Тошкент ҳақиқати – Haqiqat online
2.55K subscribers
16.5K photos
4.39K videos
535 files
11.5K links
Тошкент вилояти ҳокимлиги муассислигидаги "Тошкент ҳақиқати" газетаси лойиҳаси.


Талаб, таклиф ҳамда мурожаатлар учун:
🔎https://t.iss.one/haqiqatonline_bot
Download Telegram
#об_ҳаво

☀️🌥🌧 Бугун Тошкент вилоятида ҳаво ҳарорати +15 даражагача иссиқ бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 6 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан  секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 2 даража совуқ, 3 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади. 

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#фойдали

❗️Витаминларнинг етишмовчилиги қайси касалликнинг белгиси ҳисобланади???

Абу Али ибн Сино қайси касалликлар инсон организмига керакли қандай витамин ва минераллар етишмаслигидан келиб чиқиши ҳақида қуйидагиларни маълум қилган:

❗️Таъм билмаслик — натрий ва рух.
❗️Саратон (рак) — йод, калий, кремний, натрий, селен, рух.
❗️Ревматизм — калий, кальций, кремний, рух.
❗️Юрак аритмияси — йод, калий, магний.
❗️Қувватсизлик — йод, калий, кальций, магний, фосфор.
❗️Панкреотит — селен.
❗️Тутқаноқ — калий, кальций, магний.
❗️Тахикардия — йод, калий, кальций, магний.
❗️Хотира сусайиши — йод, калий, натрий, рух.
❗️Сурункали чарчоқ — йод, калий, магний, мис, натрий, фосфор, хром, рух.
❗️Ўпка касаллиги — мис.
❗️Тошмалар — марганец, мис, натрий, рух.
❗️Экзема — рух.
❗️Кўз касалликлари — рух, селен.
❗️Депрессия — йод, калий, кальций, мис, магний.
❗️Замбуруғ касалликлари — кальций, кобальт.
❗️Бўй ўсмаслик — йод, кальций, калий, магний, селен, хром, рух.
❗️Ич қотиши — темир, калий.
❗️Буқоқ — йод, кальций, хром.
❗️Жинсий ожизлик — йод, селен, рух.
❗️Инфаркт -миокард — йод, кальций, магний.
❗️Кариес — кальций, магний, фтор.
❗️Шабкўрлик — кальций, рух.
❗️Камқонлик — темир, йод, мис.
❗️Семизлик — йод, кальций, кремний, магний, селен, фосфор.
❗️Озғинлик — йод, марганец, фосфор.
❗️Иммунитетнинг сусайиши — йод, кальций, кремний, магний, селен, олтингугурт, фосфор.
❗️ Иштаҳасизлик — темир, магний, натрий, фосфор, рух.
❗️Ошқозон ширасининг ошиб кетиши — калий.

@haqiqatonline_24
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат

❗️Автомобилларга «қизил», «сариқ», «яшил» экологик стикерлар берилади – бу қандай ишлайди?

Энди ҳайдовчиларга махсус марказларда давлат рақам белгиси ва қайд этиш гувоҳномасини бериш билан бирга транспорт воситасидан экологияга чиқаётган зарарли моддалар миқдори ҳам текширилиши, унинг натижасидан келиб чиқиб, махсус экология стикерини бериш ҳам йўлга қўйилади.

@haqiqatonline_24
#валюта

⚡️⚡️Рубль, доллар ва евро курси яна кўтарилди

Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 6 март куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.

@haqiqatonline_24
#обуна_2024

«Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда» газеталарига 2024 йил учун обуна бўлинг!

10 ойлик обуна баҳоси

«Тошкент ҳақиқати» – 655 200 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 460 900 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати
#матбуот
#Пресс_анонс

"Тошкент ҳақиқати" газетасининг 2024 йил 6 мартдаги 11 сонида:

🔺Раиснинг зўри Бекободда экан;

🔺Чамбил – муаммоси бир замбил;

🔺 Зойир Мирзаев: Ҳарбийлар юрт сарҳадларини, маданият аҳли онг сарҳадларини муҳофаза қиладилар...

🔺 "Ишлайман" деганга иш бор;

🔺 Мақсад – шунчаки қоғоз қоралаш эмас...

🔺 Бўстонлиқ тумани 41-мактабнинг педагогик жамоаси ва ўқувчилари вилоят ҳокимининг 300 миллион сўмлик таклифи учун бирлашди. Батафсил, "Мактабда телефондан фойдаланмаймиз" мақоласида.


🌍 @haqiqatonline_24
#диққат

⚡️⚡️⚡️4 ноябрь Илм-фан куни этиб белгиланиши кутилмоқда.

