#ўзгача_кун

⚡️⚡️ Бугун, 16 июль - Халқаро мазали таомлар куни

Анчадан бери йиғилишга, чойхонага сабаб тополмаётганлар учун ажойиб имконият. Оилавий ёки дўст-жигарлар билан мазали таом ва пишириқлар тайёрланг ёки севимли ошхона, ресторанингизга яқинларни таклиф қилинг.

ТАОМ ШУНЧАКИ БАҲОНА - АСОСИЙСИ ДИЙДОР ҒАНИМАТ !

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Тошкент вилоятида 50 мингдан ортиқ кадастр паспортлари шакллантирилган

Давлат кадастрлари палатаси Тошкент вилояти бошқармасининг ҳудудий филиалларига жорий йилнинг ярим йиллик даври мобайнида кадастр пасортини шакллантириш бўйича жами 92 646 та мурожаат келиб тушган. Шундан

51 634 та мурожаат ижобий ҳал этилиб, кадастр паспортлари шакллантирилиб берилган.

Кадастр паспортини шакллантириш бўйича юқори кўрсаткичлар қуйидаги туманларда қайд этилган:

🔹Қибрай тумани – 4 993 та;
🔹Зангиота тумани – 4 504 та;
🔹Тошкент тумани – 4 452 та.


❗️Маълумот учун, кадастр паспорти шакллантириш бўйича аризалар Давлат хизмаилари маркази ёки my.gov.uz портали орқали қабул қилинади.

@haqiqatonline_24
⚡️Москва транспорт департаменти Тошкент йўлларини хавфсизроқ қилишга ёрдам беради

Департамент делегацияси Тошкентга етиб келди. Улар бу ерда бир ҳафта пойтахтдаги транспорт ҳолати билан танишади ва маҳаллий ҳамкасблари учун тренинглар ўтказади, деб хабар беради ЙҲХБ матбуот хизмати.

Ўрганиш натижаларига кўра, улар йўл инфратузилмасини яхшилаш ва барча йўл ҳаракати қатнашчилари, жумладан, пиёдалар учун қулайлик яратиш бўйича тавсиялар тайёрлашни режалаштирмоқда.

@haqiqatonline_24
#коррупция

❗️Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган "замдиректор" қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Е. фуқаро С.С.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг Нукус филиалига ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, унинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда ушбу университетнинг Нукус филиали директори ўринбосари Р.Х. фуқаро С.С.ни ўқишга киритиб қўйиш учун 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Оҳангарон туманида мазкур университетга киритиб қўйиш эвазига 3,5 минг АҚШ доллари олган фуқаро аниқланганди.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат

❗️Скутер ва мопедларни бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда

Қонунчилик палатасида қабул қилинган қонун билан:

👉кичик ҳажмли электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларини бошқариш вақтида содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

👉тез тиббий ёрдам ва ёнғин-қутқарув транспорт воситалари содир этган қоидабузарликлар юзасидан маъмурий ишларни ортиқча қоғозбозликсиз тугатиш белгиланмоқда.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️Мбаппе "Реал Мадрид" билан шартнома имзолади
(видеофакт)

@haqiqatonline_24
#фирибгарлик

❗️Ўрта Чирчиқ туманида 40 минг доллар эвазига ер майдони олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланди

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида катта миқдордаги ерни қайта расмийлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент матбуот ҳизмати ҳабар беради.

Аниқланишича, фуқаро жабрланувчининг ишончини қозониб, гўё юқори лавозимда ишлайдиган "акахон"лари ёрдамида «Эвалак» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 15 сотихли ер участкасини бошқа бир фуқарога ўтказишни ваъда қилган. Эркак ўз хизматлари учун 40 минг доллар сўраган.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фирибгарни 20 минг доллар ва 6,4 миллион сўм олаётган вақтда қўлга олди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 211-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


@haqiqatonline_24