Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.39K subscribers
15.2K photos
3.97K videos
469 files
11.2K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
⚡️⚡️VI BYD Тошкент халқаро марафон бўлиб ўтди

Бугун Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни VI BYD Тошкент халқаро марафонида қабул қилди.

VI BYD Тошкент халқаро марафони дастурига 4 та масофа: 3 ва 10 км оммавий югуриш мусобақаси,  ярим марафон ва  марафон масофаси киритилган.

Марафоннинг умумий мукофат жамғармаси 720 млн сўмни ташкил қилади.

Бунда:

Марафон иштирокчилари: I ўрин учун - 60 млн сўм,
II ўрин учун –  40 млн сўм,
III ўрин учун - 30 млн сўм,
IV ўрин учун– 20 млн сўм,
V ўрин учун – 16 млн сўм,
VI ўрин учун– 10 млн сўм мукофоти билан тақдирланди. 

Ярим марафонда энг яхши натижа кўрсатган Париж Олимпия ўйинлари лицензиати Шоҳруҳ Давлатов ва марафонда энг яхши натижа қайд этган маҳоратли спортчи Екатерина Тунгусковалар BYD автомашиналарини қўлга киритди.

@haqiqatonline_24
❗️“Mening fikrim” махсус веб-портали орқали ички ишлар вазирининг буйруғини бекор қилиш бўйича ташаббус рад этилди!

2024 йил 31 март “якшанба” дам олиш куни бўлишига қарамасдан Ички ишлар вазирининг 164-сон буйруғи қабул қилиниб, Адлия вазирлиги томонидан 2303-5-рақам билан давлат рўйхатидан ўтказилгани, ички ишлар вазирининг буйруғи билан жисмоний ва юридик шахслар учун амалдаги тўлов сўммасини 68 бараварга оширилгани ҳақида олдин пост қилган эдик.

Мазкур буйруқни бекор қилиш бўйича ташаббускор фуқаро порталга ташаббус билан чиқибди.

Бироқ, порталимиз администраторлари ташаббусни рад қилибди.

Маълумот учун, “Mening fikrim” веб-портали мамлакатимизда фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини бошқаришда иштирок этиш имкониятларини кенгайтириш, давлат ҳокимияти вакиллик органлари фаолиятининг очиқлиги, қабул қилинаётган қонунларнинг ҳаётий ва самарали бўлишини таъминлаш мақсадида яратилган эди.

@haqiqatonline_24
⚡️⚡️Ҳам айтади, ҳам қайтади...

Хави "Барса"ни тарк этиш ҳақидаги фикрини ўзгартирди. Испаниялик футболчи клуб раҳбарияти билан учрашиб, келгусидаги ҳамкорлик шартларини муҳокама қилади.

P/S. Бойларга ярашаверади)

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +29 даражагача кўтарилиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 23 апрель куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 14-19 , кундузи 24-29 даража илиқ бўлади.

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
@haqiqatonline_24
#тавсия

⚡️Қалампирнинг фойдалари

✔️Қонни тозалаш хусусиятига эга

✔️Ичак микрофлорасини нормаллаштиради

✔️ Қабзиятга қарши таъсир кўрсатади, ичак паразитларини ўлдиради

✔️ Қон айланишини яхшилайди, қон қуйқаларини йўқ қилади;

✔️Тер безларини тозалайди. C витаминига жуда бой, диафоретик таъсирга эга:

✔️Совуққа чидамлиликни оширади

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️Долларнинг расмий курси илк марта 12 700 сўмдан ошди

23
апрель куни амал қиладиган долларнинг расмий курси 12 711 сўмдан (+21 сўм) ҳисобланади.

@haqiqatonline_24
#диққат
#тезкор

❗️Бекободда “Ўзметкомбинат” ишчиси омборхонада ўзини осиб қўйди

Қайд этилишича, 17 апрель куни соат 09:00 ларда шаҳар ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 53 ёшли К.Ш. ўз иш жойи яъни, “Ўзметкомбинат” АЖга қарашли “Навли прокат бўлими”нинг омборхонасида ўзини осиб, жонига қасд қилган.

Марҳумнинг ўлим сабабини аниқлаш юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, экспертизанинг дастлабки маълумотномасига кўра, К.Ш.нинг ўлимига бўйин аъзолари сиртмоқ билан қисилиши натижасида юзага келган механик асфиксия сабаб бўлганлиги кўрсатилган.

Шунингдек, шаҳар кўп тармоқли поликлиникасининг маълумотномаларига асосан марҳум психиатр ва нарколог рўйхатида турмаслиги аниқланган. Ҳодиса жойидан ашёвий далил сифатида марҳум ўзини осишда фойдаланган 1,5 метр бўлган арқон олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

@haqiqatonline_24
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расман

⚡️⚡️⚡️Битирувчи синфлар учун имтиҳон топшириқлари эълон қилинди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 9 ва 11-синф ўқувчилари учун барча фанлар бўйича имтиҳон топшириқларини эълон қилди.

👉РЎЙХАТ👈

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Тошкент вилоятининг Бўка туманида 1,8 миллиард сўмлик газ ўғирланди


Маълум бўлишича, "ТРАСТ М" МЧЖ 1,275.120 метр куб газдан 30 кун давомида ноқонуний фойдаланиб келган.

@haqiqatonline_24
#хушхабар

⚡️⚡️⚡️Энди фото ва видео-радар маълумотлари 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ҳайдовчи жаримага тортилмайди

Йўлларда фото ва видеорадар орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилишига оид маълумотлар жарима солиш тўғрисида қарор чиқаришга ваколатли бўлган мансабдор шахсга 48 соат ичида юборилмаган бўлса, ишни кўриб чиқиш тугатилади.

@haqiqatonline_24
#ўйин_куни

💥Бугун Ўзбекистон олимпиячилари вьетнамлик тенгқурлариларга қарши майдонга саф тортади


Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Қатарда ўтаётган U-23 Осиё кубогида гуруҳ босқичидаги сўнгги тур учрашувини ўтказади.

Ҳар икки жамоа ҳам плей-офф масаласини муддатидан аввал ҳал қилган бўлиб, бугунги ўйин гуруҳ ғолиби сифатида чорак финалга йўл оладиган жамоа номига аниқлик киритиб беради.

🏆 U-23 Осиё кубоги

🇺🇿 Ўзбекистон 🆚 Вьетнам 🇻🇳
🗓 23 апрель | 20:30
🏟 “Khalifa International” стадиони
📺 Спорт ТВ


@haqiqatonline_24
#статистика

📉Тошкент вилоятида доимий аҳоли сони 3 миллиондан ошди

Тошкент вилояти статистика бошқармаси маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 апрель ҳолатига Тошкент вилоятининг доимий аҳолиси 3 065 999 кишини ташкил этган.

Шундан:

🧍🏻‍♀️ Аёллар сони –1 527 122 нафар;

🧍🏻‍♂️Эркаклар сони – 1 538 877 нафар.

@haqiqatonline_24
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Эртага, 24 апрель куни Тошкентда навбатдаги “Автомобилсиз кун” акцияси ўтказилади

@haqiqatonline_24
⚡️Россияда қийин аҳволда қолган ўзбекистонликларга моддий ёрдам берилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига кўра, Волгоград, Новосибирск, Перм ва Рязанда мураккаб вазиятда қолган фуқароларга моддий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатилган.

Воронежда молиявий қийин аҳволда қолган юртдошимиз Москва-Бухоро йўналишидаги авиарейс орқали Ватанга қайтарилган.

@haqiqatonline_24