@haqiqatonline_24
#Эътироф

🏅МУКОФОТЛАР МУБОРАК!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра, Янги Ўзбекистонни барпо этиш, халқимиз фаровонлигини юксалтириш йўлида ташаббус ва ибрат кўрсатиб келаётган хотин-қизлардан бир гуруҳи орден ва медаллар билан мукофотланди. Улар орасида вилоятимиз вакилалари ҳам бор.

🏅“Дўстлик” ордени билан:

💐Сергеева Юлия Владимировна - Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ким Пен Хва чорва” фермер хўжалиги бошлиғи.

🏅“Соғлом турмуш” медали билан:

💐Халикова Олга Андреевна - Юқори Чирчиқ тумани спорт мактаби директори.

🏅“Шуҳрат” медали билан:

💐Гиёзова Инобат Сулаймоновна - Паркент туманидаги “Кумушкон саховати” оилавий туризм корхонаси директори;

💐Кучкарова Сайёра Юлдашевна - “Олмалиқ кон-металлургия комбинати” акциядорлик жамиятининг Рух заводи велслаш цехи шихталовчиси.

@haqiqatonline_24
#тайинлов

⚡️⚡️Олмалиқ шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Мўминов Муҳаммадсодиқ Дилмурод ўғли Олмалиқ шаҳар ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

@haqiqatonline_24
Toshkent haqiqati 5-son.pdf
11.1 MB
#матбуот

📌"Тoshkent haqiqati" газетасининг 2024 йил 17 февралдаги 5-сонининг электрон варианти мутолаа учун тақдим этилмоқда.

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти шаҳарлараро йўловчи поездларидан фойдаланувчилар диққатига!


2024 йилнинг 20 март санасидан шаҳарлараро йўловчи поездлар йўналишларига ягона тариф (фақат бир зона)га ўтказилади. Бунда йўловчилар аввалгидек ҳар бир зона учун алоҳида нархда эмас, балки йўналишга қараб, зоналарга бўлинмаган ҳолатда тўловни амалга оширадилар.

Масалан, эндиликда "Тошкент — Бекобод — Тошкент" йўналиши ягона тариф нархи 12 000 сўм, "Тошкент — Хожикент — Тошкент" йўналиши 10 000 сўм. Юқоридаги жадвал орқали тарифлар билан танишишингиз мумкин.

Йўл ҳақи тўловлари электрон тарзда (АТТО) амалга оширилганда йўловчилар 500 сўм тежашлари мумкин.

@haqiqatonline_24
Байрам арафасида аёлга "эҳтиром". Тирик жентелмен.

Кусто ҳайратда:)

@haqiqatonline_24
#диққат

❗️Кибержиноят оламининг фирибгарлари сизни қандай тилсим сўзлар билан “ўз тузоғига” илинтиради?

Инфографикадаги “шаблонлар” сизни кибержиноятчилар фирибидан огоҳ бўлишингизга ёрдам беради.

Огоҳлик – давр талаби!

@haqiqatonline_24
❗️«Ташаббусли бюджет»нинг 2024 йилги 1-мавсуми доирасида лойиҳаларга овоз бериш 13 мартдан бошланади

@haqiqatonline_24
#об_ҳаво

☀️🌥🌧Бугун Тошкент вилоятида қандай об-ҳаво кузатилади?

Гидрометеорология марказининг хабар беришича, бугун, 7 март куни Тошкент вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.

Ҳарорат кечаси 0-5, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.  

✔️Тезкор янгиликларни биз билан кузатинг!
Telegram I Facebook I Instagram
#эслатма

⚡️⚡️Бугун, 7 март куни барча ходимлар ишдан камида 1 соат олдин чиқиб кетиш ҳуқуқига эга.

Бу Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси – 187-моддада назарда тутилган.

@haqiqatonline_24
#валюта

❗️Кетма-кет кўтарилишдан сўнг долларнинг расмий курси пастлади


Марказий банк валюталарнинг сўмга нисбатан 7 март куни амалда бўладиган қийматини маълум қилди.


@haqiqatonline_24
#обуна_2024

«Тошкент ҳақиқати» ва «Ташкентская правда» газеталарига 2024 йил учун обуна бўлинг!

10 ойлик обуна баҳоси

«Тошкент ҳақиқати» – 655 200 сўм;
Нашр кўрсаткичи - 205.

«Ташкентская правда» – 460 900 сўм
Нашр кўрсаткичи - 207.

Етказиб бериш хизмати ичида.

«Тошкент ҳақиқати» газетаси ҳафтада икки маротаба – чоршанба ва шанба кунлари, «Ташкентская правда» газетаси эса жума куни чоп этилади.

Обуна таҳририятда, почта филиаллари ва матбуот тарқатувчи ташкилотларда расмийлаштирилади.

Мурожаат учун:
+998974320035

Тошкент ҳақиқати